ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12200 Узбекское агентство стандартизации, метрологии и сертификации «Узстандарт» 08/01/2020 23/01/2020 11

Muhokama yakunlandi

Закон Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш киритиш тўғрисида
ID-12200

 

    1- модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 3-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда, 12-сон, 269-модда; 1996 й., 5-6-сон, 69-модда, 9-сон, 144-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда, 4-5-сон, 126-модда, 9-сон, 241-модда; 1998 й., 3-сон, 38-модда, 5-6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда, 7-8-сон, 217-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда, 9-10-сон, 165, 182-моддалар; 2002 й., 1-сон, 20-модда, 9-сон, 165-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда, 5-сон, 67-модда, 9-10-сон, 149-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда, 37-сон, 408-модда, 51-сон, 514-модда; 2005 й., 37-38-сон, 280-модда, 51-сон, 374-модда, 52-сон, 384, 385-моддалар; 2006 й., 25-26-сон, 226-модда, 39-сон, 385-модда, 41-сон, 405-модда, 51-52-сон, 498, 501-моддалар; 2007 й., 14-сон, 134, 134-моддалар, 15-сон, 154-модда, 17-18-сон, 170-модда, 37-38-сон, 377-модда, 39-сон, 400-модда, 50-51-сон, 504, 512-моддалар, 52-сон, 532-модда; 2008 й., 14-15-сон, 88-модда, 16-сон, 117-модда, 17-сон, 129-модда, 37-38-сон, 367-модда, 39-сон, 391-модда, 52-сон, 513, 514-моддалар; 2009 й., 3-сон, 9-модда, 38-сон, 414, 415-моддалар, 39-сон, 423-модда, 41-сон, 439-модда, 50-51-сон, 529-модда, 52-сон, 551, 553, 555, 557-моддалар; 2010 й., 20-сон, 146-модда, 21-сон, 161-модда, 22-сон, 174-модда, 37-сон, 313, 317-моддалар, 38-сон, 329-модда, 40-41-сон, 343-модда, 51-сон, 479, 484, 485-моддалар; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда, 16-сон, 162-модда, 17-сон, 168-модда, 36-сон, 365-модда, 40-сон, 410-модда, 52-сон, 556-модда; 2012 й., 15-сон, 166-модда, 37-сон, 423-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда, 18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда, 20-сон, 222-модда, 36-сон, 452-модда, 49-сон, 579-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 й., 23-сон, 301-модда, 32-сон, 425-модда, 33-сон, 439-модда, 52-сон, 645-модда; 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда, 17-сон, 173-модда, 39-сон, 457-модда, 52-сон, 597-модда; 2017 й., 1-сон, 1-модда, 16-сон, 265-модда, 24-сон, 487-модда, 37-сон, 978-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон; 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон, 25.07.2018 й., 03/18/487/1569-сон, 10.2018 й., 03/18/495/2029-сон, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон; 09.01.2019 й., 03/19/512/2435-сон; 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон; 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.03.2019 й., 03/19/526/2701-сон; 15.03.2019 й., 03/19/530/2769-сон, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон, 03.05.2019 й., 03/19/534/3046-сон, 11.05.2019 й., 03/19/536/3114-сон, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон, 29.05.2019 й., 03/19/543/3201-сон, 09.07.2019 й., 03/19/548/3395-сон, 29.08.2019 й., 03/19/558/3662-сон, 31.08.2019 й., 03/19/560/3677-сон, 11.09.2019 й., 03/19/566/3734-сон, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон; 30.10.2019 й., 03/19/575/3972-сон, 01.11.2019 й., 03/19/577/3975-сон, 06.11.2019 й., 03/19/579/3994-сон, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон) қуйидаги ўзгартиш киритилсин:

1) 212-модданинг:

биринчи қисми санкциясидаги “бир бараваридан икки бараваригача” деган сўзлар “ўн бараваридан йигирма бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин ва “икки бараваридан уч бараваригача” деган сўзлар “йигирма бараваридан ўттиз бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми санкциясидаги “икки бараваридан уч бараваригача” деган сўзлар “йигирма бараваридан ўттиз бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин ва “уч бараваридан ўн бараваригача” деган сўзлар “ўттиз бараваридан эллик бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисми санкциясидаги “икки бараваридан уч бараваригача” деган сўзлар “йигирма бараваридан ўттиз бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисми санкциясидаги “уч бараваридан ўн бараваригача” деган сўзлар “ўттиз бараваридан эллик бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 214-модданинг:

