ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
11633 Хокимият города Гулистан 25/12/2019 09/01/2020 1

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
“Янги йил” байрами муносабати билан Гулистон шаҳрининг марказий кўчаларида транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш тўғрисида.
ID-11633

Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 10 апрелда қабул қилинган “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори, Гулистон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг 2019 йил 20 декабрдаги 30/8892-сонли хати ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосланиб, қарор қиламан:

1. Гулистон шаҳар ички ишлар органларининг 2019 йил 20 декабрдаги 30/8892-сонли хати ижро учун қабул қилинсин.

2. Гулистон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (З.Қаюмов)га, Гулистон шаҳар ИИБ ЙҲХБ (А.Абдуллаев)ларга:

“Янги йил” байрами тадбирларини юксак савияда ўтказиш, халқ сайллаари кунлари шаҳарнинг марказий кўчаларида транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш, пиёдаларга қулайликлар яратиш, содир этилиши мумкин бўлган турли кўринишдаги салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида шаҳарнинг:

- Хондамир кўчасини-И.Каримов кўчаси билан кесишган қисмидан;

- И.Каримов кўчасини-Навоий кўчаси билан кесишган қисмидан;

- Навоий шох кўчасини-Андижон кўчаси билан кесишган қисмидан;

- Навоий шох кўчасини-Кўркам Диёр кўчаси билан кесишган қисмидан енгил ва темир-бетон тўсиқлардан фойдаланган ҳолда транспорт воситалари ҳаракатини вақтинчалик чеклаб, ҳаракатни ушбу кўчаларга йўналишдош кўчалар орқали ташкил этилиши учун 2019 йил 25 декабрдан 2020 йилнинг 5 январ кунига қадар ёпиш вазифаси юклатилсин.

 3. Шаҳар ҳокимлиги девонхонаси (А.Қуватов), мазкур қарорни “Гулистон янгиликлари” газетасида нашр этилишини ва шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини, қоғоз ва электрон шаклларда бир кунлик муддатда, тегишли давлат органлари ҳамда ташкилотларга етказилишини ташкиллаштирсин.

4. Ушбу қарор расмий манбаларда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ж.Яриев зиммасига юклатилсин.

 

     Шаҳар ҳокими                                                                                                                                   Т. Дадабаев

 

 

 

 

Umumiy takliflar

178