ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12240 Хокимият города Алмалык 09/01/2020 24/01/2020 0

Muhokama yakunlandi

Закон Республики Узбекистан
Олмалиқ шаҳрининг 2020 йилга махалли бюджети тўғрисида
ID-12240

Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар Кенгаши
ҚАРОРИ

 

“___” _______ 2019 й.                                                                                                                            № _______ - сонли

 

                           2020 йил учун Олмалиқ шаҳар маҳаллий бюджети тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига (Кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, 2020 йилда Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

Қонуннинг 18-моддасига ҳамда 2020 йил учун Олмалиқ шаҳри бюджетини қабул қилиш бўйича Тошкент вилояти Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1. Тошкент вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг 2019 йил 14 декабрдаги “2020 йил учун Тошкент вилояти маҳаллий бюджети тўғрисида”ги XLII/I-I-сонли қарорига асосан Олмалиқ шаҳри (Кейинги ўринларда - Шаҳар деб аталади) бюджетига Тошкент вилояти бюджетидан ажратилган:

тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 51 497,8 млн.сўм миқдорида тасдиқланганлиги;

шаҳар бюджетида йўл қўйиладиган энг кам маблағлар 1 392,3 млн. сўм миқдорда белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Қонунга асосан 2020 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари шаҳар ва туманлар бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан олинадиган

йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош мустасно;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқдан мустасно.

б) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоятнинг вилоят бюджети ҳамда шаҳар ва туманлар бюджетлари ўртасида тақсимланади:

юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишдан акциз солиғи;

айрим товарларни чакана савдосидан бериладиган ҳуқуқ учун йиғимлар;

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари);

автотранспорт воситаларини харид қилганлик учун уларни ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғимлар.

Шу билан бирга, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан (жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғидан ташқари) ва фойда солиғидан (рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланадиган алоҳида йирик солиқ тўловчилардан ва Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари, шунингдек норезидентларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан ташқари) вилоят маҳаллий бюджетига Қонунга мувофиқ ажратма қилинадиган 34 фоиз миқдордаги тушумлар шаҳар ва туман бюджетлари ўртасида тақсимланиши маълумот учун қабул қилинсин

в) мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкогол махсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра туман ва шаҳар аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

  1. Қонунга асосан шаҳар ва туманлар бюджетларининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

а) туман ва шаҳарлардан молиялаштирилувчи умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи гуруҳ (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар) ва иккинчи гуруҳ (иш ҳақига ажратма) харажатлари республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ (бошқа) харажатлари тегишилича туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштирилади;

б) туманлар ва шаҳарлар бюджетидан:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тайинланадиган ижтимоий нафақаларни тўлаш харажатлари;

давлат санитария-эпидемиология назорати туман ва шаҳар марказларини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.

  1. 2020 йил учун Шаҳар бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари
    1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Шаҳар бюджетидан 2020 йилги бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. 2020 йил учун Шаҳар бюджети захира жамғармаси ҳажми
    1 392,7 млн сўм миқдорида белгилансин.

Шаҳар ҳокимлиги захира жамғармаси маблағларини шаҳар бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилиши таъминлансин.

  1. Шаҳар ҳокимлиги, шаҳар молия бўлими:

бюджет маблағлари тақсимловчилар томонидан тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирилишини назоратга олсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаларининг камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни       молиялаштиришга йўналтирилишини, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирилишини таъминласин.

  1. Шаҳар бюджетида шаклланган қўшимча манбалар шаҳар ҳокимлиги таклифига биноан шаҳар Халқ депутутлари Кенгаши қарорларига асосан ишлатилиши белгилансин.

Бунда, биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларнинг моддий-техникасини мустаҳкамлаш, кейинги навбатда уларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор, фармойиш ва вилоятга ташрифи давомида берилган топшириқлари ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнларида кўзда тутилган тадбирларга, ҳудудлардаги ичимлик суви таъминотини яхшилаш, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларини таъмирлашга йўналтирилиши белгилаб қўйилсин.

  1. Вазирлик идораларининг шунингдек, вилоят ташкилот ва идораларининг туман (шаҳар)ларда ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича тузилган йўл харитасига ҳамда йиғилиш баёнларига асосан бюджетларнинг харажатларига ўзгартириш киритилишига йўл қўйилмайди.
  2. Шаҳар ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг
    1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, вилоят ҳокимиятига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан кўрилган чоралар билан биргаликда тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан мурожаат қилади.
  3. Шаҳар ҳокимлиги Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуннинг            24-моддасига асосан тегишли равишда бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини шаҳар Кенгашига киритилишини таъминласин.
  4. Шаҳар ҳокимлиги бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун шаҳар Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин.
  5. Шаҳар ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
  6. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Ҳалқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси ва шаҳар ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

 

ПРИЛОЖЕНИЯ: 1

  •  
  •  
    Ҳалқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг                 2019 йил "__" "_______" даги   _________ -қарорига 1-илова 
   
   
     
2020 ЙИЛ УЧУН ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ОЛМАЛИҚ ШАҲАР БЎЙИЧА
МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ДАРОМАДЛАРИНИНГ РЕЖА КЎРСАТКИЧЛАРИ
     
Даромад турлари Сумма
1 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 7 727 760
2 Корхоналар айланмасидан солиқ 1 061 400
3 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 6 466 360
4 Якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 1 491 000
5 Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 4 389 000
6 Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи 3 207 000
7 Қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 1 763 000
8 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 3 989 000
9 Давлат мулки бўйича ижара тўловлари 137 000
10 Йиғимлар 2 071 420
ЖАМИ 32 302 940
  Мобиль алоқа хизмати ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғи тушумларидан тегишли равишда ўтказиб бериладиган даромад 10 440 000
11 Алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво 6 700 000
12 Мобиль алоқа хизмати 3 740 000
ЖАМИ ДАРОМАД 42 742 940

ПРИЛОЖЕНИЯ: 2

  •  
  •  
 

Халқ депутатлари

Олмалиқ шаҳар Кенгашининг

2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига
2-илова
`

   
   
   
Олмалиқ шаҳар бюджетидан 2020 йилги бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари
  минг сўмда
Кўрсаткичлар Сумма
Олмалиқ шаҳар бўйича харажатлари миқдори, Жами  94 240 759,0
1 Шаҳар Мактабгача таълим бўлими 5 484 012,0
2 Шаҳар Халқ таълими бўлими 7 955 590,0
3 Шаҳар Тиббиёт бирлашмаси 61 091 807,0
4 Шаҳар Маданият бўлими 1 187 308,0
5 Шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бўлими 2 078 708,0
6 Шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази 684 520,0
7 Шаҳар Ветеринария бўлими 288 308,0
8 Шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси 5 443 375,0
9 Шаҳар ҳокимлиги Молия бўлими 674 067,0
10 Шаҳар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси  486 856,0
11 Шаҳар ҳокимлиги 8 861 525,0
12 Фуқароларга етказилган зарарни қоплаш (ЧАЭС) 4 683,0

Umumiy takliflar

115