ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
1096 Министерство культуры Республики Узбекистан 01/11/2018 16/11/2018 1

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-1096

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Вазирлар Маҳкамасининг “2018–2022 йилларда давлат театрларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида” 2018 йил 5 январдаги 9-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг намунавий тузилмаси 1-иловага;

Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида намунавий низом 2-иловага;

Давлат театрлари тоифаларини белгилаш тартиби тўғрисида низом 3-иловага;

Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг чипта нархларини шакллантириш тартиби тўғрисида низом 4-иловага;

Давлат театрларида саҳналаштириладиган саҳна асарларини яратиш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисида низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

миллий истиқлол ғояларига ҳамоҳанг, бадиий жиҳатдан юксак,халқчил саҳна асарларини саҳналаштириш, томоша ва концерт дастурларини яратиш;

халқимиз, айниқса ёшлар қалбида миллий ғурур, миллий ифтихор туйғуларини шакллантириш, уларни она Ватанга муҳаббат, умумбашарий қадриятларга ҳурмат, гуманизм ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга муносиб саҳна асарлари, томошалар ва концерт дастурлари билан ҳисса қўшиб бориш;

аҳолини турмуш маданиятини ошириш, миллий қадриятлар, урф-одатлар, анъаналар, миллий байрамларни тиклаш ҳамда давом эттиришда кўмаклашиш;

театр ва томоша санъатини кенг тарғиб этиш мақсадида мамлакатимиздаги ва чет эллардаги муассасалар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни амалга ошириш;

театр ва томоша санъати олдига қўйилган вазифаларни самарали ташкил этиш учун ходимларнинг малакасини ошириш бўйича чораларни кўриш, уларни маънавий ва ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ташаббускорликни рағбатлантиришнинг самарали усулларини жорий этиш;

кўргазмалар, фестиваль, кўрик-танлов, маърузалар, маданият, санъат, илм-фаннинг атоқли арбоблари билан учрашувлар, бенефис, театр спектакллари, махсус тайёрланган дастурлар, дам олиш ва ижодий кечалар, мақсадли театрлаштирилган маросим кечалари ва бошқа томоша тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш;

мамлакатда ва хорижда театр ва концерт-томоша гастроль фаолиятининг кенг кўламли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

3. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқ ўз уставларини қайта кўриб чиқсинлар.

4. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар;

мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар;

халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар
ва ташкилотларнинг грантлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

5. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат театрлари ва концерт ташкилотларининг мақоми тўғрисида” 1992 йил 13 январдаги 11-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири

 


А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил “
___” ноябрдаги____-сон қарорига
2-илова

 

 

Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари
фаолиятиниташкил этиш тартиби тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

 

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Намунавий низом давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилганва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ғазначилигида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.

3. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Намунавий низомга, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатлари ва ўз уставига амал қиладилар.

4. Мазкур Намунавий низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

гастроль – ижодий жамоанинг давлат театри ва концерт-томоша муассасаси жойлашган жойдан ташқарида республика ёки халқаро миқёсдаги чиқишлари;

давлат театр ва концерт-томоша муассасаси – Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини амалга ошириш масалалари ҳақида” 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорида белгиланган театр ва концерт-томоша муассасалари;

спектакль – жонли ижрода оммага намойиш этиш, ўтказиш шароитларидан келиб чиққан ҳолда стационар, кўчма ва гастроль спектакли кўринишидаги саҳна асари;

тадбирлар – концертлар, спектакллар, театрлаштирилган ва цирктомошалари, ижодий учрашувлар, турли шоу-дастурлар, фестиваллар, томошаларнинг шакли ва жанридан қатъий назар бошқа маданий-оммавий ҳамда томоша тадбирлари.

5. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг чипта нархларини шакллантириш ушбуНамунавий низомнинг1-иловасигамувофиқ амалга оширилади.

 

 

2-боб. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг

мақсад ва вазифалари

 

6. Миллий ва жаҳон театр, опера ва балетҳамдаконцерт-томоша санъатининг бой анъаналарини юксалтириш, асраб-авайлаш ва ривожлантириш, замон талаблари даражасидаги саҳна асарларини саҳналаштириш, уларда миллий анъаналаримизни улуғлаш орқали умуминсоний қадриятларни шакллантириш, жаҳон театр, мусиқава томоша санъати соҳасида қўлга киритилган ютуқларидан унумли фойдаланиш ва тарғиб қилишдавлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг мақсади ҳисобланади.

7. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

миллий истиқлол ғояларига ҳамоҳанг, бадиий жиҳатдан юксак,халқчил саҳна асарларини саҳналаштириш, томоша ва концерт дастурларини яратиш;

халқимиз, айниқса ёшлар қалбида миллий ғурур, миллий ифтихор туйғуларини шакллантириш, уларни она Ватанга муҳаббат, умумбашарий қадриятларга ҳурмат, гуманизм ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга муносиб саҳна асарлари, томошалар ва концерт дастурлари билан ҳисса қўшиб бориш;

аҳолини турмуш маданиятини ошириш, миллий қадриятлар, урф-одатлар, анъаналар, миллий байрамларни тиклаш ҳамда давом эттиришда кўмаклашиш;

театр ва томоша санъатини кенг тарғиб этиш мақсадида мамлакатимиздаги
вачет эллардаги муассасалар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни амалга ошириш;

театр ва томоша санъати олдига қўйилган вазифаларни самарали ташкил этиш учун ходимларнинг малакасини ошириш бўйича чораларни кўриш, уларни маънавий ва ижтимоий жиҳатданқўллаб-қувватлаш, ташаббускорликни рағбатлантиришнинг самарали усулларини жорий этиш;

кўргазмалар, фестиваль, кўрик-танлов, маърузалар, маданият, санъат,
илм-фаннинг атоқли арбоблари билан учрашувлар, бенефис, театр спектакллари, махсус тайёрланган дастурлар, дам олиш ва ижодий кечалар, мақсадли театрлаштирилган маросим кечалари ва бошқа томоша тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш;

мамлакатда ва хорижда театр ва концерт-томоша гастроль фаолиятининг кенг кўламли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

 

3-боб. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

 

8. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишилган ҳолда давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларида соҳанинг етакчи мутахассисларидан иборат жамоатчилик асосида фаолият юритадиган бадиий кенгаш тузиш;

ҳаваскор ижодий жамоалар, студиялар ташкил этиш;

белгиланган тартибда аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

мазкур Намунавий низомнинг1-иловасига мувофиқ спектакллар, маданий тадбирлар, театрлаштирилган томоша ва концерт дастурлари учун чипталар нархини белгилаш;

долзарб мавзулардаги янги спектакллар ва томошаларни саҳналаштириш, концерт дастурлари учун турли лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш
ҳамда белгиланган тартибда сотиш;

сувенирлар, буклетлар, табрикномалар, календарлар ва реклама маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни бепул тарқатиш ёки сотиш;

аҳолига маиший, ижара ва бошқа пуллик хизматлар кўрсатиш;

белгиланган тартибда ноширлик фаолияти билан шуғулланиш;

белгиланган тартибда фаолияти бўйича реклама ишларини амалга ошириш.

Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.

9. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари:

давлат театрлари ва концерт-томоша муассасасининг ривожланиши йўлида ижодий, илмий-техник ишланмаларидан ва маҳсулотларидан устувор даражада фойдаланиш;

давлат театрлари ва концерт-томоша муассасасининг ташкилий, молиявий, моддий-техник масалаларини ҳал этиш, ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўриш;

давлат театрлари ва концерт-томоша муассасасини мунтазам ривожлантириб бориш, ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирлар режалари, дастурлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш;

миллий ва умумбашарий қадриятларни тараннум этувчи бадиий баркамол ёрқин саҳна асарлари ва томошаларни саҳналаштирилишига кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Бадиий кенгашитавсиясига асосан янги саҳна асарлари ва томошалар намойишини ташкил этишга мажбур.

Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.

 

4-боб. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг

гастроль фаолияти

 

10. Қуйидагилар давлат театрларива концерт-томоша муассасаларининг республика ҳамдахалқаро миқёсидаги гастроль фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

долзарб ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, аҳолининг театр санъати хизматидан фойдаланишининг ҳудудий жиҳатдан қамраб олинишидаги номутаносибликни йўқотиш, аҳолига, айниқса, ёшлар,жойлардаги аҳолига санъат асарлари орқали хизмат кўрсатиш, шунингдек, хорижий давлатлар билан дўстона алоқаларни йўлга қўйиш;

вилоят, туман ва шаҳар ҳамда хорижий давлатлар билан театр ва бошқа санъатютуқлари борасида ўзаро тажриба алмашиш;

турли миллатлар маданиятларининг бир-бирига ўзаро таъсири
ва ривожланиши, байналмилал ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш асосларини мустаҳкамлаш жараёнига ижобий таъсир кўрсатиш;

ижодий ходимларнинг касбий маҳоратини ошириш, мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, жаҳон саҳналарида давлатимиз мавқеини кўтариш, ўзбек театр ва бошқа санъат турларининг дунё ҳамжамияти маданий майдонидаги ўрнини белгилаб бериш.

11. Республика миқёсидаги гастролларЎзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бевосита,шунингдек, турли бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик келишувига асосан режалаштирилади.

12. Халқаро миқёсидаги гастролларЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бевосита тегишли вазирликва идоралар билан келишилган ҳолда,шунингдек, турли маҳаллий
ва хорижий давлат ташкилотлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар
билан ўзаро ҳамкорлик келишувига асосан режалаштирилади.

