ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
11000 Министерство здравоохранения Республики Узбекистан 10/12/2019 25/12/2019 2

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази ҳамда унинг филиаллари фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
ID-11000

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

Республика ўрта тиббиёт  ва фармацевтика  ходимлари малакасини  ошириш ва  ихтисослаштириш  маркази ҳамда унинг филиаллари  фаолиятини  такомиллаштириш  бўйича чора-тадбирлар тўғрисида

 

         Республика  ўрта тиббиёт ва  фармацевтика  кадрларининг  малакасини  ошириш  ва ихтисослаштириш  ягона  тизимини  жорий этиш,  касб даражаси  ва касб лаёқатини мунтазам равишда ошириш, узлуксиз таълим  тизимини сифат   жиҳатидан янги босқичга кўтариш, касбий билим ва  кўникмаларни  чуқурлаштириш ва янгилаш,  ўқитишнинг кредит- модул тизимини жорий этиш, шунингдек республика  ва жаҳон тиббиёти соҳасидаги  охирги ютуқлардан  самарали фойдаланишни таъминлаш  ва янги технологияларни ўзлаштириш, тизимни модернизация қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси  қарор қилади:

         1. Белгилаб қўйилсинки:

Республика  ўрта тиббиёт ва фармацевтика  ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази (кейинги ўринларда-Марказ)  ўрта тиббиёт ва фармацевтика кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимининг таянч услубий маркази ҳисобланади, у филиалларига услубий раҳбарлик қилади, илмий-услубий асосларни, ўқув-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқади.

Марказ ўзининг филиаллари билан биргаликда соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органлари буюртманомалари асосида контингентнинг истиқболли режасини белгилайди, курсларни ўтказиш режасини тузади, уларни ўтказиш жойи, малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг тури ва шаклларини аниқлайди, ўқув режалари ва таълим дастурлари мазмуни бўйича тавсиялар тайёрлайди.

2. Марказнинг асосий вазифалари этиб  қуйидагилар белгилансин:

узлуксиз касбий таълим тизимида ўрта тиббиёт ва фармацевтика кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнлари устидан ягона ташкилий ва ўқув-услубий раҳбарликни таъминлаш;

ўрта тиббиёт ва фармацевтика  ходимлари малакасини ошириш ва  уларни қайта тайёрлаш муассасалари ҳамда филиаллари  фаолиятига  замонавий жаҳон талабларига жавоб берадиган, халқаро тажрибага асосланган таълим жараёнини киритиш;

ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг электрон базасини босқичма-босқич республика  бўйича  яратиш, Марказ ва  унинг филиалларида онлайн  қабул  тизимига  ўтиш;

ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимларини малакасини ошириш ва ихтисослаштириш курсларида ўқитиш жараёнларини мониторинг қилиш ва шахсий ҳисобга  олишни таъминлаш;

ўрта тиббиёт ва фармацевтика  ходимлари малакасини ошириш ва  уларни қайта тайёрлаш муассасаларининг ўқув-услубий  ишларини  ташкиллаштириш, уларнинг  фаолиятига  ташкилий-амалий  ва  услубий  раҳбарлик қилиш;

замонавий тенденцияларга ва соғлиқни сақлашнинг амалий  эҳтиёжларига  мувофиқ  ўрта тибиёт ва фармацевтика  ходимлари малакасини  ошириш ва уларни қайта тайёрлаш  тизимида илмий-методик ҳужжатларни, таълим жараёнини  ташкил этиш  механизмларини  ишлаб чиқиш  ва  мувофиқлаштириш.

3. Қуйидагилар:

  Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика  ходимлари малакасини ошириш ва  ихтисослаштириш  марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

         Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика  ходимлари малакасини ошириш ва  ихтисослаштириш  маркази филиалларининг  намунавий тузилмаси  2-иловага мувофиқ;

         ўрта тиббиёт ва фармацевтика  ходимлари малакасини ошириш ва  уларни қайта тайёрлаш  тизимини  такомиллаштиришга доир  2020-2021  йилларга  мўлжалланган  чора-тадбирлар  режаси  3-иловага  мувофиқ  тасдиқлансин.

Ўзбекистон  Республикаси  Соғлиқни сақлаш  вазирига  Марказ  ва унинг филиаллари тузилмасига ходимларнинг белгиланган  умумий  чекланган  сони ҳамда меҳнатга хақ тўлаш  жамғармаси доирасида  ўзгартиришлар  киритиш  ҳуқуқи берилсин.

4. Белгилаб қўйилсинки:

ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширувчи Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими таркибидаги таълим муассасаси ҳисобланади;

марказ ва унинг филиаллари ходимларига Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги академик лицейлар, ўрта махсус профессионал таълим муассасалари учун белгиланган меъёрлар бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади.

