ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
11614 Министерство финансов Республики Узбекистан 24/12/2019 08/01/2020 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетлари, туманлар ва шаҳарлар бюджетларига бюджет ссудаларини бериш ва олинган бюджет ссудаларини қайтариштартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-11614

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетлари, туманлар ва шаҳарлар бюджетларига бюджет ссудаларини бериш ва олинган бюджет ссудаларини қайтариштартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги
ПФ-5505-сон “Норма ижодкорлиги фаолиятини такоммиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни имкон қадар қисқартириш ҳамда уларнинг нормаларини юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўтказишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетлари, туманлар ва шаҳарлар бюджетларига бюджет ссудаларини бериш ва олинган бюджет ссудаларини тўлаш тартиби тўғрисидагинизом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
  3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Д.А. Кучкаров зиммасига юклатилсин.

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил __ _______даги
___-сон
қарорига
ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларига бюджет ссудаларини бериш ва олинган бюджет ссудаларини қайтариш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларига, ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига бюджет ссудалари (кейин ўринларда ссуда деб юритилади)ни бериш ва олинган ссудаларни қайтариш тартибини белгилайди.

 

2-боб. Ссудаларни бериш мақсади ва муддатлари

2. Ссудалар шаклидаги бюджетлараро трансферт (бюджет ссудаси) бюджет манбаларининг тўлиқ сафарбар қилиниши тегишли бюджетларда назарда тутилган харажатлар қопланишини таъминланмаган тақдирда, қайтариш шарти билан ва фоизсиз берилади.

Ссудалар:

а) Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан — Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига, давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига;

б) Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети маблағлари ҳисобидан — туманлар ва шаҳарлар бюджетларига уларнинг даромадлари ҳамда харажатлари ўртасидаги режали ёки кутилаётган вақтинчалик касса узилишини қоплаш учун берилади.

3. Ссудалар қуйидаги муддатларга берилади:

а) прогноз қилинган даромадлар ва режалаштирилган харажатлар ўртасидаги режали вақтинчалик касса узилишини қоплаш учун — тўққиз ойгача бўлган муддатга;

б) даромадлар тушумлари ва харажатларни амалга ошириш ўртасида кутилаётган вақтинчалик касса узилишларини қоплаш учун — олти ойгача бўлган муддатга берилади.

Режали ссуда даромадларнинг прогноз қилинган тушумлари, назарда тутилган субвенция, ўтказиб бериладиган даромадларнинг суммаси мақсадли ижтимоий трансфертлар, айланма касса маблағларидан ва йил бошидаги эркин қолдиқлардан вақтинчалик маблағ жалб қилиш, дотация тасдиқланган тегишли бюджетларда назарда тутилган айрим чораклардаги харажатлар қопланишини таъминланмаган ҳолларда берилади.

3-боб. Ссуда бериш шартлари

4. Ссудалар беришнинг мажбурий шарти улардан белгиланган мақсадда фойдаланиш, шунингдек жорий молия йили давомида уларни ўз вақтида қоплашдан иборат.

Келгуси молия йили учун алоҳида чоракларнинг даромадлари ва харажатлари ўртасида юзага келадиган режали вақтинчалик касса узилишини қоплаш учун тегишли бюджетнинг йиллик режали даромадлари ва харажатлари ҳажмларини чораклик тақсимлашда ссудалар қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Режали ёки кутилаётган вақтинчалик касса узилишлари юзага келганда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари,давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи орган раҳбари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ссуда берилиши тўғрисидаги ёзма сўров билан мурожаат қиладилар. Худди шундай тартибда, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари юқори турувчи ҳокимликлар молия бош бошқармаларига ссуда берилиши тўғрисидаги ёзма сўров билан мурожаат қиладилар.

5. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига, туманлар ва шаҳарлар бюджетларига, давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига даромадлар тушмаслиги ёки уларнинг харажатларини муддатидан олдин молиялаштириш зарурати юзага келганда, тегишли бюджет даромадлари ва харажатларини мувозанатлаштириш мақсадида чора-тадбирлар назарда тутилмаган ҳолларда ссуда берилиши учун ёзма сўров билан мурожаат қилиш асос бўлиши мумкин.

