Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12006 Пахтачи тумани ҳокимияти 04/01/2020 19/01/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туманда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-12006

ЛОЙИҲА

 

ПАХТАЧИ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

 

Туманда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

“Маҳаллий давлат тўғрисидаги”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013., 17-сон, 229-модда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 25 апрелда 2452-сон билан рўйхатдан ўтказилган)га асосан тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари асбоб-ускуналарини (бундан буён матнда техника деб юритилади) йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Агросаноат мажмуи Пахтачи туман бўлимида (бундан буён матнда Инспекция деб юритилади) рўйхатдан ўтган техникаларни техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Комиссия (С.Хўжанов) рўйхатдан ўтган техникаларни 2020 йил учун техник кўрикдан ўтказиш ишларини тасдиқланган режа асосида ташкиллаштирсин ва қуйидагиларни:

техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларни техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юборилишини;

техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатмалар берилишини ва қайта техник кўрикдан ўтказиш учун ўн кундан кам бўлмаган муддат белгиланишини;

мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун туман ҳокимлигига берилишини таъминласин.

3. Инспекциясида рўйхатдан ўтган техникалар йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан:

тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга — 0,18 %;

қишлоқ хўжалиги машиналарига — 0,10 %;

машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига — 0,37 % миқдорда йиғимлар ундирилсин.

Техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат, техника доимий рўйхатдан ўтган жойдаги давлат инспекторига тақдим этилади. Техникани қайта кўрикдан ўтказиш учун мулкдордан йиғим ундирилмайди.

4. Мазкур қарор «Пахтачи» газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

5. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 21 январдаги 148-қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

7. Ушбу қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

Туман ҳокими в.б.                                                    М.Хамдамов

Umumiy takliflar: 0

407