ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
11785 Хокимият Китабского района 28/12/2019 12/01/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
4Р-23Л Китоб-Шахрисабз, 4К-303 Китоб-Мираки, 4К-277 Китоб-Шут-Севаз автомобил йўллари ҳамда Катта йўл кўчасида автомобиллар қатновини тартибга келтириш, техника хавфсизлигини сақлаш, тирбандликни олдини олиш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисида
ID-11785

“Лойиҳа”

4Р-23Л Китоб-Шахрисабз, 4К-303 Китоб-Мираки, 4К-277

Китоб-Шут-Севаз автомобил йўллари ҳамда Катта йўл кўчасида автомобиллар қатновини тартибга келтириш, техника хавфсизлигини сақлаш, тирбандликни олдини олиш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 10 апрелдаги ““Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-348-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда; 2015 й., 52-сон, 645-модда) қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 3-сон, 23-модда; 2017 й., 36-сон, 958-модда) қарори ижроси, шунингдек,

4Р-23Л Китоб-Шаҳрисабз, 4К-303 Китоб-Мираки, 4К-277 Китоб-Шут-Севаз автомобил йўллари ҳамда Катта йўл кўчасида автомобиллар қатновини тартибга келтириш, техника хавфсизлигини таъминлаш, тирбандликни олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига асосан:

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 10 апрелдаги ““Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-348-сонли  қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сонли қарорига асосан автомобиллар қатновини тартибга келтириш, аҳоли ва техника хавфсизлигини таъминлаш, тирбандликни олдини олиш мақсадида:

- 4Р-23Л Китоб-Шахрисабз автомобил йўлининг туман ИИБ биносидан “Стомотология” биносигача ҳамда Катта йўл кўчаси билан туташ чорраҳа қисмидан Б.И.Йўли кўчасигача бўлган қисмларида 3.27 “Тўхташ тақиқланган” йўл белгилари;

- Катта йўл кўчасидан туман ҳокимлиги, ободонлаштириш бошқармаси, туман прокуратураси ва суд биноларига кириш йўлларида

3.27 “Тўхташ таъқиқланган” яъни транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туриши таъқиқланишини билдириб турадиган белгилари;

- 4К-303 Китоб-Мираки автомобил йўлининг 1-2 км оралиғида Китоб тиббиёт бирлашмаси олдида Дамас русумидаги автомобилларни йўловчиларни олиш мақсадида тўхтаб туриши тирбандликни келтириб чиқараётганлиги, тез тиббий ёрдам автомобилларини кириб чиқишига ҳалақит бераётганлигини инобатга олиб, 3.28 “Тўхтаб туриш тақиқланган” белгисини, умум фойдаланишдаги йўлларини ҳолатини сақлаш мақсадида, 11-14 км орлиғида 3.12 “Ўққа тушадиган оғирлик чекланган” йўл белгилари;

- 4К-277 Китоб-Шут-Севаз автомобил йўлининг 1-9 км оралиғида бир неча тош майдалаш цехлари (карерлар) жойлашганлиги сабабли ушбу автомобиль йўлининг ҳолатини сақлаш мақсадида 3.12 “Ўққа тушадиган оғирлик чекланган” йўл белгилари ўрнатилсин.

2. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (С.Султонов) ушбу йўл белгиларини ўрнатиш чорасини кўрсин.

3. Туман ИИБ ЙХХГ (М.Султонов)га:

- Ушбу йўл белгиларини ўрнатилиши муносабати билан автомобиллар қатновини тартибга солиш, тирбандликни олдини олиш, аҳоли ва техника ҳавфсизлигини таъминлашга эътибор қаратсин.

- “Китоб-Қарши” ва “Китоб-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланадиган автомобилларнинг вақтинча туриш жойи, Б.И.Йўли кўчасида жойлашган “Автовокзал” ҳудудидаги автомобилларни туриш жойидан ҳаракатланишини йўлга қўйиш вазифаси юклатилсин.

4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари И.Халимов зиммасига юклатилсин.

5. Қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокими А.Закиров

Umumiy takliflar

175