ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
11788 Центральный банк Республики Узбекистан 31/12/2019 18/01/2020 12

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-11788

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг Қарори

 

Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги ва “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 26 апрелдаги 9/1-сонли “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 309-модда);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 23 ноябрдаги 22/5-сонли “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 2465-1, 2013 йил
4 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 49-сон,
640-модда);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 21 февралдаги 4/5-сонли “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 2465-2, 2014 йил
11 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 11-сон,
129-модда);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/6-сонли “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 2465-3, 2015 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й.,
40-сон, 522-модда);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/7-сонли “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 2465-4, 2017 йил 17 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 29-сон,
710-модда);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 11 ноябрдаги 31/1-сонли “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 2465-5, 2017 йил 22 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й.,
47-сон, 1164-модда);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/10-сонли “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 2465-6, 2019 йил 22 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й.,
17-сон, 343-модда);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 24 августдаги 21/8-сонли “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 2465-7, 2019 йил
8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 41-сон,
782-модда).

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Раиси

 

М. Нурмуратов

 

Тошкент шаҳри,

2020 йил __ январь,

__/_-сон

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2020 йил __ январдаги

__/_-сонли қарорига

ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низом

 

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги ҳамда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида тўлов ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини белгилайди.

 

I БОБ. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикасида юридик ва жисмоний шахслар томонидан нақд пулсиз ҳисоб-китоблар амалга оширилишида иштирок этувчи томонлар учун тадбиқ этилади.

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси бўйича амалга ошириладиган нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тартибини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилган:

амалиёт куни – фармойишларни қабул қилиш ва уларга ишлов бериш амалга ошириладиган вақтнинг даври;

тўловчи – тўлов кимнинг ҳисобидан амалга оширилаётган бўлса, ўша шахс;

олувчи – пул маблағларини олувчи шахс;

тўловчининг банки – тўловчининг пул маблағлари ҳисобдан чиқариладиган ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк;

олувчининг банки – олувчининг пул маблағлари кирим қилинадиган ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк;

валюталаш санаси – тўлов ҳужжати асосида пул маблағларини олувчининг ҳисобварағига ўтказиш санаси;

электрон тўлов воситалариахборотни ўз ичига олган ва тўловчига тўловни амалга ошириш, шунингдек тўловчи билан электрон тўлов воситаларининг эмитенти ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган бошқа операцияларни амалга ошириш имконини берадиган банк картаси ёки бошқа электрон жисм.

акцепт – тўловчининг, тўлов унинг ҳисобидан амалга оширилишига розилиги;

масофавий хизмат кўрсатиш тизими (Тизим) - электрон хизматлардан фойдаланиш учун тўлов хизматларидан фойдаланувчи ва ушбу хизматларни етказиб берувчи ўртасидаги алокани таъминлайдиган телекоммуникация воситалари, рақамли
ва ахборот технологиялари, дастурий таъминот ва ускуналар мажмуи;

аккредитив – шартнома шартлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинган тақдирда, тўловчи томонидан тўланган ёки тўланиши лозим бўлган маблағ олувчининг ҳисобига ўтказилишига доир ҳисоб-китоб шакли.

3. Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишда қуйидаги тўлов ҳужжатларидан фойдаланилади:

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги мемориал ордер;

мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги тўлов топшириқномаси;

мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги тўлов талабномаси;

мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги инкассо топшириқномаси;

мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги аккредитивга ариза.

Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни электрон тўлов воситалари ва электрон пуллардан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши билан боғлиқ масалалар тегишли тўлов
ва (ёки) электрон пуллар тизимининг қоидалари билан тартибга солинади.

4. Нақд пулсиз ҳисоб-китобларда қўлланиладиган тўлов ҳужжатларининг тури маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчи ўртасида тузиладиган шартномага (битимга) мувофиқ белгиланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

5. Банк ҳисобварағи шартномасида бошқа муддатлар белгилаб қўйилган бўлмаса, тегишли тўлов ҳужжати банкка, амалиёт куни мобайнида келиб тушган бўлса, банк маблағларни шу амалиёт кунида мижознинг ҳисобварағига кирим қилиши
ёки маблағларни унинг ҳисобварағидан ҳисобдан чиқариши шарт, акцептли тўлов талабномалари ва валюталаш санаси кўрсатилган тўлов ҳужжатлари бундан мустасно.

Банклар мижознинг топшириғига биноан электрон тўловни тегишли тўлов ҳужжати келиб тушган кунда, агар у банкнинг амалиёт куни мобайнида келиб тушган бўлса, амалга ошириши шарт, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Агар тўлов ҳужжати амалиёт куни тугаганидан кейин келиб тушса, бундай тўлов ҳужжати тўловчининг банки томонидан кейинги амалиёт куни бошланганда олинган
деб ҳисобланади ҳамда банклар электрон тўловни кейинги амалиёт кунидан кечиктирмай амалга ошириши шарт, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Халқаро тўловларни амалга оширишга оид тўлов ҳужжатлари асосида улар олинган пайтдан бошлаб икки амалиёт кунидан кечиктирмай тўловлар амалга оширилади.

6. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, банклар тақдим этилган тўлов ҳужжатлари асосида ҳисоб-китобларни амалга оширишни тўхтатиб туришга ёки рад этишга ҳақли.

7. Етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, хизматлар) учун тўловлар бевосита маҳсулот етказиб берувчиларга тўланиши керак, тўловларнинг учинчи шахслар (хўжалик юритувчи субъектлар) ҳисобидан ундирилишига йўл қўйилмайди, товарларни (хизматларни) электрон тижорат орқали реализация қилиш ҳолатлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

8. Маблағлар тўловчининг ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилгандан сўнг, олувчининг ҳисобварағига ўтказилади, электрон тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб қилиш бундан мустасно.

9. Тўловчининг ҳисобварағида унга қўйилган талабларни қондириш учун етарли миқдорда маблағлар бўлмаган тақдирда, маблағларни ҳисобдан чиқариш Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда) мувофиқ амалга оширилади.

10. Тўловчи ва олувчи томонидан тузилган шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун тўланиши зарур бўлган пеняни ҳисоблаш ва ундириш бўйича банклар жавобгар бўлмайди.

11. Мижоз ҳисоб-китоб операцияларига доир барча масалалар бўйича унга хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилади. Банк ва мижоз ўртасидаги низолар улар ўртасида тузилган банк ҳисобварағи шартномасига мувофиқ ҳал қилинади. Ўзаро келишувга эришилмаган тақдирда, низолар суд орқали ҳал этилади.

12. Банклар ўртасида миллий валютадаги ўзаро ҳисоб-китоблар, банкларнинг Марказий банкда очилган вакиллик ҳисобварақларидан, Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали амалга оширилади.

13. Марказий банкнинг тўлов тизимлари орқали мазкур Низомда келтирилган тўлов ҳужжатлари асосида электрон тўловларни ўтказиш, Марказий банкнинг тегишли тўлов тизими фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатига мувофиқ ҳолда амалга оширилади.

 

II БОБ. Тўлов ҳужжатларини расмийлаштириш ва уларни ижро қилиш

 

14. Тўлов ҳужжатларида қуйидаги реквизитлар бўлиши шарт:

тўлов ҳужжатининг номи;

тартиб рақами;

ҳужжатнинг санаси;

тўловчининг номи;

тўловчи ҳисобварағининг рақами;

тўловчига тегишли солиқ тўловчининг идентификация рақами;

тўловчи банкнинг номи;

тўловчи банкнинг коди;

олувчининг номи;

олувчи ҳисобварағининг рақами;

олувчи банкнинг номи;

олувчи банкнинг коди;

тўлов суммаси;

тўлов мақсади;

имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада кўрсатилган шахснинг(лар) фамилияси тўлиқлигича, исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари ҳамда уларнинг имзолари (электрон тўлов ҳужжатлари ваколатга эга бўлган шахс томонидан, унга тўловчининг банки томонидан берилган электрон рақамли имзо билан тасдиқланган бўлиши лозим).

15. Тўлов ҳужжатидаги тўлов суммаси сон ва сўз билан ёзилади. Тўлов суммаси сўз билан ёзилганда ундаги тийин сон билан ифодаланади.

16. Халқаро тўловларни амалга ошириш учун банкка тақдим қилинадиган чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари қуйидаги реквизитлардан иборат бўлади:

тўловнинг тури;

ҳужжатнинг санаси;

тўловчининг тўлиқ номи ва почта манзили;

тўловчининг ҳисобварағи;

тўлов суммаси;

валюта коди;

тўлов мақсади;

тўловни амалга ошириш билан боғлиқ банк комиссион харажатлари;

тўловчи банкининг номи;

тўловчи банкининг почта манзили (мамлакат, шаҳар);

тўловчи банкининг СВИФТ коди;

олувчи банкининг номи;

олувчи банкининг почта манзили (мамлакат, шаҳар);

олувчи банкининг СВИФТ коди;

олувчининг тўлиқ номи ва почта манзили;

олувчининг ҳисобварағи;

тўловчининг олувчига хабари.

