Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12072 Қумқўрғон тумани ҳокимияти 06/01/2020 21/01/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туман худудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини 2020 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-12072

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ги 54-сонли ва 2017 йил                            22 декабрдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 1010-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда 2019 йилда туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказишни уюшқоқлик билан, сифатли  ташкил этилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан

 

 

Қ А Р О Р         Қ И Л А М А Н

 

1. 2020 йил давомида техник кўрикни уюшқоқлик билан, сифатли ўтказиш мақсадида, туман комиссияси таркиби 1-иловага ва тумандаги юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.Туман комиссияси тумандаги барча юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилишини таъминласин.

3.Тумандаги автобуслар, микроавтобуслар, автомобиллар, мотоцикллар ва тиркамаларни (кейинги ўринда Транспорт воситалари деб юритилади) давлат техник кўригидан ўтказиш туман ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (Ш.Абдулхаев) зиммасига юклатилсин.

4.Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши белгилаб қўйилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, микроавтобуслар ва ўриндиқ жойлари сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун  жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва улардаги тиркамалар – бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган йили аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси – шатакчи транспорт воситалари учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

5. Транспорт воситалари ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб, улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмаслиги белгилаб қўйилсин.

6. Туман ҳокимининг ўринбосари А.Абдурахимов, туман ИИБ ЙҲХГ Ш.Абдулхаев ва туман Мудофаа ишлари бўлими Б.Худойбердиев:

Мазкур қарорнинг 5 банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

- биринчи марта – 1 мартдан 30 июнгача;

- иккинчи марта – 1 сентябрдан 31 октябргача;

Юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги:

- 1 мартдан 30 июнгача;

Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги:

- 1 январдан 31 августгача ўтказилсин.

Давлат техник кўригини сифатли ва белгиланган муддатларда ўтказиш учун муҳандис ходимлар ва мутахассислар билан биргаликда ҳайдовчи номзодларни тайёрловчи ўқув ташкилотлари ва туман Мудофаа бўлимининг ходимлари иштирок этишини таъминласинлар.

Жойларда ўтказилган техник кўрик натижалари бўйича ҳар ой якуни билан юқори турувчи идора ва ташкилотларга ёзма равишда маълумотномалар киритилсин ҳамда туман ҳокимлиги ҳузуридаги ҳаракат хавфсизлиги комиссияси йиғилишларида ҳар чоракда муҳокама қилиб борилишини таъминласинлар.

7. Техник кўрикдан ўтказишда диагностика станциялари, хусусий техник хизмат кўрсатиш станцияларининг созлиги ҳамда харкатланувчи таъмирлаш ва тузатиш устахоналарининг белгиланган тартибда жихозланганлигига алоҳида эътибор қаратилсин.

8. Туман ИИБ ЙҲХГ (Ш.Абдулхаев) га:

юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жадвалини тумандаги барча корхона, муассаса ва ташкилотларга етказиш ҳамда ўз вақтида бажарилиши таъминлаш;

хусусий техник хизмат кўрсатиш станциялари (ТХС) ва тадбиркорлик субъектлари томонидан транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналарининг мувофиқлигини баҳолаш белгиланган талаблар ва қатъий белгиланган нархлар асосида амалга оширилишини қатъий назоратга олиш юклатилсин.

9. Тумандаги ҳар бир ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари ҳамда шахсий автомашина эгаларига автотранспорт воситаларининг доимий равишда техник жихатдан созлигини таъминлаш ва ўз вақтида техник кўрикдан ўтказиш тавсия этилсин.

10.Қумқўрғон туман ҳокимининг 2019 йил 28 феврал кунидаги                 Қ-1146-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.

   12. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг  ўринбосари А.Абдурахимов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                            Р.Гаппаров 

Umumiy takliflar: 0

288