ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
11070 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 13/12/2019 28/12/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг айрим буйруқларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-11070

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг айрим буйруқларига

қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ–5812-сон “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ–4075-сон “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва 2017 йил 16 августдаги ПҚ–3216-сон “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ, буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг айрим буйруқларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

                             Вазир                                                                                                                                                                                                                                                   П. Бобожонов

                              Тошкент ш.,

                     2019 йил “ ___ ” _________,

                                        ___ -сон

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг

2019 йил “___” _______ даги ___

-сон буйруғига

ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг айрим буйруқларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2017 йил 23 сентябрдаги 207-сон “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2941, 2017 йил 27 октябрь) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 1-банддаги “ўрта махсус, касб-ҳунар” деган сўзлар “ўрта, касб-ҳунар, ўрта-махсус профессионал” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) 6-банддаги “ўрта махсус, касбий” деган сўзлар “ўрта, касб-ҳунар, ўрта-махсус профессионал” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

в) 27-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги “ўрта махсус, касб-ҳунар,” деган сўзлар “ўрта, касб-ҳунар, ўрта-махсус профессионал” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

г) 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“33. Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ Ички ишлар органлари тизимида тиббий текширув ва ҳарбий-тиббий экспертиза Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тиббиёт бошқармасида ташкил этиладиган Марказий ҳарбий-тиббий комиссия ИИВ-ИИББ-ИИБ тиббиёт бўлимларида ташкил этиладиган ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан амалга оширилади.”;

д) 41-банддаги “2003 йил 21 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Тинч ва ҳарбий даврда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга” деган сўзлар “2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисида низомга” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

е) 44-банд қуйидаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган профилактика инспекторларининг ёрдамчилари Ҳуқуқбузарликлар профлактикаси бош бошқармаси бошлиғининг тавсиясига асосан алоҳида квота асосида ўқишга қабул қилинади.”.

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2017 йил 23 сентябрдаги 207-сон “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2941, 2017 йил 27 октябрь) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-иловасида:

а) 7-банддаги “ўрта махсус ва касб-ҳунар” деган сўзлар “ўрта, касб-ҳунар, ўрта-махсус профессионал” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2018 йил 14 январдаги 13-сон “Хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2972, 2018 йил 16 февраль) билан тасдиқланган Хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“3. Таълим муассасаларига ёши ўн саккиздан кичик ва йигирма бешдан катта бўлмаган, шу жумладан йигирма беш ёшдаги ҳам, ўрта, касб-ҳунар, ўрта-махсус профессионал маълумотга эга номзодлардан иборат Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари, ҳарбий академик лицейлар битирувчилари ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари танлов асосида ўқишга юборилади.”.

б) 52-банднинг иккинчи хатбошисидаги “ўрта махсус, касб-ҳунар” деган сўзлар “касб-ҳунар, ўрта-махсус профессионал” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2018 йил 14 январдаги 13-сон “Хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2972, 2018 йил 16 февраль) билан тасдиқланган Хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-иловасида:

а) 8-банддаги “ўрта махсус ёки касб-ҳунар” деган сўзлар “касб-ҳунар, ўрта-махсус профессионал” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2018 йил 14 январдаги 13-сон “Хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2972, 2018 йил 16 февраль) билан тасдиқланган Хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-иловасида:

а) 10-банддаги “ўрта махсус, касб-ҳунар” деган сўзлар “касб-ҳунар, ўрта-махсус профессионал” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2018 йил 14 январдаги 13-сон “Хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2972, 2018 йил 16 февраль)  билан тасдиқланган Хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 13-иловасида:

а) 3-банддаги “ўрта махсус, касб-ҳунар” деган сўзлар “касб-ҳунар, ўрта-махсус профессионал” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 февралдаги 35-сон “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодлар танловини ўтказиш бўйича методикаларни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2987, 2018 йил 29 мартда рўйхатдан ўтказилган) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодлар танловини ўтказиш бўйича методикаларда:

а) 19-банддаги “ўрта махсус, касб-ҳунар” деган сўзлар “касб-ҳунар, ўрта-махсус профессионал” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) 67-банддаги “ўрта махсус, касб-ҳунар” деган сўзлар “касб-ҳунар, ўрта-махсус профессионал” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

в) 93-банднинг иккинчи хатбошисидаги “ўрта махсус, касб-ҳунар” деган сўзлар
“касб-ҳунар, ўрта-махсус профессионал” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

 

Umumiy takliflar

303