ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
11710 Хокимият Каганского района 28/12/2019 10/01/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Махсус техникалар орқали истеъмолчиларга тоза ичимлик суви етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-11710

Махсус техникалар орқали истеъмолчиларга тоза ичимлик суви етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари”нинг
118-банди ва 2015 йил 30 октябрдаги “Сув таъминоти ва канализация ташкилотларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 306-сонли қарорига мувофиқ, истеъмолчиларга махсус техникалар орқали тоза ичимлик суви етказиб бериш хизмати учун тўловлар тарифларини белгилаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 6, 14-моддалари ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосланиб,

ҚAPOP ҚИЛАМАН:

 

1. Вилоят “Сувоқава” давлат унитар корхонаси Когон шаҳар филиали томонидан аҳоли (истеъмолчилари)га махсус техникалар орқали тоза ичимлик суви етказиб бериладиган ҳудудлар, ичимлик суви миқдори, муддати ва етказиб бериш хизмати учун тўловлар тарифлари нархларни тартибга солувчи орган билан келишилган ҳолда иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят “Сувоқава” давлат унитар корхонаси Когон шаҳар филиали (Ф.Назаров)га:

ичимлик сувини белгиланган тартибда шартнома асосида махсус автотранспорт воситалари орқали ўз вақтида, тўлиқ етказиб берилишини;

истеъмолчиларга етказиб берилган ичимлик суви бўйича
ҳисоб-китобларни белгиланган тартибда ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш топширилсин.

3. Туман ҳокимлиги аппарати умумий бўлими (Ў.Сувонов) мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатни “Когон ҳаёти” газетасида чоп этилиши ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини, электрон шаклда бир кунлик муддатда ижрочилар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига етказилишини ташкиллаштирсин.

4. Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат “Когон ҳаёти” газетасида эълон қилинган кундан уч ой ўтгач кучга киради.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Хўжаев зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                                                Й.Жумаев

 

 

 

 

 

Туман ҳокимининг

 

 

 

2019 йил ____даги

 

 

 

-сонли қарорига

 

 

 

 

ИЛОВА

 

 

 

 

 

 

 

 

Вилоят “Сувоқава” давлат унитар корхонаси Когон шаҳар филиали томонидан туман ҳудудидаги аҳоли (истеъмолчилари)га махсус техникалар орқали тоза ичимлик суви етказиб бериш хизмати учун тўловлар тарифлари

 

 

 

 

 

 

 

Ҳудуд номи

Миқдори

(тн)

Муддати

Сув олиш нуқтасидан аҳоли пунктигача бўлган ўртача масофа
(км)

Ҳудудлар бўйича ҚҚСсиз ўртача тариф

сўм/

тн-км

сўм/

тн

сўм/

литр

1

“Ўба чўли” МФЙ (Ёби, Тангит а/п)

3,5

Ҳафтада 2 кун

14

1428

20000

20

2

“Мустакиллик” МФЙ (Қизил гул а/п)

3,5

Ҳафтада 2 кун

13

1538

20000

20

                 

 

Umumiy takliflar

138