ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
11258 Хокимият города Навои 17/12/2019 02/01/2020 1

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Навоий шаҳридаги шаҳар ички йўналишли таксилар (Дамас) хизмати кўрсатаётган йўловчи ташувчилар учун йўл кира тарифларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-11258

Навоий вилоят Транспорт бошқармасининг 2019 йил 30 октябрдаги 01-10/892-сонли хати ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил
25 апрель, 419-I-сонли “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ, йўл қўйиладиган доирадаги тарифларни белгилаш ва уларга риоя этилиши устидан назоратни уюштириш маҳаллий Давлат ҳокимияти органлари ваколатига киритилганлигини инобатга олиб,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН

 

1. Навоий вилоят Транспорт бошқармасининг 2019 йил 30 октябрдаги 01-10/892-сонли хати маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Шаҳар ҳудудида шаҳар ички йўналишли таксилар (Дамас) хизмати кўрсатаётган йўловчи ташувчилар учун 9-сонлиГулистон” деҳқон бозоридан “Навоийазот” АЖ тураргоҳигача бўлган қисмида шунингдек, “Навоий пахта тозалаш заводидан”, “Гулистон” деҳқон бозоригача 14-сонли Кармана АШБдан “Марказий деҳқон бозоригача” бўлган қисмида чекланган тариф бир марта юриш учун 1000 (бир минг) сўм миқдорида белгилансин. “Марказий деҳқон бозоридан НДПИгача бўлган қисмида бир марта юриш учун 800 сўм миқдорида белгилансин.
6-сонли “Марказий деҳқон бозоридан”, “Ишчилар” қўрғонигача бўлган қисмида, Кармана АШБдан “Марказий деҳқон бозоригача” чекланган тариф бир марта юриш учун 1000 (бир минг) сўм миқдорида белгилансин. 19-сонли “Марказий деҳқон бозоридан” “Ишчилар” қўрғонигача бўлган қисмида Кармана АШБдан “Марказий деҳқон бозоригача” чекланган тариф бир марта юриш учун 1000 (бир минг) сўм миқдорида белгилансин. 12-сонли Кармана АШБдан “Марказий деҳқон бозоригача” бўлган қисмида чекланган тариф бир марта юриш учун 1000 (бир минг) сўм миқдорида белгилансин. “Марказий деҳқон бозоридан” вилоят Болалар шифохонаси гача бўлган қисмида чекланган тариф бир марта юриш учун 800 сўм миқдорида белгилансин.

3. Шаҳар ҳокимининг ўринбосари (Б.Қодиров), шаҳар Молия бўлими (А.Хусанов), шаҳар давлат солиқ инспекцияси (Х.Нурматов)ларга шаҳар ҳудудида шаҳар ички йўналишли таксилар (Дамас) хизмати кўрсатаётган йўловчи ташувчилар учун белгиланган тарифнинг тўғри қўлланилиши устидан назорат ўрнатиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Шаҳар йўловчилилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ; шаҳар ички йўналишли таксилар (Дамас) хизмати кўрсатаётган йўловчи ташувчилар учун бепул фойдаланиш учун ҳуқуқига эга шахсларнинг ушбу ҳуқуқлардан фойдаланишини таъминлаш топширилсин.

4. Мазкур қарор “Навоий-Зиёси” газетаси (С.Қурбонов)га расмий эълон қилинсин ҳамда шаҳар ҳокимлиги веб-сайтига жойлаштирилсин шунингдек, Навоий шаҳридаги шаҳар ички йўналишли таксилар (Дамас) хизмати кўрсатаётган йўловчи ташувчилар фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда аҳолига яратилаётган қулайликларни кенг равишда ёритиб бориш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари (Б.Қодиров) зиммасига юклансин.

                                                  Шаҳар ҳокими                                                                    М.Базаров

Umumiy takliflar

249