Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
11164 Фурқат тумани ҳокимияти 14/12/2019 29/12/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 ноябрдаги “2019-2020 йил қиш-баҳор мавсумида республика аҳолиси ва ижтимоий соҳа муассасаларини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 949-сонли ва вилоят ҳокимининг 2019 йил 28 ноябрдаги 406-сонли қарори ҳақида
ID-11164

                                                                         “Л О Й И Ҳ А”

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил                       25 ноябрдаги “2019-2020 йил қиш-баҳор мавсумида республика аҳолиси ва ижтимоий соҳа муассасаларини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 949-сонли ва вилоят ҳокимининг 2019 йил 28 ноябрдаги 406-сонли қарори ҳақида

Туман аҳолисининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини кафолатли таъминлаш, ички ва ташқи бозорларга йил давомида маҳсулот етказиб бериш юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш ва назоратни йўлга қўйиш ҳамда нарх-наволар асоссиз ўсиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг             2019 йил 25 ноябрдаги 949-сонли ва вилоят ҳокимининг 2019 йил                     28 ноябрдаги 406-сонли  қарори ижросини таъминлаш мақсадида

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил                 25 ноябрдаги 949-сонли ва вилоят ҳокимининг 2019 йил 28 ноябрдаги           406-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

  1. 2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришнинг умумий прогноз ҳажмлари 1-иловага мувофиқ;

2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини заҳирага жамғаришнинг тайёрлов ташкилотлари бўйича прогноз ҳажмлари 2-иловага мувофиқ;

2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумига туман ҳудудий тайёрлов ташкилотларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш прогноз ҳажмлари 3, За, Зб-иловаларга мувофиқ;

2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумига туман тиббиёт бирлашмаси томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш прогноз ҳажмлари 4-иловага мувофиқ;

 2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумига туман Мактабгача таълим бўлими муассасалари томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш прогноз ҳажмлари 5-иловага мувофиқ;

2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (картошка, пиёз, сабзи ва гуруч) захирага жамғаришнинг режа-жадвали 6, 6а, 66, 6в, 6г-иловаларга мувофиқ;

2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумига жамғарилган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (картошка, пиёз, сабзи ва гуруч) ички истеъмол бозорига савдога чиқарилиши ва ижтимоий соҳа муассасаларининг эҳтиёжи учун ишлатилиши бўйича тармоқ жадваллари 7, 7а, 76, 7в, 7г, 7д-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Қуйидагилар:

2019-2020 йилги қиш-баҳор мавсуми учун ички истеъмол мақсадларига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини заҳирага жамғариш ва мақсадли ишлатилишини мувофиқлаштириш бўйича туман ишчи гуруҳи             8-иловага мувофиқ;

2019-2020 йилги қиш-баҳор мавсуми учун ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжларига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини заҳирага жамғариш ва мақсадли ишлатилишини мувофиқлаштириш бўйича туман ишчи гуруҳи 9-иловага мувофиқ;

2019-2020 йилги қиш-баҳор мавсуми учун ички истеъмол ва ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжларига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга банк кредитларини ажратиш ва бюджет, бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан молиялаштириш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича туман ишчи гуруҳи 10-иловага мувофиқ;

2019-2020 йилги қиш-баҳор мавсуми учун ички истеъмол ва ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжларига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ва савдога чиқариш юзасидан мониторинг олиб бориш бўйича туман ишчи гуруҳи 11-иловага мувофиқ;

2019-2020 йилги қиш-баҳор мавсуми учун ички истеъмол мақсадлари ва ижтимоий соҳалар эҳтиёжларига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш, ички бозорга савдога чиқариш ва ижтимоий соҳа муассасалари томонидан ишлатилишини назорат қилиш бўйича туман ишчи гуруҳи 12-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Туман ҳокимининг ўринбосарлари С.Тошпўлатов, Т.Сиддиқов, Иқтисодиёт ва саноат бўлими И.Жўраевлар зиммасига - ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ 2019-2020 йиллар қиш-баҳор мавсумига захирага ғамлаш учун зарур ҳажмларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, шу жумладан, такрорий экин майдонларида етиштириш, экилган ерларда шундай маҳсулотлар етиштиришни таъминлаш юзасидан;

 туман ҳокимининг ўринбосари Т.Сиддиқов зиммасига - ушбу қарорнинг 2 ва 3-иловаларга мувофиқ 2019-2020 йиллар қиш-баҳор мавсумида ички истеъмол бозорини таъминлаш учун асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилишга ўз вақтида шартномалар тузиш ва захирага ғамлаш ҳамда ички истеъмол бозорида талаб ва эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда уларнинг сотилиши юзасидан;

