ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
11726 Хокимият Тамдынского района 26/12/2019 10/01/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Халқ депутатлари Томди тумани Кенгашининг "Томди туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори
ID-11726

Томди туманининг 2020 йилги маҳаллий

           бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ,
2020 йилда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

Ўзбекистон Республикасининг Бюджет Кодекси 27, 99-моддалари,
“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни 18-моддаси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг
6, 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1. Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Навоий вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг 2019 йил 16 декабрдаги “Навоий вилояти 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги 59/379-сонли қарори ижро ва маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қонунга асосан 2020 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар шаҳар ва туманлар бюджетлари ўртасида тақсимланади:

айрим товарларнинг чакана савдосига бериладиган ҳуқуқ учун ундириладиган йиғимлар;

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари);

автотранспорт воситаларини харид қилганлик учун уларни ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғим;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг тушумларнинг (жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлар бўйича декларацияга асосан тўланадиган даромад солиғидан ташқари) вилоят маҳаллий бюджетига ажратма қилинган 70 фоиз миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда юридик шахслардан олинадиган фойда солиқлари (Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ йирик солиқ тўловчилар, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан, шунингдек норезидентларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан тўланадиган фойда солиғидан ташқари) шаҳар ва туманлар ўртасида тақсимланиши маълумот учун қабул қилинсин.

б) мобил алоқа хизмати ва алкогол махсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар тегишли равишда 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра туман ва шаҳар аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ.

в) Қуйидаги солиқ турлари туман бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош мустасно;

айланмадан солиқ;

3. Қонунга асосан туман маҳаллий бюджетининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

а) тумандан молиялаштирилувчи умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ харажатлари тегишинча туман бюджетидан молиялаштирилади;

б) туман бюджетидан:

фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар;

давлат санитария-эпидемиология назорати туман марказини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.

4. 2020 йилги туманнинг ривожлантириш макроиқтисодий прогноз кўрсаткичлари 1-иловага ҳамда 2020 йил учун туманнинг туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

5. Туманнинг туман бюджетидан 2020 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Туман бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7.Туман бюджетининг 2020 йил даромадлари ва ҳаражатларнинг чегаравий ҳажмий                    5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

8. Туман бюджетига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 14833605,0 минг сўм миқдори 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини туман маҳаллий бюджети даромадлари прогнози ижроси ҳамда харажатлар ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги Қонунда белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

9. 2020 йил учун туманнинг туман бюджети захира жамғармаси ҳажмлари 415,3 млн сўм миқдорида белгилансин.

Туман ҳокимлиги захира жамғармаси маблағларини туманнинг туман бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

10. 2020 йил учун туманнинг туман бюджетининг шахсий ғазна ҳисоб варақларида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам маблағлар миқдори 215840,0 минг сўм миқдорида белгилансин.

11. Туманнинг туман бюджетида шаклланган қўшимча манбалар тегишинча Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан туман ҳокимлиги таклифларига асосан, Кенгаш қарорига асосан ишлатилиши белгилансин.

12. Туман ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг
2-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, вилоят ҳокимлигига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритади.

13. Туман ҳокимлиги ташаббуси билан амалга ошириладиган тадбирлар учун талаб этиладиган маблағлар тегишлилиги бўйича ушбу маҳаллий бюджетнинг ижроси давомида шаклланган қўшимча манбаа ҳисобидан амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилсин.

14. Туман ҳокимлиги:

махаллий бюджетни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимотини, молиявий ҳисоботларни, капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижросини, ўтказилган танлов (тендер) савдолари ва давлат харидлари ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

15. Туман ҳокимлиги Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини туман Кенгашига тақдим этиб борсинлар.

16. Туман ҳокими бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.

17. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

18. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Кенгаш раиси                                                                  Қ.Алдабергенов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ депутатлари

Томди тумани Кенгашининг

2019 йил “____”______ даги

________-сонли қарорига

1-илова  

 

Томди туманининг 2020 йилга ривожлантиришнинг макроиқтисодий прогноз кўрсаткичлари

 

 

 

Кўрсаткичлар

2020 йил учун прогноз

 
 

1.

Ялпи ҳудудий маҳсулот, млрд.сўм

0

 

2.

Ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсиш суръати, фоизда

0

 

3.

Истъемол нархлари индекси, декабрда аввалги йил декабрь ойига нисбатан, фоизда

4,3

 

4.

Саноат маҳсулотларининг ўсиш суръати, фоизда

1,5

 

5.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликларида ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати, фоизда

4,8

 

6.

