ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
11649 Хокимият Канимехского района 25/12/2019 09/01/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Конимех туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
ID-11649

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари

Конимех тумани Кенгаши

ҚАРОРИ

“___” _______ 2019й. № _______ - сонли

Конимех туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, 2020 йилда Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

Мазкур қонуннинг 18-моддасига асосан 2020 йил учун туман маҳаллий бюджетини қабул қилиш бўйича Халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1.Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижро ва маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қонунга асосан 2020 йилда:

а) қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоят бюджети ҳамда шаҳар ва туманлар бюджетлари ўртасида тақсимланади:

  • айрим товарларнинг чакана савдосига бериладиган ҳуқуқ учун ундириладиган йиғимлар;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари);
  • автотранспорт воситаларини харид қилганлик учун уларни ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғимлар.

- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тушумларнинг (жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган даромад солиғидан ташқари) вилоят маҳаллий бюджетига ажратма қилинган 70 фоиз миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда юридик шахслардан олинадиган фойда солиқлари (Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ йирик солиқ тўловчилар, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан, шунингдек норезидентларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан тўланадиган фойда солиғидан ташқари) шаҳар ва туманлар ўртасида тақсимланиши маълумот учун қабул қилинсин.

б) вилоятнинг вилоят бюджетига қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар тўлиғича ўтказилади:

  • электр станциялари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
  • юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат божлари (патент божи ва лицензия берганлик учун давлат божларидан ташқари);
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган жарималар;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулк, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг активлари бўйича ажратмалар ва дивидендлар;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат активларини ижарага бериш ва хусусийлаштиришдан тушадиган даромадлар.

в) мобил алоқа хизмати ва алкогол махсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар тегишли равишда 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра туман аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ.

г) қуйидаги солиқ турлари туман бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

  • жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
  • жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;
  • жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришидан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;
  • қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош мустасно;
  • айланмадан солиқ;

3. Қонунга асосан туман маҳаллий бюджетининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

а) тумандан молиялаштирилувчи умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ харажатлари тегишинча туман бюджетидан молиялаштирилади;

б) туман бюджетидан:

  • фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар;
  • давлат санитария-эпидемиологик осойишталик назорати туман марказини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.

4. 2020 йилги туманнинг ялпи ҳудудий маҳсулот бўйича прогноз кўрсаткичлари 1-иловага ҳамда 2020 йил учун туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

5.Туман маҳаллий бюджетидан 2020 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Туман бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. 2020 йил учун туман маҳаллий бюджет даромадлар қисми прогноз кўрсаткичлари 15 833.8 млн. сўм ва харажатлар прогноз кўрсаткичлари 43 730.9 млн. сўм белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

8. Туман бюджетига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдори 27 897,1 млн. сўм миқдорида тасдиқлансин.

Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини туман маҳаллий бюджети даромадлари прогнози ижроси ҳамда харажатлар ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги Қонунда белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

9.2020 йил учун туман маҳаллий бюджети захира жамғармаси ҳажми 646,3 млн. сўм миқдорида белгилансин.

Туман ҳокимлиги захира жамғармаси маблағларини туман бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

10. 2020 йил учун туман маҳаллий бюджетининг шахсий ғазна ҳисобварақларида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам маблағлар 311,7 млн. сўм миқдорида белгилансин.

11. Туман бюджетида шаклланган қўшимча манбалар тегишинча туман Халқ депутутлари Кенгаши томонидан туман ҳокимлиги таклифига асосан, Кенгаш қарорларига асосан ишлатилиши белгилансин.

12. Туман ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг 5-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, вилоят ҳокимлигига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифи билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритади.

13. Туман ҳокимлиги ташаббуси билан амалга ошириладиган тадбирлар учун талаб этиладиган маблағлар тегишлилиги бўйича ушбу маҳаллий бюджетнинг ижроси давомида шаклланган қўшимча манба ҳисобидан амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилсин.

14. Туман ҳокимлиги:

тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимотини, молиявий ҳисоботларни, ўтказилган танлов (тендер) савдолари ва давлат харидлари ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

маҳаллий бюджетнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

15.Туман ҳокимлиги Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини халқ депутатлари туман Кенгашига тақдим этиб борсинлар.

16.Туман ҳокими бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатиш учун халқ депутатлари туман Кенгашига маълумот киритиб борилсин.

17. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни туман газетасида ёритилишини таъминласин.

18. Мазкур қарор “Кенимех таны” туман газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

19. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

20. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

Кенгаш раиси М.Эгамқулов

Umumiy takliflar

151