ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
1118 Министерство жилищно-коммунального обслуживания Республики Узбекистан 03/11/2018 18/11/2018 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
“Энг намунали хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати” номинацияси учун ўтказиладиган кўрик танловнинг шаҳар (туман), вилоят ва республика босқичини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида
ID-1118

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017—2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 24 апрелдаги ПҚ-2922-сон қарори ижросини амалга ошириш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. Энг намунали хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати номинацияси учун ўтказиладиган кўрик танловнинг шаҳар (туман), вилоят ва республика босқичини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг

2018 йил «___» __________ ____-сон буйруғига ИЛОВА

Энг намунали хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати” номинацияси учун ўтказиладиган кўрик танловнинг шаҳар (туман), вилоят ва республика босқичини ўтказиш тартиби тўғрисида

низом

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг“2017 – 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 24 апрелдаги ПҚ-2922-сон қарори асосида ишлаб чиқилган ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг (бундан кейин – ширкат) ўз-ўзини бошқариш ва фаолиятини ривожлантиришига қаратилган.

2. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳар (туман)лар ҳокимиятлари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари, Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шаҳар (туман)лар хусусий уй-жойлар ширкатлари уюшмаси (бундан кейин ХУЖМШ уюшмаси) билан биргаликда ҳар йили “Энг намунали хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати” танловининг шаҳар (туман), вилоят ва республика босқичларини ўтказади.

Танлов ширкатларнинг 12 ойлик иш фаолияти бўйича хар йили ўтказилади. Шаҳар (туман)ларда йилнинг октябрь ойида, Қорақолпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда йилнинг ноябрь ойида, республика бўйича йилнинг декабрь ойида.

3. Танлов ғолиблари деб топилган ширкатлар Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳамда маҳаллий ҳокимликларнинг резерв жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантирувчи диплом ва совринлар билан тақдирланади. Мазкур маблағлар ширкатларнинг моддий-техника базасини, кўп хонадонли уй-жойлардаги умумий мулкни яхшилаш, уй атрофини ободонлаштириш, ширкат ходимлари ва ширкат ишида фаол иштирок этган аъзоларини раҳбатлантириш учун йўналтирилади.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шаҳар (туман) ҳокимиятлари билан биргаликда ҳар йил танловнинг мукофот фондининг миқдори ва унинг ташкил қилиш манбаларини аниқлайди.

5. Танлов 3 босқичда ўтказилади:

1 босқич – шаҳар (туман)лардаги ширкатлараро;

2 босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича 1 босқич ғолиблари ўртасида;

3 босқич – республика танлови 2 босқич ғолиблари ўртасида.

6. Танлов комиссияси жойларда танлов ўтказиш жараёнлари тўғрисида оммавий-ахборот воситалари орқали кенг тарғибот ишларининг амалга оширилишини таъминлайдилар.

2-боб. Танловнинг мақсад ва вазифалари

7. Танловнинг мақсади – ширкатларнинг фаолиятини ривожлантириш, рағбатлантириш, энг яхши ширкатлар тажрибасини амалиётга тадбиқ қилиш, хонадон мулкдорлари ўртасида умумий мулкни бошқариш, сақлаш, фойдаланиш, уни асраб авайлаш ва ривожланишга кўмаклашишга ундашдан иборат.

8. Танлов вазифалари:

шаҳар (туман), вилоят ва республикадаги энг намунали ширкатни аниқлаш;

танлов ғолиблари – намунали ширкатларни моддий рағбарлантириш;

хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатидаги кўп қаватли уй-жойларни бошқариш ва хизмат кўрсатишнинг сифатини оширишга ёрдам бериш.

3-боб. Танлов иштирокчилари

9. Танловда белгиланган тартибда рўйхатга олинган ва тегишли маъмурий-ҳудудий тузилишда жойлашган ширкат иштирок этиши мумкин.

Танловда иштирок этиш ҳуқуқи белгиланган тартибда рўйхатдан ўтганига бир йилдан кам бўлмаган ширкатларга берилади.

10. Ширкатнинг танловда иштирок этиши ширкатнинг умумий йиғилишида кўриб чиқилади ва унинг натижасига кўра баённома тузилиб қарор қабул қилинади.

