ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12065 Министерство здравоохранения Республики Узбекистан 06/01/2020 21/01/2020 0
Распоряжение Кабинета Министров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ФАРМОЙИШИ
ID-12065

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 майдаги “Ўзбекистон Республикасида грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларнинг тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3729-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида:

1.Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг вирусология лабораториясини Ўзбекистон Республикасида Грипп миллий маркази этиб қайта ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2.Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Грипп миллий марказидан чуқур вирусологик тадқиқотлар ўтказиш мақсадида грипп вирусини сақловчи биологик намуналар мунтазам равишда (йилига камида 2 марта) Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорлик қилувчи Грипп маркази Референс лабораториясига (Буюк Британия, Лондон ш., Френсис Крик институти) юборилишини;

биологик намуналарни юбориш, биологик ҳавфсизлик халқаро қоидалари талабларига мувофиқ халқаро ташиш билан шуғулланадиган ташкилотлар томонидан амалга оширилишини таъминлансин.

3.Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги грипп вирусини сақловчи биологик намуналарни олиб чиқиш учун бериладиган рухсатномани белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминлансин.

4.Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

 

 

         Ўзбекистон Республикасининг

                         Бош вазири                                                          А.Арипов

Umumiy takliflar

220