Чакана товар айланмасининг ўсиш суръати, фоизда

2,4

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ депутатлари

Томди тумани Кенгашининг

2019 йил “____”______ даги

________-сонли қарорига

2-илова  

 

 

 

 

Томди тумани маҳаллий бюджети даромадларининг

 

2020 йилдаги асосий прогноз кўрсаткичлари

 
   

минг сўмда

 

Т/Р

Даромад турлари

Жами

 
 

ЖАМИ

13 268 949,0

 

1

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи

 

 

2

Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар

350 000,0

 

3

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

600 000,0

 

4

Қўшилган қиймат солиғи

 

 

5

Акциз солиғи, жами

1 168 449,0

 

 

шу жумладан:

 

 

 

 - бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ

 

 

6

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

 

 

7

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

420 000,0

 

8

Юридик шахслар ер солиғи

 

 

9

Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи

90 000,0

 

10

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (норуда материаллари)

45 000,0

 

11

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

10 515 000,0

 

12

Давлат божи

 

 

13

Жарималар

 

 

14

Ижара тўлови

500,0

 

15

Давлат ташкилотларининг соф фойдасидан даромад

 

 

16

Йиғимлар

80 000,0

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ депутатлари

Томди тумани Кенгашининг

2019 йил “____”______ даги

________-сонли қарорига

3-илова  

 

2020 йил учун Томди тумани  бюджетидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган  харажатларнинг  чекланган миқдорлари

 

минг сўмда

Кўрсаткичлар

миқдори

Харажатлар миқдори, Жами

28 102,6

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

28 102,6

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

0,0

 

Туман ва шахар маҳаллий бюджетларига трансфертлар

0,0

1

 Халқ таълими булими

2 469,5

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

2 469,5

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

2

 Мактабгача таълим булими

1 536,0

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

1 536,0

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

4

 Соғлиқни сақлаш

10 062,6

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

10 062,6

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

5

 Маданият булими

1 689,4

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

1 689,4

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

6

 Жисмоний тарбия ва спорт

706,5

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

706,5

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

8

Қишлоқ хўжалиги булими

342,2

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

342,2

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

24

Молия бош булими

2 157,3

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

2 157,3

 

шу жумладан: сақлаш харажатларига

815,4

 

Фуқароларга етказилган зарарни қоплаш

 

 

Малака ошириш харажатлари

 

 

Вилоятдан туман ва шаҳар маҳаллий бюджетларига бериладиган трансфертлар

 

 

Индексация маблағлари

1 341,9

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

26

Пенсия жамғармаси ҳудудий булими

279,7

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

279,7

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

28

Туман ҳокимлиги

4 503,8

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

4 503,8

 

Шу жумладан: сақлаш харажатлари

1 874,4

 

Халқ қабулхонасини сақлаш харажатлари

60,4

 

Бош вазир қабулхонаси

 

 

ФХДЁ саклаш харажатлари

68,9

 

Ҳокимликларнинг заҳира жамғармалари

415,3

 

Оила-илмий тадқиқот марказини сақлаш харажати

 

 

Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси

 

 

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш ўқув курси

814,1

 

Ҳокимлик ижтимоий мослашиш маркази бўлимлари

41,1

 

Ижтимойи нафакалар

1 229,6

36

Бошқа ташкилотлар

0,0

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ депутатлари

Томди тумани Кенгашининг

2019 йил “____”______ даги

________-сонли қарорига

4-илова  

 

Умумдавлат солиқларидан туман маҳаллий бюджетига ажратмалар меъёри

 

                 
             

Фоиз ҳисобида

 

Т/Р

Шахар ва туманлар номи

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи

Ягона солиқ тўлови

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

Норуда қурилиш материаллари учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ

Йиғимлар

Ижара тўловлари

 

1

Томди тумани

0

100

10

50

100

100

100

 

                     

 

 

Халқ депутатлари

Томди тумани Кенгашининг

2019 йил “____”______ даги

________-сонли қарорига

5-илова  

 

Томди тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йил даромадлари ва харажатлариинг чегаравий ҳажми

 

 

минг сўмда

Ҳудуд номи

Даромад

Харажат

Томди тумани

13 268 949,0

28 102 554,0

 

Халқ депутатлари

Томди тумани Кенгашининг

2019 йил “____”______ даги

________-сонли қарорига

6-илова

Томди тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йилги юқори бюджетдан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари

 

                     минг сўмда

Томди тумани

Тартибга солувчи
трансферт миқдори

Томди тумани

14 833 605,0

Umumiy takliflar

143