ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
11029 Министерство здравоохранения Республики Узбекистан 11/12/2019 26/12/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 2017 йил 5 сентябрдаги 696-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида
ID-11029

лойиҳа

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 2017 йил 5 сентябрдаги 696-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида

 

Аҳолининг имтиёзга эга тоифасига кўрсатиладиган ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни яқинлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 696-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Қ. Шадманов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

             Бош Вазири                                                                               А. Арипов

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ___ январдаги “__”-сон қарорига

ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 8-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмунда баён этилсин:

Зарурат бўлганда (психиатрия муассасаларида мажбурий даволанаётган беморлар, озодликдан маҳрум этиш жойларидаги шахслар, мутахассислар тавсиясига асосан бир муассасадан бошқасига кўчириш тавсия этилган беморлар, шошилинч ва тез тиббий ёрдам муассасаларидан бошқа муассасаларга ўтказилаётган беморлар ва муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар ва бошқа зарур ҳолатлар учун) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органлари мижозларнинг имтиёзли тоифасини бепул тиббий ёрдам олиш учун ўзининг идоравий мансуб тиббиёт муассасаларига йўналтириши мумкин. Бунинг учун муассасаларда мижозларнинг имтиёзли тоифасини бепул тиббий ёрдам кўрсатиш учун умумий ажратиладиган йулланманинг 5 фоизи олиб қолинади. Имтиёзли тоифага кирадиган мижозларни шифохонага ётқизиш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги қарор Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда тиббиёт ташкилотининг тиббий-танлов комиссияси томонидан аниқланади.

 

 

Umumiy takliflar

109