ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
11623 Министерство здравоохранения Республики Узбекистан 24/12/2019 08/01/2020 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Тиббий ёрдам кўрсатиш даражасига боғлиқ равишда шифохонага ётқизишга кўрсатмаларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ
ID-11623

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг

2019 йил ___ июлдаги ___ - сон буйруғига
ИЛОВА

 

Тиббий ёрдам кўрсатиш даражасига боғлиқ равишда шифохонага ётқизишга кўрсатмаларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ

 

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 октябрдаги ПФ–5216-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 696-сон “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ тиббий ёрдам кўрсатиш даражасига боғлиқ равишда шифохонага ётқизишга кўрсатмаларни аниқлаш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига сақланадиган ёки имтиёзли шахслар тоифаси учун кўрсатилган тиббий ёрдам учун тўловлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган туман, вилоят ва республика миқёсидаги тиббиёт ташкилотларига татбиқ этилади.

Ушбу Низомнинг амал қилиши шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш тартибига татбиқ этилмайди.

 

2-боб. Тиббий ёрдам кўрсатиш даражасига боғлиқ равишда шифохонага ётқизишга кўрсатмаларни аниқлаш ва туман (шаҳар) ёки вилоят
даражасидаги тегишли тиббиёт ташкилотларига йўлланма (ордер) расмийлаштириш тартиби

 

2. Имтиёзли тоифага кирувчи мижозларни шифохонага ётқизишга кўрсатмаларни аниқлаш учун қишлоқ врачлик пунктлари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникаларининг умумий амалиёт врачлари умумий кўрикдан кейин клиник-лаборатор (умумий қон таҳлили, умумий сийдик таҳлили, биохимик таҳлилар) текширувларни амалга оширади.

3. Шифохонага ётқизишга кўрсатмаларни аниқлаш учун умумий амалиёт врачи мижозларни туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг марказий кўп тармоқли поликлиникасининг ихтисослик бўйича мутахассисига йўллайди.

4. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг марказий кўп тармоқли поликлиникасининг ихтисослик бўйича мутахассиси мижозни тиббий кўрикдан ва керакли клиник-лаборатор ҳамда инструментал текширувлар ўтказилади.

Қўйилган ташхис ва тасдиқланган стандартларга мувофиқ, мижозни шифохонага ётқизиб даволашга кўрсатмалар аниқланманган тақдирда, у тавсиялар (лозим топилганда амбулатор даволаш) режаси билан яшаш жойи бўйича умумий амалиёт врачи назоратига қайтарилади.

5. Ўтказилган текширувлар натижасига кўра, мижозни ётқизиб даволашга кўрсатмалар аниқланганда, у туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси қошида ташкиллаштирилган тиббий-танлов комиссиясига мижозни ётқизиб даволаш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса киритади. Бунда мижознинг амбулатор картасига тегишли ёзув киритилган ҳолда, ўтказилган текширувлар натижалари илова қилинади.

6. Туман марказий кўп тармоқли поликлиника қошида 1-иловада кўрсатилган рўйхатга мувофиқ ташкил қилинган тиббий-танлов комиссияси томонидан ихтисослик бўйича мутахассис хулосаси асосида мижознинг тиббий ҳужжатлари (амбулатор карта), лаборатор ва инструментал текширувлар натижалари ўрганиб чиқилади. Бунда мижозни шифохонага ётқизиб даволашга кўрсатмалар тасдиқланса, бу ҳақда мазкур низомнинг 2-иловасида кўрсатилган шаклдаги хулоса расмийлаштирилади.

7. Мазкур низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклдаги журналда рўйхатдан ўтказилади ва унга туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси (Тошкент шаҳрида – Тошкент шаҳар шифохонаси) нинг тегишли бўлими ёки вилоят (Тошкент шаҳар) даражасидаги тиббиёт ташкилотига 4-иловада кўрсатилган шаклдаги махсус йўлланма (ордер) расмийлаштирилади.