туман ҳокимининг ўринбосари Б.Абдуллаев, Тиббиёт бирлашмаси Н.Абидов, Мактабгача таълим бўлими Д.Қодирова зиммаларига - ушбу қарорнинг 4, 5-иловаларига мувофиқ ижтимоий соҳа муассасаларининг эҳтиёжлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга ўз вақтида шартномалар тузиш ва захирага ғамлаш ҳамда улардан самарали ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан;

Молия бўлими М.Орипов зиммасига - ушбу қарорнинг                            4, 5-иловаларига мувофиқ асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини 2019-2020 йиллар қиш-баҳор мавсумига захирага ғамлаш учун ижтимоий соҳа муассасаларини ва улар томонидан жалб этиладиган тайёрлов ташкилотларини ўз вақтида молиялаштириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

  1. Туман ҳокимининг ўринбосарлари С.Тошпулатов, Т.Сиддиқов, Б.Абдуллаев, Иқтисодиёт ва саноат бўлими, Тиббиёт бирлашмаси,   Мактабгача таълим бўлими билан биргаликда:

2019-2020 йиллар қиш-баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага ғамлаш учун маҳсулот ишлаб чиқарувчилар, тайёрлов ташкилотлари ва ижтимоий соҳа муассасалари ўртасида истисно тариқасида тўғридан-тўғри контрактация шартномалари тузилишини таъминласин;

тузилган шартномаларнинг натижалари юзасидан ҳар куни туман ҳокимига маълумот тақдим этиб борсин.

  1. Қуйидагилар:

Мазкур қарорнинг 2-бандида назарда тутилган туман ишчи гуруҳларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

а)  2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун ички истеъмол мақсадлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ва мақсадли ишлатишни мувофиқлаштириш бўйича 8-иловага мувофиқ туман ишчи гуруҳи (Сиддиқов):

қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини туман  бўйича захирага жамғаришнинг белгиланган прогноз хажмлари бажарилиши юзасидан мониторинг натижаларини танқидий муҳокама қилиб бориш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари аҳоли эҳтиёжига нисбатан кам етиштириладиган ҳудудлар захираси учун етишмайдиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми эҳтиёждан ортиқча ҳудудлар ҳисобига қоплаш чораларини кўриш;

захира тадбирларига жалб этилган тайёрлов ташкилотлари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ўртасида маҳсулот етказиб бериш юзасидан, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри контрактация шартномалари тузиш ишларини самарали ташкил этилишини назорат қилиш;

захира тадбирларига жалб этилган тайёрлов ташкилотлари томонидан захира мақсадлари учун талаб этиладиган маблағлар бўйича тижорат банкларига буюртмаларни тақдим этилишини ва маблағлар ажратилишини назорат қилиш;

захира мақсадлари учун омборхоналар ва сувутгичли сиғимлар етишмаётган ҳудудларга бошқа ҳудудлардаги ортиқча сиғимларни бириктириш ҳисобига мавжуд сиғимлардан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш;

қиш-баҳор ойларидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ички истеъмол бозорида нархлар конъюктурасини доимий мониторингини олиб бориш ва ўзгаришини прогноз қилиш асосида нархлар кескин ўзгаришининг олдини олиш мақсадида тегишлигича 6, 6а, 66, 6в ва 6г- иловаларга мувофиқ тасдиқланган тармоқ жадваллари ижросини назоратга олиш ва зарур ҳолларда унга тегишли тузатишлар киритиш;

маҳсулотларни захирага жамғаришнинг белгиланган прогноз ҳажмлари ва сотишга чиқариш тармоқ жадваллари бажарилиши юзасидан ўтказилган мониторинг натижалари асосида захира мақсадлари учун маҳсулотларни харид қилиш, тайёрлаш, сақлаш ва сотиш билан боғлиқ аниқланган муаммоларни тезкор бартараф этиш чораларини кўриш;

б)  2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжларига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ва мақсадли ишлатишни мувофиқлаштириш бўйича 9-иловага мувофиқ туман ишчи гуруҳи (Абдуллаев):

қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини  туман бўйича захирага жамғаришнинг белгиланган прогноз ҳажмлари бажарилиши юзасидан мониторинг натижаларини танқидий муҳокама қилиб бориш;

ижтимоий соҳа муассалари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ўртасида маҳсулот етказиб бериш юзасидан истисно тариқасида тўғридан-тўғри контрактация шарномалари тузиш ишларини самарали ташкил этилишини назорат қилиш;

захира тадбирларига жалб этилган ижтимоий соҳа муассасалари томонидан захира мақсадлари учун талаб этиладиган бюджет маблағлари бўйича буюртманомаларни молия бўлимига ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;

