ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12105 Центральный банк Республики Узбекистан 11/01/2020 26/01/2020 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-12105
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ ҚАРОРИ Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2017 йил 17 апрелдаги 343-В ва 14-сон қарори (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 21-сон, 401-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин. 2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Марказий банк раиси М. Нурмуратов Тошкент ш., 2020 йил “___” __________, _______-сон Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Д. Рахимов Тошкент ш., 2020 йил “___” __________ , _______-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил “__” _________ даги _____ ва _____ қарорига ИЛОВА Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 1. 1-банднинг: ўн саккизинчи хатбошисидаги “маълумотларни улар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар” деган сўзлардан кейин “, очиқ манбаларда ва маълумотлар базаларида мавжуд бўлган қўшимча тасдиқланган маълумотлар” деган сўзлар билан тўлдирилсин; йигирма тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “юқори мансабдор шахслар — чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув вазифаларни бажарадиган ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида ёки халқаро ташкилотда, шунингдек давлат корпорацияларининг юқори мартабали раҳбарлари, таниқли сиёсатчилар ва сиёсий партияларнинг таниқли аъзолари;”; ўттизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “учинчи томон — пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи қонунда белгиланган ташкилотлар.”. 2. 3-банди: бешинчи хатбошисидаги “ва уларнинг яқин қариндошларининг” деган сўзлар “, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахсларнинг” деган сўзлар билан алмаштирилсин; ўн олтинчи хатбошисидаги “сўровлар бўйича мижозлар базасидан” деган сўзлардан кейин “жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга,” деган мазмундаги сўзлар билан тўлдирилсин. 3. 6-банди: ўн иккинчи қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар билан амалий иш муносабатларига киришиш тартиби ҳамда улар томонидан амалга оширилаётган операцияларни чуқур мониторинг қилиш тартиби;”; қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи-йигирма биринчи хатбошилари билан тўлдирилсин: “Шунингдек, банк гуруҳининг ички қоидалари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: - Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва террорчилик фаолиятини молиялаштириш хавфларини бошқариш ва мижозни лозим даражада текшириш учун зарур бўлган маълумот алмашиш тартиби ва қоидалари; - гуруҳ даражасида талабларга ва аудитга мувофиқлигини таъминлаш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва террорчилик фаолиятини молиялаштиришга қарши курашиш мақсади учун, агар зарур бўлса, филиалларниг ва шўъбаларнинг мижозлари, ҳисобварақлари ва операциялари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш; - махфийликни ва маълумотлардан фойдаланишни этарли даражада ҳимоя қилиш.”; ўн саккизинчи хатбошиси мос равишда йигирма иккинчи хатбошиси деб ҳисоблансин. 4. 12-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлари, бошқарув тартибига қарши жиноятлари, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва террорчилик фаолиятини молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлари учун аввал суд томонидан жиноий жавобгарликка тортилган шахслар.”. 5. 22-бандда: а) “а” кичик банд иккинчи хатбошисидаги “, тижорат банки аввал тақдим этилган, текшириш даврига ҳақиқий ва верификация қилинган ҳужжатлари асосида лозим даражада текшириш имконияти мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно” деган сўзлар чиқариб ташлансин; б) “б” кичик банд биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “б) бир марталик операциялар ёки бир-бирига боғлиқлиги аён бўлган бир нечта операцияларни бажариш орқали амалга оширилган қуйидаги ҳолларда:”; саккизинчи хатбошисидаги “қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини” деган сўзлардан кейин “, нумизматика ва тўплам мақсадида чиқарилган банкнотларни” деган сўзлар билан тўлдирилсин; в) “в” кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “в) истиснолардан мустақил равишда (221-бандда кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно) ёки ушбу Қоидаларда белгиланган кўрсатма қийматлардан қатъи назар, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш ҳолати бўйича шубҳа мавжуд бўлса;”. 6. Қуйидаги мазмундаги 221-банд билан тўлдирилсин: “221. Мижоз жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришда гумон қилинган тақдирда, банк мижозни лозим даражада текшириш жараёни мижозга ошкор бўлишига олиб келишини билса, банк мижозни тегишли равишда текширишни амалга оширмасдан, унинг ўрнига шубҳали операция тўғрисида хабар юбориши мумкин.”. 7. 23-бандда: иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “мижознинг шахсини текшириш ва идентификациялаш;”; қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин: “мижоз номидан иш кўрувчи шахсни идентификация қилиш, шахсини ва ваколат берувчи хужжатларини текшириш;”; учинчи-тўққизинчи хатбошилари мос равишда тўртинчи-ўнинчи хатбошилари деб ҳисоблансин; олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “мижоз томонидан амалга ошириладиган иш муносабатлари ва операцияларни уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти, таваккалчилик харакертери, шу жумладан зарур бўлганда маблағлар манбаси тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказиш.”; еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “Тижорат банклари мижоз ёки манфаатли мулкдорнинг мансабдор шахс эканлигини аниқлаш учун хатарларни бошқариш тизимларидан фойдаланишлари шарт ва мижозни лозим даражада текшириш бўйича юқорида кўрсатиб ўтилган чораларни кўриш билан бирга, мижоз ёки бенефициар мулкдор сифатида қатнашаётган юқори мансабдор шахсларга нисбатан тижорат банклари:”; тўққизинчи хатбошисидаги “ўринбосари рухсати билан киришиш” деган сўзлардан кейин “(ёки мавжуд мижозлар учун давом эттириш)” деган сўзлар билан тўлдирилсин; қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбошиси билан тўлдирилсин: “Шунингдек, тижорат банклари юқоридаги чораларни юқори мансабдор шахсларнинг оила аъзоларига ёки мансабдор шахсга яқин шахсларга нисбатан қўллаш талаб этилади.”