13. Тўғридан-тўғри алоқалар орқали ўтказиладиган гастроллар тўғрисидаги қарор давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари томонидан мустақил равишда юқори турувчи ташкилотлар билан келишилган ҳолда қабул қилинади.

Тўғридан-тўғри алоқалар орқали гастролларнинг ташкил этилиши
ва ўтказилиши томонлар ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади. Гастроль афишаси уни қабул қилаётган театр ёки тегишли ташкилот
билан келишув асосида аниқланади.

14. Тўғридан-тўғри алоқалар орқали ўтказиладиган гастроллар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда гастроль ўтказиладиган ҳудуднинг ҳокимликлари билан келишилган ҳолда ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида тўғридан-тўғри алоқалар орқали ўтказиладиган гастроллар Ўзбекистон Республикаси Президентиадминистрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Маданият вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан келишилган ҳолда ўтказилади.

15. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўғридан-тўғри алоқалар орқали ўтказиладиган гастроллар, давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

16. Республика ва халқаро миқёсидаги гастролларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан,ходимларнинг йўл, яшаш ва кунлик харажатлариқонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши шарт.

 

5-боб. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларинингмол-мулки
ва уларни молиялаштириш тартиби

 

17. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари ўзларига берилган
мол-мулкдан қонун ҳужжатларига, ўз фаолиятининг мақсад ва вазифаларига мувофиқ фойдаланади ҳамда тасарруф этади.

18. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасасига Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар маҳаллий бюджетларидан маблағлар ўз даромадлари билан қопланмаган қисми учун ажратиб берилади.

Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларини молиялаштириш белгиланган тартибда тасдиқланган ва рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.

Бунда давлат театрлари ва концерт-томоша муассасасининг:

даромад ва харажатлари прогноз кўрсаткичлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджет ташкилотларининг смета харажатларини тузиш ва рўйхатга олиш жараёнида шакллантирилади ва харажатлар сметасининг ажралмас қисми ҳисобланади;

ўз даромадлари билан қопланмаган қисми учун ажратилган бюджет маблағлари бўйича бюджет қонунчилигига мувофиқ белгиланган тартибда харажатлар сметаси тузилади ва рўйхатга олинади.

19. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари ҳар йили
31 декабрга қадар келгуси йил фаолиятининг асосий прогноз кўрсаткичларини (спектакллар сони, янги саҳналаштирилган спектакллар сони, кутилаётган томошабинлар сони, гастроль сафарлари сони ва б.) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишилган ҳолдааниқлайдилар.

20. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари ҳар йили харажатларсметасини тузиш ва рўйхатга олиш жараёнида мазкур Намунавий низомнинг
2-иловасига мувофиқ шаклда даромадлар ва харажатлар прогнозини шакллантирадилар.

21. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаси даромадларига қуйидагилар киради:

тадбирларни ўтказишдан тушадиган тушумлар;

ижара ва хўжалик фаолиятидан тушадиган даромадлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

22. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларига ўз даромадлари билан қопланмаган харажатларнинг қисми учун ажратилган бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасида, биринчи навбатда, штат жадвалига асосан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда ягона ижтимоий тўловлар харажатлари назарда тутилади.

Давлат театрларининг штатлар жадвалида кўрсатилмаган ходимларнинг, жумладан, театрларга ижодий ходимларни жалб этиш, хорижий давлатлар мутахассисларининг иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўловлариЎзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишилган ҳолда театрлар томонидан амалга оширилади.

23. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш ва уларни моддий рағбатлантиришни  кучайтириш тўғрисида” 2018 йил 14 майдаги ПҚ–3727-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат маданиятмуассасалари ва давлат архивлариходимлари меҳнатигаҳақтўлаш вауларни моддий рағбатлантиришнингтакомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 19 июлдаги 458-сон қарори ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари асосида амалга оширилади.

 

6-боб. Давлат театрлари ва концерт-томоша

муассасаларини бошқариш

 

24. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасасига Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан лавозимга тайинланадиган
ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.

25. Директор:

давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаси фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

белгиланган тартибда давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаси
мол-мулки ва маблағларини тасарруф этади;

юридик ва жисмоний шахслар билан тегишли хизматлар кўрсатиш учун шартномалар (контрактлар) тузади;

барча муассасалар, ташкилотлар ва жисмоний шахслар билан муносабатларда давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаси манфаатларини ҳимоя қилади;

давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаси номидан шартномалар
ва битимлар тузади;

ходимларнинг мансаб йўриқномаларини ва ички меҳнат тартиби қоидаларини ўрнатилган тартибда тасдиқлайди, ходимларни меҳнат шартномасиасосида ишга қабул қилади ва белгиланган тартибда ишдан бўшатади;

давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаси фаолияти масалаларига оид буйруқларни, йўриқномаларни ва бошқа ҳужжатларни чиқаради;

ишда алоҳида намуна кўрсатган ходимларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Бадиий кенгаши тавсиясига кўрарағбатлантиради;

ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини кўради;

ўз ваколатлари доирасида бошқа масалаларни кўриб чиқади ва ҳал қилади.