8. Йўлланма (ордер) олиш учун бемор қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

паспорт нусхаси (болалар учун туғилганлик ҳақида гувоҳнома ёки паспорт ва отаси ёки онасининг паспорт нусхаси);

текширувлардан ўтиш ёки ётиб даволаниш тўғрисида мутахассис хулосаси;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 октябрдаги ПФ – 5216-сон Фармонида кўрсатилган Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахсларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат. Рўйхатда кўрсатилган барча ҳужжатлар тақдим қилингандан кейин, бемор тўғрисидаги тиббий маълумотлар электрон йулланма бериш тизимига, яъни беморларнинг интеграцияланган ягона электрон малумотлар базасига, киритилади.

9. Мижозни вилоят даражасидаги тиббиёт ташкилотларига тиббий ёрдам (текшириш ва даволаш) учун юборишга кўрсатмалар аниқланган, аммо жорий вақт оралиғи учун ажратилган йўлланмалар қолмаган (мавжуд бўлмаган) тақдирда, мижоз мазкур тартибнинг 5-иловасида кўрсатилган шаклда расмийлаштирилган электрон журналга навбатга қўйилади,  йулланмалар беришнинг электрон тизимида, бемор ўз навбатининг холатини ишлаб чиқилган ягона рақам орқали шахсий кабинетига кириб   кузатиши мумкин.

Бунда мижозга навбатга қўйилганлиги тўғрисидаги, навбат рақами, йўлланма бериш санаси кўрсатилган маълумотнома берилади.

Бунда навбат тартиб рақамига риоя қилмаган ҳолда ордер берилишига йўл қўйилмайди.

10. Бемор туман тиббиёт бирлашмаси томонидан берилган йўлланма билан ихтисослик бўйича вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар) даражасидаги тиббиёт ташкилотининг қабул бўлимига мурожаат қилади ва ўрнатилган тартибда тегишли бўлимга ётқизилади.

11. Мижоз шифохонадан чиқарилаётганда унга касаллик тарихидан (стационар шароитдаги беморнинг тиббий баёнидан) кўчирма берилади. Мазкур ҳужжатда беморга ўтказилган текширувлар натижалари, қўйилган ташхис, ўтказилган даво муолажалари ва уларнинг самарадорлиги, шунингдек кейинги даво режаси ва тавсиялар батафсил баён қилинади.

12. Шифохонада текшириш ва даволаниш давомида мижоз касаллигини аниқлаш мақсадида юқори технологияли усуллар ёрдамида текширув ва даволашга кўрсатмалар аниқланган тақдирда, мижоз вилоят тиббиёт ташкилоти (Қорақалпоғистон Республикаси тиббиёт ташкилоти, Тошкент шаҳрида–туман тиббиёт бирлашмаси) таркибида ташкил қилинган тиббий-танлов комиссиясига юборилади. Бунда мижознинг касаллик тарихидан берилган кўчирмага тавсия қилинган республика даражасидаги тиббиёт ташкилотининг номи, зарур текширув усуллари ва даво муолажалари тўғрисида тавсиялар баён қилинади.

3-боб. Республика даражасидаги тегишли тиббиёт ташкилотларигайўлланма (ордер) расмийлаштириш тартиби

13. Вилоят тиббиёт ташкилоти (Қорақалпоғистон Республикаси тиббиёт ташкилоти, Тошкент шаҳрида – туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси) таркибидаги тиббий-танлов комиссияси мижознинг тиббий ҳужжатлари (касаллик тарихидан кўчирма), ихтисослик бўйича мутахассис тавсияларини ўрганиб чиққан ҳолда, унга республика даражасидаги тиббиёт ташкилотига йўлланма бериш масаласини кўриб чиқади.

14. Тиббий-танлов комиссияси томонидан мижоз тасдиқланган стандартлар асосида республика даражасидаги тиббиёт ташкилотида тиббий ёрдам (тешириш ва даволаш)га муҳтож деб топилганда, унга мазкур тартибнинг 2-иловасида кўрсатилган шаклдаги хулоса тўлдирилади ва мазкур тартибнинг 3-иловаси билан тасдиқланган шаклдаги журналда рўйхатдан ўтказилиб 4-иловада кўрсатилган шаклдаги йўлланма (ордер) расмийлаштирилади.