17. Аккредитивга аризада қўшимча равишда қуйидаги реквизитлар бўлиши керак:

аккредитивнинг амал қилиш муддати;

аккредитив очилаётган шартноманинг тартиб рақами ва санаси;

буюртманинг тартиб рақами;

буюртма берилган сана;

товарнинг (иш, хизмат) номи;

тўловларни амалга ошириш учун асос бўлган ҳужжатнинг тури;

қўшимча шартлар.

18. Агар таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бўлса, тўлов ҳужжатларини тўлдиришда маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчининг қисқартирилган фирма номидан фойдаланиш мумкин.

19. Тўлов ҳужжатлари техник воситалардан фойдаланган ҳолда тўлдирилади. тўлов ҳужжатларини бўяш, чизиш ва тузатишга йўл қўйилмайди, тўлов ҳужжатлари бўйича қисман тўлов амалга оширилган ва ушбу низомда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

20. Тўлов топшириқномаларида тўлов ҳужжатини банкка тақдим этиш санасидан ташқари валюталаш санаси (ижро қилиш) ҳам кўрсатилади.

Тўлов топшириқномасининг “Валюталаш санаси” графасида тўлов топшириқномасининг “Ҳужжат санаси” графасидаги санадан кўпи билан 10 кун кейинги сана кўрсатилиши мумкин.

21. Мижозлар томонидан масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали ҳамда қоғоз кўринишида тақдим этилган тўлов ҳужжатларининг расмийлаштирилиши
ва улардаги маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгарлик, мижознинг ушбу тўлов ҳужжатини имзолаган мансабдор шахслари зиммасига юклатилади. Масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали юборилган тўлов ҳужжатларининг қоғоз кўринишидаги асл нусхалари банкка тақдим этилмайди.

22. Муддатида тўланмаган (2-сон картотекага кирим қилинган) тўлов ҳужжатлари бўйича якуний тўловни амалга ошириш учун дастурий равишда тузилган тўлов ҳужжатларининг “Тўлов мақсади” графасида “Я/т” - якуний тўлов амалга оширилганлигини билдирувчи белги, тўлов ҳужжатининг рақами, санаси ва дастлабки суммаси кўрсатилиши шарт.

23. Қўлланилиши ушбу низом талаблари асосида тартибга солинадиган тўлов ҳужжатлари банк томонидан қуйидаги ҳолларда ижрога қабул қилинади:

юридик шахслардан - тўлов ҳужжатларидаги имзолар ва муҳр изи имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада кўрсатилган намунага мувофиқ (раҳбарлик вазифаларини ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширадиган шахснинг) бўлганда;

якка тартибдаги тадбиркорлик ва юридик шахс ташкил этмасдан туриб деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи шахслардан - тўлов ҳужжатларидаги имзо имзолар намуналари қўйилган варақчада кўрсатилган намунага мувофиқ бўлган тақдирда, банк томонидан ижрога қабул қилинади.

Тўлов ҳужжатлари имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчага имзо қўйган шахслар томонидан имзоланиши шарт. Тўлов ҳужжатларини факсимиле усулида нусха кўчириш воситаларидан фойдаланган ҳолда имзолаш тақиқланади.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим қилинган тўлов ҳужжатларига муҳр қўйиш ёки ҳужжатларни муҳр билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

Тўлов ҳужжатларига бошқа ҳужжатларни илова қилинишига доир қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилмаган талаблар белгиланиши мумкин эмас.

24. Банк ҳисобварағи шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, қоғоз шаклидаги тўлов ҳужжатлари банк амалиёт куни давомида банкнинг мижозлар билан ишлаш вақтидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади.

Электрон шаклдаги тўлов ҳужжатлари банкнинг мижозлар билан ишлаш вақтидан қатъий назар тўлов ҳужжати санаси билан у тақдим этилган сана мос келган ҳолларда ижрога қабул қилинади.

25. Банк ҳисобварағидан маблағлар:

қоғоз шаклидаги тўлов ҳужжатларининг асл нусхалари асосида;

тўлов тизимлари орқали олинган электрон тўлов ҳужжатлари асосида;

масофавий хизмат кўрсатиш тизимларидан фойдаланувчиларнинг умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқлари орқали юборган электрон тўлов ҳужжатлари ва тўловни амалга оширишга розиликлари асосида;

қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий ундирувни амалга ошириш ваколатига эга бўлган ташкилотлар томонидан тақдим этилган электрон тўлов ҳужжатлари асосида;

электрон тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган транзакциялар бўйича тузилган электрон ҳужжатлар асосида ҳисобдан чиқарилади.

26. Мижознинг ҳисобварағига маблағлар:

тўловчи ва олувчига бир банк филиалида хизмат кўрсатилганда тўлов ҳужжатининг қоғоз шаклидаги асл нусхаси ва масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали юборилган тўлов ҳужжатлари асосида;

тўлов тизимлари орқали келиб тушадиган электрон тўлов ҳужжатлари асосида;

электрон тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган транзакциялар бўйича тузилган электрон ҳужжатлар асосида дастурий йўл билан кирим қилинади.

27. Тўлов ҳужжатларининг нусхалари, шунингдек маблағларни кирим қилиш
ёки ҳисобдан чиқариш амалга ошириладиган тўлов ҳужжатларининг электрон нусхалари мижознинг ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи бухгалтер томонидан имзоланади.

Мижознинг ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи бухгалтер тўлов ҳужжатини тўловга қабул қилиш ва маблағларни тўлаш саналарини кўрсатган ҳолда ўзига бириктирилган банк штампи билан тасдиқлаши шарт.

28. Олувчининг банки томонидан тўлов тизими орқали олинган электрон тўлов ҳужжатлари рўйхат кўринишида чоп этилиб, банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади. Электрон тўлов ҳужжатларининг бир нусхаси олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда унга тақдим қилинади.

 

III боб. Мемориал ордерлар билан ҳисоб-китоблар

 

29. Мемориал ордер банклар томонидан ишлатиладиган нақд пулсиз тўлов ҳужжати бўлиб, ундан қуйидаги ҳолларда фойдаланилади:

банкларнинг ўз ички операцияларида;

мижозларга кўрсатилган хизматлар учун банк даромадига комиссияларни ундиришда;

тўлов ҳужжатлари бўйича қисман тўлов амалга оширилганда;

балансдан ташқари ҳисобварақлар бўйича бухгалтерия ўтказмаларини амалга оширишда;

мижознинг қарздорлик маблағларини қоплашда, агар банклар билан мижозлар ўртасида тузилган шартномада белгилаб қўйилган бўлса;

бухгалтерия ҳисобидаги хато ёзувларни тузатишда;

амалдаги қонунчиликка мувофиқ мижоз ҳисобварағидан маблағларни банк томонидан унинг рухсатисиз ҳисобдан чиқарилишида;

аккредитив бўйича депонентланган маблағлар олувчининг ҳисобварағига ўтказиб берилганда ёки тўловчига қайтарилганда;

жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ёзма топшириқлари бўйича маблағларни нақд пулсиз шаклда ўтказишни амалга оширишда. Бунда тўлов амалга оширилгандан сўнг, мазкур топшириқ мемориал ордер билан бирга банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;

мижозлар билан тузиладиган шартномаларда назарда тутилган бошқа ҳолларда.

30. Муддатида тўланмаган (2-сон картотекага кирим қилинган) тўлов ҳужжатлари бўйича қисман тўловни амалга ошириш учун дастурий равишда тузилган мемориал ордерларнинг “Тўлов мақсади” графасида “Қ/т” - қисман тўлов амалга оширилганлигини билдирувчи белги, тўлов ҳужжатининг рақами, санаси ва дастлабки суммаси кўрсатилиши шарт.

31. Банк ҳаражати ва актив операциялари бўйича банк тўловчи бўлиб қатнашганда ва бухгалтерия ҳисобидаги хато ёзувларни тузатишда, мемориал ордерлар банк раҳбари
ва бош бухгалтерининг имзолари билан тасдиқланиши шарт. Бошқа ҳолларда, мемориал ордерлар бош бухгалтер ва
мазкур операцияни амалга оширган масъул ходимнинг имзоси билан тасдиқланади.

32. Мемориал ордерлар билан амалга оширилган операцияларнинг тўғрилиги учун унга имзо чеккан шахслар жавобгар ҳисобланади.

 

IV БОБ. Тўлов топшириқномалари билан ҳисоб-китоблар

 

33. Тўлов топшириқномаси - мижознинг унга хизмат кўрсатувчи банкка ўз ҳисобварағидан топшириқномада белгиланган суммани маблағларни олувчининг ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги топшириғи назарда тутилган тўлов ҳужжати.

34. Тўлов топшириқномалари билан товарлар (ишлар, хизматлар), солиқлар
ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилиши мумкин.

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари ягона портали ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий сайтида жойлашган солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали электрон тўлов топшириқномаси билан бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар амалга оширилиши мумкин.

