Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
11630 Пискент тумани ҳокимияти 24/12/2019 08/01/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
2020 ЙИЛ УЧУН ПИСКЕНТ ТУМАНИНИНГ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
ID-11630

Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари
Тошкент вилояти Пискент тумани Кенгаши
ҚАРОРИ

 

“___” _______ 2019 й.                                              № _______ - сонли

 

 

2020 йил учун Пискент тумани маҳаллий бюджети тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига (Кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, 2020 йилда Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

Қонуннинг 18-моддасига ҳамда 2020 йил учун Пискент тумани бюджетини қабул қилиш бўйича Тошкент вилояти Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Тошкент вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг 2019 йил
    14 декабрдаги “2020 йил учун Тошкент вилояти маҳаллий бюджети тўғрисида”ги XLII/I-I-сонли қарорига асосан Пискент тумани (Кейинги ўринларда - Туман деб аталади) бюджетига Тошкент вилояти бюджетидан ажратилган:

тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 10 048 322,0 минг.сўм миқдорида тасдиқланганлиги;

туман бюджетида йўл қўйиладиган энг кам маблағлар 1 016 763,0 минг. сўм миқдорда белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Қонунга асосан 2020 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари шаҳар ва туманлар бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

  • жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
  • жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;
  • қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош мустасно;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқдан мустасно.

б) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоятнинг вилоят бюджети ҳамда шаҳар ва туманлар бюджетлари ўртасида тақсимланади:

  • юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишдан акциз солиғи;
  • айрим товарларни чакана савдосидан бериладиган ҳуқуқ учун йиғимлар;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари);
  • автотранспорт воситаларини харид қилганлик учун уларни ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғимлар.

Шу билан бирга, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан (жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғидан ташқари) ва фойда солиғидан (рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланадиган алоҳида йирик солиқ тўловчилардан ва Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари, шунингдек норезидентларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан ташқари) вилоят маҳаллий бюджетига Қонунга мувофиқ ажратма қилинадиган 34 фоиз миқдордаги тушумлар шаҳар ва туман бюджетлари ўртасида тақсимланиши маълумот учун қабул қилинсин

в) мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкогол махсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра туман ва шаҳар аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

  1. Қонунга асосан шаҳар ва туманлар бюджетларининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

а) туман ва шаҳарлардан молиялаштирилувчи умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи гуруҳ (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар) ва иккинчи гуруҳ (иш ҳақига ажратма) харажатлари республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ (бошқа) харажатлари тегишилича туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштирилади;

б) туманлар ва шаҳарлар бюджетидан:

  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тайинланадиган ижтимоий нафақаларни тўлаш харажатлари;
  • давлат санитария-эпидемиология назорати туман ва шаҳар марказларини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.
  1. 2020 йил учун Туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари
    1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман бюджетидан 2020 йилги бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. 2020 йил учун Туман бюджети захира жамғармаси ҳажми
    1 056 636,0 минг. сўм миқдорида белгилансин.

Туман ҳокимлиги захира жамғармаси маблағларини Туман бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилиши таъминлансин.

  1. Туман ҳокимлиги, Туман молия бўлими:

бюджет маблағлари тақсимловчилар томонидан тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирилишини назоратга олсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаларининг камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилишини, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирилишини таъминласин.

  1. Туман бюджетида шаклланган қўшимча манбалар туман Халқ депутутлари Кенгаши томонидан туман ҳокимлиги таклифига асосан, Кенгаш қарорларига асосан ишлатилиши белгилансин.

Бунда, биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларнинг моддий-техникасини мустаҳкамлаш, кейинги навбатда уларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор, фармойиш ва вилоятга ташрифи давомида берилган топшириқлари ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнларида кўзда тутилган тадбирларга, ҳудудлардаги ичимлик суви таъминотини яхшилаш, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларини таъмирлашга йўналтирилиши белгилаб қўйилсин.

  1. Вазирлик идораларининг шунингдек, вилоят ташкилот ва идораларининг туман (шаҳар)ларда ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича тузилган йўл харитасига ҳамда йиғилиш баёнларига асосан бюджетларнинг харажатларига ўзгартириш киритилишига йўл қўйилмайди.
  2. Туман ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг
    1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, вилоят ҳокимиятига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан кўрилган чоралар билан биргаликда тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан мурожаат қилади.
  3. Туман ҳокимлиги Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини туман Кенгашига киритилишини таъминласин.
  4. Туман ҳокимлиги бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун Туман Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин.
  5. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
  6. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

 

 

Кенгаш раиси   Ш.Т.Аҳмедов

 

 

 

Халқ депутатлари

Пискент туман Кенгашининг

2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига
1-илова

 
     
     
     
     
 Пискент тумани маҳаллий бюджети даромадларининг 
2020 йилдаги асосий прогноз кўрсаткичлари
    минг сўмда 
Т/Р Даромад турлари Жами
ЖАМИ 61 450 680
1 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 342 400
2 Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар 2 552 000
3 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 468 620
4 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ИТД) 834 000
5 Қўшилган қиймат солиғи  
6 Акциз солиғи, жами  
  шу жумладан:  
   - бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ 6 510 000
7 Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 5 446 000
8 Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 2 387 000
9 Юридик шахслар ер солиғи 9 352 000
10 Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи 4 261 000
11 Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (норуда материаллари) 175 000
12 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 44 940 660
13 Давлат божи  
14 Жарималар  
15 Ижара тўлови (жисмоний мол-мулк ижарасига) 22 000
16 Давлат ташкилотларининг соф фойдасидан даромад  
17 Йиғимлар 3 386 000
  Тақсимланувчи даромадлар (формула бўйича) 8 020 000
  Аҳоли сони (минг киши) 100
18 Алкоголга акциз солиғи (шу жумладан пиво) 5 150 000
19 Мобил алоқага акциз солиғи 2 870 000

 

 

Халқ депутатлари

Пискент туман Кенгашининг

2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига
2-илова

 
Пискент тумани бюджетидан 2020 йилги бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари
  минг сўмда
Кўрсаткичлар Сумма
Пискент туман бўйича харажатлари миқдори, Жами  71 499 002,0
1. Туман Халқ таълими бўлими 6 057 013,0
2. Туман Мактабгача таълим бўлими 3 349 612,0
3. Туман Тиббиёт бирлашмаси 40 326 102,0
4. Туман Маданият бўлими 1 332 161,0
5. Туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими 798 554,0
6. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази 730 775,0
7. Туман ҳокимлиги 10 674 328,0
8. Туман Ветеринария бўлими 722 555,0
9. Туман ҳокимлиги Молия бўлими 782 392,0
10. Туман Ирригация бўлими 1 377 443,0
11. Туман фермер деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаг фермер ҳўжаликларида бухгалтерия хисоби ва ҳисоботини юритиш маркази 392 703,0
12. Туман Ободонлаштириш бошқармаси 4 549 822,0
13. Туман Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси 403 726,0
13. ЧАЭСда жабр кўрган фуқаролар ижтимоий ҳимояси 1 816,0

Umumiy takliflar: 0

373