ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12033 Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан 05/01/2020 20/01/2020 2
Постановление Президента Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига дивидендлар ва ажратмалар тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-12033

Хўжалик жамиятлари томонидан давлат улушига ҳисобланган дивидендлар ва давлат корхоналари соф фойдасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратмаларни тўлаш тартибини тубдан такомиллаштириш, бу борада ягона давлат сиёсатни амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида:

1. Хўжалик жамиятларида давлат улушига ҳисобланган дивидендларни тўлаш “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ акциядорлар (иштирокчилар)нинг дивидендларни олишга бўлган тенг ҳуқуқларига риоя этилган ҳолда амалга оширилиши лозимлиги қатъий белгилаб қўйилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда “Агентлик” деб юритилади) хўжалик жамиятлари томонидан давлат улушига дивидендлар ва давлат корхоналари соф фойдасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратмалар ҳисобланиши ва тўланиши устидан назорат қилувчи ваколатли ягона давлат органи этиб белгилансин.

3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

хўжалик жамиятлари томонидан давлат улушига ҳисобланган дивидендлар ва давлат корхоналари соф фойдасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратмалар (кейинги ўринларда “дивидендлар” деб юритилади) кейинчалик тақсимлаш учун Агентлик ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига (кейинги ўринларда “Жамғарма” деб юритилади) ўтказилади;

Агентлик хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналаридаги дивиденд сиёсатини ҳар йили тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунда белгиланган параметрлардан келиб чиқиб амалга оширади;

акциядор (иштирокчи ва муассис)лар таснифига қараб дивидендларнинг 95 фоизи тегишинча республика ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига йўналтирилади, қолган 5 фоизи Агентлик ҳузуридаги Жамғарма тасарруфида қолдирилади;

4. Хўжалик жамиятлари томонидан давлат улушига дивидендлар ва давлат корхоналари соф фойдасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратмалар ҳисобланиши ва ўтказилишини назорат қилиш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Хўжалик жамиятлари бошқарув органлари ва давлат унитар корхоналари муассислари:

ҳисобланган дивидендлар тўғрисида ахборотларни Агентликка ўз вақтида тақдим этилиши, дивидендларни тўғри ҳисобланиши ҳамда белгиланган муддатларда тўланиши юзасидан шахсан жавобгар ҳисобланади;

ижроия органи раҳбарлари фаолияти самарадорлиги муҳим кўрсаткичларидан (KPI) бири сифатида дивиденларни ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланишини белгилашни таъминласин.

6. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда хўжалик жамиятлари томонидан давлат улушига ҳисобланган дивидендлар тўғрисидаги ахборотларни белгиланган тартибда тақдим этмаганлик ёки ўз вақтида тақдим этмаганлик учун хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари мансабдор шахсларини жавобгарлигини белгилаш юзасидан тегишли таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

7. Белгилансинки, дивидендлардан Жамғармада қоладиган 5 фоиз маблағлар Абу Райхон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби фаолиятини молиялаштиришга, шунингдек дивидендларни ҳисобланиши ва ўтказилишини назорат қилиш учун Агентлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармаларида шакллантириладиган тегишли тузилмаларни сақлаш ҳамда қонунчиликда кўзда тутилган бошқа харажатларга йўналтирилади.

8. Агентлик бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                               Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил “___” _________ ПҚ– ___ - сон
қарорига илова

 

Хўжалик жамиятлари томонидан давлат улушига дивидендлар ва давлат корхоналари соф фойдасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратмалар ҳисобланиши ва ўтказилишини назорат қилиш тўғрисида
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ хўжалик жамиятлари томонидан давлат улушига дивидендлар ва давлат корхоналари соф фойдасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига (кейинги ўринларда давлат бюджети деб аталади) ажратмалар ҳисобланиши, ўтказилиши ва ундириш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

давлат улуши – хўжалик жамиятлари устав капиталидаги давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат муассасалари (Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ташқари)га тегишли бўлган улушлар;

давлат корхонаси – давлат мулкидаги, ўзига тезкорлик билан бошқариш учун берилган мулк негизида ташкил этилган давлат унитар корхонаси шаклидаги тижорат ташкилотидир, у ўзига биркитилган мулкдан қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига, мулкдорнинг (ёки унинг топшириғига кўра у ваколат берган давлат органи - муассиснинг) топшириқларига ҳамда эгалик қилиш ҳуқуқидаги мулкнинг мақсадига мувофиқ мулкдан фойдаланишни ва уни тасарруф этишни амалга оширади;

