ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12176 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 08/01/2020 23/01/2020 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
ИҚТИСОДИЁТНИНГ АЙРИМ ТАРМОҚЛАРИ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРИ УЧУН ХОДИМЛАР СОНИ ВА МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ ФОНДИНИНГ ЭНГ КАМ МЕЪЁРЛАРИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
ID-12176

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ
МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

ИҚТИСОДИЁТНИНГ АЙРИМ ТАРМОҚЛАРИ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРИ УЧУН ХОДИМЛАР СОНИ ВА МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ ФОНДИНИНГ ЭНГ КАМ МЕЪЁРЛАРИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги ПФ-5392-сон “Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2019 йил 10 январдаги ПФ-5621-сон “Иқтисодий ривожланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармонларига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 3 декабрдаги 193-Қ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2173, 2010 йил 28 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 527-модда) билан тасдиқланган Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Вазир                                                                           Н. Хусанов

 

 

 

 

Тошкент шаҳар,

2020 йил  “___”________,

________- сон

 

Ўзбекистон Республикаси

Бандлик ва меҳнат муносабатлари

вазирининг  2020 йил ____________  ______ -сон буйруғига

ИЛОВА

 

 

Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари

учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

 

 

1. 15-банднинг иккинчи хатбошисидаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 22-банддаги “Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси” деган сўзлар “Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Umumiy takliflar

386