ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
1139 Государственный комитет Республики Узбекистан по земельным ресурсам, геодезии, картографии и государственному кадастру 07/11/2018 26/11/2018 3

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Ер участкасига бўлган хуқуқни сотишда белгиланган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши мониторингини юритиш ҳамда қабул қилиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-1139

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ

Ер участкасига бўлган хуқуқни сотишда белгиланган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши мониторингини юритиш ҳамда қабул қилиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган хуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 
27 июлдаги ПФ-5552-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
 ер участкасига бўлган хуқуқни сотишда белгиланган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар юзасидан шартнома расмийлаштириш, шартнома мажбуриятлари бажарилиши мониторингини юритиш ҳамда қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1–иловага мувофиқ;
ер участкасига бўлган хуқуқни сотишда белгиланган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар юзасидан намунавий Шартнома 2–иловага мувофиқ; 
 бажарилган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш бўйича туман (шаҳар) Комиссиясининг намунавий таркиби 3–иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ер участкасига бўлган ҳуқуқни сотишда белгиланган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар юзасидан шартнома расмийлаштириш, мажбуриятлар бажарилиши мониторингини юритиш ҳамда қабул қилишда мазкур низом табларига риоя қилинишини таъминласинлар.
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин. 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг
             Бош вазири                                                                                                                                                               А. Арипов

 

Ер участкасига бўлган хуқуқни сотишда белгиланган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар юзасидан шартнома расмийлаштириш, шартнома мажбуриятлари бажарилиши мониторингини юритиш ҳамда қабул қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

    Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган хуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5552-сонли Фармонига мувофиқ ер участкасига бўлган хуқуқни сотишда белгиланган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар юзасидан Шартнома расмийлаштириш, Шартнома мажбуриятларни бажарилиши мониторингини юритиш ҳамда қабул қилиш тартибини белгилайди.

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

 Сотувчи – туман (шаҳар) ҳокими;

Аукцион ғолиби – электрон аукционда иштирок этиб, аукционга қўйилган бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи (лот) нархи бўйича охирги таклифни тасдиқлаб, аукцион ғолиби бўлган юридик ва жисмоний шахс;

Инвестициявий мажбуриятлар – пул баҳосига эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган, ер участкаларидан тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун инвестицияларни амалга ошириш бўйича Шартномага мувофиқ Аукцион ғолиби томонидан қабул қилинадиган мажбуриятлар;

Ижтимоий мажбуриятлар – пул баҳосига эга бўлмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган, ер участкаларидан тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун Шартномага мувофиқ Аукцион ғолиби томонидан қабул қилинадиган мажбуриятлар;

Комиссия – Аукцион ғолиби томонидан Шартномада кўрсатилган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилгандан сўнг, бажарилган мажбуриятларни қабул қилиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимлиги Комиссияси;

Комиссия ишчи органиАукцион ғолиби томонидан Шартномада кўрсатилган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажарилиши мониторингини олиб борувчи Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг туман (шаҳар) қурилиш бўлими.

II. Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар юзасидан Шартнома расмийлаштириш

3. Аукцион ғолибининг ер участкасига бўлган хуқуқни сотишда белгиланган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари бўйича Сотувчи билан Аукцион ғолиби ўртасида тузиладиган Шартнома (кейинги ўринларда Шартнома деб аталади) расмийлаштирилади.

4. Аукцион ғолибининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатига олинган сўнг Шартнома уч иш куни давомида Сотувчи ҳамда Аукцион ғолиби томонидан имзоланади.

Шартномага, унинг ажралмас қисми сифатида Шартнома мажбуриятларини бажариш жадвали  илова қилинади.  

