ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12087 Хокимият Зарбдарского района 06/01/2020 21/01/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Зарбдор туманидаги мавжуд транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-12087

 

Тумандаги  мавжуд транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси «Йул харакати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами 2013 й., 15-сон 197-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомига (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофик, транспорт воситаларининг 2017 йилги техник кўригини ташкил қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Махаллий давлат хокимияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

1. Туманда барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага, тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда, ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.   

4. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

Тижорат асосида йуловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ булган (хайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жихозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар - бир йилда икки марта;

Ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили хам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта;

Ишлаб чиқарилган йилини хисобга олган холда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта;

Тиркамалар кўрикка транспорт воситаси - шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

5. Қарорнинг 4-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

Биринчи марта - 1 март - 30 июнда;

Иккинчи марта - 1 сентябрь - 31 октябрда ўтказилади.

-  Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март - 30 июнда;

-  Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 17 февралдан - 31 августга кадар ўтказилсин.

   6. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комисссияси (А.Сафаров)га:

Транспорт воситаларининг техник холати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

Транспорт воситаларининг техник холати ва ускуналари йул харакати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини бахолаш вазифаси юклатилсин.

  7.    Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида”ги қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Давлат хавфсизлик хизматининг харбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.

8. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ йиғим ундирилсин.                                                                                                           

9. Туман ички ишлар бўлими (М.Сариқулов) мажбурий техник кўрик якуни тўғрисида туман хокимлигига ахборот такдим этсин.

10. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман хокимининг 2019 йил 11 февралдаги 1176-сонли қарори ўз кучини йўкотган деб хисоблансин.

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда колдираман, ижросини ташкил этиш туман ички ишлар бўлими бошлиғи М.Сариқулов зиммасига юклатилсин.

12. Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Туман ҳокими                                    З.Рузиев

Umumiy takliflar

156