ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
11934 Министерство здравоохранения Республики Узбекистан 04/01/2020 19/01/2020 2
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Сирдарё вилояти аҳолисига кўрсатилаётган тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш тўғрисида
ID-11934

Лойиҳа

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

Сирдарё вилояти аҳолисига кўрсатилаётган тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш тўғрисида

 

Сирдарё вилоятида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида профилактика чора–тадбирларини самарали мувофиқлаштириш тизимини амалиётга жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

 

1.2020-2022 йилларда Сирдарё вилояти аҳолиси ўртасида касалликларни келтириб чиқарувчи хавф омилларини эрта аниқлаш, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишнинг замонавий механизмларини жорий қилиш юзасидан чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари билан биргаликда:

вилоят ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларига ташкилий-методик раҳбарлик қилиш, уларнинг амалиётига тиббий ёрдамнинг замонавий усуллари ва технологияларини жорий этиш юзасидан амалий ёрдам берилишини таъминласин;

марказларнинг филиаллари, ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари ва вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларининг ихтисослаштирилган бўлимлари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига касалликлар профилактикаси ва уларни барвақт аниқлашда, шунингдек, тегишли ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўрсатишда кўмаклашсин;

марказларнинг етакчи мутахассислари иштирокида вилоят ихтисослаштрилган тиббиёт муассасаларида сайёр консультациялар, маҳорат дарслари ва амалиётлари, шунингдек, мураккаб жарроҳлик амалиётларини мунтазам равишда ўтказиб борсин;

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти билан биргаликда тизимли равишда ихтисослаштирилган вилоят тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ходимлари малакасини ошириш, шунингдек, клиник ординатура, базавий докторантурада тор мутахассислик кадрларини тайёрлаш ишларини ташкил этсин.

3.Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Қўчқоров) бюджет маблағлари ўз вақтида ажратилишини таъминласин.

4. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Мирзаев) билан биргаликда аҳоли ўртасида юқумли бўлмаган касалликларни келтириб чиқарувчи хавф омилларини эрта аниқлаш, профилактик тиббиёт асосларини амалиётга жорий этишда ҳомийлик маблағларини кенг жалб қилиш чораларини кўрсинлар.

5. Мазкур қарор ижроси назоратини Соғлиқни сақлаш вазири А.Шадманов ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев  зиммаларига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири                                                                                          А. Арипов

 

 

 

 

 

Umumiy takliflar

270