15. Мижозни республика даражасидаги тиббиёт ташкилотларига тиббий ёрдам (текшириш ва даволаш) учун юборишга кўрсатмалар аниқланган, аммо жорий вақт оралиғи учун ажратилган йўлланмалар қолмаган (мавжуд бўлмаган) тақдирда, мижоз мазкур тартибнинг 5-иловасида кўрсатилган шаклда расмийлаштирилган электрон журналга навбатга қўйилади, расмийлаштирилган электрон журналга навбатга қўйилади,  йулланмалар беришнинг электрон тизимида, бемор ўз навбатининг холатини ишлаб чиқилган ягона рақам орқали шахсий кабинетига кириб   кузатиши мумкин.

Бунда мижозга навбатга қўйилганлиги тўғрисидаги, навбат рақами, йўлланма бериш санаси кўрсатилган маълумотнома берилади.

Бунда навбат тартиб рақамига риоя қилмаган ҳолда ордер берилишига йўл қўйилмайди.

16. Агар бемордаги касалликни вилоят миқёсидаги шифохоналарда даволаб бўлмаса туман тиббий танлов комиссияси беморни 6-иловага мувофиқ тегишли тиббиёт ташкилотлари қошидаги тиббий танлов комиссияларига тўғридан-тўғри йўллайди.

Бундан ташқари бемор ўзи Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва уларнинг вилоят филиалларидан, Республика ва вилоят миқиёсидаги клиникалардан тиббий текширувлардан ўтган бўлса ва Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказида ёки Республика миқиёсидаги клиникаларга ётиб даволаниш учун расмий хулоса берилган бўлса бемор тўғридан-тўғри 6-иловага мувофиқ бўйича тегишли вилоят тиббий танлов комиссияларига мурожаат қилади.

17. Зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органлари мижозларнинг имтиёзли тоифасини бепул тиббий ёрдам олиш учун ўзининг идоравий мансуб тиббиёт муассасаларига йўналтириши мумкин. Имтиёзли тоифага кирадиган мижозларни шифохонага ётқизиш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги қарор тиббиёт ташкилотининг тиббий-танлов комиссияси томонидан аниқланади.

18. Республика даражасидаги тиббиёт ташкилотларида мижозларга ўрнатилган тартибда тасдиқланган стандартларга мос равишда тиббий ёрдам кўрсатилади ва мазкур тиббий ёрдам учун харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ўрнатилган тартибда қоплаб берилади.

4-боб. Йўлланмаларнинг ишлатилиши бўйича ҳисобот тақдим этиш тартиби

19. Йўлланмаларнинг ишлатилиши бўйича туман тиббиёт бирлашмаларидан ҳудудий соғлиқни сақлашнинг бошқарув органларига (Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари) чоракдан кейинги биринчи ойнинг 5-санасигача, ҳудудий соғлиқни сақлашнинг бошқарув органларидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳар ойнинг 10-санасигача мазкур тартибнинг 7-иловасида кўрсатилган шаклда чораклик ҳисобот тақдим этилади.

20. Йўлланмаларнинг ишлатилиши бўйича вилоят даражасидаги тиббиёт ташкилотларидан ҳудудий соғлиқни сақлашнинг бошқарув органларига, республика даражасидаги тиббиёт ташкилотларидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига чоракдан кейинги биринчи ойнинг 10-санасигача мазкур тартибнинг 8-иловасида кўрсатилган шаклда чораклик ҳисобот тақдим этилади.

5-боб. Якуний қоидалар

21. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

 

 

 

Тиббий ёрдам кўрсатиш даражасига

боғлиқ равишда шифохонага ётқизишга

кўрсатмаларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

 

Мижозларни шифохонага ётқизиш белгиларини аниқлаш учун республика миқёсидаги, вилоят (Тошкент шаҳри) ва туман (шаҳар) тиббиёт ташкилотлари таркибида ташкил этиладиган тиббий-танлов комиссияси таркиби

 

Республика даражасидаги тиббиёт ташкилотлари таркибида ташкил этиладиган тиббий-танлов комиссияси таркиби:

тиббиёт ташкилоти раҳбари ўринбосари (комиссия раиси);

тиббиёт ташкилоти консультатив поликлиникаси мудири (комиссия аъзоси),

тиббиёт ташкилоти консультатив поликлиникаси мутахассиси (комиссия аъзоси).

