ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
11705 Государственный таможенный комитет Республики Узбекистан 29/12/2019 10/01/2020 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-11705

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини
ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 ноябрдаги 489-сон “Темир йўл станцияларида божхона назоратини ва назорат постларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2012 йил 13 апрелдаги 109-сон “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳамда 2019 йил 18 ноябрдаги 912-сон “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Давлат божхона қўмитаси раиси                                                     М. Азимов

 

Тошкент ш.,

2020 йил “____” ________

    _________-сон

 

 

Молия вазири                                                                                     Ж. Қўчқоров

 

Тошкент ш.,

2020 йил “____” ________

_________ -сон

 

 

 

Транспорт вазири                                                                                        А. Раматов

 

Тошкент ш.,

2020 йил “____” ________

_________-сон

 

 

Марказий банк раиси                                                                      М. Нурмуратов

 

Тошкент ш.,

2020 йил “____” ________

_________-сон

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил “________________-сон қарорига ИЛОВА

Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини

ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуни (янги таҳрири) ва Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 ноябрдаги “Темир йўл станцияларида божхона назоратини ва назорат постларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 489-сонли, 2012 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 109-сонли, 2019 йил 18 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 912-сонли қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва темир йўл транспортида Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини кесиб ўтаётган вагон кузатувчилари ҳамда йўловчиларнинг қўл юки, багажи, валюта ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартибини белгилаб беради.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

товар — Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 13-моддасига мувофиқ, божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ҳар қандай кўчар мол-мулк, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси, валюта бойликлари ва бошқа қимматли қоғозлар, электр, иссиқлик энергияси ва энергиянинг бошқа турлари, интеллектуал мулк объектлари, транспорт воситаси товар ҳисобланади;

қўл юки - ўз ўлчамлари ва вазнига кўра (учта йўлчови йиғиндиси бўйича 180 см дан, қоидага кўра вазни 36 кг дан, икки ётоқ ўринли вагонлар учун эса - 50 кг дан ошмайдиган бўлиши керак) ўрами тури ва хилидан қатъи назар, енгил кўтариб юриладиган, йўловчи вагонларида уларни жойлаштириш учун мўлжалланган жойларга қийинчиликсиз жойлаштириладиган юклар ва буюмлар;

багаж — шахсан йўловчига тегишли бўлган, унга сафарнинг охирида зарур бўладиган ва темир йўл чиптаси билан багаж вагонида ташишга қабул қилинадиган буюмлар (вагон йўловчи ташувчи ёки почта-багаж ташувчи поезди орқасига уланиши мумкин);

валюта — чет эл валютаси ва Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси;

чет эл валютаси муомалада бўлган ҳамда хорижий давлатда қонуний тўлов воситаси ҳисобланган банкнотлар, хазина билетлари ва тангалар кўринишидаги чет эл пул белгилари, муомаладан чиқарилган ёки чиқарилаётган ҳамда худди шу хорижий давлатнинг пул белгиларига алмаштирилиши лозим бўлган чет эл пул белгилари;

Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси — Ўзбекистон Республикасининг банкнот ва танга кўринишидаги миллий пул бирликлари (сўм);

валюта бойликлари - чет эл валютаси, чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар,
чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари ва соф қуйма олтин;

чет эл валютасидаги қимматли қоғозларЎзбекистон Республикаси Қонуни ёки хорижий давлатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар жумласига киритилган, қиймати чет эл валютасида ифодаланган пул ҳужжатлари;

божхона расмийлаштируви — божхона чегарасидан олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситалари устидан божхона назоратини таъминлаш учун божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан ўтказиладиган божхона операциялари мажмуи;

Темир йўл транспортида ҳаракатланаётган йўловчиларнинг божхона расмийлаштируви йўловчи божхона декларацияси, шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) ва йўл чиптаси асосида амалга оширилади. Шахсни тасдиқловчи ҳужжатсиз ҳаракатланаётган йўловчиларнинг божхона чегарасини кесиб ўтишига йўл қўйилмайди.