биринчи қисми санкциясидаги “икки бараваридан уч бараваригача” деган сўзлар “ўн бараваридан йигирма бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми санкциясидаги “уч бараваридан беш бараваригача” деган сўзлар “йигирма бараваридан ўттиз бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин ва “беш бараваридан ўн бараваригача” деган сўзлар “ўттиз бараваридан эллик бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: ҳуқумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин; давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин; ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда аҳоли ўртасида моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

 

                Ўзбекистон Республикаси

                          Президенти                                                                                            Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасига

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

 

1. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш учун асос

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 декабрдаги “Қурилиш учун мўлжалланган металл прокатининг сифати ва хавфсизлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 999-сон қарори 7 банди ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.

2. Ушбу Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишдан мақсад техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳаларида қонун ҳужжатларини бузилиши учун жавобгарликни кучайтириш, ички бозорни сифатсиз ва аҳолининг ҳаёти, саломатлиги ҳамда атроф муҳит учун хавфли бўлган маҳсулотлардан ҳимоя қилиш, шунингдек импортерлар ва мамлакатимиздаги корхоналарнинг масъул шахслари жавобгарлигини кучайтириш орқали Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги, «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги, «Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги, «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги  Қонунларини тўлақонли реализация қилинишини таъминлаш ҳисобланади.

3. Қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурлиги

Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги,  «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги, «Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги, «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунларда кўрсатилган қонунчилик ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортилиши белгиланган.

Амалдаги қонунчиликка асосан, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳаларидаги қоидабузарлик учун кўзда тутилган жарималар, мазкур қонунбузилишларга йўл қўйган шахсларга нисбатан ахамиятсиз даражадаги жавобгарликни юклайди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 212- ва 214- моддалари билан стандартлаштириш,   сертификатлаштириш ва техник регламентлар талабларини биринчи маротаба бузганлик учун энг кам ойлик иш хақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда маъмурий жарима қўллаш кўзда тутилган. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлсагина энг кам ойлик иш хақининг ўн бараваригача миқдорда маъмурий жарима қўллаш кўзда тутилган.

Республикада техник регламентлар ва стандартларнинг талабларига номувофиқ бўлган, сифатсиз ва қалбаки маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва олиб кириш ҳолатлари ошиб бормоқда.

Хусусан, фақатгина 2019 йил давомида маҳсулотларни сертификатлаштириш ишларини ўтказиш жараёнида умумий суммаси 86,7 млрд сўм бўлган маҳсулотлар техник регламентлар ва стандартларнинг мажбурий талабларига номувофиқлиги аниқланган. Шундан 64,0 млрд. сўмлик (73,8 %) маҳсулотлар импорт маҳсулотларини ташкил қилган.

Фақатгина 2019 йилларда маҳсулотларнинг сифати  ва хавфсизлиги устидан шикоятлар билан жисмоний ва юридик шахслардан «Ўзстандарт» агентлигига 62 та мурожаатлар келиб тушди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат Дастури тўғрисида” ПФ-5308-сонли Фармони билан тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишга икки йил муддатга мораторий эълон қилинганлиги сабабли 2018 йилдан буён “Ўзстандарт” агентлиги томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан текширишлар ўтказилмаган.

Ўтказилган статистик тахлиллар шуни кўрсатадики, бугунги кунда республикада 300 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда. Уларнинг 22 фоизи, яъни 70 мингга яқини  саноат корхоналари хиссасига тўғри келади.

Текширишлар режасига асосан “Ўзстандарт” агентлиги томонидан жами саноат корхоналари сонига нисбатан 0,2 фоизга яқини, яъни  2016 йилда 140 та, 2017 йилда 116 та ва 2018 йилнинг I чорагида 29 та тадбиркорлик субъектларида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан текширувлар ўтказилган бўлиб, уларнинг барчасида МЖтКнинг 212-  ва 214- моддаларида кўзда тутилган қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган. Ўтказилган текширувлар сонига нисбатан аниқланган хуқуқбузарликлар учун маъмурий жарималар қўлланилган шахслар сони қуйидагиларни кўрсатади: 2016 йилда 143 та шахс (102,1 %), 2017 йилда 148 та шахс (127,6 %) ва 2018 йилнинг 1-чорагида 37 та шахс (127,6 %). Тахлиллар шуни кўрсатмоқдаки,  “Стандартлаштириш тўғрисида”ги, “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги, “Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги, «Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги  Қонунлари талаблари бузилиши ортиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида ахоли соғлиғи, хаёти, мол мулки ва атроф муҳитга зарар етказиши ортиб бораётганини кўрсатади.

