ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
11314 Хокимият Ангарского района 18/12/2019 17/01/2020 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ангор туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
ID-11314

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                          ЛОЙИҲА

 

Ангор туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекстон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ,
2020 йилда Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий бюджет ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

Мазкур қонуннинг 18-моддасига асосан 2020 йил учун Ангор туман маҳаллий бюджетини қабул қилиш бўйича Халқ депутатлари Ангор тумани Кенгаши, қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига (Кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, Сурхондарё вилояти Молия бош бошқармасининг 2019 йил 17 декабрдаги 02-01-07/6075-сонли хати билан хулоса олинганлиги ҳамда туман Молия бўлими мудири О.Мамаюсуповнинг  хисоботи  маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Қонунга асосан 2020 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари туман бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

  • жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
  • жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;
  • цемент ва оҳактошдан ташқари, алоҳида норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
  • электр станцияларидан бошқа тўловчилар томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
  • айланмадан олинадиган солиқ.
  • юридик шахслардан олинадиган мулк солиғи;
  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг чакана сотуви учун акциз солиғи;
  • айрим товарларни чакана сотиш ҳуқуқини бериш учун йиғим;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари);
  • харид қилганлик учун ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш вақтида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғим.

Шу билан бирга, қонунга мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг 65 фоиз миқдори туман маҳаллий бюджетига ҳамда
35 фоизи вилоят  махаллий бюджети ўртасида тақсимланиши маълумот учун қабул қилинсин.

в) мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкогол махсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра туман аҳолисининг улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

        3. Қонунга асосан туман бюджетининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

а) тумандан молиялаштирилувчи умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ харажатлари тегишинча туман бюджетидан молиялаштирилади;

б) туман бюджетидан:

  • фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар;
  • давлат санитария-эпидемиология назорати туман маркази сақлаш харажатлари молиялаштирилади.

        4. 2020 йил учун туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари
1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

        5. Туман бюджетидан 2020 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Туман бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари
 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. 2020 йил учун туман бюджети даромадлар ва харажатлар прогноз кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

8. Туман бюджетига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансферт миқдори 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансферт миқдорини туман маҳаллий бюджети даромадлари прогнози ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги белгилансин.

9. 2020 йил учун туман бюджети захира жамғармаси ҳажми 1 млрд.
81 млн. сўм
миқдорида белгилансин.

Туман ҳокимлиги захира жамғармалари маблағларини туман бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

10. 2020 йилги Ангор тумани маҳаллий бюджетига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 721,2 млн. сўм миқдорида 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

11. Туман бюджетида шаклланган қўшимча манбалар тегишинча туман Кенгаши томонидан туман ҳокимлиги таклифига асосан, биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилишини инобатга олган ҳолда Кенгаш қарорига асосан ишлатилиши белгилансин.

12. Туман ҳокимлиги чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг
1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, вилоят ҳокимлигига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансферт миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритади.

13. Туман ҳокимлиги ташаббуси билан амалга ошириладиган тадбирлар учун талаб этиладиган маблағлар тегишлилиги бўйича ушбу маҳаллий бюджетнинг ижроси давомида шаклланган қўшимча манба ҳисобидан амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилсин.

14. Туман ҳокимлиги:

тегишли бюджетни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимотини, молиявий ҳисоботларни, ўтказилган танлов (тендер) савдолари ва давлат харидлари ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

15. Туман ҳокимлиги Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини туман Кенгашига берилишини таъминласин.

16. Туман ҳокими бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун Кенгашга маълумот киритсин.

17. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни туманнинг “Ангор ёғдуси” газетасида ёритиб борилиши таъминлансин.

18. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

 

 

Сессия раиси                                                      У.Турапов

 

 

 

Халқ депутатлари

Ангор тумани Кенгашининг

2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига
1-илова

 

       

2020 йилдаги асосий прогноз кўрсаткичлари

 
   

минг сўмда

 

Т/Р

Даромад турлари

Жами

 
 

ЖАМИ

49 155 364,0

 

1

Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар

3 819 517,0

 

2

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун жимоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

1 768 523,0

 

3

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

16 564 213,0

 

4

Қўшилган қиймат солиғи

 

 

5

Акциз солиғи, жами

15 347 656,0

 

 

шу жумладан:

 

 

 

 - бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ

4 862 810,0

 

6

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

577 828,0

 

7

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

2 273 757,0

 

8

Юридик шахслар ер солиғи

2 487 854,0

 

9

Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи

4 120 612,0

 

10

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (норуда материаллари)

9 327,0

 

11

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

143 010,0

 

12

Давлат божи

 

 

13

Жарималар

 

 

14

Ижара тўлови

218 301,0

 

15

Давлат ташкилотларининг соф фойдасидан даромад

 

 

16

Йиғимлар

1 824 766,0

 

 

 

 

 

 

Халқ депутатлари

Ангор тумани Кенгашининг

2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига
2-илова

 

2020 йил учун Ангор тумани бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган парламент ажратмаларининг чекланган миқдорлари

 

минг сўмда

Кўрсаткичлар

миқдори

Харажатлар миқдори, Жами

73 132,2

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

73 132,2

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

 

Туман ва шахар маҳаллий бюджетларига трансфертлар

 

1.

 Халқ таълими бошқармаси

4 019,1

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

4 019,1

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

2.

 Мактабгача таълим бошқармаси

3 172,4

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

3 172,4

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

3.

Ўрта махсус касб ҳунар таълим бошқармаси

0,0

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

4.

 Соғлиқни сақлаш бошқармаси

38 932,2

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

38 932,2

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

5.

 Маданият бошқармаси

2 032,8

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

2 032,8

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

6.

 Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси

866,7

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

866,7

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

8.

Қишлоқ хўжалиги бошқармаси

554,6

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

554,6

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

9.

Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

788,4

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

788,4

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

15.

 Ветеринария бошқармаси

737,3

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

737,3

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

18.

 Меҳнат бош бошқармаси

559,3

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

559,3

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

22.

Молия бош бошқармаси

808,5

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

808,5

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

23.

Пенсия бошқармаси

438,8

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

438,8

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

24.

 Ободонлаштириш бошқармаси

4 811,1

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

4 811,1

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

25.

Давлат ҳокимият органлари

15 357,4

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

15 357,4

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

26.

Ижтимоий мослашув марказлари

53,6

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

53,6

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

 

                                                                                                                                                                                                        Халқ депутатлари

                                                                                                                                                                                                  Ангор тумани Кенгашининг

                                                                                                                                                                                                 2019 йил «____» __________даги
                                                                                                                                                                                                        ______-сонли қарорига

                                                                                                                                                                                                                          3-илова

 

Умумдавлат солиқларидан шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларига ажратмалар меъёри

              

                 Фоиз ҳисобида

Т/Р

Шахар ва туманлар номи

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи

Ягона солиқ тўлови

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун жимоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

Акциз солиғи:  - бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

Норуда қурилиш материаллари учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ

Юридик шахслар ер солиғи

Жисмоний шахслар ер солиғи

Йиғимлар

Ижара тўловлари

1

Ангор туман

0

100

100

65

100

100

100

100

100

100

100

100

100

 

Халқ депутатлари

Ангор тумани Кенгашининг

2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига
4-илова

 

 Ангор туман маҳаллий бюджетларининг 2020 йил даромадлари ва

                                 харажатлариинг чегаравий ҳажми

                                                                                                                                  минг сўмда

 

Ҳудуд номи

Даромад

Харажат

ЖАМИ

49 155 364,0

73 132 180,0

Ангор тумани

49 155 364

73 132 180

 

 

 

    Халқ депутатлари

Ангор тумани Кенгашининг

2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига
5-илова

Ангор туман маҳаллий бюджетининг 2020 йилги юқори бюджетдан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари

                                                                      

                                                                                                                      минг сўмда

Шаҳар ва туманлар

Тартибга солувчи
трансферт миқдори

ЖАМИ

23 976 816,0

шундан

23 976 816,0

 

 

 

Халқ депутатлари

Ангор тумани  Кенгашининг

2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига
6-илова

 

Ангор туман маҳаллий бюджетида йўл қўйиладиган энг кам маблағлар миқдори

                                                                                                                                             

минг сўмда                       

Т/р

Ҳудуд номи

Миқдор

 

ЖАМИ

721 200,0

 

шундан

 

1

Ангор тумани

721 200,0

Umumiy takliflar

213