ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12067 Хокимият Ромитанского района 06/01/2020 21/01/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Ромитан туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-12067

Ромитан туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари асбоб-ускуналарини йиллик техник

кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 325-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йул қурилиши техникаларини, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари асбоб-ускуналарини (бундан буён матнда техника деб юритилади) йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

1.  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Ромитан туман бўлими Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси катта инспектори  (М.Жўраев)га тумандаги тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиб, доимий рўйхатдан ўтган техникаларни йиллик техник кўрикдан ўтказиш ишларини ташкиллаштирсин.

2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Ромитан туман бўлимида рўйхатдан ўтган техникалар йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан:

100 от кучи ва ундан юқори куватга эга ғилдиракли тракторлар, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналарга — 0,3;

100 от кучи ва ундан юқори куватга эга занжирли ва ярим занжирли тракторларга — 0,3;

100 от кучигача қувватга эга ғилдиракли тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналар, осма ва ярим осма, занжирли ва йиғма машиналарга — 0,2;

қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш машиналари, агрегатларига — 0,15;

йўл қурилиш, мелиоратив ва бошқа мақсадларга мўлжалланган юк ортувчи, пахта, дон ва уруғни қайта ишлашга мўлжалланган машиналар-ҳар бир машина ва агрегат учун алоҳида — 0,15;

чорвачилик, паррандачилик ва ем-хашак ишлаб чиқариш машинаси ва технологик ускуналарига — 0,15;

сув насослари-ҳар бир агрегат учун алоҳида — 0,2;

кичик механизация мосламалари-ҳар бир агрегат учун алоҳида — 0,15;

машина трактор парклари, таъмирлаш устахоналари, сервис пунктлари ва бошқалардаги ҳар бир саноқ, асбоб-ускуна, жиҳозларга — 0,15 миқдорда йиғимлар ундирилсин.

Техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат, техника доимий рўйхатдан ўтган жойдаги давлат инспекторига тақдим этилади.  

3. Техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага;

техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия раиси Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Ромитан туман бўлими Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси катта инспектори  (М.Жўраев)га:

техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларни техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўн кун олдин юборилишини;

техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатмалар берилишини;

мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чоралар  кўриш   таъминлансин.

5. Мазкур қарор “Ромитаннома” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Ромитан туман бўлими бошлиғи А.Жўраев зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                           Х.Тохиров

Umumiy takliflar

182