6. Ссуда берилиши тўғрисида ёзма сўровга тегишли ҳудудий молия органи раҳбари имзоси билан ссудага бўлган эҳтиёжларнинг асослантирилган ҳисоб-китоблари ва ссуда олиш бўйича шартнома лойиҳаси илова қилинади.

7. Тақдим этилган ҳисоб-китоблар касса узилишига сабабларнинг батафсил таҳлилини ўз ичига олиши керак, хусусан қуйидагиларни:

а) йил бошидан охирги ҳисобот давригача бўлган бюджетнинг ижроси тўғрисидаги маълумотлар;

б) касса узилишининг юзага келишига сабаб бўлган ҳисобот даври учун даромадлар тушумининг белгиланган прогноз кўрсаткичлари;

в) қарздорлик миқдори ва унинг шаклланиш сабаблари, ҳудуд бўйича қарздорлик динамикаси;

г) тегишли давр учун бюджетда назарда тутилган тип, объект ва кичик объектлар бўйича биринчи даражали харажатлар суммаси;

д) кутилаётган даромадлар тушуми, шу жумладан солиқ турлари бўйича ва тегишли ҳисобот даври учун кутилаётган харажатлар;

е) сўралаётган ссудалар ҳажми ва уни қайтариш муддатлари;

ж) касса узилишини юзага келиш сабабларини тушунтириш, сўровнинг асосланганлиги, ҳамда ссудани ўз вақтида қайтарилишини таъминловчи чора-тадбирлар режаси.

8. Сўровни кўриб чиқаётган ҳамда ссуда берувчи юқори турувчи молия органи зарур ҳолларда қарор қабул қилиш учун керакли қўшимча маълумотлар ва ҳисоб-китобларни сўраши мумкин.

9. Ссуда олиш бўйича ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ҳолларда ссуда берилиши тўғрисидаги сўров кўриб чиқилмайди.

10. Барча ҳисоб-китоблар икки нусхада тегишли молия органлари томонидан тайёрланади, ҳамда бир нусхаси ушбу молия органида сақланади, иккинчиси эса юқори турувчи органга тақдим этилади.

4-боб. Ссудани бериш тартиби

11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳамда давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи орган раҳбарларидан ссуда бериш тўғрисидаги сўровни қабул қилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармаси,Ҳудудлар молияси бош бошқармаси билан биргаликда ҳисоб-китобларни, ҳамда ссуда бериш учун асосларни кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси молия вазирига ссуда бериш ёки ссуда беришни рад этиш тўғрисидаги аниқ таклифлари билан ёзма хулоса киритади. Қуйи турувчи молия органлари томонидан тақдим этиладиган ссуда бериш тўғрисида сўровларни юқори турувчи молия органларининг бюджет бўлимлари кўриб чиқади ва белгиланган тартибда тегишли молия органи раҳбариятининг ёзма хулосасини киритади.

Юқори турувчи молия органларининг бюджет бўлимлари томонидан кўриб чиқилган ссуда бериш тўғрисидаги сўровларга ижобий хулоса берилганда, таклиф этилаётган ҳамда ажратиладиган ссуда ҳажми, унинг мақсадли йўналтирилганлиги ва уни тўлаш муддатлари кўрсатилади.

Юқори турувчи молия органларининг бюджет бўлимлари томонидан кўриб чиқилган ссуда бериш тўғрисидаги сўровларга салбий хулоса берилган ҳолларда, ссуда берилиши мумкин эмаслиги тўғрисида аниқ сабаблар ва асослар қуйи турувчи молия органларигакўрсатилади.

12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли ҳокимликларнинг, давлат мақсадли жамғармасини тақсимловчи орган раҳбарининг ёзма сўровини кўриб чиқиш якунлари бўйича ссудани бериш тўғрисидаги қарор:

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан — Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан;

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан — тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари бошлиқлари томонидан беш иш куни ичида қабул қилинади.