35. Банк ҳисобварағи шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, тўлов топшириқномаси банк томонидан мижознинг ҳисобварағида маблағлар мавжуд бўлгандагина қабул қилинади.

36. Тўлов топшириқномасининг юқори чап бурчагида тўлов ҳужжатини банкка тақдим этиш санаси ва юқори ўнг бурчагида валюталаш санаси кўрсатилади.

37. Мижознинг ҳисобварағида маблағ бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, мижознинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тақдим этган тўлов топшириқномалари банк томонидан қабул қилинади.

Мижознинг ҳисобварағида маблағ бўлмаган тақдирда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тақдим этилган тўлов топшириқномалари муддатида тўланмаган тўлов ҳужжатлари (2-сон картотека) ҳисоби юритиладиган балансдан ташқари ҳисобварақда ҳисобга олинади ҳамда маблағларнинг келиб тушишига қараб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.

Мижознинг ҳисобварағида етарли маблағ бўлмаган тақдирда, банк томонидан мижознинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар билан боғлиқ тўлов топшириқномалари муддатида тўланмаган тўлов ҳужжатлари (2-сон картотека) ҳисоби юритиладиган балансдан ташқари ҳисобварақда ҳисобга олинади ва маблағларнинг етарли бўлган қисми доирасида қисман тўлов амалга оширилади, бунда тўлов топшириқномасининг орқа томонида қисман тўлов амалга оширилган сана, қисман тўланган сумма ва қолдиқ кўрсатилиб, имзо қўйилади. Тўлов топшириқномасидаги сумманинг қолган қисми маблағларнинг келиб тушишига қараб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.

Мижоз томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тақдим этилган тўлов топшириқномалари тегишли давлат солиқ хизмати органининг ёзма ёки электрон шаклдаги мурожаати ва суд қарори асосидагина 2-сон картотекадан чақириб олиниши мумкин.

38. Тўлов топшириқномасининг “Ҳужжат санаси” графасидаги сана у банкка тақдим этилган сана билан бир хил бўлиши керак, улар мос келмаган тақдирда, тўлов топшириқномаси банк томонидан ижро учун қабул қилинмайди.

Агар тўлов топшириқномасидаги валюталаш санаси дам олиш кунларига тўғри келиб қолса, у ҳолда тўлов топшириқномаси, тўлов ҳужжатидаги валюталаш санаси сифатида кўрсатилган санадан кейинги дастлабки амалиёт кунида ижро этилади.

39. Мижоз пенсиялар, алиментлар ва бошқа тўловларни тўлаш бўйича маблағларни ўтказишга асос бўлган тўлов топшириқномаларини барча зарур ҳужжатлар (маълумотномалар, ўтказмалар рўйхати ва бошқалар) билан бирга, ушбу тўловларни амалга оширувчи ташкилот ёки банкка тақдим этиши шарт.

40. Тўлов топшириқномалари банкка:

а) маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчига битта банк томонидан хизмат кўрсатилганда, тўлов топшириқномалари уч нусхада тақдим қилинади. Бунда тўлов амалга оширилгандан сўнг, тўлов топшириқномасининг:

биринчи нусхаси - банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;

иккинчи нусхаси - маблағларни олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни олувчига тақдим қилинади;

учинчи нусхаси - маблағларни тўловчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни тўловчига тақдим қилинади;

б) маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчига турли банклар томонидан хизмат кўрсатилганда - тўлов топшириқномалари икки нусхада тақдим қилинади. Бунда тўлов амалга оширилгандан сўнг, тўлов топшириқномасининг:

биринчи нусхаси - банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;

иккинчи нусхаси - маблағларни тўловчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни тўловчига тақдим қилинади.

41. Мижозлардан умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқлари орқали олинган электрон тўлов топшириқномаси дастурий назоратдан ўтказилади ва банк амалиёт кунида қайта ишлаш учун узатилади. Электрон тўлов топшириқномаси тўлов амалга оширилганидан сўнг, рўйхат кўринишида чоп этилади ва банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.

 

V БОБ. Тўлов талабномалари билан ҳисоб-китоблар

 

42. Тўлов талабномаси – тўловчининг ҳисобварағидан унда кўрсатилган маблағ тўланиши тўғрисидаги олувчининг талаби назарда тутилган, олувчи томонидан расмийлаштириладиган тўлов ҳужжати.

Тўлов талабномаси хўжалик юритувчи субъектларнинг фақат асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига тақдим этилиши мумкин. Валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ,  хўжалик юритувчи субъектларнинг хорижий валютадаги қарздорликларини ундириш учун уларнинг хорижий валютадаги банк ҳисобварақларига тақдим этиладиган тўлов талабномалари бундан мустасно.

43. Тўлов талабномаси товарлар (ишлар, хизматлар) учун, шунингдек олувчи ҳамда тўловчи ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган бошқа тўловлар бўйича тақдим этилиши мумкин.

Қонун хужжатларига мувофиқ бўлмаган тўлов талабномасини ижрога қабул қилганлик учун банклар жавобгар бўлади.

44. Тўлов талабномалари қуйидаги турларга бўлинади:

акцептли тўлов талабномаси - тўлов талабномасида назарда тутилган сумма тўловчи томонидан акцептланганидан сўнг, тўловлар амалга ошириладиган тўлов ҳужжати;

акцептсиз тўлов талабномаси - тўлов талабномасида назарда тутилган сумма тўловчининг розилиги бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, тўловлар амалга ошириладиган тўлов ҳужжати.

Тўлов талабномалари қоғоз шаклида ёки масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали тақдим этилиши мумкин.

45. Товарларни етказиб берувчи тўлов талабномасининг Тўлов мақсади графасида:

шартнома тури, санаси ва тартиб рақами;

товарни жўнатиш (топшириш) санаси ва товар-транспорт ёки қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари рақами ҳамда транспорт тури, товарлар почта алоқаси орқали жўнатилганда эса, почта квитанцияларининг рақами;

товарлар сотиб олувчининг транспорт воситаси билан олиб кетилганда __-сонли ишонч хати асосида сотиб олувчининг транспорт воситаси билан олиб чиқиб кетилган деган ёзув кўрсатилиши шарт.

46. Тўлов талабномаси битта операция бўйича такроран тақдим этилиши мумкин эмас, дастлабки тўлов талабномаси маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка келиб тушмаган ҳоллар бундан мустасно.

47. Қоғоз шаклидаги тўлов талабномаси олувчи томонидан мазкур Низомнинг
7-иловасига мувофиқ шаклдаги икки нусхада тузилган Реестр билан бирга унга хизмат кўрсатувчи банкка ёки тўловчининг банкига тақдим қилинади. Реестрнинг биринчи нусхаси ташкилот раҳбари ва бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс томонидан имзоланган ҳамда ташкилот муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак, бунда тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим қилинган реестрда муҳр изининг мавжудлиги талаб этилмайди. Реестрнинг биринчи нусхаси қабул қилиш санаси кўрсатилиб, банк масъул ходимининг имзоси ва банк томонидан унга бириктириб қўйилган муҳр билан тасдиқланган ҳолда олувчига хизмат кўрсатувчи банкда қолади.

Реестрнинг иккинчи нусхаси қабул қилиш санаси кўрсатилиб, бухгалтернинг имзоси ва банк томонидан бухгалтерга бириктириб қўйилган муҳр билан тасдиқланган ҳолда олувчига қайтарилади.

48. Қоғоз шаклидаги акцептли тўлов талабномалари қуйидагича тақдим қилинади:

а) тўловчи ва олувчига банкнинг битта филиали томонидан хизмат кўрсатилганда, тўлов талабномаси уч нусхада тақдим қилинади.

Бунда тўлов талабномасининг биринчи нусхасининг юқори ўнг бурчагига тўловчи ёки унинг вакилига асл нусха билан танишганлик тўғрисида имзо қўйдирган ҳолда, иккинчи нусхаси билан банкда қолдирилади. Тўлов талабномасининг учинчи нусхаси -
у келиб тушгандан кейинги иш кунидан кечиктирмай (тўловчи ёки унинг вакили белгиланган муддатда банкка ташриф буюрмаган ҳоллар бундан мустасно), банк томонидан ҳужжатни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда акцептлаш учун тўловчи ёки унинг вакилига топширилади.

б) тўловчи ва олувчига турли банклар томонидан хизмат кўрсатилганда - тўлов талабномалари уч нусхада маблағларни олувчи банкка тақдим қилинади. Тўлов талабномасининг барча нусхалари тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка юборилади. Бунда тўлов талабномасининг:

биринчи ва иккинчи нусхалари - банкда қолдирилади;

учинчи нусхаси - кейинги иш кунидан кечиктирмай (тўловчи ёки унинг вакили белгиланган муддатда банкка ташриф буюрмаган ҳоллар бундан мустасно), тўлов талабномаси биринчи нусхасининг юқори ўнг бурчагига асл нусха билан танишганлик тўғрисида белги ва имзо қўйдирган ҳолда, банк томонидан қабул қилиш санаси кўрсатилиб акцептлаш учун маблағларни тўловчи ёки унинг вакилига топширилади;

в) Тўлов талабномасини акцептлаш учун белгиланган муддат якунлангунига қадар, тўлов талабномаси тўловни амалга оширишга розилиги ёки тўловдан тўлалигича
ёхуд қисман бош тортиши тўғрисида, тўлов талабномасининг юқорида ўнг бурчагига
тўловчи ташкилотга берилган нусхасига шу ташкилот раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахс ташкил этмасдан туриб деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи шахс) томонидан белги қўйилган ҳолда қайтарилиши керак.