4-боб. Танловда иштирок этиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар

11. Танловда қатнашиш учун, ширкат танлов комиссиясига ариза билан мурожаат қилади (ширкат бошқаруви раиси томонидан имзоланган хат шаклида) ва аризага қуйидаги ҳужжатларни  илова қилади:

ширкат аъзолари умумий йиғилишининг баённомаси (ёки ширкат бошқаруви кенгашининг баённомаси);

энг намунали хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати танловига тақдим қилинадиган маълумотлар (1-иловага мувофиқ);

ширкат томонидан танловга тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхати (2-иловага мувофиқ).

12. Танлов комиссиясига тақдим қилинадиган ҳужжатлар ушбу Низом талабларига тўла жавоб бериши шарт. Танлов комиссияси ширкатлар тақдим қилган маълумотларни (хужжатларни) ўрганиб чиқиб, танловда иштирок этишга рухсат бериш ёки бермаслик тўғрисида қарор қабул қилади.

13. Биринчи ва иккинчи босқичда ғолиб бўлган ширкат танловнинг иккинчи ва учинчи босқичида иштирок этиш учун туман (шаҳар), вилоят комиссияси қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

танлов комиссиясининг ширкатнинг шаҳар (туман), вилоятларда ўтказилган танлови ғолиби бўлганлиги тўғрисидаги қарори нусхаси;

танловнинг шаҳар (туман), вилоят босқичида комиссия аъзоларининг ширкатдаги ҳолатни ўрганиш ва ширкат аъзолари билан ўтказган сўровлар натижалари (3 ва 4-иловаларга мувофиқ).

5-боб. Танлов комиссияси

14. Танлов комиссияси таркиби қуйидагича ташкил топади:

1 ва 2 босқичларда:

Комиссия тарқиби белгиланган тартибда вилоят, шаҳар (туман) ҳокими томонидан тасдиқланади.

Комиссия таркибига қуйидагиларни киритиш тавсия этлади:

коммунал соҳа бўйича вилоят ва шаҳар (туман) ҳокими ўринбосари - танлов комиссиянинг раиси;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармаси (бўлим) бошлиғи – танлов комиссияси ўринбосари;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи (шаҳар ва туманларда уй-жой хизмат кўрсатиш бўлими ходими) - танлов комиссияси котиби;

республика "Маҳалла" хайрия жамғармаси вилоят бўлими бошлиғи;

вилоят ва шаҳар (туман) ХУЖМШ уюшмаси, оқсоқоллар кенгаши раислари, ёнғин хавфсизлиги, молия, санитар-эпидемология бўлими бошлиқлари ва бошқалар.

3 босқичда:

Танлов комиссияси таркиби Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири томонидан тасдиқланади.

15. Танлов комиссияси ишларига раҳбарлик танлов комиссияси раиси, у бўлмаган вақтда унинг ўринбосари томонидан амалга оширилади. Агар танлов комиссияси йиғилишида бир вақтнинг ўзида раис ва унинг ўринбосари ёки комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок  этмаса, унинг қарорлари хақиқий ҳисобланмайди.

16. Танлов комиссияси:

ушбу Низом бўйича танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган объектларни кўздан кечиради ва баҳолайди;

танлов ғолибларини умумий баллар сонини ҳисоблаш йўли билан аниқлайди. Бир нечта танлов қатнашчиларининг баллари сони тенг бўлганда ғолиб комиссия аъзоларининг очиқ овоз бериш йўли билан аниқлайди;

овоз беришда ҳар бир комиссия аъзоси битта овозга эга бўлади;

танлов якуни ҳамда натижалари юзасидан танлов комиссияси раиси, ўринбосари, котиби ва комиссия аъзолари томонидан имзоланган баённома билан расмийлаштирилади.

6-боб. Танлов иштирокчиларини баҳолаш мезонлари

17. Ширкатларни баҳолаштанлов қатнашчиларини икки босқич мезонлари асосида баҳолаш амалга оширилади.

Биринчи босқичда ширкат бошқарувининг Ўзбекистон Республикасининг "Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида"ги Қонунига мослиги юзасидан баҳо берилади.