Директор ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва вазифаларини бажаришда давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаси манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилиши шарт.

Директор давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаси фаолияти натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига ҳисобот беради.

26. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари директори ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишилган ҳолда директор томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

27. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларигабадиий раҳбар
ва бош режиссёр Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

28. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларида жамоатчилик асосида фаолият юритадиганБадиий кенгаш ташкил этилади, унинг аъзолари давлат театрларива концерт-томоша муассасаси директорининг буйруғи асосида юқори турувчи ташкилот (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги ва вилоятлар бошқармалари) билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

Бадиий кенгаш давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг буйруғи билан тасдиқланадиган устав асосида иш юритади.

Бадиий кенгашга сайланган директорраислик қилади. Бадиий кенгаш
11-19 нафар аъзодан иборат бўлади, унинг аъзолари театр ва концерт-томоша муассасасининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари, бадиий раҳбарлари, режиссёрлари, мутахассислари ва бошқа юқори малакали мутахассислардан ташкил топади.

Бадиий кенгаш Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Бадиий кенгаш котиби ҳужжатларни қабул қилади, йиғилишда кўриб чиқиш учун тайёрлайди, расмийлаштиради ва уларни сақлайди.

29. Бадиий кенгаш раиси ва аъзолари қуйидаги ҳолларда кенгаш таркибидан муддатидан олдин чиқарилиши мумкин:

ўз аризасига кўра;

у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда;

меҳнат шартномаси талаблари бузилганда ва лавозим мажбуриятлари бажарилмаганда.

30. Бадиий кенгаш қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Қарорлар йиғилишда иштирок этган аъзоларнинг кўпчилиги овоз берган тақдирда, қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Бадиий кенгаш аъзоси бўлган мутахассиснинг ҳужжатлари мазкур кенгашда кўрилганда кенгаш аъзоси бўлган мутахассиснинг овози ҳисобга олинмайди.

31. Бадиий кенгаш қарори баённома билан расмийлаштирилади.

32. Бадиий кенгашнинг баённомаси давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаси раҳбарининг тегишли буйруғи билан тасдиқланади.

33. Бадиий кенгаш давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятининг қуйидаги асосий йўналишларини кўриб чиқиб, тавсиялар ишлаб чиқади:

янги спектакллар, дастурлар, репертуарларни муҳокама қилишҳамда уларни яхшилаш бўйича тавсиялар бериш;

ижодий жараён сифатининг янада яхшиланишига кўмаклашиш;

гастроль-концерт фаолиятининг сифатини назорат қилиш;

муассаса маъмурияти билан ҳамкорликда иш фаолиятини яхшилаш шакл
ва усулларини ишлаб чиқиш;

ходимларни фахрий унвон ва мукофотларгатавсия этиш;

ёшларнинг ижодий тажрибаларини кенг ёйиш, уларнинг малака
ва маҳоратларини доимий ошириш ишларини олиб бориш;

алоҳида ҳолатларда ишга янги қабул қилинаётган ижодий ходимларнинг лаёқатини ўрганиб чиқиб, муҳокамага қўйиш ҳамда ишга қабул қилиш ёки қилмаслик юзасиданмуассаса раҳбарига ўз хулосасини тақдим этиш;

ижодий, ташкилий, ишлаб-чиқариш масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш.

 

7-боб. Якуний қоидалар

 

34. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

35. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этишёки тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

 

                            

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил “___” ноябрдаги____-сон қарорига
3-илова

 

 

Давлат театрлари тоифаларини белгилаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур низом давлат театрлари тоифаларини белгилаш тартибини белгилайди.

2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги давлат театрларининг тоифаларини белгилаш мазкур Низомга асосан амалга оширилади ва ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги давлат театрлари қуйидаги тоифаларга бўлинади:

тоифадан ташқари бўлган давлат театрлари;

1-тоифа давлат театрлари;

2-тоифа давлат театрлари;

3-тоифа давлат театрлари.

 

2-боб. Давлат театрлари тоифаларини белгилаш тартиби

 

4. Давлат театрларининг тоифаларини белгилаш ҳамда бир тоифадан бошқа тоифага ўтказиш ҳар уч йилда бир марта Маданият вазирлиги томонидан амалга оширилади.

5. Давлат театрларининг тоифасини белгилаш Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоят маданият бошқармалари, атоқли театр санъати арбоблари, театр жамоалари директорлар кенгаши вакилларининг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилади.