Тўловчи белгиланган муддатда ўзининг розилиги ёки тўловдан тўлалигича
ёхуд қисман бош тортиши тўғрисида маълум қилмаган тақдирда, тўлов талабномаси банк томонидан умумий тартибда акцептланади ҳамда тўлов амалга оширил
гандан сўнг, тўлов талабномасининг:

биринчи нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;

иккинчи нусхаси тўловчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда тўловчига тақдим қилинади.

Тўловчи томонидан тўлов талабномасини акцептлаш учун белгиланган муддат тугагунига қадар, тўлов талабномасининг унга берилган нусхасига акцепт тўғрисида белги қўйиб қайтарилган тақдирда, тўлов амалга оширилгач тўлов талабномасининг асли билан акцепт белгиси қўйилган нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.

49. Акцептли тўлов талабномаси тўловчининг рухсати билан ижро қилинади, дебиторлик-кредиторлик қарзларини солиштириш далолатномаси, топширилган товарлар (бажарилган ишлар ёки хизматлар) бўйича расмийлаштирилган далолатноманинг илова қилиниши тўлов талабномасини акцептсиз тўлов талабномаси сифатида ижро этиш учун асос бўлмайди.

Тўловчи томонидан унга хизмат кўрсатувчи банкка маълум турдаги хизматлар учун ёки хатда кўрсатилган хўжалик юритувчи субъектлар фойдасига маблағ ундирилиши назарда тутилган акцептли тўлов талабномалари акцептсиз ижро қилиниши бўйича хат тақдим қилиниши мумкин. Бундай хат тақдим этилган тақдирда, тўловчининг банки тўлов талабномалари бўйича тўловларни амалга оширишда мазкур хатда кўрсатилган шартларга риоя этилишини таъминлайди.

Тўлов талабномасини бошқа усуллар билан (дебиторлик-кредиторлик қарзларини солиштириш далолатномаси ва бажарилган ишлар (хизматлар) бўйича далолатноманинг тўлов талабномасига илова қилиниши орқали) акцептлашга йўл қўйилмайди.

Акцептли тўлов талабномаси келиб тушганлиги ҳақида тўловчига хабар бериш усули мижоз ва унга хизмат кўрсатувчи банк ўртасида тузиладиган шартномада белгиланади.

50. Қоғоз шаклидаги акцептсиз тўлов талабномалари банкка:

а) тўловчи ва олувчига банкнинг битта филиали томонидан хизмат кўрсатилганда, тўлов талабномалари уч нусхада тақдим қилинади. Бунда тўлов амалга оширилгандан сўнг, тўлов талабномасининг:

биринчи нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;

иккинчи нусхаси тўловчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда тўловчига тақдим қилинади;

учинчи нусхаси - олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда олувчига тақдим қилинади;

б) тўловчи ва олувчига турли банклар томонидан хизмат кўрсатилганда - тўлов талабномалари икки нусхада тақдим қилинади. Бунда олувчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан тўлов талабномасининг барча нусхалари тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка юборилади ва тўлов амалга оширилгандан сўнг, тўлов талабномасининг:

биринчи нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;

иккинчи нусхаси тўловчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда тўловчига тақдим қилинади.

51. Мижозлари ҳисобварақларига маблағ ўтказилганлигини тасдиқловчи, тўлов тизими орқали банкка келиб тушган тўлов талабномалари рўйхат кўринишида чоп этилиб, банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади ва уларнинг нусхалари олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда олувчига тақдим қилинади.

52. Тўловчининг ҳисобварағида маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, акцептланган ёки акцептсиз тўлов талабномалари муддатида тўланмаган тўлов ҳужжатлари (2-сон картотека) ҳисоби юритиладиган балансдан ташқари ҳисобварақда ҳисобга олинади ҳамда бу ҳақда уч иш куни ичида олувчига хизмат кўрсатувчи банкка маълум қилинади ва маблағларнинг келиб тушишига қараб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлаб борилади.

Тўловчининг ҳисобварағида етарли маблағ бўлмаган тақдирда, акцептланган
ёки акцептсиз тўлов талабномалари банк томонидан муддатида тўланмаган тўлов ҳужжатлари (2-сон картотека) ҳисоби юритиладиган балансдан ташқари ҳисобварақда ҳисобга олинади ва маблағларнинг етарли бўлган қисми доирасида қисман тўлов амалга оширилади, бунда тўлов талабномасининг орқа томонида қисман тўлов амалга оширилган сана, қисман тўланган сумма ва қолдиқ кўрсатилиб, имзо қўйилади. Тўлов талабномасидаги сумманинг қолган қисми маблағларнинг келиб тушишига қараб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлаб борилади.

53. Акцептли ва акцептсиз тўлов талабномаларининг муддатида тўланмаган тўлов ҳужжатлари (2-сон картотека) ҳисоби юритиладиган балансдан ташқари ҳисобварақдан ҳисобдан чиқарилиши суд қарорига, олувчининг аризасига ва олувчининг фаолияти тугатилганлигини тасдиқловчи маълумотномага асосан амалга оширилади ҳамда ижро этилмасдан қайтариб юборилади.

54. Акцептли тўлов талабномаси банкка келиб тушганидан кейинги банк амалиёт кунидан кечиктирмай, тўловчи ёки унинг вакилига “Тўлов муддатини кутаётган тўлов ҳужжатлари” журналида имзо қўйдирган ҳолда топширилади ҳамда тўлов муддатини кутаётган тўлов ҳужжатлари ҳисоби юритиладиган (1-сон картотека) балансдан ташқари ҳисобварақда ҳисобга олинади.

Қоғоз шаклидаги акцептли тўлов талабномасининг нусхасини тўловчи ёки унинг вакилига имзо қўйдирган ҳолда топшириш имкони бўлмаган тақдирда, тўлов талабномаси у келиб тушгандан сўнг, ўн банк иш куни ўтгач олувчига хизмат кўрсатувчи банкка тўлов талабномасининг орқа томонига “Мижознинг келмаганлиги сабабли ижро этилмади”
деб ёзилган ҳолда ижро этилмасдан қайтариб юборилади.

Агар ўн кун ичида тўловчининг топшириғига кўра унинг ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш операциялари (жумладан, нақд пул бериш) амалга оширилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий сайтида жойлашган солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали юборилган тўлов топшириқномалари асосида тўловларни амалга оширишни истисно этганда, олувчи тўловчига хизмат кўрсатувчи банкдан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жарима ундиришга ҳақли.

55. Тизимдан фойдаланмайдиган тўловчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан акцептли тўлов талабномалари топширилгач, уларни ўрганиб чиқиш учун қуйидаги муддат белгиланади:

бир ҳудудда (вилоятлар, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси) жойлашган мижозлар учун - тўлов талабномаси топширилганидан кейинги кундан бошлаб уч банк иш куни;

бошқа ҳудудда жойлашган мижозлар учун - тўлов талабномаси топширилганидан кейинги кундан бошлаб беш банк иш куни;

маблағларни тўловчининг ёзма талабига кўра - тўлов талабномаси топширилганидан кейинги кундан бошлаб ўн банк иш куни.

Тизимдан фойдаланмайдиган тўловчи ушбу муддат ичида ёзма равишда тўлов талабномасини акцептлашни тўла ёки қисман рад этиш ҳуқуқига эга.

Тизимдан фойдаланаётган тўловчилар учун акцептли тўлов талабномаларини ўрганиб чиқиш муддати топширилганидан кейинги кундан бошлаб уч банк иши кунини, ариза билан мурожаат қилинган тақдирда эса ўн банк иш кунини ташкил қилади.

56. Тўловчининг тўлов талабномасини акцептлашни тўла ёки қисман рад этиш тўғрисидаги аризаси имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада кўрсатилган шахслар томонидан (электрон ариза эса тўловчи ҳисобланган хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади) имзоланиши ва аризада тўла ёки қисман рад этиш сабаблари кўрсатилиши шарт.

57. Тўловчи томонидан акцептли тўлов талабномасини акцептлашни тўла рад этиш бўйича банкка электрон ёки қоғоз кўринишида ариза тақдим этилган тақдирда, тўлов талабномаси шу куннинг ўзида тўлов муддатини кутаётган тўлов ҳужжатлари ҳисоби юритиладиган (1-сон картотека) балансдан ташқари ҳисобварақдан ҳисобдан чиқарилади.

Акцептланиши рад этилган қоғоз шаклидаги тўлов талабномаси аризанинг қоғоз шаклидаги нусхаси билан бирга олувчининг банкига ижро этилмасдан қайтариб юборилади.