 

Вилоят (Тошкент шаҳри) даражасидаги тиббиёт ташкилотларида ташкил этиладиган тиббий-танлов комиссиялари таркиби:

тиббиёт ташкилоти бош шифокорининг даволаш ишлари буйича ўринбосари (комиссия раиси);

тиббиёт ташкилоти консультатив поликлиникаси мудири (Тошкент шаҳрида – қабул бўлими мудири) (комиссия аъзоси),

тиббиёт ташкилоти ихтисослик бўйича мутахассиси (комиссия аъзоси).

 

Туман тиббиёт бирлашмаларида ташкил этиладиган тиббий-танлов комиссиялари таркиби:

туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси мудири (комиссия раиси);

туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси ихтисослик (хирургия) бўйича бош мутахассис (комиссия аъзоси),

туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси ихтисослик (соматика) бўйича бош мутахассис (комиссия аъзоси).

 

Тиббий ёрдам кўрсатиш даражасига

боғлиқ равишда шифохонага ётқизишга

кўрсатмаларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

 

  Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларига имтиёзли равишда текшириш ва даволаниш учун ордер

бериш тиббий танлов комиссияси (ТТК)

 

Х У Л О С А С И   Ш А К Л И

 

Муассаса номи: туман тиббиёт бирлашмаси, вилоят (республика) тиббиёт ташкилотлари

 

қошида тузилган тиббий-танлов комиссияси 20____ йил “___” __________куни

 

______йилда туғилган _______________________________________________

(имтиёз тури)

мижоз _________________________________________________________нинг тиббий ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва мутахассисларнинг хулосасига асосланиб, уни __________________________________га (тиббиёт ташкилоти номи) даволанишга юборилишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.

 

ТТК раиси:

 

ТТК аъзоси:

 

ТТК аъзоси:

 

Тиббий ёрдам кўрсатиш даражасига

боғлиқ равишда шифохонага ётқизишга

кўрсатмаларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

 

Тиббий-танлов комиссияси томонидан мижозларни рўйхатга олиш журнал шакли

 

 

 

Сана

 

Ф.И.О ва туғилган йили

 

Манзилг

 

Имтиёзи

Мурожаат

мазмуни

 

Ташхиси

Тиббий танлов комиссияси хулосаси

 

Натижаси

 

Фуқаронинг имзоси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тиббий ёрдам кўрсатиш даражасига

боғлиқ равишда шифохонага ётқизишга

кўрсатмаларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА

 

Тиббий ёрдам олиш учун туман (шаҳар), вилоят ва республика даражасидаги тиббиёт ташкилотига бериладиган йўлланма шакли

 

Амбулатор шароитда бепул текшириш ва даволаниш учун    __________ – сонли Йўлланма

(беморни даволашга юбораётган соғлиқни сақлаш идорасида ҳисобот учун олиб қолинади)

Текширишга қабул қилувчи муассаса номи  

                                            

Раҳбар имзоси                               Муҳр ўрни

 

   _________________________________

 

  Ф.И.О. ___________________________

Йўлланма берилган сана

 

20       йил “    “    ____________________

 

Йўлланма берувчи соғлиқни сақлаш идораси

 

 

Беморнинг Ф.И.О.

 

 

Касаллик диагнози

 

 

Имтиёз тури

 

 

Беморнинг яшаш манзили

 

 

            _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ қирқиш чизиғи _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _    

Амбулатор шароитда бепул текшириш ва даволаниш учун    __________ – сонли Йўлланма

(бемор даволанган муассасада ҳисобот учун олиб қолинади)

Текширишга қабул қилувчи муассаса номи  

                                            

Раҳбар имзоси                               Муҳр ўрни

 

   _________________________________

 

  Ф.И.О. ___________________________

Йўлланма берувчи соғлиқни сақлаш идораси

20       йил “    “    ____________________

 

Бошқарма бошлиғи имзоси

 

Ф.И.О. ___________________________

Беморнинг Ф.И.О.

 

Касаллик диагнози

 

Имтиёз тури

 

Беморнинг яшаш манзили

 

 

Беморнинг муассасада бўлган кунлари

20       йил “    “                                            дан

20       йил “    “                                            гача

 

Ўтказилган текширишлар (муолажалар) номи

 

Беморнинг текшириш харажатлари (сўмда)

 

_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ қирқиш чизиғи _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _     

Амбулатор шароитда бепул текшириш ва даволаниш учун    __________ – сонли Йўлланма

(бемор даволанган муассасада ҳисобот учун олиб қолинади)

Йўлланма берувчи соғлиқни сақлаш идораси

 

Беморнинг Ф.И.О.

