Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
11690 Shahrisabz shahar hokimiyati 25/12/2019 09/01/2020 1

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисида
ID-11690

“Лойиҳа”

ШАҲРИСАБЗ ШАҲАР ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

2019 йил “___” декабрь _______ Шаҳрисабз шаҳри

Йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 10 апрелдаги ““Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-348-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда; 2015 й., 52-сон, 645-модда) қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 3-сон, 23-модда; 2017 й., 36-сон, 958-модда) қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, кейинги йилларда Шаҳрисабз шаҳрининг автомобиль йўлларида транспорт воситаларининг сони кескин ортиб, йўлларда тирбандликлар ҳосил бўлиши натижасида йўл транспорт ҳодисалари кўплаб содир бўлаётганлигини инобатга олиб, шаҳар ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси қисмига кириш йўлида автомобилларнинг ҳаракатини тартибга солиш мақсадида, Шаҳрисабз шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бўлинмасининг 2019 йил 21 декабрдаги 29/40-4547-сонли хати ҳамда “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6,25-моддаларига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Шаҳрисабз шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бўлимининг 2019 йил 21 декабрдаги 29/40-4547-сонли хати инобатга олинсин.

2. Шаҳрисабз шаҳар, 4Р23Л “Китоб-Шаҳрисабз” автомобиль йўли, Ипак Йўли кўчасидан “Янги Кеш озиқ-овқат деҳқон” бозори бўйлаб шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бўлими кириш йўлига 3.27 “Тўхташ таъқиқланган” таъқиқловчи йўл белгиси ўрнатишга рухсат этилсин.

3. Шаҳрисабз туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (У.Азизов) ушбу йўл белгисини ўрнатиш чорасини кўрсин.

4. Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЙҲХБ (С.Умаров)га мазкур автомобиль йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш вазифаси юклатилсин.

5. Шаҳар ҳокимлиги девонхонаси (Р.Қаюмов), мазкур қарорни “Кеш” газетасида нашр этилишини ва шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирилишини, қоғоз ва электрон шаклларда, бир кунлик муддатда, тегишли давлат органлари ҳамда ташкилотларига етказилишини ташкиллаштирсин.

6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари О.Рахманов зиммасига юклатилсин.

7. Қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Шаҳар ҳокими Т.Каримов

Umumiy takliflar: 1

890