Сертификатлаштириш қонун ҳужжатларига амал қилган ҳолда фаолият юритуш учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сонли “Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган, мажбурий тартибда сертификатланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйҳатига киритилган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи (реализация қилувчи) тадбиркорлик субъектлари томонидан белгиланган тартибда сертификатлаштириш ишларини амалга оширилиши шарт. Бугунги кунда, ишлаб чиқарилаётган бир номдаги (турдаги) маҳсулотни сертификатлаштириш учун тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрта хисобда 4,0 – 6,0 млн. сўм (гигиена, ветеринария, фитосанитария хулосаларини олиш, сертификатланган маҳсулот устидан даврий инспекция назорати, синовлар ва сертификатлаштириш ишлари учун харажатлар) миқдорида сарф ҳаражат талаб этилади. МЖтКнинг 212- ва 214- моддаларига мувофиқ, техник регламентларга ёки стандартларнинг мажбурий талаблари қоидаларига риоя қилмаслик учун энг кам иш хақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (кўпи билан 700 минг сўм).

Шунингдек, сертификатлаштириш учун топширилган маҳсулотлар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқ бўлган тақдирда, ушбу маҳсулотга мувофиқлик сертификати берилиши рад этилади. Оқибатда, ички бозорга сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқ бўлган маҳсулотлар чиқиши ва аҳоли соғлиғи, ҳаётига, мол-мулки ва атроф муҳитга зарар етказилиши хавфи ортиб боради.

Юқорида айтиб ўтилганлардан кўринадики, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бажармаганлик учун жавобгарлик масъулиятининг номутаносиблиги мавжуд.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликни бузган шахсларга нисбатан етарли маъмурий чораларнинг мавжуд эмаслиги, уларга техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бажаришдан ёки сезиларли зиён кўрмаган ҳолда уларни бажаришдан бош тортиш имкониятини яратган ҳолда, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилмаслигига қулай шароитлар яратади.

Хорижий мамлакатлар қонунчилик амалиёти ўрганилганда, Хитой Ҳалқ Республикаси, Россия Федерацияси, Белорусия Республикаси, Европа Иттифоқи каби мамлакатларнинг халқаро тажрибаларини ўрганиш шуни кўрсатдики, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳасларида қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарима санкцияларини солиш кўринишида маъмурий жавобгарлик кўзда тутилган. Жумладан, Хитой Ҳалқ Республикасида етти мингдан икки юз саксон минг АҚШ долларигача, Жанубий Корея Республикасида 884 АҚШ долларидан 8840 АҚШ долларигача, Россия Федерациясида ушбу ҳуқуқбузарлик ўттиз доллардан етти минг етти юз АҚШ долларигача, Белорусия Республикасида бир юз ўн беш АҚШ долларидан беш минг етти юз АҚШ долларигача, Европа Иттифоқи мамлакатларида беш мингдан йигирма минг Еврогача жарима солинишига олиб келади.

Шу билан бирга ушбу йўналишларда қонунчилик талабларини бузилиши учун молиявий санкцияларни қўллаш ҳам ўз ўрнига эга.

Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»,  «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида», «Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида», «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунлардаги мавжуд бўлган камчиликларни бартараф этиш ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида МЖтКнинг 212-,  ва 214- моддаларига, техник регламентлар, стандартлар талабларини бўйича меъёрлар ва қоидалар, шунингдек маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш қоидаларини бузганликда айбдор шахсларнинг маъмурий жавобгарлигини кучайтириш қисмида ўзгартиришлар киритиш таклиф этилади.     

4. Кутилаётган натижа

Ушбу ўзгартиришларни қабул қилиш қуйидагилар таъминлашга:

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳаларида қонунчилик бузилишини учун жавобгарликни ошириш билан, бозордан сифатсиз ва аҳолининг ҳаёти, саломатлиги ва мол-мулки ҳамда атроф муҳит учун хавфли бўлган маҳсулотларни чиқиб кетишига;

«Стандартлаштириш тўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида», «Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида» «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонун меъёрларини тўлақонли бажарилишига хизмат қилади.

Қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қўшимча молиявий маблағларни ажратилишини талаб этмайди.

 

          «Ўзстандарт» агентлиги

                 Бош директори                                                                                          Д. Саттаров

                                                          

Umumiy takliflar

572