 

Касаллик диагнози

 

Беморнинг яшаш манзили

 

 

Беморнинг муассасада бўлган кунлари

20       йил “    “                                            дан

20       йил “    “                                            гача

 

Ўтказилган текширишлар (муолажалар) номи

 

Беморнинг текшириш харажатлари (сўмда)

 

Текширишга қабул қилган муассаса номи  

                                            

Раҳбар имзоси                               Муҳр ўрни

         ________________________________

 

  Ф.И.О. ______________________________

_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ қирқиш чизиғи _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _

 

 

Стационар шароитда бепул даволаниш учун    __________ – сонли Йўлланма

 

(беморни даволашга юбораётган соғлиқни сақлаш идорасида ҳисобот учун олиб қолинади)

Даволашга қабул қилувчи муассаса номи  

                                            

Раҳбар имзоси                               Муҳр ўрни

 

   _________________________________

 

  Ф.И.О. ___________________________

Йўлланма берилган сана

 

20       йил “    “    ____________________

 

Йўлланма берувчи соғлиқни сақлаш идораси

 

 

Беморнинг Ф.И.О.

 

 

Касаллик диагнози

 

 

Имтиёз тури

 

 

Беморнинг яшаш манзили

 

 

_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ қирқиш чизиғи _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _    

Стационар шароитда бепул даволаниш учун    __________ – сонли Йўлланма

 

(бемор даволанган муассасада ҳисобот учун олиб қолинади)

Даволашга қабул қилувчи муассаса номи  

                                            

Раҳбар имзоси                               Муҳр ўрни

 

   _________________________________

 

  Ф.И.О. ___________________________

Йўлланма берувчи соғлиқни сақлаш идораси

20       йил “    “    ____________________

 

Бошқарма бошлиғи имзоси

 

Ф.И.О. ___________________________

Беморнинг Ф.И.О.

 

Касаллик диагнози

 

Имтиёз тури

 

Беморнинг яшаш манзили

 

 

Беморнинг муассасада бўлган кунлари

20       йил “    “                                            дан

20       йил “    “                                            гача

 

Ўтказилган операция (муолажалар) номи

 

Беморни даволаш харажатлари (сўмда)

 

     _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ қирқиш чизиғи _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _                                                                                                        

       Стационар шароитда бепул даволаниш учун    __________ – сонли Йўлланма

 

(бемор даволанган муассасада ҳисобот учун олиб қолинади)

Йўлланма берувчи соғлиқни сақлаш идораси

 

Беморнинг Ф.И.О.

 

Касаллик диагнози

 

Беморнинг яшаш манзили

 

 

Беморнинг муассасада бўлган кунлари

20       йил “    “                                            дан

20       йил “    “                                            гача

 

Ўтказилган операция (муолажалар) номи

 

Беморни даволаш харажатлари (сўмда)

 

Даволашга қабул қилган муассаса номи  

                                            

Раҳбар имзоси                               Муҳр ўрни

         ________________________________

 

  Ф.И.О. ______________________________

_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ қирқиш чизиғи _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _

 

 

 

Тиббий ёрдам кўрсатиш даражасига

боғлиқ равишда шифохонага ётқизишга

кўрсатмаларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА

 

Тиббий-танлов комиссияларида мижозларни йўлланма (ордер)

олиш учун навбатга олиш журнали шакли 

 

 

Мурожат қилинган

вақт

 

         Ф.И.О 

 

Туғилган йили

 

Имтиёзи

Мурожат

      мазмуни

 

Ташхиси

 

         Манзилг

 

Ордер ажратиш режалаштирилган                

           вақт

 

Изоҳ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тиббий ёрдам кўрсатиш даражасига

боғлиқ равишда шифохонага ётқизишга

кўрсатмаларни аниқлаш тартиби тўғрисида низомга

6-ИЛОВА

 

 

 

Мижозларни республика даражасидаги тегишли тиббиёт ташкилотларига йўналтирувчи тиббиёт ташкилотлар рўйхати

 

Республика даражасидаги тиббиёт ташкилотлари рўйхати

Йўналтирувчи тиббиёт ташкилотлари рўйхати

1.

