ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
1150 Центральный банк Республики Узбекистан 07/11/2018 22/11/2018 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Микрокредит ташкилотларида аудит текширувларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-1150

Микрокредит ташкилотларида аудит текширувларини ўтказиш тартиби
тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги ПҚ–3946-сон “Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 23 июндаги 19/4-сон қарори (рўйхат рақами 2379, 2012 йил 17 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 341-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотларида аудит текширувларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Раиси

 

М. Нурмуратов

 

ИЛОВА

Микрокредит ташкилотларида аудит текширувларини ўтказиш
тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги, “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги ва “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ микрокредит ташкилотларининг молиявий ҳисоботларини ҳамда у билан боғлиқ молиявий ахборотларни аудиторлик ташкилотлари томонидан текшириш тартибини белгилайди.”.

2. 6-банддаги “уч” деган сўз “етти” деган сўз билан алмаштирилсин.

Umumiy takliflar

314