ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
1115 Хокимият Аккурганского района 03/11/2018 18/11/2018 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2019 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида
ID-1115

               Q A R O R

                                                                                                            

  2018  йил  __________                №  _____                           Оққўрғон  шаҳри. 

                  

 

Ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2019 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

 

 Ўзбекистон  Республикасининг “Ахолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон 97-модда)  17-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами, 2008 йил 29-30-сон, 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли карори билан тасдикланган Ўзбекистон Республикасида Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва  иш топишда қийналадиган шахсларга ишга жойлаштириш учун  туманда  2019 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,

 

    Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож,  иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан ташкил этадиган 10 фоиз миқдорида - 326 кишини ташкил этади, шу жумладан:

ногиронларга-3.6 фоиз, -10 киши;

         ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлгиз ота, ёлгиз оналарга хамда кўп болали ота-оналарга – 8,5 фоиз,  - 28 киши;

         таълим муассасаларини тамомлаган ёшларга – 69 фоиз,  - 225 киши;

         Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшинларидан бўшатилганларга 1,2 фоиз,  - 4 киши;

         пенсия ёшига якинлашиб қолган шахсларга – 5,5 фоиз, - 18 киши;

         жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахсларга -  4,2 фоиз,  -  14 киши;

         бошқа тоифаларга – 1 фоиз, - 3 киши, шундан - сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар -5,5 фоиз, 18 киши, кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар -1,8 фоиз, 6 киши миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.

         2. 2018 йилда ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхона, ташкилот ва муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

          3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2018 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш жойларини умумий микдорининг камида 25 (йигирма беш) фоизи учун, 2019 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш жойларининг  қолган 75 (етмиш беш) фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни хар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва мазкур қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини туман Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.

         4. Иш ўринларини банд қилинган корхона ва ташкилотлар томонидан 2019 йил 1 апрелига қадар банд қилинган иш ўринларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263 – сонли қарорига асосан белиланган тартибда аттестациядан ўтказиш амалга оширилсин.

5. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналадиган  шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун  иш ўринларини банд қилиб кўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) ҳамда иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ҳодим ўз мажбуриятларини  бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини  таъминласинлар.

         6. Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори  билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга  жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-бандига мувофиқ  жарима солиниши белгилансин.

         7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори  билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга  жойлаштириш учун  иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун  банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга  сарфланган маблағларининг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш хуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

         8. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Л.Абдураимов) бир ҳафта муддатда мазкур  қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказсин хамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

         9. Оққўрғон туман ҳокимининг 2017 йил 20 сентябрдаги “Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун  иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги 1489-сон қарори 2018 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

         10. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

         11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисод ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари (Ғ.Шайбеков) зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман хокими                                                  Ф.Омонов

 

 

    Киритди:

 

Туман Бандликка кўмаклашиш

 маркази директори                                                      Л.Абдураимов

 

 

 

 

 Келишилди:

 

Туман ҳокимининг иқтисод ва

табдиркорлик масалалари бўйича биринчи

ўринбосари                                                                          Ғ.Шайбеков

 

 

Туман ҳокимининг бош юрисконсульти                                      Ш.Мирзакаримова

Umumiy takliflar

825