ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12270 Хокимият города Бекабад 10/01/2020 25/01/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзи юрар машиналар, қишлоқ хўжалиги машиналари, машина трактор парклари, устахона ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2020 йил учун мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-12270

Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзи юрар машиналар, қишлоқ хўжалиги машиналари, машина трактор парклари, устахона ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2020 йил учун мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил  15 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4241-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига асосан,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

1. Шаҳардаги мулкчилик шаклидан қатъий назар (шаҳар Мудофаа ишлари бўлими, шаҳар Ички ишлар бўлимидаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида банд бўлмаган техникаси бундан мустасно) корхона, ташкилотларидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техниканинг, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари                        асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби        1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини        2019 йил учун йиллик техник кўрикдан ўтказиш учун иш режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш жорий йилнинг 1 август кунига қадар тугатилсин.

4. Ушбу қарор ижросини таъминлаш ва техник кўрикдан ўтказиш учун пул йиғимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилишини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Бекобод туманлараро техника холати ва агро техник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси катта инспектори (М.Анваров)га юклатилсин.

5. Шаҳар ҳокимининг 2019 йил 15 январдаги 15-сон “Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзи юрар машиналар, қишлоқ хўжалиги машиналари, машина трактор парклари, устахона ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги  қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

          6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

          7. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокими ўринбосари О.Эргашов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Бекобод шаҳар ҳокими                                                З.Ж.Файзуллаев

 

 

 

 

Umumiy takliflar

101