Акад.В.Вохидов номли республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази

Вилоят (республика) кўп тармоқли тиббиёт маркази ёки марказларнинг ҳудудий филиаллари

Тошкент шаҳри учун – туман тиббиёт бирлашмаси

2.

Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази

3.

Республика ихтисослаштирилган терапия
ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази

4.

Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази

5.

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази

6.

Тошкент тиббиёт академияси Кўп тармоқли  клиникаси

7

1-сонли Республика клиник шифохонаси

8

2-сонли Республика клиник шифохонаси

9

Республика аллергология маркази

10

Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази

11

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази (РИКМ)

РИКМ ҳудудий филиаллари,

вилоят (республика) кардиология диспансерлари

Тошкент шаҳри учун - туман тиббиёт бирлашмаси

12

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт
маркази

Вилоят (республика) офтальмология шифохонаси

Тошкент шаҳри учун – туман тиббиёт бирлашмаси

13

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази

Вилоят (республика) эндокринология диспансери

Тошкент шаҳри учун – Тошкент шаҳар эндокринология диспансери

14

Республика ихтисослаштирилган дерматология
ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази

Вилоят (республика) дерматология
ва венерология диспансери

Тошкент шаҳри учун – Тошкент шаҳар тери-таносил диспансери

15

Республика ихтисослаштирилган акушерлик
ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази

Вилоят (республика) перинатал маркази

Тошкент шаҳри учун – Тошкент шаҳар перинатал маркази

16

Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси

Вилоят (республика) офтальмология шифохонаси

Тошкент шаҳри учун – туман тиббиёт бирлашмаси

17

Республика ихтисослаштирилган нефрология
ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази

Вилоят (республика) кўп тармоқли тиббиёт маркази

Тошкент шаҳри учун – туман тиббиёт бирлашмаси

18

Республика ихтисослаштирилган неврология
ва инсульт илмий-амалий тиббиёт маркази

 

Вилоят (республика) кўп тармоқли тиббиёт маркази

Тошкент шаҳри учун – туман тиббиёт бирлашмаси

19

Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия
ва пульмнология илмий-амалий тиббиёт маркази

Вилоят (республика) фтизиатрия диспансери

Тошкент шаҳри учун – туманлараро фтизиатрия диспансери

20

Республика ихтисослаштирилган онкология
ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази

Вилоят (республика) онкология  диспансери

Тошкент шаҳри учун – Тошкент шаҳар онкология диспансери

21

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази

Вилоят (республика) болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари

Тошкент шаҳри учун- Туман тиббиёт бирлашмаси

22

Республика   болалар ортопедия   тиббиёт маркази

Вилоят (республика) болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари

Тошкент шаҳри учун- Туман тиббиёт бирлашмаси

23

Республика болалар таянч-ҳаракат тизими касалликлари реабилитация маркази  

Вилоят (республика) болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари

Тошкент шаҳри учун- Туман тиббиёт бирлашмаси

24

Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси

Вилоят (республика)  болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари

Тошкент шаҳри учун- Туман тиббиёт бирлашмаси

25

Республика перинатал маркази

Вилоят (республика) перинатал марказлари

Тошкент шаҳри учун- Шаҳар перинатал маркази

26

Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази

Вилоят (республика) аҳоли репродуктив саломатлик маркази

Тошкент шаҳри учун- Шаҳар аҳоли репродуктив саломатлик маркази

27

Республика “Она ва бола скрининг” маркази

Вилоят (республика) “Она ва бола скрининг” маркази

28

Республика болалар руҳий-асаб касалликлари шифохонаси

Руҳий-асаб касалликлари диспансерлари, Вилоят (республика) болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, Тошкент шаҳри учун- Шаҳар болалар руҳий-асаб касалликлари маркази, туман тиббиёт бирлашмаси

29

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Болалар суяк сили сиҳатгохи

Вилоят (республика) фтизиатрия диспансерлари,

Тошкент шаҳри учун- Туманлараро фтизиатрия диспансерлари

30

“Чимган” болалар фтизиатрия сиҳатгохи

Вилоят (республика) фтизиатрия диспансерлари,

Тошкент шаҳри учун- Туманлараро фтизиатрия диспансерлари

31

Республика тери-таносил клиник шифохонаси

Вилоят (республика) дерматология
ва венерология диспансери

Тошкент шаҳри учун – Тошкент шаҳар тери-таносил диспансери

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тиббий ёрдам кўрсатиш даражасига

