ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
1142 Хокимият Сырдарьинского района 07/11/2018 22/11/2018 2

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Сирдарё туман иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида Хокими қарори
ID-1142

Сирдарё туман иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш

даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни

таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Сирдарё туман иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар

куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни

таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3849-сонли қарори, Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 6, 14-моддалари, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосланиб, қаpop қиламан:

1. Туман иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс тадбирлар (бундан буён – Комплекс тадбирлар) 1-иловага;

асосий муҳандислик коммуникацияларини ва технологик асбоб-ускуналарни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага;

асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2018/2019 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага;

ижтимоий соҳа объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш

даврларида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага;

кўп квартирали турар жой фондини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага;

асосий ёқилғи-энергетика ресурсларини ҳудудлар бўйича

2018/2019 йиллар куз-қиш даври учун тайёрлаш параметрлари

6-иловага;

туман иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси (бундан буён – туман комиссияси) таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туман комиссияси (Х. Нажмуллаев):

15 кунлик муддатда коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда ижтимоий соҳанинг бошқа объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойларда ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

ўрганиш натижалари бўйича туманлар, шаҳарлар бўйича туман ташкилотлари, туман, шаҳар ҳокимликлари томонидан Комплекс тадбирларни амалга оширишнинг тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, туман иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларни 2018/2019 йилларда куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

3. Туман ҳокимининг ўринбосари Х.Нажмуллаев ўз раҳбарлигида ҳудудлардаги иқтисодиёт тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ҳудудий комиссияларни ташкил этсин.

4. Туман ҳокимининг ўринбосари Х.Нажмуллаев ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уйларни куз-қиш даврига тайёрлашни, автомобиль йўллари, кўчалар ва бошқа умумий фойдаланадиган жойлар, марказлаштирилган ва маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик, сув қувурлари ва канализация тармоқлари тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини ташкиллаштириш баробарида назоратини таъминласин.

5. 3-сонли туманлараро газ таъминоти Сирдарё участкаси (Ғ.Қурбонов), туман электр таъминоти корхонаси (А.Комилов):

2018/2019 йиллар куз-қиш даврида ёнилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформаторларни таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашда юзага келадиган муаммоларни барвақт аниқлаш ва ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўриб борсин.

6. Туман ҳокимининг ўринбосари Х.Нажмуллаев “Сирдарё кўмир етказувчи” унитар корхонаси ҳудудий дистребьютерлик маркази (З.Абудуғаффоров) билан биргаликда асосий ёнилғи-энергетика ресурслари ва кўмир маҳсулотларини барча тоифадаги истеъмолчиларга ўз вақтида, узлуксиз етказиб берилишини таъминласин.

6. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Темиров:

а) туман Иқтисодиёт ва ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлими (У.Хасанов), мутасадди ташкилот ва корхоналар, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари билан биргаликда:

2017/2018 йиллар куз-қиш даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини жорий йилда ғамлашда йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиш асосида шаҳарлар ва туманлар бўйича аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб 2018/2019 йиллар қиш-баҳор даври учун аҳоли истеъмолига ва ижтимоий соҳалар таъминотига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ҳажмларини белгиласин, нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам ва дуккакли экинлар каби маҳсулотларини ғамлашга алоҳида эътибор берсин;

ғамланадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга зарур шароитлар яратиш, ғамлашнинг тўлиқлиги ва талаб даражасида сақланишини ташкиллаштирсин;

б) туман молия бўлими (Ш.Хакимов) билан биргаликда туман комиссиясининг хулосасига кўра зарурат кескин бўлган ҳудудларда Комплекс тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча захираларни аниқлаш чораларини кўрсин.

7. Туман ҳокимининг ўринбосари Х.Нажмуллаев Комплекс тадбирларнинг бажарилиши тўғрисида туман ҳокимига тизимли ахборот берилишини таъминласин.

  1. Туман ҳокимининг 2017 йил 29 июлдаги “Сирдарё тумани иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2092-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. мадамин
  2. Туман ҳокимлиги девонхонаси (А.Юлдашев) мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат Сирдарё туман газетасида чоп этилишини ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини, электрон шаклда бир кунлик муддатда ижрочиларга етказилишини ташкиллаштирсин.
  3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сирдарё туман кенгаши (Б.Тавбоев) мазкур қарорни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўз вақтида етказсин.
  4. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари Д.Темиров, Х.Нажмуллаев ва А.Сагатовлар зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими А.Мухамадиев

Umumiy takliflar

817