Иккинчи босқичда ширкатнинг кўп хонадонли уй-жойлар ва унга яқин ҳудудларга хизмат кўрсатишда эришилган натижаларга баҳо берилади.

7-боб. Танловни ўтказиш тартиби

18. Танлов ҳар бир босқичда тегишлигича шаҳар (туман), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар хокимлари ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири томонидан тасдиқланган танлов жадвали асосида ўтказилади.

Танлов ўтказиш юзасидан қабул қилинган ҳужжатда қуйидагилар ўз аксини топган бўлиши лозим:

танловни ўтказилишини эълон қилиш;

танлов қатнашчиларидан ариза қабул қилиш;

танлов иштирокчиларини баҳолаш;

танлов комиссияси томонидан танлов якуни бўйича қарор қабул қилиш;

танлов натижаларини эълон қилиш ва ғолибларни мукофотлаш тартиблари.

19. Танлов ҳудудий оммавий-ахборот воситаларида ва тегишли идора (органнинг) расмий веб-сайтларда эълон бериш орқали иштирокчиларга етказилади.

Танлов Низомини ва уни ўтказиш жадвалини ҳудудий хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари орасида тарқатиш Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига юклатилади.

20. Танлов иштирокчилари ҳисобланган ширкатларни баҳолаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

танлов комиссияси томонидан ширкатнинг уй-жойлар (уйлар) ва унга туташ бўлган ҳудудда (ширкатнинг ер участкасида) умумий мулкни сақлаш бўйича иш натижалари билан танишиш;

ширкатда тафтиш комиссияси сайланганлиги ва унинг иш фаолияти тўғрисидаги маълумот (ширкат устидан умумий назорат);

ширкат бошқаруви таркибига кирмаган унинг аъзолари ўртасида сўровлар олиб бориш.

Сўровни ўтказиш гуруҳлари таркиби танлов комиссияси томонидан танлов иштирокчиларини объектив баҳолаш таъминлаш ва сўров жараёнини шаффоф олиб бориш учун ва ширкатларга ён босиш имкониятларини чеклашни кўзда тутиб тузилади.

21. Ширкат сўровида иштирок этган респондентларнинг сони ширкатнинг умумий аъзоларининг 20 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.

22. Ширкат аъзоларининг сўров натижалари умумлаштирилиб, тўлдирилган сўровномаларнинг асл нусхалари билан танлов комиссиясига тақдим этилади.

Танлов комиссияси вакиллари томонидан ширкат жойлашган жойда умумий мулкни ва унга туташ бўлган ҳудудни сақлаш учун ширкат фаолиятини баҳолаш бўйича натижалар танлов комиссиясига 2-иловага мувофиқ тақдим этилади.

23. Танлов комиссияси аъзолари ширкат аъзолари ва бошқарув органларини анкета саволлари бўйича суҳбат ўтказадилар ва олинган жавобларга қараб баҳолайдилар (3-илова).

Ширкатнинг умумий баҳоси ҳар бир мезон учун ҳисоб-китоблар суммаси сифатида 2, 3 ва 4-иловаларга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.

24. Танлов комиссияси ҳар бир иштирокчининг умумий баҳоси асосида мусобақа ғолибларини коллегиал равишда аниқлайди ва танлов комиссиясининг ҳар бир аъзоси томонидан имзоланган баённома билан ширкатларнинг эгаллаган ўринларини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилади.

25. Иккинчи ва учинчи босқичда танлов комиссияси ширкатларни баҳолашда, олдинги босқичдаги танлов комиссиясининг баҳолашидан қатъий назар, мустақил равишда ҳар бир баҳолаш мезонлари бўйича иштирокчиларни баҳолайди.

8-боб. Танлов натижаларини эълон қилиш ва ғолибларни тақдирлаш

26. Шаҳар (туман) танловининг натижалари шаҳар (туман) хокимияти томонидан, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси кўмагида уюштириладиган шаҳар (туман) хусусий уй-жой мулкдорлари йиғилишида эълон қилинади.

27. Вилоят босқичининг натижаси вилоятнинг ҳар бир шаҳар, туман ширкатлари вакилларининг иштирокидаги ўтказиладиган йиғилишда эълон қилинади.