боғлиқ равишда шифохонага ётқизишга

кўрсатмаларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга

7-ИЛОВА

 

Йўлланма (ордер) ларнинг ишлатилиши бўйича туман, шаҳар, вилоят тиббиёт бирлашмалари ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органлари томонидан тўлдириладиган ҳисобот шакли

 

____________________________________ нинг йўлланмалардан фойдаланиш бўйича 20__ йил ___-чораги бўйича хисоботи*

           (Соғлиқни сақлашнинг бошқарув органи )

 

Тиббиёт ташкилоти номи

(мижозни қабул қилувчи муассаса)

20.. йил ..-чорак   давомида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси қабул қилган  йўлланмалар сони

20.. йил ...-чорак    давомида расмийлаштирилган йўлланмалар сони

20.. йил ....чорак давомида кейинги ой ҳисобидан юборилган хатлар  сони

20.. йил ....-чорак  давомида расмийлаштирилмаган  (фойдаланилмаган) йўлланмалар сони

 

Расмийлаштирилмаган йўлланмага изоҳ

20..  йил ...-чорак учун

Эҳтиёж бўлмаган

 Қўшимча  изоҳ

Ҳисобот кунига навбатда турган беморлар сони

1 ойлик эҳтиёж

Умуман эҳтиёж бўлмаган

Йўлланмада кўрсатилган бўлимга эҳтиёж бўлмаган

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

*Мазкур ҳисобот жадвали мижозларни тиббий ёрдам кўрсатиш учун йўлловчи соғлиқни сақлаш бошқарув органи томонидан тўлдирилади ва юқори турувчи соғлиқни сақлаш бошқарув органига топширилади:

Туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларидан – вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига (тиббиёт ташкилотлари кесимида);

Тошкент шаҳар туманлари тиббиёт бирлашмаларидан – Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармасига (тиббиёт ташкилотлари кесимида);

Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, вилоят Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигидан – Соғлиқни сақлаш вазирлигига (тиббиёт ташкилотлари кесимида).   

 

Рахбар имзоси

 

Тиббий ёрдам кўрсатиш даражасига

боғлиқ равишда шифохонага ётқизишга

кўрсатмаларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга

8-ИЛОВА

 

Йўлланмаларнинг ишлатилиши бўйича вилоят ва республика даражасидаги тиббиёт ташкилотлари томонидан
тўлдириладиган ҳисобот шакли

________________________________________да йўлланмаларнинг ишлатилиши бўйича 20...   йил ....-чорак ҳисоботи*

                 (Мижозни қабул қилувчи шифохона номи)

 
 

 

Ҳудудлар номи

20.... йил ...-чорак хисоботи

 

Тақсимланган ордерлар сони

Ордерлар билан келган беморлар сони

Хат билан юборилган беморлар

Улардан даволаш

учун

ётиқизган-лар сони

 

 

 

Ҳар ҳил сабабларга кўра ётқизилмаганлар

 

Йўналишга мос келмайди

Сарфлов воситаларининг мавжуд эмаслиги

Қарши кўрсатма мавжуд

Бошқа сабаблар

Жами:

 

Стационар

Амбулатор

Стационар

Амбулатор

Стационар

Амбулатор

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

*Мазкур ҳисобот мижозларни тиббий ёрдам кўрсатиш учун қабул қилувчи тиббиёт ташкилоти томонидан тўлдирилади ва юқори турувчи соғлиқни сақлашнинг бошқарув органига топширилади:

Вилоят тиббиёт ташкилотларидан – вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларига (туман ва шаҳарлар кесимида);

Қорақалпоғистон Республикаси тиббиёт ташкилотларидан – Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига (туман ва шаҳарлар кесимида);

Тошкент шаҳар тиббиёт ташкилотларидан – Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаларига (туманлар кесимида);

Республика даражасидаги тиббиёт ташкилотларидан – Соғлиқни сақлаш вазирлигига (ҳудудлар кесимида).   

Раҳбар имзоси

 

 

Umumiy takliflar

374