5. Қуйидагилар Марказ ва унинг  филиаллари  фаолиятини молиялаштириш  манбалари  этиб  белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети  маблағлари;

хўжалик  фаолиятидан  ва  шартнома  асосида  хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

         жисмоний ва  юридик  шахсларнинг  хомийлик  хайриялари  ва  мақсадли  бадаллари;

         халқаро  молия ташкилотларининг грантлари;

         қонун ҳужатларида  тақиқланмаган  бошқа манбалар.

         6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш  вазирлиги тасарруфидаги даволаш - профилактика муассасаларида фаолият юритаётган ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари 3-5 йилгача бола парвариши таътилида бўлганда бюджет асосида,  5 йилдан ортиқ бола парвариши таътилида бўлганда тўлов - шартнома асосида қайта тайёрлашдан ўтиши белгилансин. 

7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси  ҳузуридаги Таълим  сифатини  назорат қилиш  давлат  инспекцияси  билан  биргаликда  икки  ой  муддатда Марказ  ва  унинг филиаллари  ўқитувчиларини  ишга қабул қилиш  ва  даврийлик асосида  аттестациядан  ўтказиш  тартибини  ишлаб чиқсин;

Марказ ва унинг  филиаллари  ўқитувчилари  малакасини оширишни ҳар   5 йилда  бир маротаба 144 соат хажмда ишдан ажралган ҳолда  Тошкент врачлар малакасини  ошириш  институтида ташкиллаштирсин;

ўрта тиббиёт ходимлар малакасини ошириш  ва  уларни қайта тайёрлаш  тизимининг  норматив-ҳуқуқий  базасини  такомиллаштириш  чораларини кўрсин;

бир  ой  муддатда  Марказ  ва унинг филиаллари уставини  белгиланган  тартибда тасдиқласин ва  давлат  рўйхатидан  ўтказилишини таъминласин;

республика  ҳудудларидаги  ўрта тиббиёт ва фармацевтика  ходимлари малакасини ошириш ва  уларни қайта тайёрлаш  жараёнини  ягона андозада олиб  борилишини  таъминлаш мақсадида малака ошириш ва  қайта тайёрлаш  тизими намунавий ўқув режа ва  дастурларини  илғор хорижий тажрибаларни таҳлил қилиш орқали тизим сифатини ошириш, ўқув дастурларини такомиллаштириш ва замонавий  педагогик  технологияларни ишлаб  чиқсин, тасдиқласин ҳамда  2020-2021 ўқув йилидан бошлаб амалиётга жорий  этсин;

Марказ тизимида Директорлар кенгашини  жамоатчилик асосида ташкил этсин ҳамда бир ой  муддатда унинг низомини ишлаб чиқсин.

8. Ўзбекистон  Республикаси  Соғлиқни  сақлаш  вазирлиги  хайрия маблағлари ҳамда халқаро институтлари, донор-мамлакатлар  ташкилотларининг грант маблағлари ва  қонун ҳужжатларида  тақиқланмаган бошқа  манбалар ҳисобидан  Марказ  ва филиалларни ўқув жиҳозлари  ва  кўргазмали  қуроллар билан  жиҳозланишини  таъминласин.

9. Мазкур  қарорнинг  бажарилишини назорат қилиш  Ўзбекистон

Республикаси  Бош вазири  ўринбосари А.А.Абдухакимов  ва  Ўзбекистон Республикаси соғлиқни  сақлаш вазири А.Шадманов  зиммасига юклатилсин.

 

 

 

 

     Ўзбекистон Республикасининг

             Бош вазири                                                            А.Арипов

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

20___ йил "__" ________

____-сон қарорига

3-ИЛОВА.

 

 

Ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва  қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир 2020-2021 йилларга мўлжалланган  қўшимча чора-тадбирлар режаси

 

Тадбирлар номи

Ижро

муддати

Молиялашти

риш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини такомиллаштириш

1

Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази ҳамда унинг филиаллари ўқитувчиларини ишга қабул қилиш ва даврий аттестациядан ўтказиш  тартибини ишлаб чиқиш.