28. “Энг намунали хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати” номинациясининг шаҳар (туман), вилоят босқичларининг танлов ғолиблари шаҳар (туман), вилоят хокимининг I, II, III даражали дипломлари, қимматбаҳо совғалари ва (ёки) маҳаллий ҳокимликларнинг резерв жамғармаси маблағлари ҳисобидан пул мукофотлари билан тақдирланадилар.

29. Республика босқичининг натижаси танлов комиссиясинин якуний йиғилишида эълон қилинади.

Республика танлов комиссиясининг баённомасига асосан уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг танлов ғолибларини тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинади.

30. Республика танлови ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳиссобиданЭнг намунали хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати” номинациясининг I, II, III даражали дипломлари билан ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланадилар:

I даражали диплом – Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 300 баравари;

II даражали диплом – Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 200 баравари;

III даражали диплом – Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 100 баравари.

31. Пул мукофотлари танлов ғолиблари томонидан қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:

50 % – уй-жой фондини таъмирлаш ва ободонлаштириш учун;

50 % – ширкат ходимлари ва ширкат ишида фаол иштирок этган аъзоларини раҳбатлантириш учун.

32. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган.

Низомга 1-илова

“КЕЛИШИЛДИ”

Тошкент шаҳри Мирзо-Улуғбек тумани хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси раиси

У. Маматов

“___” _________________ 2018 йил

 

 

Тошкент шаҳар Мирзо-Улуғбек туманида ўтказиладиган “Энг намунали хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати” танловига тақдим қилинадиган маълумотлар

 

Тошкент шаҳар Мирзо-Улуғбек тумани Қорасув массиви “Умидвор” хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати.

 

Хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати раиси

_________________________________________________________________

(имзо, фамилияси, исми, шарифи)

 

Хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати бош хисобчиси

__________________________________________________________________

(имзо, фамилияси, исми, шарифи)

 

м.ў.

 

 

Низомга 2-илова

Ширкат томонидан танловга тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхати

I. Хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати ҳақида умумий маълумотлар

1. Хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатининг тўлиқ номланиши;

2. Хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатининг манзили;

3. Хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатининг давлат рўйҳатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг санаси ва рақами;

4. ХУЖМ ширкатида жойлашган уйлар сони, ҳар бир уйдаги турар жой ва нотурар жойларнинг сони;

5. ХУЖМ ширкатида ноқонуний объектлар сони ва уларнинг бугунги кундаги ҳолати (буздуриш, судга даво аризалар киритиш);

6. Ширкат бошқарувининг таркиби (бошқарув раиси ва бошқарув аъзоларининг фамилияси, исми, шарифи, алоқа телефонлари);

7. ХУЖМШда “Обод уй” дастури бўйича электрон база яратилганлиги тўғрисидаги маълумот;

8. Бир йил давомида ширкат аъзоларидан келиб тушган шикоят ва аризаларнинг ижроси тўғрисидаги маълумот;

9. Ширкатнинг штат бирлиги бутланганлиги тўғрисидаги маълумот;

10. Ширкатнинг моддий техник таъминоти тўғрисидаги маълумот.

II. ХУЖМШининг кўп қавали уй-жойлар (уйлар) ва ширкатнинг ер участкасида умумий мулкни сақлаш бўйича фаолияти тўғрисида маълумот

10. Ширкатнинг умумий мулкинини сақлаш ва таъмирлаш бўйича режаси борми:

жорий йилга                                                 ҳа £                                       йўқ £

кейинги 2-3 йилга                                       ҳа £                                       йўқ £

11Даромад ва харажатлар сметасини аниқлаш учун асос (кераги кўрсатилсин):

________ ўтган йил учун даромадлар сметаси;

________ ўтган йил учун харажатлар сметаси;

________ ўтган йил учун даромадлар ва харажатлар сметаси;

________ жорий йил учун иш режаси;

________ бошқалар ___________________________________________________.

12. Ширкат аъзоларининг умумий мулки, ер участкаси ва ширкат мол-мулкини сақлаш харажатлари учун тасдиқланган мажбурий тўлов миқдори __________ сўм/кв.м.

13. Мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик миқдори:

      2017 йилда ____________ минг сўм, ойлик тўловдан ______%;
      2018 йилда ____________ минг сўм, ойлик тўловдан ______%.

14. Коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича қарзларнинг миқдори:

      2017 йилда ____________ минг сўм, ойлик тўловдан ______%;
      2018 йилда ____________ минг сўм, ойлик тўловдан ______%.

15. 2018 йил учун ширкатнинг ўз маблағлари хисобидан бажарилиши назарда тутилган таъмирлаш ишлар рўйхати:

Уй манзили

Иш ва таъмирлаш тури

Табиий ифодадаги ҳажми

Қиймати (минг сўм)

 

 

 

 

3. Қўшимча маълумот

Сизнинг фикрингизча:
ширкатингиз шаҳар (туман)нинг бошқа ширкатларидан қандай илғор тажрибаси билан аҳолига хизмат кўрсатишда фарқ қилади;
бу илғор тажрибани қандай қилиб бошқа ширкатларга тадбиқ қилиш мумкин;
нима учун ширкатингиз “Энг намунали ширкат” номига даъвогарлик қиляпти.

Низомга 3-илова

Ширкат аъзолари ва бошқарув органлари учун анкета саволлари
т/р
Саволлар
Жавобнинг баҳоланиши (балл)
Ширкат аъзолари учун саволлар

 
1.

Ширкат раиси ва бошқарувини сайлаш қачон ва қай тарзда амалга оширилди (умумий йиғилиш баённомасини иштирокчиларнинг рўйхати, манзиллари кўрсатилган ҳолда тақдим қилинсин)?


 
2.

Ширкат раиси "Коммуналўкув" ДУК марказида ўқиганлиги тўғрисидаги сертификатга эгами?


 
3.

Сизнинг ширкатингизда умумий йиғилишлар бир йилда неча марта ва қандай ўтказилган? Ширкатнинг қанча аъзолари унда иштирок этган (охирги йиғилиш баённома нусхасини, иштирокчилар сонини кўрсатган ҳолда тақдим қилинади)?


 
4.

Уй-жой мулкдорлари ширкат ишларида қайси масалаларни ҳал қилишда иштирок этади (ёки жалб қилинади)?


 
5.

Ширкат аъзолари ширкат фаолиятини қандай назорат қиляпти?


 
6.

Ширкатга уй-жой мулкдорларининг мулк эгалари манфаати учун маблағларни сарфлашга бўлган ишонч даражаси?


 
7.

Ширкат аъзоларининг уйга кўрсатилаётган хизмат даражасидан қониқиши (умумий мулкни бошқариш, унга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш)?


 
8.

Ширкатда тафтиш комиссияси сайланганми ва унинг иш фаолияти қандай ташкиллаштирилган (ширкат устидан умумий назорат)?


 
Ширкат бошқарув органлари учун саволлар

 
9.

Даромад ва харажатлар сметасининг тасдиқланиши, умумий мулкни сақлаш учун ажратиладиган маблағ миқдорини тасдиқлаш қандай амалга оширилди? Ширкатнинг нечта аъзоси бу жараёнда иштирок этди (умумий йиғилиш баённомасидан олинган кўчирма)?


 
10.

Умумий йиғилиш қарорларини бажариш, иш режаларини амалга ошириш, даромадлар ва харажатлар сметаларини амалга ошириш учун ширкат бошқаруви кенгаши неча марта ширкат аъзоларига ахборот берган (охирги ҳисоботнинг нусхасини илова қилисин)?


 
11.

Текширув комиссияси қачон, қаерда ва ким томонидан қандай таркибда сайланганлиги тўғрисида ва унинг йиғилишлар ўтказганлиги тўғрисида ахборот беринг (баёномадан нусхани илова қилинг)?


 
12.

Ширкатнинг якуний молиявий-хўжалик фаолияти текшируви охирги марта қачон ўтказилди (охирги текшириш натижаларига кўра, текширув комиссиясининг ҳисобот нусхасини илова қилинг)?


 
13.

ХУЖМ ширкатида бухгалтерия ҳолати


 
14.

Турли масалалар ечимини топишда уй-жой мулкдорларининг манфатлари қандай ҳисобга олинади?


 
15.