6. Ишчи гуруҳ томонидан давлат театрларининг тоифаларини белгиланишида кенг жомоатчилик эътибори, реклама, тарғибот-ташвиқот ишларини замон талаблари даражасида тўғри йўлга қўйилганлиги билан жалб этилганлиги, республика ва халқаро миқиёсида ташкил этилган фестиваль ва кўрик-танловлардаги ютуқлари, молиявий кўрсаткичлари билан бир қаторда янги саҳналаштирган спектакллар сони, ижодий кўрсаткичлари ҳамда маънавий–маърифий учрашувлардаги фаоллиги алоҳида инобатга олинган ютуқ ва камчиликларининг ҳақиқий ҳолати мазкур Низомнинг иловасида назарда тутилган мезонлар асосида таҳлилий ҳужжатларга мувофиқ кўриб чиқилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг давлат театрларининг ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган тартибларнинг натижалари бўйича Ишчи гуруҳнинг хулосасига кўра тегишли буйруғи билан расмийлаштирилади.

8. Юқорида баён этилган талабларга жавоб бермайдиган давлат театрларининг тоифалари ўзгартирилмайди.

 

3-боб. Давлат театрларини тоифалаш

 

9. Тоифадан ташқари “Миллий”, “Академик” фахрий мақоми, ўз биноси ва доимий ҳаракатдаги стационар майдонига эга бўлган, Республикамиз профессионал театр санъатини янада ривожлантириш, ватанимизнинг бой тарихи, аждодларимизнинг ўлмас мероси, асрлар оша ва мустақиллик йилларида эришган улкан ютуқларимиз, бугунги замонавий қаҳрамонлар сиймосини акс эттирувчи бадиий баркамол саҳна асарлари, халқимиз маънавиятини янада юксалтириш, ёш авлод қалби ва онгида эзгулик ғояларини сингдиришга қаратилган бадиий жиҳатдан юксак эътирофга сазовар бўлаётган, республика ва халқаро миқиёсида юқори профессионализм ва ижодий салоҳиятини намоён этаётган, бадиий жиҳатдан юксак монументал, тарихий ва замонавий спектаклларни саҳналаштириб ўз репертуарини миллий ва жаҳон мумтоз саҳна асарлари билан бойитиб бораётган, ўз ижодий фаолиятида тарихий анъаналар ва умуминсоний қадриятларни намоён этаётган етакчи давлат театрларига берилади.

10. 1-тоифа ўз биноси ва доимий ҳаракатдаги стационар майдонига эга бўлган, республика ва халқаро миқиёсида эътирофга сазовор бўлган, миллий ва жаҳон маданий қадриятларини тарғиб этаётган, халқимизнинг бой маънавий дунёси, маданий мероси, миллий ҳамда умумбашарий қадриятларимизга эҳтиром туйғуларини мадҳ этувчи, истиқлолни улуғловчи, шунингдек ватанпарварлик ғояларини, миллий эстетик тамойилларни тарғиб этувчи, инсонпарварлик, ватанпарварлик, юксак фуқаролик ҳиссини уйғотишга йўналтирилган ҳамда ижодий ва техник жиҳатдан юқори салоҳиятга эга бўлган театрларга берилади.

11. 2-тоифа ўз биноси ва доимий ҳаракатдаги стационар майдонига эга бўлган, республика ва қўшни давлатлар миқиёсида эътирофга сазовор бўлаётган ҳамда асрлар оша яшаб келаётган томоша санъати анъаналарини ўрганиш ва ривожлантириш, бойитиш ва тарғиб этиш, миллий театр санъатини ҳар томонлама ривожлантириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотларни тарғиб этишда миллий ва умумбашарий қадриятларни улуғловчи жаҳон ва мумтоз, бадиий баркамол саҳна асарларини саҳналаштириб келаётган театрларга берилади.

12. 3-тоифа юқори профессионал театр фаолиятини амалга ошириш учун етарли даражада ижодий салоҳиятга ва техник жиҳатдан замон талаблари доирасида етарлича имкониятга эга бўлмаган, республика миқиёсида профессионал театр санъатини тарғиб этиб, саҳналаштирган асарлари билан эътирофга сазовор бўлган ва юксак ижодий даражага интилаётган театрлар ва давлат мақомига эга бўлган театр-студияларига берилади.

 

4-боб. Давлат театрлари тоифасининг молиявий аҳамияти

 

13. Белгиланган тоифага асосан Давлат театрларининг штатлар жадвали Маданият вазирлиги тизимидаги театрлар, музейлар, концерт-томоша ва таълим ҳамда бошқа маданий-маърифий муассасаларнинг бошқарув, ижодий, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг намунавий штатлар жадвалига мувофиқ шакллантирилади.

14. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг буйруғига асосан белгиланган тоифага мувофиқ давлат театрларининг штатлар жадвали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва вилоят молия бошқармалари билан келишилган ҳолда расмийлаштирилади.