58. Тўловчи томонидан акцептлаш қисман рад этилган тақдирда, тўлов акцептланган сумма доирасида амалга оширилади. Тўловчининг ҳисобварағида маблағ бўлмаган тақдирда, тўлов талабномаси акцептланган сумма доирасида муддатида тўланмаган тўлов ҳужжатлари (2-сон картотека) ҳисоби юритиладиган балансдан ташқари ҳисобварақда ҳисобга олинади. Бунда олувчига хизмат кўрсатувчи банк уч иш куни ичида тўловчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан тўлов талабномасини акцептлашнинг қисман рад этилганлиги тўғрисида хабардор қилинади.

59. Тўловчи ўрганиб чиқиш учун ўзига тақдим қилинган тўлов талабномалари юзасидан, мазкур Низомнинг 52-бандида белгиланган муддатда тўлов талабномасини акцептлаш ёхуд акцептлашни тўла ёки қисман рад этиш бўйича банкка мурожаат қилмаган тақдирда, тўлов талабномаси акцептланган ҳисобланади.

Тўлов талабномасини акцептлашни тўла ёки қисман рад этиш сабаблари ва уларни асослашга доир низолар банклар томонидан кўриб чиқилмайди.

60. Маблағлар қуйидаги ҳолларда акцептсиз ҳисобдан чиқарилади:

тўлов талабномасига маблағларни тўловчининг суммани тан олганлиги тўғрисидаги ёзма хати (6-илова) асл нусхада илова қилинганда.

банклар томонидан - маблағларни тўловчининг асосий ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банкка - маблағларни тўловчининг кредитлар бўйича муддатида тўланмаган қарзларини сўндириш учун;

банкдан олинган кредитлар бўйича муддатида тўланмаган қарздорликлар юзага келган тақдирда, кредит қайтарилиши учун кафил бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий ҳисобварағидан кредит бўйича юзага келган қарздорлик суммаларини (пеня бундан мустасно) ундириш учун;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда, тўлов талабномасининг тўлов мақсади графасида қарздорликни акцептсиз тўлов талабномаси асосида ундириш назарда тутилган қонун ҳужжатининг рақами ва санасини кўрсатиш орқали.

Бундай ҳолларда, тўлов талабномаси олд қисмининг юқори ўнг бурчагига “Акцептсиз” деган ёзув киритилади.

Тўловчининг банки акцептсиз тўлов талабномалари асосида маблағлар ҳисобдан чиқарилиши учун етарли ҳуқуқий асос борлиги тасдиқлангач тўловни амалга оширади, акс ҳолда бундай тўлов талабномалари акцептли ҳисобланади ва ушбу низомда белгиланган тартибда акцептлаш учун тўловчига тақдим этилади.

61. Муддатида тўланмаган банк кредитлари бўйича юзага келган қарздорликни ундириш мақсадида, кредит олган хўжалик юритувчи субъект (қарздор) ёки кредит қайтарилиши учун кафил бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг (кафил) банк ҳисобварағига тақдим этиладиган акцептсиз тўлов талабномаларига кредитлар бўйича муддатида тўланмаган қарздорлик мавжудлигини тасдиқловчи маълумотнома (маълумотномани тайёрлаган банк ходимининг имзоси ва унга бириктирилган банк штампи билан тасдиқланган ҳолда) икки нусхада илова қилинади. Кредитлар бўйича қарздорликларни ундириш учун тақдим этилган акцептсиз тўлов талабномасининг суммаси қарздорлик мавжудлигини тасдиқловчи маълумотномадаги суммадан кўпроқ бўлса, у ҳолда бундай тўлов талабномаси акцептлаш учун тўловчига тақдим этилади.

Бундай акцептсиз тўлов талабномаси асосида тўлов амалга оширилган тақдирда, маълумотноманинг бир нусхаси тўлов ҳужжатининг нусхасига илова қилинган ҳолда тўловчига берилади. Иккинчи нусхаси эса тўлов ҳужжатининг аслига илова қилинган ҳолда банкнинг кундалик ҳужжатлар йиғма жилдига тикилади.

Кредитлар бўйича муддатида тўланмаган қарздорликлар мавжудлигини тасдиқловчи маълумотномада, қарздорликлар суммалари мазкур қарздорликлар ҳисоби юритилаётган банк ҳисобварақлари кесимида кўрсатилиши шарт.

62. Тўловчининг қарздорликни тан олганлиги хақидаги ёзма хати, ушбу ёзма хат ёзилган санада амалда бўлган имзо намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада кўрсатилган шахслар томонидан имзоланиши лозим. Бу талабга риоя этилганлиги олувчи томонидан текширилиб, бунда тўловчининг хизмат кўрсатувчи банкига тақдим этган имзо намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчасининг тўловчига қайтарилган нусхасидаги маълумотлар ва имзолар билан қарздорлик тан олинганлиги ҳақидаги ёзма хатдаги маълумотлар ва имзолар солиштирилади.

Тўловчига хизмат кўрсатувчи банк, тўловчи томонидан қарздорлик тан олинганлиги ҳақидаги ёзма хат илова қилинган акцептсиз тўлов талабномасини олганидан сўнг, қарздорлик тан олинганлиги ҳақидаги ёзма хатдаги маълумотлар ва имзоларни, имзо намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчадаги маълумотлар ва имзо намуналари билан солиштиради, маълумотлар ва имзолар мос келган тақдирда акцептсиз тўлов талабномаси бўйича тўловни амалга оширади.

Акс ҳолда, маълумотлар ва имзо намуналари мос келмаган бундай талабномаларга акцептли тўлов талабномалари сифатида қаралади ва ушбу Низомда белгиланган тартибда акцептлаш ёки рад этиш учун мижозга тақдим қилинади.

63. Банк амалиёт куни давомида тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка мазкур низом талабларига тўлиқ жавоб берадиган соат 15:00гача келиб тушган акцептсиз тўлов талабномалари бўйича тегишли сумма шу куннинг ўзида тўланади, соат 15:00дан кейин ёки банк амалиёт куни якунланганидан сўнг келиб тушган акцептсиз тўлов талабномалари бўйича тўловлар жорий банк амалиёт куни ёҳуд кейинги банк иш кунидан кечиктирмай амалга оширилиши мумкин.

 

VI боб. Инкассо топшириқномалари билан ҳисоб-китоблар

 

64. Инкассо топшириқномаси - унда кўрсатилган маблағни тўловчининг банк ҳисобварағидан сўзсиз равишда ҳисобдан чиқариш бўйича олувчининг топшириғи назарда тутилган тўлов ҳужжати.

Инкассо топшириқномаси миллий валютадаги қарздорликларни ундириш учун тўловчининг фақат асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига тақдим этилиши мумкин. Валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, тўловчининг хорижий валютадаги қарздорликларини ундириш унинг хорижий валютадаги банк ҳисобварағидан амалга оширилади.

65. Қуйидагилар инкассо топшириқномаларини тақдим этиш ҳуқуқига эга:

а) давлат солиқ хизмати органлари:

давлат бюджетига тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;

бюджетдан ташқари жамғармаларига мажбурий тўловларни ундириш учун;

фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига жамғариб бориладиган бадаллар бўйича тўловларни ундириш учун;

савдо ташкилотларини истисно қилганда, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ҳисобланган ягона солиқ тўлови миқдорининг қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли фоизини ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги шартномалар асосида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармасига ундириш учун;

дебиторларнинг банк ҳисобварақларига, дебитор ва кредиторлар ўртасида тузилган ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасини илова қилган ҳолда, кредиторларнинг солиқ қарзи суммасини ундириш учун;

б) божхона органлари - ўз муддатида тўланмаган божхона тўловлари
ва жарималарни ундириш тўғрисида;

в) Мажбурий ижро бюроси юридик ва жисмоний шахслардан ижро ҳужжатлари бўйича пул маблағларини ундириш учун;

г) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий тузилмалари етказиб берилган энергия ресурслари ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун қарздорликни истеъмолчилар - юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларига;

д) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

республика бюджетидан молиялаштириш жараёнида белгиланган миқдордан ортиқ ўтказилган маблағларни қайтариш учун бюджет ташкилотларининг бюджет ҳисобварақларига;

Ўзбекистон Республикаси кафолати остида берилган хорижий кредитларни қайтариш ва фоизлар тўлаш билан боғлиқ мажбуриятлар бўйича қарздорларнинг миллий ва чет эл валютасидаги банк ҳисобварақларига.

е) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма
деб юритилади) - Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат агентларига (“Ўзпахтасаноат” АЖ, “Ўздонмаҳсулот” АК, “Ўзагролизинг” АЖ, “Ўзмашлизинг” МЧЖ) ажратилган мақсадли маблағларни қайтариш бўйича мажбуриятлар тижорат агентлари томонидан бажарилмаган тақдирда, уларнинг банк ҳисобварақларига.

