ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
11783 Хокимият Китабского района 27/12/2019 11/01/2020 1

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзи юрар машиналар, қишлоқ хўжалиги машиналари, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2020 йил учун мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-11783

“Лойиҳа”

Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзи юрар машиналар, қишлоқ хўжалиги машиналари, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2020 йил учун мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4241-сон, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 17 апрелдаги 325-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Махаллий Давлат хокимияти тўғрисида”ги қонунининг

6-моддасига асосан:

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар (Китоб тумани Мудофаа ишлари бўлими, Китоб тумани Ички ишлар бўлими, Китоб тумани Давлат хавфсизлик хизматидаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида банд бўлмаган техникаси бундан мустасно) корхоналар, ташкилотлар, фермер хўжаликлари ҳамда жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари 1-иловага мувофиқ 2020 йил учун йиллик техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини

2020 йил учун йиллик техник кўрикдан ўтказиш туман ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш катта инспектори Б.Жабборовга:

Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалари, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги иш режани юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

“Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ техника техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида:

  • 100 от кучи ва ундан юқори қувватга эга ғилдираки тракторлар, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналар 30%;
  • 100 от кучи ва ундан юқори қувватга эга занжирли ва ярим занжирли тракторлар 30%;
  • 100 от кучигача қувватга эга ғилдиракли тракторлар, трактор тиркамалари ҳамда ўзиюрар машиналар, осма ва ярим осма, занжирли ва йиғма машиналар 20%;
  • Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурулиш машиналари, агрегатлари 15%;
  • Йўл-қурилиш, мелиоратив ва бошқа мақсадларга мўлжалланган юк ортувчи, пахта, дон ва уруғли қайта ишлашга мўлжалланган машиналар ҳар бир машина ва агрегат учун алоҳида 15%;
  • Чорвачилик, паррандачилик ва ем-хашак ишлаб чиқариш машинаси ва технологик ускуналари 15%;
  • Сув насослари ҳар бир агрегат учун алоҳида 20%;
  • Кичик механизация мосламалари ҳар бир агрегат учун алоҳида 15%;
  • Машина трактор парклари, таъмирлаш устахоналари, сервис пунктлари ва бошқалардаги ҳар бир станок, асбоб-ускуна, жихозлар 15% йиғим ундириш;

- Техникани қайта кўрикдан ўтказиш учун мулкдордан йиғим ундирилмаслик топширилсин.

4. Китоб тумани ҳокимининг 2019 йил 28 январдаги Х-57/01-сонли “Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Мазкур қарор оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинсин.

6. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари И.Халимов ва А.Ражабовларнинг зиммасига юклатилсин.

7. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирган ҳисобланади.

Туман ҳокими А.Закиров

Umumiy takliflar

198