ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
11154 Хокимият города Ташкент 30/12/2019 14/01/2020 1

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Тошкент шаҳрида наъмунавий дизайн асосида автобус оралиқ бекатларини ташкил этиш тўғрисида
ID-11154

Тошкент шаҳрида наъмунавий дизайн асосида автобус
оралиқ бекатларини ташкил этиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёвнинг 2018 йил 21 декабрь куни Тошкент шаҳрига ташрифи давомида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш, Тошкент шаҳрида транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва тубдан яхшилаш, шаҳар аҳолиси ва Тошкент шаҳрига ташриф буюрувчи меҳмонларга қулайликлар яратиш, автобус оралиқ бекатларининг наъмунавий дизайн асосида жойлаштириш мақсадида,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

Тошкент шаҳридаги автобус оралиқ бекатларини (кейинги ўринларда матнда – “автобус бекати”) наъмунавий дизайни 1-иловага мувофиқ;  

2. Автобус оралиқ бекатлари жойлаштириладиган ер участкаларини тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга муддатли фойдаланиш ҳуқуқи асосида (вақтинчалик) ижарага бериш тартиби тўғрисида низом (кейинги ўринларда матнда – “Низом”) 2-иловага мувофиқ;

Автобус оралиқ бекатлари жойлаштириладиган ер участкаларини тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга муддатли фойдаланиш ҳуқуқи асосида (вақтинчалик) ижарага бериш тўғрисидаги мурожаатни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби (кейинги ўринларда матнда — “Ишчи гуруҳ” деб юритилади) 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари (Б.Рахманкулов), Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси (Б.Холматов), Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси (А.Джураев) ва туман ҳокимликлари:

Тошкент шаҳри ҳудудидаги мавжуд автобус бекатлари жойлаштириладиган ҳудудлар хатловдан ўтказилиб, рўйхати шакллантирилсин.

4. Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари (Д.Хидоятов, Ш.Рахмонов), Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси (Б.Холматов), Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси (А.Джураев):

Тошкент шаҳридаги автобус бекатларини наъмунавий дизайни асосида қурилишига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш чоралари кўрилсин;

юридик ва жисмоний шахсларга автобус бекатлари жойлашадиган ер участкаларини муддатли фойдаланиш ҳуқуқи асосида (вақтинчалик) ижарага беришда низом талабларига қатъий риоя қилинсин.

5. Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси (А.Джураев),  Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси (А.Ризашев), туман ҳокимликлари:

Тошкент шаҳридаги мавжуд автобус бекатларини қонун ҳужжатларига зид равишда қурилиш, реконструкциясини амалга ошириб, фаолият кўрсатаётган юридик ва жисмоний шахсларга ўрнатилган тартибда ушбу қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилсин.

6. Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари (Б.Рахманкулов), Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси (А.Джураев), Ободонлаштириш бош бошқармаси (А.Ризашев), туман ҳокимликлари билан биргаликда:

юридик ва жисмоний шахсларга ер участкаларини муддатли фойдаланиш ҳуқуқи асосида (вақтинчалик) ижарага беришда автобус бекатлари бўйича Тошкент шаҳар аҳолиси ва ташриф буюрувчи меҳмонларга қулайлик ва шарт-шароитлар яратилиши кераклиги ва белгиланган меъёрий ҳужжатлар асосида фаолият юритилиши зарурлиги ҳақида сайёр йиғилишлар ўтказилсин ва тушунтириш ишлари олиб борилсин.

7. “Тошкент оқшоми” ва “Вечерний Ташкент” газеталари таҳририяти (А.Акромов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (П.Халиулин):

мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Б.Рахманқулов ва Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси бошлиғи А.Джураев зиммасига юклатилсин.

 

Тошкент шаҳар ҳокими                                              Ж.Артикходжаев

Тошкент шаҳар ҳокимининг
2019 йил ________даги

___-сон қарорига
2-ИЛОВА

 

Автобус оралиқ бекатлари жойлаштириладиган ер участкаларини тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муддатли фойдаланиш ҳуқуқи асосида (вақтинчалик) ижарага бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Тошкент шаҳрида транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва тубдан яхшилаш, шаҳар аҳолиси ва ташриф буюрувчи меҳмонларга қулайликлар яратиш, автобус оралиқ бекатларини наъмунавий дизайн асосида ташкил этиш мақсадида, автобус оралиқ бекатлари жойлаштириладиган ер участкаларини тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муддатли фойдаланиш ҳуқуқи асосида (вақтинчалик) ижарага бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Автобус оралиқ бекатлари жойлаштириладиган жой – тасдиқланган наъмунавий дизайнга асосан, (уй-жой бинолари, турғун савдо шохобчалари ва бошқа капитал иншоотлар қуриш ҳуқуқисиз) жойлаштирилиши режалаштирилаётган енгил турдаги қурилмалар учун мўлжалланган ер участкаси;

Ишчи гуруҳ – автобус  оралиқ бекатлари жойлаштириладиган ер участкаларини тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга муддатли фойдаланиш ҳуқуқи асосида (вақтинчалик) ижарага бериш тўғрисидаги мурожаатни кўриб чиқувчи коллегиал орган;

Талабгор – автобус оралиқ бекатлари жойлаштириладиган ер участкаларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун мурожаат қилувчи юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг қонуний вакиллари.

