ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
11749 Хокимият Джаркурганского района 27/12/2019 11/01/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Жарқўрғон туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина - трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2020 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-11749

Жарқўрғон  туманидаги қишлоқ  хўжалиги

ва  мелиоратив  техникаларни,  шунингдек

машина - трактор  парклари,  устахоналар

ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини



2020 йилда мажбурий техник кўрикдан

ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг  2013 йил 2-апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом” (рўйхат рақами-2452, 25.04.2014 йил)га асосан 2020 йилда юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган барча қишлок хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини (кейинги ўринларда Техникалар деб юритилади) мажбурий техник кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш  мақсадида

 

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

1. Жарқўрғон  тумани  ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли  бўлган қишлоқ  хўжалиги ва   мелиоратив    техникаларни,  шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари  2020 йилда  мажбурий  техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.

2. Тумандаги  барча  техникаларни   рўйхатини шакллантириш  ҳамда  техник  кўрикдан  ўтказиш  Вазирлар Маҳкамаси  ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг Жарқўрғон туман бўлими (Х.Жўраев) (кейинги  ўринда  Инспекция)  зиммасига  юклатилсин.

3. 2020  йилда  техник  кўрикни  уюшқоқлик  билан  сифатли  ўтказиш,  техникаларнинг  техник  ҳолати,  улардан  фойдаланиш  қоидаларига  риоя  этилиши  устидан  самарали  назоратни  ташкил  этиш  мақсадида,  техник       

 

 

 

кўрикдан ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби 1-иловага мувофиқ  тасдиқлансин.

4. Техник  кўрикдан  ўтказиш  иш  режаси  2-иловага  мувофиқ  тасдиқлансин.

5. 2020 йил давомида техникаларнинг техник кўрикдан  ўтказилганлиги  учун ундириладиган йиғимларнинг ставкалари 3-иловага мувофиқ  тасдиқлансин.

6. Туман ҳокиминиг 2019 йил  05 февралдаги Қ-450-сон қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.

7. “Жарқўрғон” газетаси (А.Поёнов)га ушбу қарорни матбуотда ёритиш тавсия этилсин.

8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Хушназаров зиммасига юклатилсин.

9. Ушбу  қарор расман  эълон  қилинган  кундан  кучга киради.

 

 

                Туман ҳокими                                                                              З.Давлатов

 

Umumiy takliflar

146