Ширкат аъзоларини низом мазмуни, ширкат ва ширкат аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, бошқарув қарорлари ва умумий йиғилиш, ўтказилган ширкат кенгашининг йиғилишлари ҳақида қайси тартибда маълумот берилади?


 
16.

Умумий мулкни сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш бўйича жорий ва истиқболли (2-3 йил) иш режаларининг мавжудлиги?


 
17.

Қарздорликни камайтириш бўйича ширкат томонидан олиб борилаётган ишлар?


 
18.

Ширкат ходимлари ўз малакасини қаерда оширишади (ходимлар малакасини оширганлиги ҳақида тўлиқ маълумот)?


 
19.

Ким ҳал этган ва қай тарзда:

уйни бошқаришни (бошқарув кенгаши, ижро этувчи директори, ихтисослаштирилган ташкилот билан тузилган шартнома орқали)?

уйнинг умумий фойдаланиш жойларига хизмат кўрсатишни (мулкдорлар ҳисобига, ширкатнинг штатдаги ходимлари, шартномалар бўйича ихтисослашган ташкилотлар ва бошқалар билан)?


 

 

Жами (балл):

 

Изоҳ: саволга 80%дан кўп тўғри жавоб берилса – 8-10 балл, саволга 60% дан кўп жавоб берилса – 5-7 балл, саволга 30%дан кўп жавоб берилса – 3-5 балл, саволга 30% дан кам жавоб бўлса - 2 балл берилади.

Низомга 4-илова

Ширкатни бахолашдаги асосий кўсаткичлар

Т/р

Асосий кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Балл

1.

Уйнинг асосий тузилмалари ва қурилиш элементларининг техник холати (фасад, том қисми ва бошқалар).

балл

1 дан
5 гача

2.

Умумий фойдаланиш майдонларининг техник холати (техник йўлаклар, чердаклар, ертулалар ва бошқалар).

балл

1 дан
5 гача

3.

Уйларнинг ички муҳандислик коммуникацияларининг ва жихозларнинг техник ҳолати.

балл

1 дан
5 гача

4.

Туташ худудларнинг сақланиши (туташ худуднинг санитар, йўлакларнинг, болалар майдончаларининг холати, контейнерлар турадиган майдонларнинг жихозланиши).

балл

1 дан
5 гача

5.

Туташ худудларнинг эстетик холати: майдонларнинг кўкаламзорлаштирилганлиги, майсазорлар, гуллар ва бошқалар.

ҳа/йўқ

5/0

6.

Умумий фойдаланиш майдонларининг эстетик холати

балл

1 дан
5 гача

7.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича чора-тадбирларнинг мавжудлиги.

ҳа/йўқ

5/0

8.

Уй-жой коммунал хизматлари учун тўловларни йиғиш суммаси фоиз хисобида.

балл

1 дан
5 гача

9.

Уйларнинг ички муҳандислик ускуналари ҳамда жихозларини модернизация қилиш ва техник қайта жихозлаш. Замонавий энергия тежовчи технологияларни жорий этиш.

ҳа/йўқ

5/0

10.

Ўрнатилган хисоблагичларнинг мавжудлиги.

ҳа/йўқ

5/0

11.

Бюджетда, ресурс етказиб берувчи ва бошқа ташкилотларга тўланадиган қарзлар йўқлиги.

ҳа/йўқ

5/0

12.

Кўп қаватли уй-жой жойлашган жойдаги ерларни ва шу уйга кирувчи бошқа кўчмас мулк объектлари жойлашган ер участкасини шакллантириш ва унинг кадастр рўйхатига олинганлиги тўғрисидаги хужжатларнинг мавжудлиги.

ҳа/йўқ

5/0

13.

Кўп хонадонли уйнинг ёнғинга қарши холати (давлат ёнғин хафвсизлиги органларининг кўрсатмаларига мувофиқлиги, белгиланган хар бир кўрсатманинг 10% ни бажарганлиги учун бир балл берилади).

балл

1 дан
10 гача

 

Жами:

балл

 

Изоҳ: Ширкатни бахолашдаги асосий кўсаткичлари Ўзбекистон Республикаси «Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги қонуни ва уй-жой кодекси талаблари асосида баҳоланади.

Umumiy takliflar

1219