Автобус оралиқ бекатлари жойлаштириладиган ер участкалари  тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муддатли фойдаланиш ҳуқуқи асосида (вақтинчалик) ижарага бериш (кейинги ўринларда матнда — “Автобус оралиқ бекатларини ижарага бериш” деб юритилади) Ишчи гуруҳнинг ижобий хулосасига асосан, ер участкаси жойлашган ҳудуддаги туман ҳокимининг қарори ва тамонлар ўртасида тузилган ижара шартнома асосида рухсат берилади.

Талабгорларга ижарага берилган автобус оралиқ бекатлари ер участкалари ёки унинг бир қисми учинчи шахсга фойдаланишга берилиши таъқиқланади, шунингдек, ушбу ер участкаси ва ундаги вақтинча қурилмаларга  нисбатан мулк ҳуқуқи берилмайди ва улар бегоналаштириш (олди-сотди, ҳадя ва бошқ.) объекти хисобланмайди.  

Талабгорларнинг автобус оралиқ бекатларини ижарага бериш тўғрисидаги таклифларини кўриб чиқувчи Ишчи гуруҳ бир ойда камида бир марта йиғилади. Ишчи гуруҳ танлов ташкилотчиси ҳисобланиб, танлов ўтказиш шартлари ва тартибини белгилайди. Ишчи гуруҳ йиғилиш хулосаси унда аъзоларнинг камида тўртдан уч қисми қатнашганда қонуний хисобланади.

2-боб. Автобус оралиқ бекатларини ижарага бериш юзасидан ўтказиладиган танловни ташкил этиш

 

6. Ишчи гуруҳ:

ўз иш регламентини мустақил ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

таклифлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, талабгорнинг таклифини рад этади;

автобус бекатлари жойлашадиган ер участкаларини ижарага беришдан аввал, ушбу ер участкаларида автобус бекатларини жойлаштириш  қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан  ваколати доирасида тегишлилиги бўйича хулосаларни тайёрлайди;

ижарага бериладиган автобус бекатлари жойлашадиган ер участкаларини рўйхатини тасдиқлайди;

таклифларни кўриб чиқиш жараёнида ушбу Низом талаблари ва бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, Ишчи гуруҳ йиғилишини ўтказишни тўхтатади.

Ишчи гуруҳ котиби:

автобус оралиқ бекатларини ижарага бериш лозим бўлган ер участкалари ва ваколатли органларнинг хулосалари ҳамда бошқа зарур маълумотларни рўйхатини шакллантиради ва умумлаштиради, шунингдек танлов ўтказилишидан камида ўн кун олдин танловнинг асосий шартлари, тартиби ва муддатини Тошкент шаҳар ҳокимлигиниг расмий веб-сайтида эълон қилади;

танловда қатнашиш учун таклиф юборган талабгорларнинг рўйҳатини шакллантиради ва уларнинг автобус оралиқ бекатларини ижарага бериш бўйича таклифлари қабул қилиб олинганлиги тўғрисида санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда хабардор қилади.

Автобус оралиқ бекатларини ижарага бериш юзасидан  танловда  Талабгорларнинг таклифларини баҳолаш мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилган хужжатлардаги тақдим қилинган энг яхши таклифни танлаб олиш йўли орқали Ишчи гуруҳ аъзоларининг кўпчилик овози билан ҳал этилади.

Танловларининг натижалари дарҳол эълон қилиниб, баён шаклида расмийлаштирилади ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари томонидан имзоланади.

Баёнда:

Ишчи гуруҳнинг таркиби;

Иштирок этаётган талабгорлар ва уларнинг таклифлари тўғрисидаги маълумотлар;

автобус бекати жойлаштириладиган ер участкасининг жойлашган жойи;

автобус оралиқ бекатлари жойлаштириладиган ер участкаси бўйича танлов ғолиби тўғрисида маълумот.

Танловларининг якуний натижалари бўйича Ишчи гуруҳнинг тегишли хулосаси акс эттирилган баёни тасдиқланган кундан бошлаб, беш иш куни ичида, ушбу ҳудуд жойлашган туман ҳокимлигига юборилади.

Туман ҳокимлиги автобус оралиқ бекатларини ижарага бериш юзасидан Ишчи гуруҳнинг тасдиқланган баёни қабул қилинган кундан уч иш куни ичида ер участкасини муддатли фойдаланиш ҳуқуқи асосида (вақтинчалик) ижарага бериш тўғрисида қарорини қабул қилади ва талабгор билан ижара шартномасини тузади. Ижара шартномаси беш йил муддатга тузилади ва давлат рўйхатидан ўтказилади.    

