ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
1158 Национальная гвардия Республики Узбекистан 08/11/2018 23/11/2018 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида
ID-1158

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 апрелдаги ПФ-5402м-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабининг ходимларнинг чекланган умумий сони 55 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари сони 9 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқувчи-спортчиларни танлов асосида қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби ўқувчи-спортчиларини яшаш учун анжомлар, спорт экипировкаси ва формали кийим-бош билан таъминлаш нормативлари 3-4-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабини жиҳозлаш учун Ўзбекистон спорт курашлари уюшмаси маблағлари ва ҳомийлик маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган зарур ўқув-машқ, спорт ва хўжалик анжомлари, жиҳозлар, мебеллар, замонавий компьютер техникаси, техника ва транспорт воситалари рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.Белгилаб қўйилсинки:

Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби (кейинги ўринларда - Спорт мактаби)да ўқувчиларнинг умумий сони, вазн тоифаларини ҳисобга олган ҳолда, 60 кишидан ошмайди ҳамда таълим олиш муддати кўпи билан икки олимпия циклини (8 йилгача) ташкил қилади;

Спорт мактабида ўқув-машқ жараёнининг давом этиши ва даврийлиги спорт мусобақалари тақвими ва ўқувчи-спортчиларнинг ҳар бир гуруҳи учун якка тартибда спорт тайёргарлиги даврлари ҳисобга олинган ҳолда спорт мактаби раҳбарияти томонидан белгиланади;

Спорт мактабида машғулотлар ҳар йили 2 сентябрдан бошланади ва ўқувчилар қишки ҳамда ёзги таътилларга 15 кундан чиқарилиши мумкин;

Спорт мактаби ўқувчиларини озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларининг ҳар кунлик нормаси ҳар йили тегишли молия йилининг 1 январида амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорига нисбатан фоизларда, лекин 30 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси «Динамо» жисмоний тарбия-спорт жамияти ҳузуридаги турғун овқатлан иш шохобчасининг қўшимча харажатларини қоплашни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

3. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси (Б.Ташматов), Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев) ва Ўзбекистон спорт курашлари уюшмаси билан биргаликда:

Спорт мактабининг ўқув-машқ жараёнида Ўзбекистон спорт курашлари уюшмасининг кадрлар ҳамда илмий-методик салоҳиятидан унумли фойдалансин;

тренерлар таркиби ва ўқувчи-спортчиларнинг спорт курашлари бўйича етакчи хорижий марказлар ва мактабларда стажировкадан ўтишини тизимли асосда ташкил этсин;

эркин ва юнон-рум кураши бўйича ёш курашчиларни тайёрлашда илғор халқаро тажрибаларни ҳисобга олсин;

Спорт мактабининг айни бир вақтда умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари ўқувчилари ҳисобланадиган ўқувчилари учун ўқув-машқ машғулотлари жадвалини тузишда, энг аввало, уларнинг асосий ўқиш жойи бўйича ўқув машғулотлари жадвалини ҳисобга олсин;

ўқув-машқ жараёнини зарур даражада ташкил этиш мақсадида Спорт мактабини малакали мутахассислар билан тўлдириш, ўқув хоналарини зарур ўқув-методик адабиётлар билан жиҳозлаш чора-тадбирларини кўрсин;

Спорт мактаби ўқувчи-спортчилари тайёргарлигининг сифати мунтазам равишда мониторинг қилиб борилиши ва зарур ҳолларда тайёргарлик жараёнига тегишли тузатишлар киритилишини таъминласин.

4. Спорт мактабига белгиланган тартибда тасдиқланадиган мактаб спорт тадбирларининг тақвим режаси ҳамда ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида ўқувчи-спортчилар ва тренерларни халқаро мусобақаларда ва хорижда ўтказиладиган ўқув-машқ йиғинларида қатнашиш учун юбориш ҳуқуқи берилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қароролари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосари А.А.Абдухакимов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири  А.Арипов

2018 йил «____» _____даги

____-сон қарорига

2-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқувчи-спортчиларни танлов асосида қабул қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1. Ушбу Низом Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқувчи-спортчиларни танлаб олиш ва қабул қилиш қоидаларини белгилайди.

2. Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш фақат танлов асосида амалга оширилади.

Ўқувчи-спортчиларни сифатли танлаб олишни таъминлаш мақсадида Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби ва Ўзбекистон спорт курашлари уюшмаси қабул қилиш бошланишидан камида икки ой олдин оммавий ахборот воситаларида танлов ва уни ўтказиш шартлари тўғрисида тегишли эълон берадилар.

3. Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқувчи-спортчиларни танлов асосида синовдан ўтказиш ва қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг буйруғи билан тасдиқланган, етти кишидан иборат таркибдаги қабул комиссияси томонидан амалга оширилади. Қабул комиссиясининг раиси ва котиби ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш, уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш ва сақлаш юзасидан масъул шахслар ҳисобланади.

Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби директори комиссиянинг раиси ҳисобланади. Комиссия раиси этиб, шунингдек Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабининг тажрибали, малакали тренерларидан бири тайинланиши мумкин.

Комиссия таркибига психолог, тиббиёт ходими, Ўзбекистон спорт курашлари уюшмаси, шунингдек бошқа манфаатдор спорт ташкилотлари вакиллари киритилади.

4. Қабул комиссиясига қуйидаги вазифалар юкланади:

Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабида ўқишга талабгорлар, ота-оналар, жамоатчилик ўртасида мактабга қабул қилиш тартиби ва мактабнинг фаолияти тўғрисида тушунтириш ишларини амалга ошириш;

танлов асосида танлаб олиш ўтказилгунгача ўқишга киришга талабгорлар ва уларнинг ота-оналари учун мутахассислар маслаҳатларини ташкил этиш;

танлов синовлари ва танлаб олишни ўтказиш, ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш якунларини умумлаштириш.

5. Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига киришга талабгорлар томонидан қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига қабул қилиш тўғрисида директор номига (вояга етмаганлар учун - ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг розилиги билан) талабгорнинг аризаси;

паспортнинг ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси (асл нусхалари қабул комиссияси томонидан ҳужжатларни қабул қилишда тақдим этилади);

086/у шаклидаги тиббий маълумотнома;

талабгорнинг яшаш жойидан маълумотнома;

талабгорнинг 3,5 х 4,5 см ўлчамли 6 та фотосурати;

талабгорнинг спорт тоифасини (унвонини) тасдиқлайдиган спортчининг классификация дафтарчаси (гувоҳномаси);

умуртқа  поғанасининг тўғри проекциядаги кўкрак ва бел қисми рентген сурати ва врач хулосаси;

кўкрак қафаси флюографияси сурати  ва врач хулосаси;

6. Мактабдан турли сабабларга кўра ўқувчи-спортчилар сафидан чиқарилганлар ўрни белгиланган тартибда умумий контингентдан келиб чиққан ҳолда йил давомида тўлдирилиб борилиши мумкин.

7. Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига кирувчи талабгорларга қуйидаги энг кам талаблар қўйилади:

спорт усталигига номзоддан паст бўлмаган спорт тоифасининг мавжудлиги;

курашнинг тегишли ёш гуруҳлари ва услублари бўйича спортчилар ўртасида Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон чемпионатларида эгалланган совринли ўринларнинг (1-3-ўринлар) мавжудлиги.

8. Қоидага кўра, Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига 17 ёшдан катта спортчилар - олимпия захираларига ихтисослаштирилган мактаб-интернетларида ўқишни тугатганлар қабул қилинади. Истисно тариқасида, Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига янада ёш иқтидорли спортчиларни қабул қилинишига йўл қўйилади.

9. Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабида танлов синовлари ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ махсус ва умумий тайёргарлик бўйича норматив талабларга биноан ўтказилади.

10. Мактабга ўқишга кирувчиларнинг кўникмалари, лаёқати ва билимлари 100 балли тизим (энг юқори балл) бўйича баҳоланади, уларнинг 70 баллгачаси махсус жисмоний тайёргарликка ва 30 баллгачаси - умумий жисмоний тайёргарликка қўйилади.

11. Танлов бўйича танлаб олиш қабул қилиш режасига биноан 71 балл ва ундан юқори балл тўплаган талабгорлар Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига қабул қилинади.

12. Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига кириш учун талабгорларнинг баллари тенг бўлган ҳолларда қабул комиссияси томонидан қўшимча суҳбат ўтказилади.

13. Танлов синовлари ва танлаб олиш натижалари қабул комиссияси томонидан, улар тугаллангандан кейин уч кун мобайнида эълон қилинади.

14. Танлов синовларидан ва танлаб олишдан муваффақиятли ўтган талабгорлар қабул комиссияси протоколи асосида директорнинг буйруғи билан Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига қабул қилинади.

15. Қабул комиссиясининг протоколини котиб расмийлаштиради ва раис тасдиқлайди.

16. Олинган баллар сонини ҳисобга олган ҳолда, Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига қабул қилинмаган талабгорлар орасидан қабул қилиш учун захира шакллантирилади.

17. Ўқув йили мобайнида Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабининг барча ўқувчи-спортчилари ҳар ойда ихтисоси бўйича, шунингдек умумий ва жисмоний тайёргарлик бўйича назорат тест синовлари топширадилар.

18. Йил мобайнида ихтисоси бўйича ўқув дастурлари талабларини бажармаган ва назорат тест синовларидан ўтмаган, ички тартиб-қоидаларни бузган, соғлиғининг ҳолати бўйича тиббий салбий кўрсаткичлари бўлган ўқувчи-спортчилар Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби ўқувчилари сафидан чиқарилади.

Umumiy takliflar

899