дивидендлар – акциядорлар (иштирокчилар) ўртасида тақсимланадиган жамият тасарруфида қоладиган соф фойданинг ва (ёки) ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойданинг бир қисми;

оралиқ дивидендлар – йил учун дивидендларнинг умумий суммасини эълон қилишдан олдин тўланадиган дивидендлар;

ажратмалар – давлат корхонаси соф фойдасининг қонунчиликда белгиланган миқдордаги давлат бюджетига ўтказиладиган қисми;

хўжалик жамиятлар – устав капиталида миқдоридан қатъий назар акция ёки пай кўринишидаги давлат улушига эга бўлган акциядорлик ёки масъулияти чекланган жамиятлар;

ғазна шахсий ҳисоб варақлар – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда “Агентлик” деб аталади) ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасининг (кейинги ўринларда “Жамғарма” деб аталади) давлат улушига ҳисобланган дивидендлар ва давлат корхоналари соф фойдасидан давлат бюджетига ажратмаларнинг республика ва маҳаллий бюджетларга тегишинча ўтказилиши учун Агентликнинг ҳудудий бошқармаларида очилган алоҳида ғазна шахсий ҳисоб варақлар.  

 

2-боб. Устав капиталида давлат улушига эга хўжалик жамиятлари
ва давлат корхоналари тўғрисидаги ахборотларни шакллантириш
ва тақдим этиб бориш тартиби

 

3. Устав капиталида давлат улушига эга масъулияти чекланган жамиятлари ва давлат корхоналари рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда Давлат хизматлари агентлиги деб аталади);

устав капиталида давлат акцияларига эга акциядорлик жамиятлари рўйхатини - Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (кейинги ўринларда Марказий депозитарий деб аталади) устав капиталида давлат улуши ва унга тааллуқли бўлган (жумладан, янги ташкил этилганлиги, қайта рўйхатдан ўтганлиги, қайта ташкил этилганлиги ёки тугатилганлиги тўғрисида) маълумотлар асосида юритадилар.

4. Давлат хизматлари агентлиги устав капиталида давлат улушига эга масъулияти чекланган жамиятлари ва давлат корхоналари рўйхатини ҳамда Марказий депозитарий акциядорлик жамиятлари рўйхатини онлайн режимида Агентликка мазкур низомнинг 1-иловасига мувофиқ тақдим этадилар.

 

3-боб. Устав капиталида давлат улушига эга хўжалик жамиятлари
ва давлат корхоналари бўйича ахборотларни алмашиш ва ҳисобга
олиш тартиби

 

5. Агентлик  устав капиталида давлат улушига эга хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналари рўйхатини:

масъулияти чекланган жамиятлар ва давлат корхоналар бўйича – Давлат хизматлари агентлиги;

акциядорлик жамиятлар бўйича - Марказий депозитарийси томонидан юборилган рўйхатлар асосида шакллантириб боради.

6. Агентлик олинган рўйхатни автоматлаштирилган ҳолда ҳисобот йилининг 1 январь ҳолатига ҳудудлар кесимида шакллантириб, тегишли ҳудудий бошқармаларига 5 (беш) иш кунида етказади.

7. Агентлик хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналаридаги дивиденд сиёсатини ҳар йили тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунда белгиланган параметрлардан келиб чиқиб амалга оширади ҳамда хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналари кесимида прогноз кўрсаткичларни шакллантиради.

8. Ҳудудий бошқармалар 5 (беш) иш куни мобайнида:

а) устав капиталидаги давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларга - соф фойдасидан қонунчиликда белгиланган миқдордаги дивидендлар ҳисобланиши ва шундан давлат улушига ҳисобланадиган дивидендлар;

б) давлат корхоналарига - соф фойдасининг қонунчиликда белгиланган миқдордаги давлат бюджетига ўтказиладиган ажратмалар ҳисобланиши;

в) устав капиталидаги давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган хўжалик жамиятларга - соф фойдасидан амалдаги қонунчиликка асосан дивидендлар, шу жумладан давлат улушига ҳисобланадиган дивидендларни давлат бюджетига тўлаб бериш зарурлиги тўғрисида мазкур низомнинг 2-иловасига мувофиқ хабарномани шахсий кабинетига ёки почта орқали юборади.

