ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
11347 Хокимият Сухского района 19/12/2019 06/01/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Сўх туманида жисмоний ва юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларини 2020 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
ID-11347

2019 йил 19декабрь                   ____ сон                      Сўх тумани

 

Сўх туманида жисмоний ва юридик шахсларга қарашли

бўлган транспорт воситаларини 2020 йилда мажбурий

техник кўрикдан ўтказиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 11 июлдаги
ПҚ-3127-сон 
қарорига, Вазирлар  Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сон, (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 1-2-сон, 17-модда), Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010-сон (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017 й., 09/17/1010/0461-сон) қарорларига ҳамда шаҳар Ички ишлар бўлимининг 2019 йил 13 декабрдаги  44/9-4881-сонли хатига мувофиқ, туманда транспорт воситаларини 2020 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш самарадорлигини оширишни таъминлаш мақсадида;

 

Қ а р о р   Қ и л а м а н:

 

1.  Туман Ички ишлар бўлимининг 20198 йил 13 декабрдаги “Сўх туманида жисмоний ва юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларини 2020 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида”ги 44/9-4881-сонли мурожаати ва илова килинган хужжатлари маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”  2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3127-сон қарорида 
2018 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларини (кейинги ўринларда жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситалари деб аталади), юк, йўловчи ва махсус транспорт воситалари бундан мустасно, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича функцияларини юридик шахслар — тадбиркорлик субъектларига улар кўрсатадиган хизматлар учун қатъий нархлар ҳамда ички ишлар органлари билан ўзаро ҳамкорликка оид талабларни белгилаган ҳолда босқичма-босқич ўтказиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Сўх туманида жисмоий ва юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларини 2020 йилда техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларга карашли бўлган транспорт воситаларинининг техник қўригидан ўтишнинг
1-босқич
жадвали 2-иловага мувофиқ, юридик шахсларга карашли бўлган транспорт воситаларинининг техник қўригидан ўтишнинг 2-босқич жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта, биринчи марта 1 мартдан - 30 июнгача, иккинчи марта 1 октябрдан - 31 октябргача техник кўрикдан ўтказилсин.

5. Туман Ички ишлар бўлими (Ш.Тўраев),туман худудида жисмоний ва юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларини 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш муддатлари, жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситалари 2020 йилнинг январъ ойидан
31 августига қадар, юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситалари 1 мартдан – 30 июнга қадар техник кўрикдан ўтказиш топширилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтган хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига, халқаро (давлатлараро, ҳукуматлараро) ташкилотлар ва уларнинг ваколатхоналарига, шунингдек ушбу ваколатхоналар ва ташкилотларнинг ходимларига ва уларнинг оила аъзоларига қарашли бўлган автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар ушбу Низомга мувофиқ умумий асосларда техник кўрикдан ўтказилиши назарда тутилсин.

7. Комиссия аъзоларининг ўртача ойлик маошлари сақланган ҳолда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига (ДЙҲХХ) ўз вақтида келишларини таъминлаш соҳага оид малакали мутахасислар ажратиб бериш корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари зиммасига юклатилсин.

8.  Мазкур қарор “Садои-Сўх” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.

9. Белгилансинки, мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокими  ўринбосари М.Шарипов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими:                                               Ф.Усаров

 

Туман хокимининг 2020  йил 

«___»_____    _______-сонли

карорига илова.

 

Юридик шахсларга карашли бўлган транспорт

воситаларинининг техник қўригидан ўтишнинг 1-босқич

 

Ж А Д В А Л И

И

Т/р

Хўжалик ва ташкилот номи

Бўйсунувчи вазирлиги

Ўтиш куни

Ўтказиладиган жой

1

Туман марказий шифохона ва санитария эпидимология бирлашмаси

Соғлиқни саклаш вазирлиги

02.04.2020

шифохона автосаройи

2

Кооператив СОХ

Махаллий саноат концерни

03.04.2020

Ширкат автосаройи

3

«Сўх» ширкат хўжалиги ва туман хокимлиги

Қишлоқ ва сув хўжалик ваз.

12.04.2020

Ширкат автосаройи

4

МТП

Қишлоқ ва сув хўжалик ваз.

22.04.2020

Ширкат автосаройи

5

151-автокорхона МЧЖ

Автотранспорт вазирлиги

23.04.2020

Автокорхона автосаройи

6

Хушёр ширкати

Кишлок ва сув хўжалик ваз.

27.04.2020

Ширкат автосаройи

7

«Сухгидрокурилиш» (собик 5 А\К)

Сув қурилиш вазирлиги

05.05.2020

Корхона автосаройи

8

Озод ширкати

Қишлок ва сув хўжалик ваз.

07.05.2020

Жамоа автосаройи

9

Ватанпарвар ташкилоти

Ватанпарвар жамияти

12.05.2020

Корхона автосаройи

10

Сух АЙБ

Йўл қурилиш вазирлиги

18.05.2020

АЙБ автосаройи

11

Бизнес мактаби

Олий ва ўрта вазирлиги

21.05.2020

Мактаб автосаройи

12

Сўх газтаъминот

Уз.Р газтаъминот

26.05.2020

Корхона автосаройи

13

Ситораи тобон МЧЖ

Бошқа вазирликлар

29.05.2020

«Сўхгидрокурилиш» саройи

14

Сух гидро-транс МЧЖ

Бошқа вазирликлар

01.06.2020

«Сўхгидрокурилиш» саройи

15

АЁКШлар

Узбек нефт холдинг

02.06.2020

151-автокорхона саройи

16

Сўх йўловчи транс

Автотранспорт вазирлиги

04.06.2020

151-автокорхона саройи

17

Сўх Чашма

Бошқа вазирликлар

08.06.2020

Корхона автосаройи

18

Коммунал хўжалик бирлашмаси

Бошқа вазирликлар

09.06.2020

Корхона автосаройи

19

«Ободонлаштириш» ДУК

Бошқа вазирликлар

09.06.2020

Корхона автосаройи

 

Эслатма. Жадвалда курсатилган автосаройларда бошка корхона-ташкилотлар автомототранспорт воситалари шартнома асосида сакланса ушбу жадвалда курсатилган куни шу ташкилот билан бирга утказилади.

 

Туман ҳокимининг

2019йил “____” декабрь___-сон қарорига 1-илова

 

Сўх туманида  жисмоний ва юридик шахсларга қарашли

бўлган транспортвоситаларини 2020 йилда техник

кўрикданўтказишбўйича комиссия

 

ТАРКИБИ

 

1

Ш.Тўраев

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ката инспектори, комиссия раиси

 

 

комиссия аъзолари:

 

2

У.Мамажонов

Сўх туман Қишлоқ хўжалиги бўлими Давлат техник назорати бўлимибошлиғи

3

М.Девонаев.

Туман Мудофаа бўлими бошлиғининг ўринбосари М.Девонаев.

4

М.Ортиқов

Сўх туман Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси инспектори .

5

Ш.Орипов

Сўх туман Гидроқурулиш МЧЖ

 

 

 

Umumiy takliflar

159