Товарларни ва транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтиш товарларни ва транспорт воситаларини божхона ҳудудига олиб кириш ёхуд ушбу ҳудуддан олиб чиқиш.

божхона органлари — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси, божхона постлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти, шунингдек Миллий кинология маркази;

божхона назорати зонаси — божхона ҳудудининг божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида ташкил қилинадиган, махсус ажратиб ва белгилаб қўйилган ер майдони ва бинолар;

темир йўл станцияси — поездлар ва бошқа транспорт воситалари билан технологик операциялар (қабул қилиш ва жўнатиш, манёвр ишлари ва шу кабилар)ни, шунингдек багаж, юк багажини қабул қилиш ва тақдим этиш ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича операцияларни амалга оширувчи умумий фойдаланиш темир йўл транспорти бўлинмаси;

темир йўл вокзали — темир йўл станциясидаги йўловчиларга хизмат кўрсатиш, поездлар ҳаракатини бошқариш ва хизмат ходимларини жойлаштириш учун мўлжалланган бино ёки бинолар, иншоотлар ва қурилмалар комплекси;

йўловчи ташиш поезди — темир йўл қатнови алоқаларининг барча турларида йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган поезд. Ўз таркибида багаж, почта ва (ёки)
почта-багаж вагонлари бўлиши мумкин;

йўловчи — темир йўл транспортида юришни амалга ошириш учун чиптага эга бўлган фуқаро (жисмоний шахс);

чипта — умумий фойдаланиладиган темир йўл транспортида йўловчи ташиш шартномаси тузилганлигини тасдиқловчи белгиланган намунадаги ташиш ҳужжати;

йўловчи божхона декларацияси нотижорат мақсадлар учун мўлжалланган, декларацияланадиган товарларни ва транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтаётган жисмоний шахс томонидан тўлдириладиган ва божхона органига тақдим этиладиган ҳужжат.

2. Темир йўл вокзаллари ва станцияларида божхона назорати зоналари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади ва белгиланади.

3. Божхона назорати зонасига йўловчиларни киритиш (божхона назорати зонасидан йўловчиларни чиқариш) уларда белгиланган шаклда тўлдирилган (расмийлаштирилган) йўловчи божхона декларацияси, шахсни тасдиқловчи паспорт ва йўловчининг чипта ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда қатъий равишда божхона расмийлаштирувининг белгиланган жойларида амалга оширилади.

4. Божхона назорати зонасида поездларни қабул қилиб олиш, жўнатиш ва уларни техник тайёргарликдан ўтказиш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган чегара олди станциялари ходимларининг бўлиб туриши ва ўз функционал мажбуриятларини бажариши божхона органига тақдим этилган рўйхатлар асосида амалга оширилади. Темир йўлда хизмат кўрсатувчи ходимлар божхона назорати зонасига кириши тегишли гувоҳномалар ва кўкрак белгилари бўйича хизмат йўли орқали келишилган ҳолда амалга оширилади.

5. Йўловчи поездлар ҳаракатини ташкил этишни ва йўловчиларга хизмат кўрсатишни таъминлайдиган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари божхона назорати зонасига хизмат йўли орқали тегишли гувоҳномалари мавжуд бўлганда киришлари мумкин.

6. Жўнаб кетаётган ва кириб келаётган йўловчилар, уларнинг қўл юки, багажи, валюта ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш, мазкур қоидага кўра, ўрнатилган тартибда божхона назоратдан ўтиш жойларидаги махсус хоналарда (кўрикдан ўтказиш жойлари), шунингдек, алоҳида ҳолларда йўловчи поездларнинг тўхтаб туриш жойларида амалга оширилади.

Алоҳида ҳолларда божхона чегараси орқали йўловчи вагонларида ҳаракатланаётган фуқаролар ва уларнинг қўл юки, багажи (кузатиб бориладиган), валюта ва валюта бойликларини божхона назорати темир йўл раҳбарияти билан келишилган ҳолда чегара олди темир йўл станция (вокзал) ларида амалга оширилиши мумкин.