13. Ссудани ажратиш ссудани бераётган молия органи ва ссудани олувчи молия органи (давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи орган) ўртасида ссуда бериш тўғрисидаги шартнома билан расмийлаштирилади.

14. Юқори турувчи бюджетлардан ссуда берилиши рад этилган ҳолларда ссуда олувчи молия органи (давлат мақсадли жамғармаси) тегишли молия органи томонидан ссуда беришнинг рад этилиши сабабларини аниқ кўрсатган хат орқали ёзма равишда маълум қилади.

15. Ссуда берилиши учун шартномада белгиланган муддатли тўлов топшириқномаси, тегишли бюджетдан маблағлар бериш йўли билан амалга оширилади.

 

5-боб. Ссудани қайтариш

16. Ссудани қайтариш ссуда бериш тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатда, қоида тариқасида пул маблағларибилан амалга оширилади.

17. Ссудаларни қайтиришссудаларни бериш тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатларда:

а) маблағларни ўтказиш;

б) қуйи турувчи бюджетларга ва давлат мақсадли жамғармаларига ўтказилиши керак бўлган субвенциялар, ўтказиб бериладиган даромадлар, бюджетлараро ўзаро ҳисоб-китоблар ва дотациялар эвазига ўзаро ҳисобга олиш;

в) иш ҳақини тўлаш, ижтимоий эҳтиёжларга ажратмалар, стипендиялар, пенсиялар, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, компенсация тўловлари ва нафақалар тўлаш харажатлари қопланганидан сўнг қуйи турувчи бюджетларнинг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг шахсий ғазна ҳисобварақларидан маблағларни сўзсиз ундириб олиш йўли билан амалга оширилади.

18. Олинган ссуда бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорликларни тўлаш учун маблағларни инкассо топшириқномалари асосида ҳисобдан чиқариш бюджет ташкилоти ходимларига иш ҳақини тўлаш, иш ҳақини ҳисоблаш, стипендиялар тўлаш, ҳудуд бўйича мақсадли тартибга солувчи нафақалар бўйича бирламчи харажатлар тўлиқ қоплангандан сўнг амалга оширилади.

6-боб. Ссудаларни қайтариш муддатларини узайтириш

19. Ссудани қайтариш муддатларини узайтириш ссудани олувчида уни белгиланган муддатларда ўз вақтида қайтариш имкониятини истисно этадиган молиявий қийинчиликлар юзага келган ҳолларда амалга оширилади.

20. Ссудани қайтариш муддатларини узайтириш ссудани бериш учун ушбу моддада белгиланган тартибда ва шартлар асосида амалга оширилади.

21. Ссудани олувчи тегишли молия органига ссудани қайтариш муддатларини узайтириш тўғрисидаги ёзма сўров билан қайтариш муддати тугашидан камида беш иш куни олдин мурожаат этади.

22. Ссудаларни қайтариш муддатларини узайтириш мазкур Низомда ссуда бериш учун белгиланган тартибда ва шартларда расмийлаштирилади. Бунда ссуда бериш тўғрисидаги шартномага қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

23. Кейинги молия йилига ссудаларни қайтариш муддатларини узайтиришда, қайтариш муддатлари узайтирилган ссудалардан фойдаланиш учун тўлов белгиланиши мумкин. Тўлов ҳажми (фоиз ставкаси) ссуда берувчи молия органи раҳбари томонидан белгиланади.

7-боб. Ссуда олувчиларнинг жавобгарлиги

24. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарларҳокимлари ҳокимлари ва молия органлари раҳбарлари, ҳамда давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи орган раҳбарлари ссуда бериш тўғрисидаги сўровга тақдим этилаётган ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги, холислиги, ва унинг мақсадли ишлатилишиҳамда ўз вақтида қайтарилишига шахсан жавобгардирлар.

25. Ссудалардан мақсадли фойдаланиш устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.

26. Ушбу Низом талабларини бузган айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

 

Umumiy takliflar

213