66. Маблағларни ижро ҳужжатлари асосида ҳисобдан чиқарилишига оид инкассо топшириқномалари ижро ҳужжатисиз ижрога қабул қилинади.

Маблағларни ижро ҳужжатлари асосида ундиришга оид инкассо топшириқномаларининг “Тўлов мақсади” графасида ижро ҳужжатининг номи, тартиб рақами ва санаси кўрсатилиши керак.

67. Инкассо топшириқномаларининг тўғри тақдим этилиши бўйича жавобгарлик инкассо топшириқномасини тақдим этган органлар зиммасига юклатилади. Инкассо топшириқномалари бўйича тўловларни маблағларни тўловчиларнинг ҳисобварақларидан сўзсиз равишда ҳисобдан чиқаришга оид эътирозлар банк томонидан кўриб чиқилмайди.

68. Инкассо топшириқномалари бўйича маблағларни ундириб олишни тўхтатиб қўйиш ёки чақириб олиш инкассо топшириқномасини тақдим этган орган томонидан ёки илгари ундирувчи томонидан тақдим этилган инкассо топшириқномаси ундирувчининг аризасига кўра ёхуд суд қарорига мувофиқ амалга оширилади. Инкассо топшириқномаси суд қарорига асосан ёки тўловчи тугатилганлигини тасдиқловчи маълумот мавжуд ҳолларда бекор қилиниши мумкин.

69. Қоғоз шаклида тақдим этиладиган инкассо топшириқномалари тўловчининг банкига бевосита тақдим этилиши ёки жўнатилишидан олдин, ундаги реквизитлар олувчининг банки томонидан текширилиб, реквизитларнинг тўғрилигини текширган масъул ходимга бириктирилган штамп билан тасдиқланиши мумкин.

Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан хизмат кўрсатилувчи ташкилотлар фойдасига маблағ ундирилишини кўзда тутувчи инкассо топшириқномаларининг олувчининг банки томонидан тасдиқланиши талаб этилмайди.

70. Инкассо топшириқномалари маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкка ёки маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка тақдим қилиниши мумкин.

71. Инкассо топшириқномаларини тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар инкассо топшириқномаларини электрон шаклда тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этиши ёки чақириб олиши мумкин.

Инкассо топшириқномаси битта операция бўйича такроран тақдим этилиши мумкин эмас, дастлабки инкассо топшириқномаси тўловчининг банкига келиб тушмаган ҳоллар бундан мустасно.

72. Қоғоз шаклидаги инкассо топшириқномаси банкка қуйидаги тартибда тақдим қилинади:

а) тўловчи ва олувчига банкнинг битта филиали томонидан хизмат кўрсатилганда - инкассо топшириқномалари тўрт нусхада тақдим қилинади. Бунда инкассо топшириқномасининг:

биринчи, иккинчи ва учинчи нусхалари - ижро учун банкда қолдирилади;

тўртинчи нусхаси - қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда инкассо топшириқномасини қабул қилиб олган банк ходими томонидан имзоланади ва унга бириктирилган муҳр билан тасдиқланиб, олувчига қайтариб берилади;

б) инкассо топшириқномалари бевосита маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка уч нусхада тақдим қилинади. Бунда инкассо топшириқномасининг:

биринчи ва иккинчи нусхалари - ижро ҳужжатлари илова қилинган ҳолда ижро учун банкда қолдирилади;

учинчи нусхаси - қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда инкассо топшириқномасини қабул қилиб олган банк ходими томонидан имзоланади ва унга бириктирилган муҳр билан тасдиқланиб, олувчига қайтариб берилади;

в) инкассо топшириқномалари олувчининг банкига уч нусхада тақдим қилинади. Бунда инкассо топшириқномасининг:

биринчи ва иккинчи нусхалари - қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда инкассо топшириқномасини қабул қилиб олган банк ходими томонидан имзоланади ва унга бириктирилган муҳр билан тасдиқланиб, тўловчининг банкига юборилади;

учинчи нусхаси - қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда инкассо топшириқномасини қабул қилиб олган банк ходими томонидан имзоланади ва унга бириктирилган муҳр билан тасдиқланиб, олувчига қайтариб берилади.

73. Тўловчининг банки томонидан инкассо топшириқномаси билан боғлиқ қуйидаги ишлар амалга оширилади:

а) тўловчи ва олувчига банкнинг битта филиали томонидан хизмат кўрсатилган тақдирда, тўлов амалга оширилгандан сўнг, инкассо топшириқномасининг:

биринчи нусхаси - банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;

иккинчи нусхаси - шахсий ҳисобварағидан кўчирма билан бирга тўловчига берилади;

учинчи нусхаси - шахсий ҳисобварағидан кўчирма билан бирга олувчига берилади;

б) Қолган ҳолларда, тўлов амалга оширилгандан сўнг, инкассо топшириқномасининг:

биринчи нусхаси - банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;

иккинчи нусхаси - шахсий ҳисобварағидан кўчирма билан бирга тўловчига берилади.

74. Мижозлари ҳисобварақларига маблағ ўтказилганлигини тасдиқловчи, тўлов тизими орқали банкка келиб тушган инкассо топшириқномалари банк томонидан рўйхат кўринишида чоп этилиб, банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади
ва уларнинг нусхалари олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда олувчига тақдим қилинади.

75. Тўловчининг ҳисобварағида маблағ бўлмаган тақдирда, инкассо топшириқномаси муддатида тўланмаган тўлов ҳужжатлари (2-сон картотека) ҳисоби юритиладиган балансдан ташқари ҳисобварақда ҳисобга олинади ва бу ҳақда олувчининг банкига уч иш куни ичида хабар берилади ҳамда маблағларнинг келиб тушишига қараб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.

76. Тўловчининг ҳисобварағида етарли маблағ бўлмаган тақдирда, инкассо топшириқномаси банк томонидан муддатида тўланмаган тўлов ҳужжатлари (2-сон картотека) ҳисоби юритиладиган балансдан ташқари ҳисобварақда ҳисобга олинади
ва маблағларнинг етарли бўлган қисми доирасида қисман тўлов амалга оширилади, бунда инкассо топшириқномасининг орқа томонида қисман тўлов амалга оширилган сана, қисман тўланган сумма ва қолдиқ кўрсатилиб, имзо қўйилади.

Олувчининг банки уч иш куни ичида тўловчининг банки томонидан кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағида ҳисобга олинган инкассо топшириқномаси тўғрисида хабардор қилинади ва қарздорликнинг қолган қисми маблағларнинг келиб тушишига қараб қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тўлаб борилади.

77. Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк инкассо топшириқномасининг ўз айби билан бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

 

VII боб. Аккредитивлар бўйича ҳисоб-китоблар

 

78. Аккредитивга ариза тўловчи томонидан шартномада кўрсатилган суммани олувчининг аккредитив бўйича ҳисоб-китоблар учун очилган банк ҳисобварағига ўтказишида қўлланиладиган тўлов ҳужжатидир.

Аккредитив бўйича ҳисоб-китоб қилинганида тўловчининг топшириғи билан
ва унинг кўрсатмаларига мувофиқ аккредитив очган банк (банк-эмитент), олувчи ёки у кўрсатган шахс ҳужжатларни тақдим этган ва аккредитивда назарда тутилган бошқа шартларни бажарган тақдирда тўловни амалга ошириш мажбуриятини олади.

Аккредитив бўйича халқаро ҳисоб-китоблар чет эл банклари иштирокида амалга оширилганда Халқаро савдо палатаси томонидан ишлаб чиқилган UCP 600 – сонли  “Ҳужжатлаштирилган аккредитивлар учун бирхиллаштирилган қоидалар ва одатлар”дан фойдаланилади.

79. Аккредитивнинг амал қилиш муддати ва у бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўловчи билан олувчи ўртасидаги шартномада белгилаб қўйилади.

80. Шартномада яна қуйидагилар бўлиши керак:

тўловчига хизмат кўрсатувчи банкнинг номи;

аккредитивнинг тури ва уни бажариш усули;

аккредитив очилганлиги ҳақида олувчини хабардор қилиш усули;

аккредитив бўйича маблағлар олиш учун олувчи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати ва аниқ тавсифи;

товарлар жўнатилганидан (хизматлар кўрсатилган, ишлар бажарилганидан) кейин ҳужжатларни тақдим этиш муддатлари, уларни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар.

Аккредитив бўйича шартномада мазкур маълумотлар бўлмаган тақдирда, тўловчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан аккредитив очилмайди.

81. Олувчига тўланиши лозим бўлган маблағни тўлаш тартибига кўра, аккредитив қуйидаги турларга бўлинади:

қопланган (депонентланган) аккредитив;

қопланмаган аккредитив.

Қопланган (депонентланган) аккредитив очилган тақдирда, тўловчига хизмат кўрсатувчи банк уни очиш вақтида мижознинг ўз маблағларини ёки унга берилган кредитни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкнинг мажбуриятлари амал қилиб турадиган бутун муддатга олувчига хизмат кўрсатувчи банк ихтиёрига ўтказиши шарт.