 

5-боб. Якуний қоидалар

 

15. Мазкур Низомнинг амал қилиниши Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги ва уларнинг ҳудудий бошқармалари ҳамда давлат театрлари учун мажбурийдир.

16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил “
___” ноябрдаги____-сон қарорига
4-илова

 

 

 

Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг

чипта нархларини шакллантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг ўртача чипта нархларини шакллантириш тартибини белгилайди.

2. Чипталар нархи давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаси раҳбарининг тегишли буйруғи билан тасдиқланади.

3. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларида блокчейн технологиясидан фойдаланган ҳолда чипта операцияларининг ягона электрон тизимини жорий этиш ва унинг ишлаш тартиби, электрон чипталарни сотиш, ҳисобга олиш ва тасдиқлаш автоматик тизимларидан фойдаланиш ҳамда электрон чипталар билан боғлиқ бошқа масалалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 26 августдаги ПҚ–3920-сон қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари доирасида амалга оширилади.

4. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

тадбирлар – чипта сотиладиган концертлар, спектакллар, театрлаштирилган ва цирк томошалари, ижодий учрашувлар, турли шоу-дастурлар, фестиваллар, томошаларнинг шакли ва жанридан қатъий назар бошқа маданий-оммавий тадбирлар ҳамда томоша тадбирлари;

чипта – тадбирларга ташриф буюриш ҳуқуқини берувчи ҳужжат (электрон чипта, бепул таклифнома).

 

2-боб. Чипталарнинг ўртача нархларини шакллантириш

тартиби ва мезонлари

5. Давлат театрлари ва концерт-томоша тадбирларига кириш ҳуқуқини берувчи чипталарнинг ўртача нархи мазкур Низомга иловада кўрсатилган шаклга мувофиқ шакллантирилади. Мазкур шаклга Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ўзгартириш киритиши мумкин.

6. Кўчма ва гастроль тадбирларига чипталарнинг нархлари индивидуал
ҳисоб-китоб ёки қабул қилувчи томон билан тузилган шартнома асосида белгиланади.

7. Чиптанинг ўртача нархи қуйидаги мезонларга асосан белгиланади:

ўтган йилдаги томоша залининг ҳақиқий тўлдирилиш даражасидан келиб чиқиб жорий йилдаги ўртача йиллик тўлдирилиш режаси;

томоша залидаги жойларнинг жойлашуви (олд, ўрта, орқа ва балкон ўриндиқлар);

ўтказиладиган тадбирларнинг тури (оддий, байрам, премьера);

ўтказиш вақти (кундузги, кечки).

8. Аҳолининг кам таъминланган қатламлари (меҳнат фахрийлари, мурувват ва меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, боқувчисини йўқотган оилалар аъзолари)га тегишлилиги бўйича мурожаатга асосан давлат театри ва концерт-томоша муассасаси раҳбарининг тегишли буйруғигаасосан тадбирларга чипта нархининг 50 фоизигача чегирма берилиши мумкин, ушбу чегирма умумий чипталар сонининг 20 фоизидан ортиб кетмаслиги лозим. Умумий чипталар сонининг 20 фоизидан ортиқ бўлган чегирмаларга давлат театри ва концерт-томоша муассасасининг юқори турувчи ташкилоти ёзма рухсати талаб этилади.

9. Таълим муассасаларида тадбирларни ўтказишда, очиқ майдонлар
ва кичик заллардаги чиқишларда чипталарнинг нархлари театрлар ва концерт-томоша муассасалари директорларининг буйруғи асосидамазкур театрлар
ва концерт-томоша муассасаси асосий залининг чипталарига белгиланган энг арзон нарх даражасиданпаст қилиб белгиланиши мумкин.

10. Хорижий жамоалар ва алоҳида ижрочиларнинг спектакллари
ва концертларига, халқаро, республика, минтақавий санъат фестивалларига, шунингдек гастроль ва тадбирларига чипталарнинг нархлари томонлар келишувига асосан шакллантирилади (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган тадбирлар бундан мустасно).

11. Шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларини жалб этмаган ҳолда ўтказиладиган хорижий артистлар
ва жамоаларнинг тадбирлари ҳамда гастролларга чипталарнинг нархлари томоша залидаги барча жойларга қабул қилувчи ва гастролга келувчи томонидан белгиланади.

12. Чипта нархлари республикада ўрнатилган энг кам ойлик иш ҳақи, коммунал хизматлар тарифлари ўзгарган тақдирда қайта кўриб чиқилиши мумкин.

13. Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали чипталарни электрон сотишга кўмаклашадиган ташкилотларга 5 фоизгача чегирма берилиши мумкин.

