ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12250 Хокимият Ахангаранского района 09/01/2020 24/01/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Охангарон туманининг 2020 йилга махалли бюджети тўғрисида
ID-12250

                                               Л О Й И Ҳ А

 

 

 

QAROR

                   РЕШЕНИЕ              

 

2019 йил «_____»_______                                        _____ сон                                                Охангарон т.

 

 

Жами  депутатлар – 22  нафар

Сессияда иштирок этган депутатлар - 21 нафар. (рўйхат илова қилинади).

Сессияга таклиф этилганлар: туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги бўлим ва гуруҳ раҳбарлари, тумандаги  корхона ва ташкилот раҳбарлари, сиёсий партияларнинг туман Кенгаши раислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари.

 

Сессияда раислик қилувчи: Халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгаши раиси ўринбосари Мирзаев .Ойбек Адхамович

         

Сессия котиби: 5-сайлов округидан сайланган депутат Эшбоева Хамида Ўткировна

КУН ТАРТИБИ:

 

  1. Оҳангарон туманининг “2020 йил маҳаллий бюджет параметрларини тасдиқлаш тўғрисида” ҳамда “Туман маҳаллий бюджетлар жамғармасига маблағларни тушиши ва уларнинг мақсадли сарфланиши тўғрисида туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Мирюнусов Миршохид Мирсовутовичнинг ҳисоботи тўғрисида.

 

  1. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида.

 

3.           Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар.

1. Тингланди

Кун тартибидаги биринчи масала, “Туман маҳаллий бюджетлар жамғармасига  маблағларнинг тушиши ва уларнинг мақсадли сарфланиши тўғрисида” туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Мирюнусов маърузаси. (Маъруза илова қилинади)

Сўзга чиқдилар:

1-масала юзасидан Оҳангарон туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари М.Мирюнусов туман бюджетидан ажратилган:

-тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 25893965,0 минг сўм миқдорида тасдиқланганлиги;

 -туман бюджетида йўл қўйиладиган энг кам маблағлар 835820,0минг сўм миқдорда белгиланганлиги, Қонунга асосан 2020 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари шаҳар ва туманлар бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади;

б) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоятнинг вилоят бюджети ҳамда шаҳар ва туманлар бюджетлари ўртасида тақсимланади;

2019 йил якунларига кўра  туман маҳаллий бюджети даромадлари 29 млрд.886 млн.460 минг сўмни ёки ўтган йилга нисбатан 54 фоизга ошиши кутилмоқда.

Хабарингиз бор 2019 йилдан бошлаб

-давлат мақсадлари жамғармаларига товар айланмасидан олинадиган мулк солиғи ставкаси 5 фоиздан 2 фоизгача камайтирилди ушбу фармойиш ижросини таъминлаш бўйича тегишли масъулларга топшириқ берди.

 

 

Қарор қилинди: Қарор лойиҳаси билдирилган таклифлар, қўшимчалар ва эътирозлар ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинди (илова қилинади).

(овоз бердилар: ёқлаб 13, қарши йўқ, бетарафлар йўқ).

 

         

       2.Тингланди:  Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида Оҳангарон туман ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Гафурова Насиба Акмаловнага.

      

        Қарор қилинди: қарор лойиҳаси билдирилган таклифлар, қўшимчалар ва эътирозлар ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинди.

        (Овоз бердилар: ёқлаб – 21, қарши – йўқ, бетарафлар – йўқ).

 

3.Тингланди: Оҳангарон тумани Шодмалик маҳалла фуқаролари йиғини худудида жойлашган туман Давлат захираси ихтиёридаги қурилиш томорқа ер майдонидан фуқаро Абдураззакова Саодат Ташпулатовнага “Мактабгача таълим муассасаси” объекти қурилиши учун ер майдони ажратиш тўғрисида 21 сентябр 2019 йилдаги №6845-сонли туман ҳокимининг қарорини тасдиқлаш тўғрисида.

Қарор қилинди: Қарор лойиҳаси билдирилган таклифлар, қўшимчалар ва эътирозлар ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинди (илова қилинади).

(овоз бердилар: ёқлаб 21, қарши йўқ, бетарафлар йўқ)

          4Тингланди:

Кун тартибидаги тўртинчи масала – Юлдашев Мирзабек Махмуджоновични Оҳангарон туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий – маърифий масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлаш тўғрисидаги туман ҳокимининг 2019 йил 11 октябрдаги №7204-сонли қарорини тасдиқлаш тўғрисида.

Қарор қилинди: Қарор лойиҳаси билдирилган таклифлар, қўшимчалар ва эътирозлар ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинди (илова қилинади).

(овоз бердилар: ёқлаб 21, қарши йўқ, бетарафлар йўқ)

 

Сўзга чиқдилар:

5. Тингланди: Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан Оҳангарон туман ҳокими А.Турдибоев Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги қарорининг тумандаги ижроси юзасидан тегишли масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берди.

6. Тингланди: Кун тартибидаги 6-масала (бошқа масалалар) юзасидан туман ҳокими ўринбосари Б.Туйчиев сўзга чиқиб:

Вазирлар Маҳкамасининг 890-сонли қарори бўйича туманимизда 10 та қуйчилик, 13 та қорамолчилик комплекслари  ташкил этилди. Бугунги кунда 13 та қорамолчилик ва 10 та қуйчиликнинг ҳаммасига ферма қуриш учун ер майдонлари ажратилди. Сессия томонидан тасдиқланган Ишчи гуруҳдаги мутахассислар томонидан келишилиб, қуйчилик йуналишидаги ташаббускорларнинг асосий қисми ўз туманимизда бўлганлиги туфайли олиб келинган қўйларни вақтинчалик сақлаш учун қўралар мавжуд бўлганлиги сабабли, уларга қарорда кўрсатилган ер майдонларидан 50 га сувли, ва 150 га яйлов қисмини бугунги кун ҳолатига ажратиб берилиши қарор қилинди.

        Қорамолчилик бўйича эса фермалар қуриш ишлари энди бошланаётганлиги сабабли ташаббускорларни йўл харитасида 2020 йилнинг сентябр ойида фермани битказиб, мол олиб келувчиларга 2020 йилнинг 1 март ҳолатига 50 га сувли, 250 га лаълми ва яйлов ерлар ажратиб беришлиги тўғрисидаги қарор тасдиқланди.

         Қарор қилинди: қарор лойиҳаси билдирилган таклифлар, қўшимчалар ва эътирозлар ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинди.

        (Овоз бердилар; ёқлаб – 21, қарши – йўқ, бетарафлар – йўқ).

 

Халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгашининг 2019 йил 18 декабрдаги етмишинчи сессияси юқорида баён этилганларга асосан ўз ишини якунлади.

 

 

 

Халқ депутатлари туман

Кенгаши раис ўринбосари                                             О.Мирзаев

 

Сессия котиби                                                                Х.Эшбоева

Umumiy takliflar

127