ижтимоий соҳа муассасалари томонидан захирага жамғариладиган маҳсулотларни сифатли сақлаш учун омборхоналар ва совутгичли сиғимлар масаласини ҳал қилиш;

ижтимоий соҳа муассасаларида захирага жамғарилган маҳсулотлар мақсадли ишлатилишини назорат қилиш;

в)  2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун ички истеъмол ва ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжларига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга банк кредитлари ажратиш ва бюджет, бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан молиялаштириш масалаларини мувофиқлаштириш 10-иловага мувофиқ бўйича туман ишчи гуруҳи (Тошпулатов);

қиш ва баҳор ойларида ички бозорни кафолатли таъминлаш ва нархларни барқарор сақланишини таъминлаш мақсадида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш тадбирларига жалб этилган тайёрловчи корхоналарнинг кредитлари бўйича буюртманомалари тижорат банкларида кўриб чиқилишини назорат қилиш;

ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжи учун захирага жамғариладиган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга талаб этиладиган маблағларни ҳисоб-китоб қилиш ва муассасаларнинг ажратилган бюджет маблағлари доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишини амалга ошириш;

Тиббиёт бирлашмаси, Мактабгача таълим бўлими томонидан захира мақсадлари учун режалаштирилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш;

тайёрлов корхоналари томонидан кредит маблағлари учун банк муассасаларига тақдим этилган буюртманомалар бўйича кредитлар ажратилишини назоратга олиш;

г)   2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумида ички истеъмол ва ижтимоий соҳалар эҳтиёжлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ва савдога чиқариш юзасидан мониторинг олиб бориш бўйича 11-иловага мувофиқ туман ишчи гуруҳи (Жўраев):

қиш ва баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини  туман “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг худудий ташкилотлари ва ижтимоий соҳалар бўйича захирага жамғаришнинг белгиланган прогноз ҳажмлари бажарилиши юзасидан туман ҳокимлигига кунлик таҳлил маълумотларини киритиб бориш;

қиш ва баҳор мавсуми учун захирага жамғарилган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини туман “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг худудий ташкилотлари бўйича ички истеъмолга савдога чиқариш ва ижтимоий соҳалар бўйича мақсадли ишлатилиши бўйича тармоқ жадваллари ижроси юзасидан кунлик мониторинг олиб бориш ва туман ҳокимлигига таҳлилий маълумотларни тақдим этиш;

д)  2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун ички истеъмол мақсадлари ва ижтимоий соҳалар эҳтиёжлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш, ички бозорга савдога чиқариш ва ижтимоий соҳа муассасалари томонидан ишлатилишини назорат қилиш бўйича 12-иловага мувофиқ туман ишчи гуруҳи (Қ.Абдуллаев):

2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун ички истеъмол мақсадлари ва ижтимоий соҳалар эҳтиёжлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришга жалб этилган хўжалик субъектлари томонидан тақдим этилган ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини ўрганиш;

7-иловага мувофиқ захирага жамғарилган маҳсулотлар омборхоналар ва совутгичли сиғимларда дахлсиз сақланишини назорат қилиш, маҳсулотлар тармоқ жадваллари асосида савдога чиқарилишини ва ижтимоий соҳа муассасалари томонидан мақсадли ишлатилишини ўрганиш;

захира омборларидан ички истеъмол бозорига савдога чиқариладиган маҳсулотларнинг нархлари шаклланишини назорат қилиш.

  1. Тиббиёт бирлашмаси (Абидов), Мактабгача таълим бўлими (Қодирова):

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ҳажмларига мос омборхоналар ва совутиш сиғимларини хатловдан ўтказиб, хатлов натижаларига кўра ижтимоий соҳа муассасалари учун белгиланган ҳажмларни сақлашга, етказиб беришга ихтисослашган ташкилотлар рўйҳатини алоҳида кўрсатган ҳолда туман ҳокимлигига маълумот тақдим этсин ҳамда маҳсулотларнинг нес-нобуд бўлишига йўл қўймаслик учун зарур шарт-шароитлар яратсин;

ушбу қарорнинг 2 ва 3-иловалардаги прогноз ҳажмларга мувофиқ            2019-2020 йиллар қиш-баҳор мавсумида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларда ғамлаб қўйилишини таъминласин;

2020 йил 1 январга қадар, тасдиқланган тармоқ жадваллари асосида захирага қўйилган маҳсулотни ички истеъмол бозорига етказиб бериш ва савдо шохобчаларини белгиланган тартибда жойлаштириш жадвалларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. Бунда маҳсулотлар туманнинг барча худудлари, шу жумладан, тоғли ва бориш қийин бўлган ҳудудлари бўйича бир текис тақсимланиши ҳисобга олинсин;