7. Йўловчиларга тегишли багажнинг божхона расмийлаштируви темир йўл вокзаллари, станцияларнинг махсус ажратилган жойларида ёки божхона органи томонидан белгиланадиган бошқа жойларда қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

8. Йўловчиларнинг қўл юки, багажи, валюта ва валюта бойликларини божхона кўздан кечируви ва божхона кўригининг барча турлари учун вақт меъёрларидан келиб чиққан ҳолда, божхона назорати ва расмийлаштирувидан сифатли ва ўз вақтида ўтказиш мақсадида божхона органлари темир йўлнинг жойлардаги таркибий тузилмалари билан биргаликда ўзаро ҳаракат тартибини белгилайдилар ва бу қоидалар қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) темир йўл чегара олди станцияларида туриш давомийлиги божхона органлари билан келишилган ҳолда тўлиқ ҳажмда божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга ошириш учун етарлилик тамойилига кўра, хавфсиз йўлларда темир йўл томонидан белгиланади ва бунинг учун жўнаш пунктларида йўловчиларни божхона расмийлаштируви поезднинг чегара олди станциясига кириб келиши вақтида бошланиши ва поездларнинг ҳаракатланиш графигига кўра жўнаб кетишга 5 дақиқа қолганида тугаши лозим ва бу тўғрисида поезд бригадири ёки темир йўл вокзалларида, станцияларда ва темир йўл чипталарини сотиш вақтида темир йўл йўловчиларни огоҳлантиради;

б) божхона органлари томонидан тақдим қилинган маълумот асосида вокзал ва ҳаракатланувчи составдаги йўловчиларга келгусидаги божхона назорати (вақти ва бошланиши) ва божхона қоидаларининг асосий тартиблари тўғрисида маълум қилиш;

в) божхона кўздан кечируви ва божхона кўриги учун белгиланган вақт меъёрлари:

битта йўловчининг қўл юки, багажи, валюта ва валюта бойликларининг божхона кўриги, божхона кўздан кечируви ҳамда йўловчи божхона декларациясини расмийлаштириш вақти 1,5 дақиқа давомида амалга оширилади, бошқа асосли ҳолларда мазкур муддат божхона органи томонидан узайтирилиши мумкин;

йўловчиларнинг шахсий кўрикдан ўтказиш вақти 30 дақиқа давомида амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилади;

битта багажнинг божхона кўриги ва/ёки божхона кўздан кечируви 10 дақиқа ва алоҳида кузатиб бориладиган багаж эса 20-30 дақиқа давомида амалга оширилади.

Бошқа асосли ҳолларда, божхона кўриги ва/ёки божхона кўздан кечирувининг амалга ошириш давомийлиги мутасадди идора вакиллари билан келишилган ҳолда узайтирилиши мумкин.

2-боб. Йўловчилар ва поезд бригадаси аъзоларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби

9. Йўловчилар, бригада аъзолари, уларнинг қўл юки, багажи, валютаси ва валюта бойликларининг божхона расмийлаштируви божхона назорати зонасида белгиланган тартибларга асосан амалга оширилади. Божхона расмийлаштируви жойларида йўловчилар ва поезд бригадаси аъзоларининг қўл юки назоратнинг техник воситалари ёрдамида текширувдан ўтказилади. Божхона органлари томонидан божхона қонунчилигига мувофиқ божхона назоратининг соддалаштирилган шакллари қўлланилиши мумкин.

10. Йўловчилар, шунингдек поезд бригадаси аъзоларининг багажи, қўл юки ва бошқа бойликларини божхона расмийлаштируви божхона органи томонидан белгиланган шаклда тўлдирилган йўловчи божхона декларациясининг электрон шаклдан чоп этилган ёки қоғоз шаклидаги 2 та нусхасини расмийлаштирган ҳолда божхона расмийлаштируви жойларида амалга оширилади. Йўловчи божхона декларациянинг битта нусхаси йўловчи ёки поезд бригадасида қолади, бошқа нусхаси эса - расмийлаштирув жойининг божхона органида сақланади.

11. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келиб тушган йўловчилар ва поезд бригадаси аъзолари белгиланган шаклдаги йўловчи божхона декларациясининг 2 та нусхасини тегишли бандларини тўлдирган ҳолда божхона органига тақдим этиш йўли билан божхона расмийлаштирувидан ўтадилар, бунда биринчи нусха расмийлаштирувдан кейин божхона органида қолади, иккинчиси эса тўлдирган шахсда қолади.

12. Агар божхона чегарасини кесиб ўтаётган ёки божхона назорати зонасида бўлиб турган бирор шахс (йўловчи, хизмат кўрсатувчи персонал ёки сменали ташкилот ходими) ўзида божхона қонунчилигининг бузилилишига сабаб бўладиган товарларни ёки бошқа предметларни сақлаган ҳолда уларни божхона органларига тақдим этмаётганлиги борасида шубҳа туғилса, амалдаги қонун-ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу шахс шахсий кўрикдан ўтказилади.

13. Божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтган йўловчилар ўтиб кетаётган поезд станцияга келгунига қадар божхона назорати зонасида бўладилар ва божхона назорати зонасини асоссиз тарк этишларига йўл қўйилмайди.

3-боб. Темир йўл транспортида қўл юки ва багаж ташишнинг
алоҳида қоидалари

14. Қўл юкини йўловчилар учун мўлжалланган жойларга, шунингдек ўриндиқлар орасидаги ўтиш жойларида, тамбурлар, ҳожатхоналар, йўлакчалар ва вагон майдончаларига жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

15. Ҳар бир йўловчи темир йўл транспортида ўзи билан битта чипта бўйича кўпи билан 36 кг.дан ошмаган қўл юкини олиб ўтиши мумкин.

16. Қуйидагилар қўл юки ёки багаж ҳисобига кирмайди: Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг амалда бўлган қарори билан белгиланган жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали божхона тўловлари тўламасдан олиб ўтишнинг миқдор нормаларидан ортиқ бўлган товарлар (ҳар қандай товар белгиланган норма ва/ёки даврийликдан ортиқ олиб ўтилганда белгиланган тартибда божхона тўловлари ундирилади).

17. Оғирлиги (36 кг) ва ўлчамлари (учта ўлчам бўйича 180 см.дан ошадиган (100 х 30 х 50) белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган қўл юки почта-багаж вагонида ташиш учун топширилади.

Багажни ташишга кўра бир жой оғирлиги 80 кг. дан зиёд, узунлиги эса 3 метрдан ортиқ юк ва буюмлар қабул қилинмайди. Вазни 80 кг дан ортиқ бўлган бўлинмайдиган жойлар (музлатгич, газ плиталари ва бошқалар) багаж ташишга, яъни йўловчи ташиш поездида ҳар бир расмийлаштирилган жойга бир бирлик миқдоридаги чипта бўйича қабул қилинади.

18. Багажни қабул қилиб олиш ва топшириш бўйича операцияларни амалга оширадиган станциягача ва чиптага кўра йўловчининг борадиган манзилидан узоқ бўлмаган жойгача ташилади. Йўловчи багажни олдиндан ташиб ўтишга топшириши ҳам мумкин.

19. Багаж сифатида ташиб ўтишга ўз ўлчамлари, қадоғи ва хусусиятларига кўра бошқа багажга зиён етказмаган ҳолда қийинчиликсиз багаж вагонига топширилиши мумкин бўлган нарсалар ва предметлар қабул қилинади.

20. Битта йўловчи ҳужжати (чипта) бўйича топширилган багажнинг умумий оғирлиги 200 кг дан ошмаслиги лозим. Битта йўл ҳужжати (чиптаси) бўйича бир нечта йўловчи гуруҳ бўлиб юрганида кўрсатилган мейъёр мос равишда гуруҳ иштирокчилари миқдорига қараб оширилади.

