Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
11110 Олтинсой тумани ҳокимияти 12/12/2019 29/12/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Олтинсой туманида дам олиш кунлари савдо ярмаркалари ташкил этишни самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-11110

OЛТИНСОЙ ТУМАН ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

Олтинсой туманида дам олиш кунлари савдо ярмаркалари ташкил этишни самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидалари”га мувофиқ, туман  ҳудудида дам олиш кунлари савдо ярмаркалари ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш максадида,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

 

@. Олтинсой туман “Марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖнинг бозор ҳудудида ҳар дам олиш кунлари савдо ярмаркалари ўтказишга рухсат беришни сўраб туман ҳокимлигига ёзган хати инобатга олинсин.

@@. Олтинсой туман “Марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖнинг бозор ҳудудида ҳар дам олиш кунлари савдо ярмаркалари ўтказишга рухсат берилсин.

@@@. Туман давлат солиқ инспекцияси (Ш.Нуриддинов), туман ички ишлар бўлими (А.Мирзаев), туман санитария-эпидемиология назорати маркази (Р.Жуммаев) ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда:

Олтинсой туман “Марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖ ҳудудида дам олиш кунлари савдо ярмаркаларини тайёрлаш, ўтказиш ва ёпиш бўйича зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқилишини;

дам олиш куни ярмаркалари ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва уларни қайта ишлашдан олинган товарларни, шунингдек илгари фойдаланишда бўлган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини сотишга рухсат берилишини;

дам олиш куни ярмаркалари ҳудудида савдо ўринларининг бепул берилишини таъминласин.

@@@@. Қуйидагилар:

товарга оид ҳужжатлар;

сотувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда дам олиш куни ярмаркаларида иштирок этиш ва маҳсулотларни сотишга рухсат берилиши белгилаб қўйилсин.

@@@@@. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.

@@@@@. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Д.Аллабердиев) зиммасига юклатилсин

Umumiy takliflar: 0

350