ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12249 Хокимият Ахангаранского района 09/01/2020 24/01/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туман ҳудудидаги транспорт воситаларининг 2020 йилда мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва ўтказиш
ID-12249

 

 

                                                                                                                                                                                                                                                                                          Л О Й И Ҳ А

 

 

 

QAROR

                                                                  РЕШЕНИЕ              

 

2019 йил «_____»_______                            _____ сон                                         Охангарон т.

 

Туман ҳудудидаги транспорт воситаларининг 2020 йилда мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида

 

          Ўзбекистон Республикасининг «Йўл харакати тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31-январдаги 54-сон “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш хақида”ги қарори ижросини таъминлаш, хамда туман ҳудудидаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида

.

                                                 ҚАРОР  ҚИЛАМАН

 

1.Туман Ички ишлар бўлимининг Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бўлинмаси туман ҳудудидаги транспорт воситаларини мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш ишларини ташкиллаштирсин.

          2.Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши белгилансин:

          а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтирадиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (хайдовчиларнинг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жихозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли
ва хавфли юкларни ташиш учун мўлжалланган махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар бир йилда икки марта

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради.) (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) икки йилда-
бир марта;

          в) ишлаб чиқарилган йилини хисобга олиб, ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг
«а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари)
бир йилда -бир марта;

          г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси шатакчиси учун белгиланган муддатларда тақдим этилади;

          3.Давлат йўл харакати хавфсизлиги хизматида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди, (мазкур банднинг
«а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари)

          4.Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

 

          Биринчи марта 1 март - 30 июнда;

Иккинчи марта 1 сентябрь -31октябрда ўтказилади;

          Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март - 30 июнда ўтказилади.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январь - 31 августда ўтказилади;

          5. Корхона ва ташкилот ва муассасалардаги автотранспорт воситаларини 2018 йилги мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин;

6.Корхона, ташкилот ва муассасалардаги автотранспорт воситаларини 2020 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин;

          техник кўрикдан ўтказиш жадвалига транспорт воситалари рўйхатга олинган юридик ва жисмоний шахслар, уларга тегишли транспорт воситалари сони ва мажбурий техник кўрик ўтказиш муддати киритилсин;

7.Туман хокими ўринбосари ва Тошкент вилояти хокимлигининг йўловчи ташиш транспортининг барча турлари харакатини лицензиялаш
ва мувофиқлаштириш департаменти Охангарон туман вакилига;

          2020 йилнинг 25 март кунига кадар йўлларда харакат хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари билан хамкорликда, юридик шахслар раҳбарларини жалб этган холда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикка тайёрлаш ва уни ўтказиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш
ва уларни амалга оширилиши устидан назорат ўрнатсин;

          транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида йўл харакати хавфсизлиги бўлинмаси, мудофаа ишлари бўйича бўлинмаси ва юридик шахсларнинг муҳандис техник ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузсин;

          йўл харакати хавфсизлиги бўлинмаси фаолияти тугатилган юридик шахслар таасарруфида бўлган транспорт воситалари, тиркамалар, ярим тиркамаларни аниқлаш ва уларни ўрнатилган тартибда хисобдан чиқариш чораларини кўрсин;

йўл харакати хавфсизлиги бўлинмаси хамда Ички Ишлар бўлимининг бошқа хизмат ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари билан хамкорликда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларининг тўлиқ мажбурий техник кўрикдан ўтказилишини таъминласин;

          8.Ўзбекистон Республикаси Президентини 2006 йил 28 февралдаги
294-сон «Тошкент шахри ва Тошкент вилоятида йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон «Ўзбекистон Республикасида Автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини хамда автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш хақида»ги Қарорларини ижросини таъминлаш йўловчиларга самарали транспорт хизмати кўрсатиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, тумандаги барча тижорат асосида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар тасарруфидаги, ишлаб чиқарилган йили 2006 йилгача бўлган автобус
ва кичик автобусларининг Охангарон туманида мавжуд бўлган ишлаб чиқарилган йилидан қатъий назар барча турдаги автобус ва кичик автобусларнинг мажбурий техник кўриги Олмалиқ шахридаги 1-сонли Диагностика тармоғида ўтказилиши ташкиллаштирилсин;

          9.Туман ички ишлар бўлимининг тегишли хизматлари, жамоатчилик вакиллари билан хамкорликда жисмоний ва юридик шахсларга қарашли бўлган автомототранспорт воситаларини тўлиқ техник кўрикдан ўтказилишини таъминласин;

10.Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали асосида автобус ва кичик автобусларни мажбурий техник кўрикка тайёрлаш ва тақдим этиш юридик шахслар рахбарлари хамда жисмоний шахслар томонидан амалга оширилсин;

11. Ўрнатилган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтмаган автобус ва кичик автобуслардан фойдаланиш тақиқлансин.

          12.Мулкчилик шаклидан қаътий назар корхона, муассаса ва ташкилот рахбарлари мажбурий техник кўрик бошланишидан камида 10 кун олдин туманлараро рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмаларига (РИБ, ТРИБ) улардаги мавжуд транспорт воситалари хақидаги далолатномани таққослаш учун тақдим этсинлар ва уларга техник кўрик учун белгиланган тўловларни ўз вақтида тўлашни таъминлаш лозимлиги кўрсатиб ўтилсин;

13. Туман «Автосуғурта» Давлат акциядорлик суғурта компаниясининг Охангарон тумани бўлимига:

йўл харакати хавфсизлиги бўлинмаси билан хамкорликда транспорт воситасини мажбурий суғурта тўловларини ундириш чораларини кўриш тавсия этилсин.

14.«Охангарон хаёти - Жизнь Ахангарана» газетасига:

қарор ижросини тўлиқ таъминлаш ва кенг оммага етказиш мақсадида ушбу қарорни «Охангарон Хаёти» газетасида расман чоп этсин ва туман хокимлигининг расмий нашри орқали транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби ва йўл харакати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги мақсадли тадбирлар тарғиб килиб бориш тавсия этилсин.

          15. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

16.Туман хокимининг 2019 йил 31 январдаги 102-сон “Туман худудидаги транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

          17.Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман хокимининг ўринбосари, комиссия раиси А.Алиев зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман хокими в.б.                                               А.Турдибоев

 

 

 

 

 

 

                                      

 

 

КИРИТДИ;

 

Туман ҳокимлиги

бош юрисконсульти                                                     Б.Кимсанбоев

 

 

 

 

КЕЛИШИЛДИ;

 

Охангарон тумани ИИБ

ЙҲХБ бошлиғи

подполковник                                                                С. Абдиев

 

 

Туман ҳокимининг

ўринбосари                                                                     А.Алиев

 

 

Umumiy takliflar

122