 

4-боб. Устав капиталида давлат улушига эга хўжалик жамиятлари
ва давлат корхоналари томонидан дивидендлар ва ажратмаларни ҳисоблаш, шунингдек, ахборотларни тақдим этиш тартиби

 

9. Устав капиталида давлат улушига эга бўлган:

Масъулияти чекланган жамиятлари йилнинг ҳар чорагида, ярим йилда бир марта ёки бир йилда бир марта ўзининг соф фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида;

Акциядорлик жамиятлари молия йилининг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижаларига кўра ва (ёки) молия йили натижаларига кўра жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида;

Давлат корхоналари йиллик йиғилиши йил тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилиши ва давлат бюджетига ажратмалар соф фойдани тақсимлаш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор қабул қиладилар.

10. Устав капиталидаги давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган:

масъулияти чекланган жамиятларнинг давлат улуши бўйича дивидендлар суммаси уларнинг соф фойдасидан қонунчиликда белгиланган миқдордаги дивидендларни тўлаш учун йўналтирилган суммасининг давлат улуши миқдорида;

акциядорлик жамиятларнинг давлат улуши бўйича дивидендлар суммаси уларнинг соф фойдасидан қонунчиликда белгиланган миқдордаги дивидендларни Марказий депозитарийда жойлаштирилган давлат акцияларнинг улуши миқдорида;

давлат корхоналари соф фойдасининг қонунчиликда белгиланган миқдордаги давлат бюджетига ўтказиладиган ажратмалар қисмини ҳисоблаб чиқарадилар.

11. Устав капиталида давлат улушига эга хўжалик жамиятлари дивидендлар ҳисоблаш ҳамда давлат корхоналари соф фойдани тақсимлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан 20 кун ичида Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига:

ҳисобот даври учун давлат улушига ҳисобланган дивидендлар ёки давлат бюджетига ажратмалар тўғрисида;

давлат улушига ҳисобланадиган дивидендлар ёки давлат бюджетига ажратмалар мавжуд эмаслиги тўғрисида ахборот тақдим этадилар.

12. Мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган Ахборотлар Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига:

акциядорлик жамиятлари томонидан мазкур низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда;

давлат улушига эга хўжалик жамиятлар ва давлат корхоналари томонидан мазкур низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилади.

Ахборотга хўжалик жамиятлар бўйича дивидендларни ҳисоблаш тўғрисидаги таъсисчилар (акциядорлар ёки иштирокчилар) умумий йиғилиши баёнидан кўчирма ҳамда давлат корхоналари бўйича муассис (таъсисчи)нинг соф фойда тақсимоти, шу жумладан давлат бюджетига ажратмаларни ҳисоблаш масалалари тўғрисидаги қарори нусхаси илова қилинади.

Оралиқ дивидендлар ва ажратмалар ҳисобланган тақдирда, Ахборотлар Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига мазкур низомнинг 11-бандида белгиланган шаклларда қарор қабул қилинган санадан 20 кун ичида тақдим этадилар.

Тақдим этилган Ахборотлардаги маълумотларнинг электрон базаси Агентликнинг ҳудудий бошқармаларида шакллантирилади ва Агентлик марказий аппарати томонидан умумлаштирилади.

Агентлик марказий аппарати томонидан умумлаштирилган маълумотлар электрон телекомуникация алоқалари орқали шифрланган ҳолда Молия вазирлигига келишилган шаклда ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 10-санасига қадар тақдим этиб борилади.

 

5-боб. Хўжалик жамиятлари ҳамда давлат корхоналари томонидан давлат улушига ҳисобланган дивидендлар ва давлат бюджетига ажратмаларни тўлаш тартиби

 

13. Хўжалик жамиятлари ҳамда давлат корхоналари томонидан давлат улушига ҳисобланган дивидендлар ва давлат бюджетига ажратмалар, уларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 60 кун ичида Агентликнинг ҳудудий бошқармаларида очилган Жамғарманинг алоҳида ғазна шахсий ҳисоб варақларига тўлаб берилади.

Бунда:

жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари улуши бўйича келиб тушган дивидендлар (ажратмалар)дан 95 фоизи Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига;

бошқа хўжалик жамиятлари ҳамда давлат корхоналари томонидан давлат улушига ҳисобланган дивидендлар ва давлат бюджетига ажратмалардан 95 фоизи Агентликнинг марказий аппарати томонидан республика бюджетига тўғридан-тўғри йўналтирилади.

