ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
11748 Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан 27/12/2019 11/01/2020 1

Muhokama yakunlandi

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Жиззах вилояти Фориш туманида кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш ҳамда замонавий чорвачилик комплексини ташкил этиш тўғрисида
ID-11748

Жиззах вилояти Фориш туманида қурилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш, туман инфратузилмасини замонавий тусга келтириш, замонавий чорвачилик комплексини ташкил этишни молиялаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобидан Фориш туманида режалаштирилган қурилиш ва таъмирлаш ишларини ҳамда замонавий чорвачилик комплексини ташкил этиш учун маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Белгилансинки, ажратилган маблағлар:

Фориш тумани, Боғдон шаҳарчаси, Амир Темур кўчаси бўйлаб қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларига, Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган миқдорда кредит бериш учун Акциядорлик тижорат Халқ банкига;

Фориш тумани инфратузилмасини замонавий тусга келтириш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини молиялаштириш учун Ҳудудлар ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш жамоат бирлашмасига ҳамда Фориш туманида замонавий чорвачилик комплексини ташкил этиш учун йўналтирилсин.

3. Ҳудудлар ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш жамоат бирлашмаси ажратилган маблағларни Фориш тумани Ҳокимлиги
ва Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди билан келишилган ва тасдиқланган дастур асосида мақсадли сарфлаши белгилансин.

4. Акциядорлик тижорат Халқ банкига олинган маблағларни Боғдон шаҳарчаси, Амир Темур кўчаси бўйлаб қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларига имтиёзли шартларда бериш ҳамда Давлат солиқ қўмитасига 2023 йил 1 январга қадар бўлиб-бўлиб қайтариш чораларини кўриш тавсия этилсин.

5. Жиззах вилоят ҳокимлиги:

бир ой муддатда Фориш туманида замонавий чорвачилик комплексини ташкил этиш учун ер майдонни ажратиб берилишини таъминлансин;

Фориш туманида режалаштирилган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларига йўналтирилган маблағларни мақсадли ишлатилиши юзасидан назорат ўрнатсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А.Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси Б.А.Мусаев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                  А. Арипов

Umumiy takliflar

605