. 8. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “27. Юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар бажарилаётганда тижорат банклари ушбу маълумотларни олишлари лозим: - юридик шахсларнинг ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни; - юридик шахсларнинг раҳбарияти ҳақидаги, шунингдек таъсис ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар. Мазкур маълумотлар тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишни автоматлаштирилган тизими орқали олинади, ушбу тизимдан маълумотларни олиш имконияти бўлмаган тақдирда, улар бевосита мижозни ўзидан олинади. Юридик шахсларни лозим даражада текшириш жараёнида тижорат банки пировард натижада мижознинг мулкдори бўлган ёки мижозни назорат қилувчи мижознинг бенефициар мулкдори — жисмоний шахсни идентификациялаш бўйича ишончли манбадан олинган тегишли маълумотларни, шу жумладан ўрганиш орқали бенефициар мулкдорнинг шахсини текшириш учун ўринли чораларни қўллаш керак: мижознинг мулки ва бошқарув тузилмалари мижознинг таъсисчилари (жамият акцияларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядорлари ва иштирокчилари) пировардида юридик шахснинг (камида ўн фоиз) улушига эгалик қилувчи жисмоний шахс (лар) нинг шахсий маълумотлари (агар мавжуд бўлса); агар олдинги параграф бўйича назорат қилувчи улушга эга бўлган шахс бенефициар мулкдор эканлигига шубҳа туғилса ёки мулк ҳуқуқи улуши орқали бошқарувни амалга оширувчи шахслар бўлмаса, шахс (лар) нинг шахсий маълумотлари. (агар мавжуд бўлса) юридик шахс устидан назоратни бошқа усуллар билан амалга ошириш; агар банк томонидан кўрилган тегишли чоралар манфаатли мулкдорни аниқлашга олиб келмаган бўлса, банклар аниқлаб, ўринли чораларни кўришлари керак ва юқори бошқарув лавозимига эга бўлган тегишли шахснинг шахсий шахсини аниқлаш.”. 9. 31-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 10. 33-бандда: учинчи хатбошисидаги “олиб борилган ёки борилмаганлигини” деган сўзлардан кейин “, ёҳуд ҳуқуқни муҳофаза қиливчи органлар томонидан унга нисбатан чоралар кўрилганини” деган сўзлар билан тўлдирилсин; қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин: “норезидент банкнинг жиноятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролининг тарқалишини молиялаштириш бўйича кўраётган чораларини баҳолаш;”; тўртинчи-олтинчи хатбошилари мос равишда бешинчи-еттинчи хатбошилари деб ҳисоблансин; бешинчи хатбошисидаги қуйидаги таҳрирда баён этилсин: ““транзит ҳисобварақлар”га нисбатан — банк-респондентда банк-корреспондент сўрови бўйича мижоз тўғрисида керакли идентификациялашга оид зарур маълумотларни тақдим этиш имконияти мавжудлиги тўғрисида тасдиқ олиш ва корреспондент банкнинг ҳисоб рақамларига тўғридан-тўғри руҳсат ҳуқуқига эга бўлган мижозларга нисбатан мижозларни тегишли равишда текшириш мажбуриятини бажариш”.” 11. 36-бандда “махсус ваколатли давлат органига хабар беришлари” деган сўзлардан кейин “ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш бўйича тегишли қўшимча чораларни кўришлари” деган сўзлар билан тўлдирилсин. 12. 38-банд қўйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбошиси билан тўлдирилсин: “Агар пул ўтказмаси юқорида кўрсатилган талабларга жавоб бермаса, тижорат банкларига пул ўтказмалари, шу жумладан халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали хизматларни кўрсатиш тақиқланади.”. 13. Қуйидаги мазмундаги 381-банд билан тўлдирилсин: “381. Юборилган ички электрон пул ўтказмалари бўйича банклар таъминлаган маълумотда бундай пул ўтказмаси халқаро пул ўтказмалари учун белгиланган жўнатувчи тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак.”. 14. 39-банднинг биринчи хатбошисидаги “пул маблағларини жўнатувчилари” деган сўзлардан кейин “ва (ёки) олувчилари” деган сўзлар билан тўлдирилсин. 15. 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “41. Тижорат банклари мавжуд мижозларга нисбатан мижозларнинг аҳамиятини ва таваккалчилигини ҳисобга олган ҳолда тегишли чораларни қўллаб, олинган маълумотларнинг аниқлиги ва етари эканликларини ҳисобга олган ҳолда мижозни лозим даражада текшириш ва вақтида аввалги текширув олиб борилганлигини ёки олиб борилмаганлигини ҳамда текширув қачон ўтказилганлигини текширишлари керак.”. 16. 55-банд “л” кичик бандининг “уларнинг яқин қариндошлари” деган сўзлардан кейин “ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахсларнинг” деган сўзлар билан тўлдирилсин. 17. 69-банднинг олтинчи хатбошиси ўз кучини юқотган деб ҳисоблансин. 18. 94- банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “94. Аҳамиятини ва таваккалчилигини ва мижознинг маълумотларидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда мижозни лозим даражада текшириш натижасида олинган маълумотлар, тижорат банки мижоз томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришни, терроризмни молиялаштиришни ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришни амалга ошириш таваккалчилиги юқори деб баҳолаган тақдирда камида икки йилда бир маротаба. янгиланиб борилиши лозим.”.

Umumiy takliflar

342