Қолган 5 фоизи - Жамғарма тасарруфида қолади.    

14. Давлат улушига ҳисобланган дивидендлар (шу жумладан кам ҳисобланган дивидендлар) ва давлат корхоналари томонидан давлат бюджетига ажратмаларнинг ўз вақтида тўланмаганлиги учун ҳисобланган пенялар тўлиқ ҳажмда Агентликнинг ҳудудий бошқармаларининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаларига ундирилади.   

15. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан хўжалик жамиятлар ва давлат корхоналарига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб:

а) Жамғармага ўз вақтида тўланмаган дивиденд ва ажратмаларга - тўлов муддати тугаган кундан бошлаб кечиктирилган ҳар бир кун учун;

б) дивидендлар ва ажратмаларнинг ўз вақтида тўланмаган қисмига - тўлов муддати тугаган кундан бошлаб ҳар бир кун учун пеня ҳисобланади.

16. Устав капиталида давлат улушига эга хўжалик жамиятлар ва давлат корхоналарини қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш йўли билан қайта ташкил этилса, улар бўйича давлат улушига ҳисобланган дивидендлар ёки ажратмаларни тўлаш мажбуриятлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексига асосан:

- қўшиб юборилганда - янгидан вужудга келган юридик шахсга;

- бошқа юридик шахсга қўшилганда – қўшиб олган юридик шахсга;

- бўлинган тақдирда - янгидан вужудга келган юридик шахсларга;

- таркибидан бир ёки бир неча юридик шахс ажралиб чиққанида - қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳар бирига;

- бошқа турдаги юридик шахсга айлантирилганда (ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгартирилганда) - янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади.

17. Хўжалик жамиятлар томонидан давлат улушига ҳисобланган дивидендлар ва давлат корхоналари томонидан давлат бюджетига ажратмалар бўйича қарздорликлар, шу жумладан пенялар иқтисодий судларнинг тегишли  қарорлари асосида ундирилади.

 

6-боб. Якунловчи қоида

 

18. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

 

 

 

Хўжалик жамиятлари томонидан давлат улушига дивидендлар ва давлат корхоналари соф фойдасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратмалар ҳисобланиши ва ўтказилишини назорат қилиш тўғрисидаги Низомга
1-илова

 

 

Устав капиталида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлар ва давлат корхоналари

Р Ў Й Х А Т И

 

(мингўмда)

Ҳудуд

Туман (шаҳар)

Корхона номи

Ташкилий-ҳуқуқий шакли
 (АЖ. МЧЖ, ДУК)

СТИР

Рўйхатдан

ўтган сана (АЖдан ташқари)

Устав капитали (АЖлар учун – чиқарилган акция миқдори)

Давлат улуши эгаси номи

Давлат улуши эгаси СТИР

Давлат улуши  %
(АЖлар учун вергулдан кейин 7 та рақам билан)

Изоҳ *

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

* Изохда янги ташкил этилган, қайта рўйхатдан ўтган, қайта ташкил этилган ёки тугатилганлигини, АЖлар учун давлат улушининг ўзгаришини кўрсатиш шарт.

 

 

Хўжалик жамиятлари томонидан давлат улушига дивидендлар ва давлат корхоналари соф фойдасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратмалар ҳисобланиши ва ўтказилишини
назорат қилиш тўғрисидаги Низомга
2-илова

 

______  йил учун

(дивидендлар ва ажратмалар ҳисобланадиган давр)

хўжалик жамиятларга давлат улуши бўйича ҳисобланадиган дивидендлар ва давлат корхоналарга соф фойдасидан давлат бюджетига ажратмаларни ҳисоблаш ҳамда уларни тўлаб бериш зарурлиги тўғрисида

Х А Б А Р Н О М А

 

1. Корхона номи: _________________________

2. Манзил: ___________, индекс: ___________ , телефон: __________

3. СТИР: _____________________

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20___ йил ________ даги ____ - сон қарори билан тасдиқланган “Хўжалик жамиятлари томонидан давлат улушига дивидендлар ва давлат корхоналари соф фойдасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратмалар ҳисобланиши ва ўтказилишини назорат қилиш тўғрисида”ги Низомга асосан устав капиталида давлат улушига эга хўжалик жамиятлар ва давлат корхоналари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига дивидендлар ва ажратмаларни ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилишлари белгиланган.