21. Битта йўловчи учун ҳақиқий бўлган йўловчи ҳужжати бўйича оғирлиги 200 кг дан ортиқ бўлган багаж тақдим этилса, бундай ташишга багаж вагонида бўш ўринлар мавжуд бўлганида темир йўл томонидан рухсат берилади, бироқ бошқа йўловчиларнинг багажини ташишга зарар етказмаган ҳолда ва меъёрдан ортиқ бўлган жойларга темир йўлда йўловчи юкларини ташиш таърифлари бўйича ҳақ тўлаш орқали амалга оширилади.

22. Қўл юки сифатида божхона назоратидан ўтмаган ва йўловчилар соғлиғига зарар етказиши ёки уларни зарарланиши мумкин бўлган буюмлар, шу билан бирга бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилган хавфли моддалар ва буюмлар йўловчи вагонларда ташилишига йўл қўйилмайди.

4-боб. Темир йўл ва унинг ходимларининг мажбуриятлари

23. Божхона органлари тақдим этган маълумотларга кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган йўловчилар учун қўл юки, багажи, валюта ва валюта бойликларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги ахборот кўрсатилган эслатмалар ишлаб чиқади ва ахборот пештахталарига жойлаштирилади. Темир йўл чипталарини сотиш жойларида, темир йўл вокзалларида ва станцияларида йўловчиларни бу тўғрисида хабардор бўлишини таъминлайди.

24. Йўловчиларнинг валютаси, валюта бойликлари ва қўл юкини божхона назоратидан ўтказишни амалга ошириш учун йўловчи поездларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 ноябрдаги 489-сонли қарорининг 1-иловасида кўрсатилган станцияларда келишилган ҳаракат жадвалига мувофиқ йўловчи поездларнинг тўхташини таъминлайди.

25. Хорижга чиқиб кетаётган ва хориждан кириб келаётган темир йўл составларини бунинг учун кўзда тутилган божхона назорати зоналаридаги темир йўлларига белгиланган станция ва вокзалларга етказилишини таъминлайди.

26. Бир вақтнинг ўзида битта станцияга икки ва ундан ортиқ поезднинг кириб келиши ёки чиқиб кетишини истисно қиладиган йўловчилар поездлари ҳаракати графигини ишлаб чиқади.

27. Кўзда тутилмаган тўхташларни ва тезликнинг камайишини истисно қиладиган чораларни кўради (форс-мажорлидан ташқари), кетиш йўлида поездлар ҳаракатланганда йўловчиларнинг тушиб қолиши-ўтириши ва товарларнинг юклаб ортилиши-юклаб туширилишига йўл қўймасликни таъминлайди.

28. Йўловчиларни божхона расмийлаштируви жойларида банк хизматлари ва валюта алмаштириш шохобчалари фаолият кўрсатиши учун алоҳида хоналар ажратади.

29. Вокзал ва станцияларда йўловчилар оқимидан келиб чиқиб, йўловчилар учун юк ташувчилар ва перрон назоратчилари сифатли хизмат кўрсатишини ташкиллаштиради.

30. Йўловчилар томонидан ташилаётган қўл юки ёки багажни тортиш учун станциялар (вокзаллар)да тарозилар ўрнатилади. Йўловчилар томонидан бундай тарозилардан бепул фойдаланилади.

Йўловчиларнинг ортиқча қўл юкини ташиш учун йўловчи ташиш поездлари таркибига қўшимча багаж вагонлари киритилишини таъминлайди.

31. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига риоя этган ҳолда, ўз ваколатлари доирасида Давлат божхона қўмитаси ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ўзаро бир-бирига ёрдам беришлари лозим.

5-боб. Якуний қоидалар

32. Ушбу Тартиб билан белгиланган қоидаларнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Umumiy takliflar

312