 

3-боб. Якуний қоида

 

14. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил “
___” ноябрдаги____-сон қарорига
5-илова

 

 

Давлат театрларида саҳналаштириладиган

саҳна асарларини яратиш бўйича давлат буюртмасини

шакллантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом давлат театрларида давлат буюртмаси асосида янги саҳна асарларни саҳналаштирилишининг ягона тартибини белгилайди.

2. Давлат театрларида саҳна асарларни саҳналаштириш учун давлат буюртмасини бериш марказий Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ва ҳудудий Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари томонидан бериладиган маблағлар асосида икки турга бўлинади.

3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида давлат буюртмаларини бериш бўйича марказий Кенгаш таркиби Низомнинг
1-иловасига мувофиқ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида ҳудудий Кенгашнинг (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) намунавий таркиби Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакллантирилади.

4. Саҳна асарларини саҳналаштириш учун давлат буюртмасини бериш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида ташкил этилган марказий Кенгаш ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилган ҳудудий Кенгаш хулосасига кўра амалга оширилади.

Турли ташкилот ва идоралар ҳамда тижорат ёки нотижорат жамғармалари томонидан бериладиган буюртмалар ҳам Кенгаш хулосаларига асосланиб амалга оширилади.

5. Белгилаб қўйилсинки, давлат буюртмаларидан ташқари турли ташкилот ва идоралар ҳамда тижорат ёки нотижорат жамғармалар томонидан
ҳам театрларга янги саҳна асарларни саҳналаштириш учун буюртма берилиши мумкин. Бунда мазкур Низомда белгиланган шартлар билан мутаносиблик сақланиб қолиниши шарт.

6. Барча давлат буюртмалари асосида саҳналаштирилаётган янги саҳна асарларнинг саҳнавий талқини, долзарблиги, савияси ҳамда иқтисодий томонлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида ташкил этилган марказий Кенгаш томонидан ўрганилади, мувофиқлаштирилади шунингдек, ўрнатилган тартибда расмийлаштирилишига кўмак берилади.

7. Мазкур низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

давлат буюртмаси – Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг маблағлари ҳисобидан давлат театрларига янги саҳна асарларни саҳналаштириш учун мақсадли ажратиладиган маблағлар;

саҳна асар (пьеса) – театр саҳнасида саҳналаштиришга мўлжалланган драматик асар (драма, мусиқали драма, комедия, трагедия, сатира, опера ва балет);

театр – асосий фаолияти спектакль (постановкалар) ва шу каби томошаларни яратувчи ҳамда оммавий намойишини жонли ижро этувчи ташкилотдир.

 

2-боб. Кенгашнинг мақсад ва вазифалари

 

8. Кенгашнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:

театр санъати маънавият ва маърифатни юксалтиришнинг асосий воситаларидан бири эканлигини назарда тутиб, жойларда бу санъат тури ривожи билан боғлиқ ижодий-ишлаб чиқариш ва ташкилий ишларни изчил амалга ошириш;

театр жамоалари, режиссёрлар, драматурглар, бастакорлар, рассомлар ва балетмейстерларга долзарб мавзуларда янги замонавий мавзудаги асарлар саҳналаштирилишига яқиндан ёрдам бериш;

халқимизнинг бой маънавий дунёси, маданий мероси, миллий ва умумбашарий қадриятларимизга эҳтиром туйғуларини мадҳ этувчи, истиқлолни улуғловчи ёрқин саҳна асарларни саҳналаштирилишига кўмаклашиш;

9. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

миллий ва жаҳон мумтоз саҳна асарларини саҳналаштириш орқали халқимиз, аввало ёшларимиз қалбида миллий ғурур, миллий ифтихор туйғуларини шакллантириш, уларни она- Ватанга муҳаббат, умумбашарий қадриятларга ҳурмат, гуманизм ғояларига садоқат каби туйғулар орқали тарбиялаш каби драматургиянинг турли жанрларига хос асарларни саҳналаштириш бўйича тавсиялар бериш;

ватан озодлиги, эркинлик, тинчлик ва фаровонлик йўлида олиб борилган фидокорона курашлар, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий жабҳаларда рўй бераётган ислоҳотлар, хусусан, халқимизга хос олийжаноблик, тантилик, бағрикенглик, сабр-қаноат, шукроналик, меҳр-мурувват каби эзгу инсоний фазилатлар тўлақонли ва юқори маҳорат билан акс эттирилган асарларни саҳналаштирилишини қўллаб-қувватлаш.

Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.

