ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
11608 Министерство жилищно-коммунального обслуживания Республики Узбекистан 24/12/2019 08/01/2020 13

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-11608

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика сув таъминоти тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4536-сон қарори ҳамда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларининг моддий таъминотини яхшилаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июндаги 409-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил, 25-сон, 550-модда) билан тасдиқланган Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

               Бош вазири                                                                   А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” _______ даги ____-сон қарорига

Илова

 

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 12-банддаги “Мукофотларнинг” сўзи “Ходимлар фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизимига мувофиқ мукофотларнинг” сўзлари билан алмаштирилсин.

2. 13-банддаги “50” рақами “200” рақами билан алмаштирилсин.

3. 14-бандданинг иккинчи хатбошидаги “бир” сўзи “ўн ” сўзи билан алмаштирилсин;

          4. 7-бобнинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“7-боб. Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимларини моддий рағбатлантириш

 

5. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“21. Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимларини моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади”.

          6. 22-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

 

Umumiy takliflar

376