5. Шартномада ер участкасидан фойдаланиш мақсадидан келиб чиқиб, қуйидаги мажбуриятлар кўрсатилади:

а) инвестициявий мажбуриятлар:

Аукцион ғолиби томонидан киритилиши лозим бўлган маблағлар, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар;

инвестициявий мажбуриятларни муддатида амалга ошириш;

ишлаб чиқаришга хом ашё ва материаллар, замонавий илғор технологиялар ва асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларни олиб келиш;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа мажбуриятлар;

б) ижтимоий мажбуриятлар:

янги иш ўринлари яратиш ва кўпайтириш;

ишловчиларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, экологик хавфсизликни таъминлаш ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш тадбирларини амалга ошириш;

ходимларнинг ижтимоий-маиший таъминоти;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа мажбуриятлар.

6. Аукцион ғолибига ер участкасига бўлган хуқуқни сотишда белгиланган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлардан бошқа мажбуриятлар юклатилиши мумкин эмас.

7. Шартнома ҳисобга олиш реестрини юритиш Комиссия ишчи органи томонидан амалга оширилади.

III. Шартнома мажбуриятлари бажарилиши мониторингини
юритиш ва бажарилган мажбуриятларни қабул қилиш

7. Аукцион ғолиби томонидан Шартномада кўрсатилган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажарилиши мониторингини юритиш Комиссия ишчи органи томонидан амалга оширилади.

8. Комиссия ишчи органи:

Шартнома кўрсатилган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни мажбуриятларини бажарилиши юзасидан Аукцион ғолиби томонидан тақдим этиладиган ҳар чораклик ҳисоботларни тўплайди ва таҳлил қилади;

Шартнома мажбуриятларини бажариш жадвалига мувофиқ инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажарилишини жойида ўрганади;

Шартнома мажбуриятларини бажариш жадвалига мувофиқ ўтган давр (чорак)да мажбуриятлар тўлиқ бажарилмаган ёки умуман бажарилмаган тақдирда, кейинги чоракда (уч ой давомида) мажбуриятларни тўлиқ бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш юзасидан Аукцион ғолибига огоҳлантириш юборади;

мажбуриятларни тўлиқ бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш юзасидан Аукцион ғолибига огоҳлантириш юборилган кундан бошлаб уч ой давомида Аукцион ғолиби томонидан мажбуриятларни бажариш чоралари кўрилмаган тақдирда, далолатнома расмийлаштириштирган ҳолда Комиссияга тақдим этади.

9. Аукцион ғолиби томонидан Шартнома кўрсатилган мажбуриятлар тўлиқ бажарилгандан сўнг, бажарилган мажбуриятлар Комиссия томонидан қабул қилинади.

10. Комиссия:

Аукцион ғолиби томонидан Шартнома мажбуриятларини бажариш жадвалига мувофиқ, бажарилган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни баённома расмийлаштирган ҳолда қабул қилади;

инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилганлиги тўғрисида баённомани кундан уч иш куни давомида Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали юборади;

Аукцион ғолиби томонидан мажбуриятларни бажариш жадвалига мувофиқ, мажбуриятларни тўлиқ бажарилмаган ёки умуман бажарилмаганлиги юзасидан Комиссия ишчи органи томонидан далолатнома киритилган тақдирда, далолатномани уч иш куни давомида кўриб чиқади ва баённома расмийлаштиради;

зарур ҳолларда ва Шартнома мажбуриятларини бажарилиши юзасидан Аукцион ғолиби билан Комиссия ишчи органи ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Шартнома мажбуриятларини бажариш жадвалига мувофиқ, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан қўшимча равишда экспертизадан ўтказиш учун Шартнома асосида мустақил эксперт (баҳолаш, аудитор) жалб этади.

11. Шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги юзасидан тузилган Комиссиянинг баённомасига асосан, Аукцион ғолибининг ҳаражатлари қопланмаган ҳолда, ер участкасига бўлган ҳуқуқи Сотувчининг қарори билан бекор қилинади ва туман (шаҳар) ҳокимлиги балансига қайтариб олинади.

12. Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали бажарилган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш баённомасига асосан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимларнинг давлат реестрига аукцион ғолибининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари тўлиқ бажарилганлиги тўғрисидаги ёзувни киритади.

