ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12021 Хокимият Ургутского района 04/01/2020 19/01/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туманда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникаларини, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-12021

 

УРГУТ ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

 

Туманда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникаларини, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17-апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 325-сонли қарори Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013., 17-сон, 229-модда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 25 апрелда 2452-сон билан рўйхатдан ўтказилган)га асосан тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари асбоб-ускуналарини (бундан буён матнда техника деб юритилади) йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Ургут туман бўлимининг (бундан буён матнда Инспекция деб юритилади) техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шуъбаси катта инспектори рўйхатидан ўтган техникаларни 2020 йил учун техник кўрикдан ўтказиш ишларини ташкиллаштирсин ва қуйидагиларни:

техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларни техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юборилишини;

техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатмалар берилишини ва қайта техник кўрикдан ўтказиш учун ўн кундан кам бўлмаган муддат белгиланишини;

мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникалари, асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун туман ҳокимлигига берилишини таъминласин.

3. Инспекциясида рўйхатдан ўтган техникалар йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдоридан:

-100 от кучи ва ундан юқори қувватга эга ғилдиракли тракторлар, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналар, 100 от кучи ва ундан юқори қувватга эга занжирли ва ярим занжирли тракторлар базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида;

-100 от кучигача қувватга эга ғилдиракли тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналар, осма ва ярим осма, занжирли, ярим занжирли ва йиғма машиналар базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида;

- қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш машиналари, агрегатлари,  йўл-қурилиш, мелиоратив ва бошқа мақсадларга мўлжалланган юк ортувчи, пахта, дон ва уруғни қайта ишлашга мўлжалланган машиналар, чорвачилик, паррандачилик ва ем-хашак ишлаб чиқариш машина ва технологик ускуналари базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида;

- сув насослари базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида;

-кичик механизация мосламалари базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида;

- машина-трактор парклари, таъмирлаш устахоналари, сервис пунктлари ва бошқалардаги ҳар бир станок, асбоб-ускуна, жиҳозлар базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида йиғимлар ундирилсин.

Техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат, техника доимий рўйхатдан ўтган жойдаги Инспекциянинг техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шуъбаси катта инспекторига тақдим этилади.

4. Мазкур қарор «Ургут садоси» газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

5. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 22 январдаги 151-қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

8. Ушбу қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамга қолдираман.

 

 

                                     Туман ҳокими                                                           М.Турдиев

Umumiy takliflar

125