Қопланмаган аккредитив очилган тақдирда, тўловчига хизмат кўрсатувчи банк олувчига хизмат кўрсатувчи банкка аккредитивнинг бутун суммасини тўловчига хизмат кўрсатувчи банкнинг олувчига хизмат кўрсатувчи банкда юритилаётган ҳисобварағидан ўчириш ҳуқуқини беради.

82. Аккредитивлар банклар томонидан тўлов муддатини кутаётган тўлов ҳужжатлари ҳисоби юритиладиган (1-сон картотека) балансдан ташқари ҳисобварақларда ва “Мижозларнинг аккредитивлар бўйича депозитлари” 22602 баланс ҳисобварағида ҳисобга олинади. Олувчи учун унга хизмат кўрсатувчи банкда аккредитивлар бўйича алоҳида депозит ҳисобварақлари очилади.

83. Қопланган ва қопланмаган аккредитивлар ўзгартириш киритиш тартибига кўра чақириб олинадиган ва чақириб олинмайдиган турларга бўлинади. Аккредитивда унинг чақириб олинмаслиги назарда тутилмаган бўлса, бундай аккредитив чақириб олинадиган аккредитив ҳисобланади.

Чақириб олинадиган аккредитив тўловчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан олувчи билан олдиндан келишилмасдан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Аккредитивнинг чақириб олиниши тўловчининг банки учун ҳеч қандай мажбуриятни вужудга келтирмайди.

Чақириб олинадиган аккредитив шартларини ўзгартириш ёки бекор қилиш бўйича тўловчининг топшириқлари тўловчининг банки орқали берилади ва тўловчининг банки томонидан олувчининг банкига, олувчининг банки томонидан эса - олувчига хабар берилади.

84. Олувчининг банки аккредитивни ўзгартириш ёки бекор қилиш бўйича хабарнома олмаган тақдирда, чақириб олинадиган аккредитив бўйича барча операцияларни амалга оширишга мажбур.

85. Чақириб олинмайдиган аккредитив олувчининг розилигисиз ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин эмас.

86. Олувчининг банки чақириб олинмайдиган аккредитивни тўловчининг банки билан тузилган шартнома асосида тасдиқлаши мумкин. Бунда чақириб олинмайдиган аккредитив тасдиқланган аккредитив ҳисобланади.

Тасдиқланган аккредитивларда олувчининг банки тўловни амалга ошириш бўйича қўшимча мажбуриятлар олади. Тасдиқланган аккредитив олувчига хизмат кўрсатувчи банкнинг розилигисиз ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин эмас.

87. Аккредитивлар бўйича ҳисоб-китоблар, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, нақд пулсиз тартибда амалга оширилади.

Аккредитивни бошқа шахслар номига қайта расмийлаштириш тақиқланади.

88. Тўловчи аккредитив очиш учун унга хизмат кўрсатувчи банкка шартномани илова қилган ҳолда икки нусхада аккредитивга ариза билан мурожаат қилади. Бунда аризанинг (тўлов ҳужжатининг):

биринчи нусхаси - тўловлар амалга оширилгандан сўнг банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;

иккинчи нусхаси - тўловчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинади.

Аккредитив суммаси бир вақтнинг ўзида кўзда тутилмаган ҳолатлар балансдан ташқари ҳисобварағига кирим қилинади.

89. Қопланган аккредитивда назарда тутилган сумма олувчига хизмат кўрсатувчи банкда очилган ҳисобвараққа тўловчининг аризасига (тўлов ҳужжати) асосан ўтказилади. Бунда олувчининг банки аккредитивда назарда тутилган сумма олувчининг ҳисобварағига келиб тушганлиги ҳақида уни хабардор қилади.

90. Олувчининг банкига тўлов тизими орқали келиб тушган аккредитивга аризалар банк томонидан икки нусхада чоп этилиб, унинг бир нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади, иккинчи нусхаси тўлов муддатини кутаётган тўлов ҳужжатлари ҳисоби юритиладиган балансдан ташқари ҳисобварақда (1-сон картотека) ҳисобга олинади.

91. Аккредитивнинг муддати тугагунига қадар олувчи ва тўловчи ўртасида тузилган шартномада белгиланган ва олувчи томонидан аккредитив шартлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар икки нусхада тақдим қилинган тақдирда, тегишли сумма унинг ҳисобварағига ўтказиб берилади. Бунда банк томонидан олувчининг аккредитив шартларига риоя қилганлиги ҳамда уларнинг бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тўғри расмийлаштирганлиги текширилиши шарт.

92. Тўловчи ва олувчи ўртасида тузилган аккредитив бўйича шартномада белгиланган шартларнинг биттаси бажарилмаган тақдирда ҳам аккредитив бўйича тўловлар амалга оширилмайди.

93. Олувчининг ҳисобварағига маблағларни ўтказишда банк томонидан тўрт нусхада мемориал ордер расмийлаштирилиб, унинг “Тўлов мақсади” графасида тўлов қайси шартнома асосида амалга оширилаётган бўлса, шу шартноманинг тартиб рақами
ва санаси кўрсатилади. Бунда мемориал ордернинг:

биринчи нусхаси - тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси билан бирга банкнинг кунлик ҳужжатлари йиғмажилдига тикиб қўйилади;

иккинчи ва учинчи нусхалари - уларга тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси илова қилинган ҳолда тўловчининг банкига юборилади;

тўртинчи нусхаси - шахсий ҳисобварағидан кўчирма билан бирга олувчига берилади ҳамда аккредитив бўйича тўланган сумма тўлов муддатини кутаётган тўлов ҳужжатлари ҳисоби юритиладиган балансдан ташқари ҳисобварақдан (1-сон картотека) ҳисобдан чиқарилади.

94. Тўловчининг банки томонидан аккредитивнинг ижро этилганлиги тўғрисидаги ҳужжат олувчининг банкидан олинганидан сўнг, аккредитив суммаси тўлов муддатини кутаётган тўлов ҳужжатлари ҳисоби юритиладиган балансдан ташқари ҳисобварақдан
(1-сон картотека) ҳисобдан чиқарилади ва олувчининг банки томонидан тақдим қилинган мемориал ордернинг бир нусхаси тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда тўловчига берилади.

95. Аккредитив олувчига хизмат кўрсатувчи банкда:

аккредитив муддати тамом бўлгач;

олувчининг аккредитивнинг амал қилиш муддати тамом бўлгунга қадар ундан фойдаланишдан воз кечиши ҳақидаги аризасига кўра, агар бундай воз кечиш мумкинлиги аккредитив шартларида назарда тутилган бўлса;

тўловчининг аккредитивни бутунлай ёки қисман чақириб олиш ҳақидаги талабига мувофиқ, агар бундай чақириб олишга аккредитив шартлари бўйича йўл қўйилса, ёпилади.

Аккредитив ёпилганлиги ҳақида олувчига хизмат кўрсатувчи банк тўловчига хизмат кўрсатувчи банкни хабардор қилиши керак.

96. Аккредитив тўловчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан хабарнома олинган кунда “Мижозларнинг аккредитивлар бўйича депозитлари” 22602 баланс ҳисобварағи тегишли суммадан кам бўлмаган суммага камайтирилади ёки ёпилади.

97. Қопланган (депонентланган) аккредитивнинг фойдаланилмаган суммаси аккредитив ёпилиши билан бир вақтда тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка қайтариб берилиши керак. Тўловчига хизмат кўрсатувчи банк қайтариб берилган суммаларни тўловчининг маблағлар депонентланган ҳисобварағига киритиб қўйиши шарт.

98. Аккредитивдан тўлиқ фойдаланилмаганлиги сабабли, маблағлар тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка қайтарилган тақдирда, банк томонидан очилган тўлов муддатини кутаётган тўлов ҳужжатлари ҳисоби юритиладиган (1-сон картотека) балансдан ташқари ҳисобварақ қайтарилган суммага тенг миқдорда камайтирилади.

99. Аккредитив бўйича қисман тўловлар амалга оширилган тақдирда, тўловчига
ва олувчига хизмат кўрсатувчи банклар амалга оширилган қисман тўловларни кўзда тутилмаган ҳолатлар баланс ҳисобварағидан ҳисобдан чиқариб боради.

 

VIII БОБ. Юридик шахсни қайта ташкил этиш ва тугатиш вақтида
маблағларни ҳисобдан чиқариш

 

100. Қайта ташкил этилаётган (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) юридик шахснинг ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича тўловлар қонун ҳужжатларига мувофиқ унинг асосий ҳисобварағидан амалга оширади.

101. Кредиторлар ва ҳуқуқий ворис ўртасида низо юзага келган тақдирда, маблағлар суд қарорига асосан ҳуқуқий вориснинг ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилади.

102. Тугатилаётган юридик шахснинг имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчаси ўз кучини йўқотган деб топилиб, унинг ўрнига тугатиш комиссияси аъзоларининг имзо намуналари туширилган имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча расмийлаштирилади. Бунда имзо намуналари ўз кучини йўқотган деб топилмаган шахсларнинг топшириқларига асосан тугатилаётган юридик шахснинг ҳисобварақларидан маблағларнинг ҳисобдан чиқарилганлиги учун банклар жавобгар бўлмайди.