Устав капиталидаги давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган бўлган:

- акциядорлик жамиятларнинг давлат улушига дивидендлар суммаси, уларнинг соф фойдасидан қонунчиликда белгиланган миқдордаги дивидендларни Марказий депозитарийда жойлаштирилган давлат акцияларнинг улуши миқдорида;

- масъулияти чекланган жамиятларнинг давлат улушига дивидендлар суммаси, уларнинг соф фойдасидан қонунчиликда белгиланган миқдордаги дивидендларни тўлаш учун йўналтирилган суммасининг давлат улуши миқдорида ҳисоблаб чиқарилади.

Давлат корхоналарида, уларнинг соф фойдасидан давлат бюджетига қонунчиликда белгиланган миқдордаги ажратмалар ҳисоблаб чиқарилади.

Устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган хўжалик жамиятлари соф фойдасидан дивидендлар, шу жумладан давлат улушига дивидендлар суммаси амалдаги қонунчиликка асосан ҳисоблаб чиқарилади.

Устав капиталида давлат улушига эга хўжалик жамиятлари дивидендлар ҳисоблаш ҳамда давлат корхоналари соф фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан 20 кун ичида Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаларига Ахборот тақдим этадилар.

Бундан ташқари, оралиқ дивидендлар ва ажратмалар бўйича юқорида кўрсатиб ўтилган Ахборотни қарор қабул қилинган санадан 20 кун ичида берилади.

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармаси бошлиғи (бошлиқ ўринбосари)

м.ў.                        

 

 

Хўжалик жамиятлари томонидан давлат улушига дивидендлар ва давлат корхоналари соф фойдасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратмалар ҳисобланиши ва ўтказилишини назорат қилиш тўғрисидаги Низомга
3-илова

 

Акциядорлик жамиятлар томонидан давлат улушига ҳисобланган
ва тўланадиган дивидендлар тўғрисида

А Х Б О Р О Т

       

Ахборот тури

 

/

 

 

Ҳисобот даври

 

 

 

  квартал

Календари йили

 

 

 

 

 

 

Ҳужжат тури: 1 – асосий, 2- оралиқ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  1. Корхона номи: ______________________________________
  2. Давлат улуши эгаси (давлат органи ёки маҳаллий хокимият органи) : _______________________
  3. Соҳа: ______________________
  4. Банк реквизитлари: ______________, ҳ/р: __________________, МФО ___________
  5. СТИР: _____________________
  6. Ўзгариш сана (ташкил этилган): _______________
  7. Дивидендлар олиш учун акциядорлар реестрини ёпиш санаси, акциядорларнинг умумий  йиғилишини ўтказиш учун тайёрланган: 20__ йил «___» ________

8. Дивиденларни тўлаш бўйича қабул қилинган қарор санаси: 20__ йил «___» _____

Т.р

Кўрсаткичлар

Миқдори (сўм/дона)

1.

Чиқарилган акциялар сони (дона)

 

2

1 та акциянинг номинал қиймати (сўмда)

 

3.

Жойлаштирилган акциялар сони (дона)

 

4.

Давлат акцияларини бошқариш учун ваколатли шахсларнинг ҳисоб рақамларидаги оддий акциялар сони (дона)

 

5.

Давлат акцияларини бошқариш учун ваколатли шахсларнинг ҳисоб рақамларидаги имтиёзли акциялар сони (дона)*

 

6.

Соф фойда (сўмда)

 

7

Ҳисобланган дивидендларнинг умумий суммаси (сўмда ва соф фойдага нисбатан фоизи)

 

8.

1 та оддий акцияга ҳисобланган дивиденд суммаси  (сўмда)

 

9.

1 та имтиёзли акцияга ҳисобланган дивиденд суммаси  (сўмда) **

 

10.

Жамиятнинг низомига асосан (жамият акцияларининг номнал қийматидан) 1 та имтиёзли акцияга тўланадиган дивиденд фоизи** (%)

 

11.

Давлат улушига ҳисобланган дивиденд суммаси  (сўмда)

 

 

шу жумладан:

 

12.

Ушланадиган солиқ суммаси (сўмда)

 

13.

Тўловга йўналтирилган сумма (сўмда)

 

 

Барча майдонлар мажбурий тартибда тўлдирилади.

* Давлат активларни бошқариш бўйича ваколатли шахсларнинг хисоб рақамидаги имтиёзли акциялар бўлмаса, 5 – қатордаги қиймат тўлдирилмайди.