3-боб. Автобус оралиқ бекатларини жойлаштириш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича
зарур бўлган ҳужжатлар

 

Автобус оралиқ бекатларини ижарага бериш юзасидан Ишчи гуруҳга талабгор томонидан тақдим қилиниши лозим бўлган таклифларида қуйидаги ҳужжатлар мавжуд бўлиши зарур:

жойлаштириладиган автобус бекатини белгиланган меъёрларга мос бўлган наъмунавий дизайни;

автобус бекатини ташкил этиш учун молия манбаъси тўғрисидаги маълумотлар;

сўралаётган автобус бекати манзили, қурилиш ишларини бошлаш ва тугаллаш бўйича маълумот;

юридик шахснинг реквизитлари ёки жисмоний шахс ёҳуд уларнинг қонуний вакилларининг паспортига оид маълумотлар.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барчаси Талабгорнинг имзоси/муҳри билан тасдиқланган бўлиши зарур.

4-боб.  Ижарага берилган автобус оралиқ бекатлари жойлаштириладиган ер участкаларидан фойдаланиш талаблари

 

Талабгорга автобус оралиқ бекатлари жойлаштириладиган ер участкаларини ижарага бериш қуйидаги талаблар асосида амалга оширилади:

а) автобус оралиқ бекатларини белгиланган меъёрларга мос бўлган наъмунавий дизайн асосида қуриш;

б) Талабгор томонидан автобус оралиқ бекатидан фойдаланиш даврида:

аҳоли учун бепул интернет тармоғи (WI-FI);

автобуслар қатнов жадвали ва келиш вақтини кўрсатувчи электрон табло;

кузатув камераси (маълумотларни сақлаш хотирасига эга бўлган);

миллий ҳунармандчилик ёки замонавий дизайндаги ўриндиқлар;

чиқиндиларни ташлаш қутилари;

мобил қурилмалар қувватлаш манбаи;

имконияти чекланган шахслар учун махсус пандус.

Талабгор томонидан автобус оралиқ бекатидан фойдаланиш даврида электр энергия хизматларидан фойдаланишнинг муқобил ва тежамкор турларини амалиётда жорий қилиш ҳақидаги режа ва бошқа таклифларини ҳам тақдим қилиши мумкин.

Талабгор тадбиркорлик фаолиятини юритиш мақсадида, автобус оралиқ бекатидан фойдаланиш даврида бекат девори ҳамда пештоқларига реклама жойлаштириши, chash-in ва cash-out функцияларига эга бўлган банкоматлар ва вендер (vendor) қурилмалари, QR-штрихли коди орқали электрон кутубхоналарни ўрнатиш ҳуқуқига эга.

5-боб. Автобус оралиқ бекатлари жойлаштириладиган ер участкаларини ижарага бериш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш, рухсат бериш ёки рад этиш

 

Автобус оралиқ бекатларини ижарага бериш учун руҳсат бериш масаласи таклиф тушган кундан бошлаб бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда, Ишчи гуруҳ томонидан мазкур Низомнинг 4-бобидаги  мезонлар асосида кўриб чиқилади.

Автобус оралиқ бекатларини ижарага бериш учун айни бир жойга бир нечта таклиф тушган тақдирда биринчи бўлиб мурожаат қилган устунлик ҳуқуқига эга бўлади.

Талабгор сони бир нафар бўлган тақдирда, Ишчи гуруҳ ушбу талабгорга таклифлари қўйилаётган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда автобус оралиқ бекатларини ижарага бериш ҳуқуқига эгадир.

Қуйидаги ҳолларда автобус оралиқ бекатларини ижарага бериш рад этилиши мумкин:

автобус оралиқ бекатларини ижарага бериш учун таклифга илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги;

автобус оралиқ бекатларини ижарага бериш режалаштирилган жой қурилиш, санитария, ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига номувофиқлиги;

тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжудлиги;

агар автобус оралиқ бекатларини ижарага бериш режалаштирилган ер участкаси бўйича бошқа лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган бўлса.

Автобус оралиқ бекатларини ижарага бериш учун рухсат бериш рад этилса, рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда амалга оширилади ва талабгор кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли.

6-боб. Ижарага берилган автобус оралиқ бекатларига нисбатан

 муддатли фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиш

 

22. Ишчи гуруҳ томонидан маъқулланган наъмунавий дизайн лойиҳаси доирасидан четга чиқиб, автобус бекатларини ташкил этган ҳолларда ер участкасига берилган ижара ҳуқуқи туман ҳокимлигининг тегишли қарорига асосан бекор қилинишига сабаб бўлади.

Талабгорга ижарага берилган автобус бекатлари жойлашган ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан ҳам бекор қилиниши мумкин. Ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишида юридик ва жисмоний шахслар бу ҳақда камида ўттиз кун олдин ёзма равишда огоҳлантирилади.

Талабгорнинг ижарага берилган автобус оралиқ бекатларига нисбатан  муддатли фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиш тўғрисидаги ёзма мурожаатига асосан.

7-боб. Якунловчи қоидалар

 

Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Автобус оралиқ бекатларини тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муддатли фойдаланиш ҳуқуқи асосида (вақтинчалик) ижарага беришда вужудга келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

Автобус оралиқ бекатларини тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муддатли фойдаланиш ҳуқуқи асосида (вақтинчалик) ижарага беришда вужудга келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

Umumiy takliflar

541