17. Ушбу Низомнинг 11–бандига асосан туман (шаҳар) ҳокимлиги балансига қайтариб олинган бўш ерлар Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали томонидан бўш ер участкалари рўйхатига киритилади.

IV. Сотувчи ва Аукцион ғолибининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

            18. Сотувчи:

а) ер участкасига бўлган хуқуқни сотишда белгиланган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бўйича ер участкасидан доимий фойдаланиш шартларини Шартномада кўрсатиш;

б) ажратиб берилаган ер участкасини чегарасини сақлаш, чегарадош ердан фойдаланувчилар томонида мавжуд сервитутларга риоя қилинишини таъминлаши;

в) мажбуриятлар тўлиқ бажарилмаган ёки умуман бажарилмаган ҳолат юзасидан тегишли қарор қабул қилиш;

г) мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги фавқулотда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар туфайли юзага келганлиги юзасидан Бажарувчидан ёзма мурожаат келиб тушган тақдирда Шартнома муддатини узайтириш, бунда шартнома муддатини ўзайтириш ўн икки ойдан ошмаслиги лозим;

д) Шартнома шартларида назарда тутилган тартибда бажарилган ишларни қабул қилади.

19. Аукцион ғолиби:

а) Шартномада белгиланган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиши ва Шартномада белгиланган муддатларда, миқдорларда ва турларда бажариши;

б) Шартнома мажбуриятларни бажариш жадвалига риоя қилиши ва ҳар чорак якуни бўйича мажбуриятларини бажарилишини тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатлар илова қилган ҳолда, ҳисоботлар тақдим қилиши:

тўлов топшириқномаларининг нусхалари, юк божхона декларациялари, таққослаш далолатномалари, бажарилган ишлар далолатномалари, топшириш-қабул қилиш далолатномалари, ўрнатиш далолатномалари, асбоб-ускуналарнинг фойдаланишга топширилганлиги далолатномалари, уларнинг техник ҳолатини кўрсатган ҳолда;

мажбуриятларни бажарилиши тўғрисида, шу жумладан ҳисобот тақдим этиш санасида уларга назарда тутилган молиявий–иқтисодий кўрсаткичларнинг бажарилиши тўғрисида ахборот;

шартномада белгиланган ҳажмда маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқарилганлигини ҳамда янги иш ўринлари яратилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

в) агар аукцион ғолиби жисмоний шахс бўлган тақдирда, Шартнома кучга киргандан кейин олтмиш кун мобайнида инвестициявий ва ижтимоий  мажбуриятлари бажарилиши назарда тутиладиган юридик шахс ташкил этиши;

г) инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилишини жойида ўрганишда иштирок этиши;

д) мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар туфайли юзага келган тақдирда Буюртмачига Шартнома муддатини узайтириш бўйича асосланган ёзма мурожаат қилиши;

е) Шартнома шартларида назарда тутилган тартибда бажарилган ишларни топширади.

V. Сотувчи ва Аукцион ғолибининг жавобгарлиги

20. Мазкур Низомнинг 18–бандида кўрсатилган мажбуриятлар бўйича Сотувчи, 19–бандида кўрсатилган мажбуриятлар бўйича Аукцион ғолиби жавобгар ҳисобланади.

21. Агар Аукцион ғолиби томонидан Шартнома мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги фавқулотда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар туфайли юзага келганлигини исботлай олса, Шартнома шартлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган деб ҳисобланмайди.

22. Шартномада мажбуриятлари бажариш жадвалида кўрсатилган муддат тугашидан уч ой олдин Аукцион ғолиби Шартнома муддатини узайтириш бўйича асосланган ёзма мурожаати келиб тушган тақдирда, Сотувчи ушбу мурожаатни уч иш кунида кўриб чиқади ва Шартнома мажбуриятларини бажариш жадвалидаги муддатни узайтиради.

VI. Якуний қоидалар

24. Мазкур Низом талабларини бузган айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Umumiy takliflar

743