** Жамият устав капиталижа имтиёзли акциялар бўлмаса, 9 ва 10 қаторлардаги қиймат тўлдирилмайди.

 

Мазкур ахборотда кўрсатилган маълумотларнинг тўғри ва тўғрилигини тасдиқлайман:

     

Давлатактивлари бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан

тўлдирилади

    

Раҳбар:

 

Ушбу ҳисоб-китоблар тақдим этилди.

(кераклигини белги билан белгиланг "V")

СТИР

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ф.И.Ш.

 

 

 

  шахсан

 

 

 

  Почта орқали

 

 

 

Имзо

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  варақда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бош ҳисобчи

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

СТИР

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тақдим этиш санаси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ф.И.Ш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

(кун/ой/йил)

 

 

Имзо

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

   

 

 

Ф.И.Ш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Сана

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Имзо

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

   (кун/ой/йил)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                               

 

 

Хўжалик жамиятлари томонидан давлат улушига дивидендлар ва давлат корхоналари соф фойдасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратмалар ҳисобланиши ва ўтказилишини назорат қилиш тўғрисидаги Низомга
4-илова

 

Масъулияти чекланган жамиятлар томонидан давлат улушига ҳисобланган ва тўланадиган дивидендлар ва давлат корхоналар соф фойдасидан давлат бюджетига ажратмалар тўғрисида

А Х Б О Р О Т

       

Хужжат тури

 

/

 

 

Ҳисобот даври

 

 

 

  квартал

Календари йили

 

 

 

 

 

 

Хужжат тури: 1 – асосий, 2- оралиқ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  1. Номи: ______________________________________
  2. Мулкчилик шакли (МЧЖ, ДУК)*: _________________________
  3. Манзил: _________________, индекс:____________, телефон: ___________
  4. Соҳа: ______________________
  5. Давлат улуши эгаси (давлат улуши эгаси номи) *: ______________________________________

6. Банк реквизитлари: ______________, ҳ/р: __________________, МФО ___________

7. СТИР: _____________________

8. Ўзгариш йил (ташкил этилган): _______________

9. Дивиденлар ёки ажратмаларини тўлаш бўйича қабул қилинган қарор санаси *: 20__ йил «___» ____

 

Т.р

Кўрсаткичлар

Миқдори (сўм/фоиз)

1.

Устав капитали:

1.1.

Давлат улуши (сўмда)

 

1.2.

Бошқа жисмоний ва юридик шахслар улуши (сўмда)

 

2.

Устав капиталидаги улуш:

2.1

Давлат улуши (фоизда)

 

2.2

Бошқа жисмоний ва юридик шахслар улуши (фоизда)

 

3.

Соф фойда (сўмда)

 

4.

Дивиденд ва ажратмаларни тўлаш учун йўналтирилган маблағ:

4.1

Давлат улуши бўйича (фоизда)

 

4.2

Бошқа жисмоний ва юридик шахслар улуши  бўйича (фоизда)

 

5.

Дивиденд ва ажратмаларни тўлаш учун йўналтирилган маблағ:

5.1

Давлат улуши бўйича (сўмда)

 

5.2

Бошқа жисмоний ва юридик шахслар улуши бўйича (сўмда)

 

6.

Шу жумладан:

а) дивиденд ва ажратмалар ҳисобидан бюджетга ҳисобланадиган солиқ суммаси (сўмда)

б) амалдаги қонунчиликка асосан бюджетга тўланадиган солиқ суммаси (сўмда)

в) ҳукуматнинг махсус қарорига (имтиёз) назарда тутилган  белгиланган мақсадларга  йўналтириладиган маблағ (сўмда)

 

 

* - Ушбу майдонлар мажбурий тартибда тўлдирилади.

Мазкур ахборотда кўрсатилган маълумотларнинг тўғри ва тўғрилигини тасдиқлайман:

     

Давлатактивлари бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан

Тўлдирилади

    

Раҳбар:

 

Ушбу ҳисоб-китоблар тақдим этилди.

(кераклигини белги билан белгиланг "V")

СТИР

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ф.И.Ш.

 

 

 

  шахсан

 

 

 

  Почта орқали

 

 

 

Имзо

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  варақда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бош ҳисобчи

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

СТИР

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тақдим этиш санаси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ф.И.Ш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

(кун/ой/йил)

 

 

Имзо

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

    

 

 

Ф.И.Ш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Сана

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Имзо

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

   (кун/ой/йил)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                               

 

    

Umumiy takliflar

643