2020 йил 1 январдан 2020 йил 1 июнгача бўлган даврда захира қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини савдо шахобчаларига етказиб бериш ва ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжлари учун ишлатиш тармоқ жадваллари бажарилиши устидан ҳар ҳафта мониторинг олиб борилсин, унинг натижалари бўйича туман ишчи гурухига (Тошпулатов, Сиддиқов, Абдуллаев) тегишли ахборотларни ҳар ўн кунда тақдим этиб борилишини таъминласинлар;

мавжуд муаммоли масалалар бўйича уларни ҳал этиш юзасидан аниқ таклифлар билан туман ишчи гуруҳларига ахборот тақдим этган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш, савдога чиқариш ва мақсадли ишлатиш бўйича тасдиқланган тармоқ жадваллари қандай бажарилаётганлигининг ҳар ўн кунда мониторингини олиб борсин.

  1. 2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага ғамлаш бўйича белгиланган ҳажмларни молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

         3-иловада кўрсатилган тайёрлов ташкилотлари учун - тайёрлов ташкилотларининг ўз айланма маблағлари ва тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари;

             4, 5-иловаларда кўрсатилган туман тиббиёт бирлашмаси, туман Мактабгача таълим бўлимлари учун - туман бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар.

  1. Молия бўлими (Орипов), Иқтисодиёт ва саноат бўлими (Жўраев) ва масалага алоқадор корхоналар билан биргаликда бюджет ташкилотлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларини харид қилиш бўйича бозор конъюктурасидан келиб чиқиб, чекланган нархларни ўрнатсинлар.
  2. Молия бўлими (Орипов) бюджетдан маблағ билан таъминланувчи ижтимоий соҳа муассасаларига 2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жамғариш учун зарур маблағлар бюджет ва бюджет муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобига тўлиқ ажратилишини таъминласин.

Бунда, ижтимоий соҳа муассасалари томонидан 4 та турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (картошка, пиёз, сабзи ва гуруч) харид қилишда деҳқон бозорларида шаклланадиган ўртача нархлардан келиб чиққан ҳолда захира тадбирларига жалб этилган тайёрлов ташкилотлари билан фермер хўжаликлари ўртасида, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри шартномалар тузилишига, тегишли ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилишига ҳамда камида 40 фоиз миқдорида аванс тўловлари биринчи даражали тўловларга тенглаштирилган ҳолда амалга оширилишига рухсат этилсин.

  1. Тижорат банклари (Норматов, Махмудов)га - захира тадбирларига жалб этилган хўжалик субъектлари буюртмалари асосида уларга                     2019-2020 йил қиш ва баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш мақсадларига имтиёзли кредитлар ажратиш тавсия этилсин.
  2. 2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага ғамлаш ва ички бозорга савдога чиқарилиши мониторингини олиб боришда шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

 “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасига қарашли ҳудудий корхоналар, тайёрлов ташкилотлари томонидан 2019 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини захирага ғамлаш ва 2019-2020 йилларнинг қиш-баҳор ойларида маҳсулотларни захира омборларидан ички истеъмол бозорига сотувга чиқариш ҳажмлари тўғрисида;

тижорат банклари - қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун тадбирларга жалб этилган тайёрлов ташкилотларига ажратилган кредитлар тўғрисида;

Туман Тиббиёт бирлашмаси ва Мактабгача таълими бўлими - ижтимоий соҳа муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини харид қилиш мақсадлари учун мўлжалланган бюджет маблағлари ажратилиши ва ўзлаштирилиши ҳолати, маҳсулотларни захира омборларига ғамлашнинг бориши ва қиш-баҳор ойларида мақсадли ишлатилиши тўғрисида туман Иқтисодиёт ва саноат бўлимига ҳар ўн кунда ахборот тақдим этиб боради.

  1. Иқтисодиёт ва саноат бўлими (Жўраев) бошқа манфаатдор корхона ва ташкилотлар билан биргаликда 2019-2020 йилги қиш-баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага ғамлаш кўрсаткичлари бажарилиши ва уларни молиялаштириш масалалари ҳал этилиши ҳамда тасдиқланган тармоқ жадвалларига мувофиқ самарали ишлатилиши юзасидан мониторинг олиб бориш тизимини жорий этсин ва натижалари бўйича ҳар ўн кунда туман ҳокимига умумлаштирилган маълумотларни киритсин.
  2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари (Тошпулатов, Сиддиқов, Абдуллаев) зиммасига юклансин.

 

 

 

            Туман ҳокими                                                    Д.Ж.Солиев

Umumiy takliflar: 0

478