ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12071 Хокимият Самаркандской области 06/01/2020 21/01/2020 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Qarori
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4555-сонли қарорининг ижросини таъминлаш ҳақида
ID-12071
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4555-сонли қарорининг ижросини таъминлаш ҳақида Вилоятда бюджет интизомини янада мустаҳкамлаш, солиқ бюджет тизимининг шаффофлигини ошириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичларини бажарилишида манфаатдорлигини кучайтириш, шунингдек, “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4555-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар, вилоят Молия бош бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг бюджет-молия соҳасидаги асосий вазифаси этиб белгилансин: солиқ солиш объектлари ва солиқ солинадиган базани тўлиқ қамраб олиш, солиқлар йиғилиши даражасини ошириш, мавжуд захираларни сафарбар этиш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш орқали тегишли бюджет даромадлари прогнозининг бажарилишини таъминлаш; бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш ҳамда уни тежаш, бюджет интизомини мустаҳкамлаш, бюджет маблағларидан фойдаланишнинг натижадорлиги бўйича ҳисобдорлик тизимини кучайтириш; биринчи навбатда молиялаштириладиган (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар) харажатларни ўз вақтида молиялаштириш ва кредитор қарздорликка йўл қўймаслик; объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмаларни амалга ошириш учун назарда тутилган маблағларни, биринчи навбатда, олдинги йиллардан ўтувчи объектларни ишга туширишга йўналтириш; Ўзбекистон Республикаси номидан ва Ўзбекистон Республикаси кафолати остида олинадиган ташқи қарз маблағларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг долзарб чора-тадбирларининг молиялаштиришга йўналтириш ҳамда улардан самарали фойдаланиш орқали натижадорликни таъминлаш.
3. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Ураков), вилоят Молия бош бошқармаси (Б.Мирзаев), Давлат солиқ бошқармаси (Ш.Ахмедов) бюджет даромади прогноз кўрсаткичларини ортиқча тўланган ва ундирилган солиқ суммалари ҳисобига бажарилишига йўл қўймаслик бўйича қатъий огоҳлантирилсин. 2020 йил 1 январдан бошлаб ортиқча ундирилган солиқ суммаларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасига тенг бўлган ставкада фоизлар тўлаган ҳолда қайтариш қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда: вилоят маҳаллий бюджети, шаҳар ва туманлар бюджетларига ўтказилган солиқлар бўйича-тегишли маҳаллий бюджетлари ҳисобидан; бюджет тизими бюджетлари ўртасида тақсимланган солиқлар бўйича – тегишли бюджетлар ҳисобидан уларга ажратмалар меъёрига мутаносиб равишда амалга оширилиши юзасидан белгиланган тартибга қатий амал қилинишини таъминласинлар.
4. 2020 йилда бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан харажатларни амалга ошириш ва ишларни бажариш қуйидаги ҳолларда таъқиқланиши юзасиданўрнатилган тартиб асосида иш юритсинлар. молиялаштириш манбаси аниқ бўлмаса: белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари (ишчи лойиҳа, иш ҳужжатлари, лойиҳа-смета ҳужжатлари) сиз ёки лойиҳа ҳужжатларини қурилиш монтаж ишлари билан бир вақтда тайёрлаш, яъни параллел равишда олиб бориш; пудратчи (лойиҳачи) ташкилотларни тендер (конкурс) ўтказмасдан (“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларида назарда тутилган бўлмаса) танлаб олиш асосида. Белгилаб қўйилсинки шаҳар ва туманлар ҳокимлари мазкур бандда кўрсатилган бюджет интизоми қоидаларига риоя қилиниши устидан шахсан масъулдирлар.
5. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Ураков), вилоят Молия бош бошқармаси (Б.Мирзаев), шаҳар ва туманлар ҳокимларининг: давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга амалдаги қонунчилик талабларига зид равишда зарар етказилмаслигини таъминлаш; давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича ҳудудий жамғармалар маблағларидан фойдаланиш юзасидан чиқариладиган қарорларни мажбурий тартибда халқ депутатлари вилоят Кенгаши билан келишилиши ҳамда зарарларни қоплашда уларнинг давлат бюджети ва маҳаллий бюджет маблағларидан самарали фойдаланиши юзасидан масъуллиги белгилаб қуйилсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ураков зиммасига юклатилсин. Вилоят ҳокими Э.Турдимов

Umumiy takliflar

283