ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
11237 Хокимият Бухарского района 16/12/2019 31/12/2019 2

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Махсус техникалар орқали истеъмолчиларга тоза ичимлик суви етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-11237

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” Қоидаларининг 118-банди ва 2015 йил 30 октябрдаги “Сув таъминоти ва канализация ташкилотларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 306-сонли қарорларига мувофиқ, истеъмолчиларга махсус техникалар орқали тоза ичимлик суви етказиб бериш хизмати учун тўловлар тарифларини белгилаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 6, 14-моддалари ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6,25-моддаларига асосланиб,

ҚАРОРҚИЛАМАН:

 

1. “Сувоқава” давлат унитар корхонаси Бухоро туман филиали томонидан аҳолига (истеъмолчилари)га махсус техникалар орқали тоза ичимлик суви етказиб бериладиган ҳудудлар, ичимлик суви миқдори, муддати ва етказиб бериш хизмати учун тўловлар тарифлари, нархларни тартибга солувчи орган билан келишилган ҳолда иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят “Сувоқава” давлат унитар корхонаси Бухоро туман филиали (Н.Садиров)га:

- ичимлик сувини белгиланган тартибда шартнома асосида махсус автотранспорт воситалари орқали ўз вақтида, тўлиқ етказиб беришни таъминлаш;

- истеъмолчиларга етказиб берилган ичимлик суви бўйича
ҳисоб-китобларни белгиланган тартибда ва ўз вақтида амалга ошириш

3. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Б.Ёдгоров) мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат “Гала-Осиё овози” газетасида чоп этилишини, туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини ва электрон шаклда бир кунлик муддатда ижрочилар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига етказилишини ташкиллаштирсин.

4. Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат “Гала-Осиё овози” газетасида эълон қилинган кундан уч ой ўтгач кучга киради.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари К.Муясаров зиммасига юклатилсин.

 

 

                                                                                          Туман ҳокими                                                       Қ.Дўстов

Umumiy takliflar

337