Тугатилаётган юридик шахснинг ҳисобварағидан маблағлар фақатгина тугатиш комиссияси томонидан тақдим этиладиган тўлов топшириқномалари асосида ҳисобдан чиқарилади ҳамда тугатилаётган юридик шахснинг барча ҳисобварақлари тугатиш комиссиясининг ихтиёрига ўтади.

 

IX боб. Якуний қоидалар

 

103. Тўлов интизомига риоя қилмаган банклар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

104. Банкларнинг вакиллик ҳисобварақлари орқали ўтказиладиган операциялар, агар овердрафт (қисқа муддатли кредит бериш) назарда тутилмаган бўлса, банкларнинг вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар доирасида амалга оширилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Низомга 1-илова

 

 

МЕМОРИАЛ ОРДЕР РАҚАМИ

 

 

 

Сана

кк.оо.йййй

 

 

Тўловчининг номи

 

 

ДЕБЕТ

Тўловчининг ҳисобварағи

 

Тўловчининг СТИРи

 

 

Тўловчига хизмат кўрсатувчи банк номи

 

Тўловчига хизмат кўрсатувчи банк коди

 

 

Сумма

 

 

Олувчининг номи

 

 

КРЕДИТ

Олувчининг ҳисобварағи

 

 

Олувчига хизмат кўрсатувчи банк номи

 

Олувчига хизмат кўрсатувчи банк коди

 

 

Сумма (сўз билан)

    

 

         

         

 

      

 

 

Тўлов мақсади

 

 

        

 

 

Раҳбар

 

Бош бухгалтер

 

 

(Ф.И.О., имзо)

 

(Ф.И.О., имзо)

 

М.Ў.

             

 

 

 

Текширилган

 

Маъқулланган

 

Банк томонидан ўтказилган

              

 

Банк

имзо

 

имзо

 

имзо

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Низомга 2-илова

 

 

ТЎЛОВ ТОПШИРИҚНОМАСИ РАҚАМИ

 

 

 

Ҳужжат санаси

кк.оо.йййй

Валюталаш санаси

кк.оо.йййй

 

 

Тўловчининг номи

 

 

ДЕБЕТ

Тўловчининг ҳисобварағи

 

Тўловчининг СТИРи

 

 

Тўловчига хизмат кўрсатувчи банк номи

 

Тўловчига хизмат кўрсатувчи банк коди

 

 

Сумма

 

 

Олувчининг номи

 

 

КРЕДИТ

Олувчининг ҳисобварағи

 

 

Олувчига хизмат кўрсатувчи банк номи

 

Олувчига хизмат кўрсатувчи банк коди

 

 

Сумма (сўз билан)

    

 

         

         

 

      

 

 

Тўлов мақсади

 

 

        

 

 

Раҳбар

 

Бош бухгалтер

 

 

(Ф.И.О., имзо)

 

(Ф.И.О., имзо)

 

М.Ў.

             

 

 

 

Текширилган

 

Маъқулланган

 

Банк томонидан ўтказилган

              

 

Банк

имзо

 

имзо

 

имзо

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

          

Низомга 3-илова

 

 

ТЎЛОВ ТАЛАБНОМАСИ РАҚАМИ

 

 

 

Сана

кк.оо.йййй

 

 

Тўловчининг номи

 

 

ДЕБЕТ

Тўловчининг ҳисобварағи

 

Тўловчининг СТИРи

 

 

Тўловчига хизмат кўрсатувчи банк номи

 

Тўловчига хизмат кўрсатувчи банк коди

 

 

Сумма

 

 

Олувчининг номи

 

 

КРЕДИТ

Олувчининг ҳисобварағи

 

 

Олувчига хизмат кўрсатувчи банк номи

 

Олувчига хизмат кўрсатувчи банк коди

 

 

Сумма (сўз билан)

    

 

         

         

 

      

 

 

Тўлов мақсади

 

 

        

 

 

Раҳбар

 

Бош бухгалтер

 

 

(Ф.И.О., имзо)

 

(Ф.И.О., имзо)

 

М.Ў.

             

 

 

 

Текширилган

 

Маъқулланган

 

Банк томонидан ўтказилган

              

 

Банк

имзо

 

имзо

 

имзо

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

          

 

Низомга 4-илова

 

 

ИНКАССО ТОПШИРИҚНОМАСИ РАҚАМИ

 

 

 

Сана

кк.оо.йййй

 

 

Тўловчининг номи

 

 

ДЕБЕТ

Тўловчининг ҳисобварағи

 

Тўловчининг СТИРи

 

 

Тўловчига хизмат кўрсатувчи банк номи

 

Тўловчига хизмат кўрсатувчи банк коди

 

 

Сумма

 

 

Олувчининг номи

 

 

КРЕДИТ

Олувчининг ҳисобварағи

 

 

Олувчига хизмат кўрсатувчи банк номи

 

Олувчига хизмат кўрсатувчи банк коди

 

 

Сумма (сўз билан)

    

 

         

         

 

      

 

 

Тўлов мақсади

 

 

        

 

 

Раҳбар

 

Бош бухгалтер

 

 

(Ф.И.О., имзо)

 

(Ф.И.О., имзо)

 

М.Ў.

             

 

 

 

Текширилган

 

Маъқулланган

 

Банк томонидан ўтказилган

              

 

Банк

имзо

 

имзо

 

имзо

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Низомга 5-илова

 

АККРЕДИТИВГА АРИЗА РАҚАМИ

 

 

 

Сана

кк.оо.йййй

 

 

Тўловчининг номи

 

 

ДЕБЕТ

Тўловчининг ҳисобварағи

 

Тўловчининг СТИРи

 

 

Тўловчига хизмат кўрсатувчи банк номи

 

Тўловчига хизмат кўрсатувчи банк коди

 

 

Сумма

 

 

Олувчининг номи

 

 

КРЕДИТ

Олувчининг ҳисобварағи

 

 

Олувчига хизмат кўрсатувчи банк номи

 

Олувчига хизмат кўрсатувчи банк коди

 

 

Сумма (сўз билан)

    

 

Таъсир муддати

 

Шартнома рақами

 

Буюртма рақами

 

Буюртма санаси

 

    

         

         

Товар (иш, хизмат) номи

 

 

Ҳужжат тури

 

 

Қўшимча шартлар

 

 

Раҳбар

 

 

 

 

(Ф.И.О)

 

(имзо)

 

Бош бухгалтер

 

 

 

 

(Ф.И.О)

 

(имзо)

 

М.Ў.

             

 

 

 

Текширилган

 

Маъқулланган

 

Банк томонидан ўтказилган

              

 

Банк

имзо

 

имзо

 

имзо

 

Низомга 6-илова

 

____________________________________

____________________________________

(Кредиторнинг номи ва манзили)

 

 

Қарздорлик тан олинганлиги ҳақидаги ёзма хат

 

 

Қарздор - _____________________ (СТИР: _________ ) номидан қарздорга устав асосида раҳбарлик қилувчи ______(Ф.И.Ш.)_______ мазкур хат асосида кредитор - ___________________ (СТИР: _________ ) олдида __________ (сумма сўз билан) сўм __ тийин қарздорлиги мавжудлигини тан олади.

Қарздорлик юзага келганлигини асословчи маълумотлар:

1. ...

2. ...

3. ...

...

Қарздорликни ўз вақтида қопламасам, мен раҳбарлик қилаётган корхонанинг банк ҳисобварағидан маблағлар Ўзбеистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ҳолда, акцептсиз тўлов талабномаси орқали ундирилиши ҳақида огоҳлантирилдим..

Ушбу қарздорлик тан олинганлиги ҳақидаги ёзма хатда кўрсатилган маълумотлар, имзо ва бошқа белгилар ҳақиқийлигини тасдиқлайман.

Мазкур қарздорлик тан олинганлиги ҳақидаги ёзма хат ______ йил “___” ___________ гача ҳақиқий.

 

 

Раҳбар

 

Қарздорнинг муҳри

(агар мавжуд бўлса)

Ф.И.Ш. ___________________

Имзо ____________________

 

 

 

 

 

Низомга 7-илова

 

РЕЕСТР РАҚАМИ

 

 

 

Сана

кк.оо.йййй

 

 

Олувчининг номи

 

 

Олувчининг ҳисобварағи

 

 

 

 

Олувчига хизмат кўрсатувчи банк номи

 

Олувчига хизмат кўрсатувчи банк коди

 

            

20 __ йил ____ _________________ дан бошлаб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тўлов талабномалари қуйидаги суммада инкассога тақдим этилади:

    

Тўлов

талабномасининг

рақами

Тўловчига хизмат

кўрсатувчи банк коди

 

Тўловчининг

ҳисобварағи

 

Сумма

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами:

 

 

 

 

Олувчининг

имзоси ва муҳри

Банк томонидан текширилган

(сана, имзо ва муҳр)

 

Umumiy takliflar

2477