 

2020 йил март

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Вазирлар  Маҳкамаси  ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

2

Ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш даражаси, билимлар мазмунига қўйилган талабларни замонавий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда, белгиланган тартибда янги таҳрирда ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш

2020 йил март

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

3

Марказ ҳамда  филиаллар Уставини белгиланган тартибда тасдиқлаш ва Давлат рўйхатидан ўтказиш

2020 йил март

 

Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази ҳамда унинг филиаллари

4

Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизими фаолиятини белгилайдиган барча меъёрий ҳужжатлар ва низомлар:

Малака  ошириш  ва қайта  тайёрлаш жараёнида тингловчиларни баҳолаш бўйича тартиб;

Битирувчиларнинг якуний атестациясини ўтказиш бўйича  тартиб;

Ўқитувчиларнинг йиллик юкламалари (1540 соат учун) иш турлари ва  уларнинг  тақсимоти бўйича тартиб;

Марказ ва унинг филиаллари ўқитувчиларининг малакасини ошириш  тартибини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлаш

2020 йил март

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Марказ

5

Ҳудудлардаги ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимларнинг малакасини ошириш жараёнини ягона андозада олиб борилишини таъминлаш мақсадида малака ошириш ва қайта  тайёрлаш тизими намунавий  ўқув  режа  ва  дастурлари ривожланган давлатларнинг илғор тажрибасини тадбиқ этган ҳолда танқидий-таҳлилий кўриб чиқиш, қайта ишлаш, тасдиқлаш.

2020 йил март

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Вазирлар  Маҳкамаси  ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Марказ

II. Ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини ошириш ва қайта  тайёрлаш тизимида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш

6

Ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва қайта  тайёрлаш таълими сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида янги технологияларни ўзлаштириш ўзлаштириш, ўқитишнинг  кредит-модул тизимини жорий этиш.

2020 йил апрел

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

7

Ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини ошириш ва қайта  тайёрлаш таълимини доимий таҳлил қилиш асосида ўқув-методик таъминотини такомиллаштириш.

2020 йил апрел

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

8

Марказ ва филиаллар фаолияти самарадорлигини (рейтингини) аниқлаш механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2020 йил март

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

9

Марказ ҳамда филиаллар профессор-ўқитувчиларининг илғор педагогик ва ахборот технологияларини қўллаб дарс ўтишини доимий тарзда ташкил этиш.

Доимий

 

Таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Марказ

10

Малака ошириш курслари ўқув дастурларига киритилган, замонавий педагогик ва ахборот технологияларини қўллаб ўқитиладиган барча мавзулар бўйича электрон ресурсларни яратиш.

2020 йил сентябр

Таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Марказ

11

Ҳар бир курс  якунида тингловчилардан аноним сўровнома ўтказиш орқали дарс  бераётган профессор- ўқитувчиларнинг дарс бериш сифатини ўрганиш,  мониторингини олиб бориш ҳамда сифат кўрсаткичларига  эришиш  бўйича тегишли чора-тадбрлар белгилаш

Доимий

 

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Марказ

III. Халқаро алоқалар

12

Ўқув жараёнига халқаро таълим андозаларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва  ўқув  услубий материалларни жорий қилиш мақсадида жаҳоннинг етакчи тиббий таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш

2021  йил

Халқаро ташкилотларнинг грантлари, Таълим муассаса ларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Марказ

 

13

Хорижий ҳамкор таълим муассасаларига тизимдаги юқори малакали ўқитувчи-педагогларни жалб этиш, уларнинг базасида  тизимли асосида стажировка ўтишларини, малака оширишларини  ташкил қилиш

 

 

2021  йил

Халқаро ташкилотларнинг грантлари, Таълим муассаса ларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

 

 

 

 

IV. Моддий-техника базасини такомиллаштириш

14

Марказ ва филиалларга зарур бўлган ўқув-методик материаллар, симуляция тиббиётига асосланган ўқув-тренинг хоналари учун замонавий фантом, муляж ва тиббий асбоб-ускуналар, лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси билан жиҳозлаш  талабномасини ишлаб чиқиш.

2020 йил апрел

Бюджет ва хомийлар маблағлари ҳамда халқаро молия институтлари, донор-мамлакатлар ташкилотларининг грант маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар  

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Марказ

 

15

Марказнинг Термиз, Андижон, Қўқон, Гулистон филиалларини ўқув бинолари билан таъминлаш.

 

2020 йил

Бюджет маблағлари ҳисобидан

Сурхондарё, Андижон, Фарғона, Сирдарё вилояти ҳокимликлари,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари

 

Навоий ва Нукус филиаллари биноларини қурилиш-инвестиция дастурига киритиш

 

2021  ва кейинги  йиллар

Бюджет маблағлари ҳисобидан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестиция вазирлиги 

16

Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва қайта  тайёрлаш маркази ва филиалларини ўқув жиҳозлар ҳамда кўргазмали қуроллар билан жиҳозланишини таъминлаш

2020-2021 йиллар

Ҳомийлар маблағлари ҳамда халқаро молия институтлари, донор-мамлакатлар ташкилотларининг грант маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

 

 

 

 

 

Umumiy takliflar

261