 

3-боб. Кенгашнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 

10. Марказий ёки ҳудудий Кенгаш орқали муҳокамага қўйилган саҳна асарларни ижодий ва маънавий-маърифий мезонлар талаблари доирасида чуқур таҳлил қилиш, долзарб ёки нодолзарб эканлигига баҳо бериш, танқидий фикр-мулоҳазалар билдириш, ҳаракатдан тўхтатиш ёки қайта ишлашга тавсия этиш;

саҳналаштирилган спектаклларни жамоатчилик кўригида иштирок этиб, профессионал театр санъатиннг етакчи мутахассислари билан бир қаторда янги асарнинг ижодий ташкилий  ишларига хусусан соҳага оид эришилган ижобий ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликларга холисона муносабатда бўлиш ва тавсиялар бериш;

тайёр спектаклларни томошабинлар оммасига кўрсатиш учун муносиб ёки номуносиб эканлиги, тегишли тузатиш ва ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар билдириш ва қарор қабул қилиш;

зарур ҳолларда саҳна асарлар муҳокамасига ёки таҳлилига бошқа соҳа мутахассисларини бетараф эксперт сифатида жалб этиш;

Кенгаш хулосасига кўра саҳналаштиришга тавсия этилган саҳна асарлар билан боғлиқ барча ижодий-ишлаб чиқариш ва молиявий масалалар тааллуқлилиги бўйича театрларнинг директорлари зиммасига юклатилади.

Кенгаш зиммасига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.

 

4-боб. Кенгаш фаолиятини ташкил этиш

 

11. Марказий Кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири буйруғи ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий Кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.

Кенгаш камида 7 нафар ва кўпи билан 17 нафар (Кенгаш раиси, ўринбосари, масъул котиби ва кенгаш аъзолари)дан иборат таркибда шакллантирилади.

12. Кенгаш таркибига Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари раҳбарлари, театр санъати усталари, юқори малакали мутахассислар, ёзувчилар, драматурглар, жамоатчилик вакиллари билан бирга, лавозимига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги ва вилоятлар бошқармасининг масъул ходимларидан таркиб топади.

13. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Театрларни ривожлантириш бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари Кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади.

14. Кенгашнинг ишчи органи:

давлат буюртмаси асосида янги спектакллар саҳналаштириш учун топширилган саҳна асарлари (пьеса) ҳамда бошқа зарур ҳужжатларни белгиланган тартибда қабул қилади ва ҳисобга олади;

давлат буюртмасига даъвогар саҳна асарларни ушбу Низом шартларига асосан рўйхатини шакллантиради, саҳна асарларни кўриб чиқиш ва ўрганиш учун Кенгашга киритади;

ёзилиш талаб-қоидалари, ўзбек адабий тили ва имло қоидалари қўпол равишда бузилган, мазмун-моҳиятига кўра амалдаги мезонларга жавоб бермайдиган, белгиланган талабларга мос эмас деб топилган саҳна асарлар ҳақида Кенгаш раисига таклифлар тайёрлайди;

саҳна асар савиясини янада ошириш юзасидан муаллифларга ёзма ёки оғзаки тавсиялар бериш ва ғоявий-бадиий жиҳатдан ижобий баҳоланган ёки тавсиялар асосида қайта ишланган асарларни Кенгашга киритади;

Кенгашда иш юритилишини ташкил этади, ҳужжатларни сақлаш ва улардан фойдаланишни белгиланган тартибда таъминлайди;

йилнинг ҳар бир чораги бўйича кўриб чиқишга тақдим этилган саҳна асарларни ўрганиш натижалари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига ахборот тақдим этади;

Кенгаш тавсияси ва хулосалари бўйича давлат буюртмаси асосида саҳналаштириладиган спектакллар йиллик режаси лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда уни белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига киритади.

15. Кенгаш мажлисининг кун тартиби Кенгаш котиби томонидан тайёрланади.

Кенгаш мажлислари ҳар чоракда камида бир маротаба ўтказилади (заруратга қараб навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилиши мумкин).

Кенгаш котиби томонидан муайян театрларда давлат буюртмаси асосида спектакль саҳналаштиришга тавсия этилган саҳна асарларни кўриб чиқиш ва ўрганишнинг зарур ҳужжатлари тўпламини тайёрлаб, Кенгаш мажлисига киритади.

16. Кенгаш мажлиси Кенгаш раиси ва унинг ўринбосари раҳбарлигида ўтказилади ҳамда Кенгаш қарори аъзоларнинг камида 2/3 қисми иштирок этган тақдирда, очиқ овоз бериш йўли билан, мажлисда қатнашаётган мутахассисларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади ва давлат буюртмаси асосида саҳна асарини саҳналаштириш ҳамда унга маблағ ажратиш мумкинлиги ҳақидаги баённома билан расмийлаштирилади.

Кенгаш аъзоси томонидан яратилган саҳна асари кўриб чиқиш учун Кенгашга киритилган тақдирда ушбу Кенгаш аъзоси овоз беришда иштирок этмайди.

17. Кенгаш аъзолари ўз фаолиятларини холислик ва ошкоралик тамойилларига асосланган ҳолда ташкил этадилар ва спектаклларга давлат буюртмаси бериш талаблари ҳамда ушбу Низомдан келиб чиқиб, ҳар бир саҳна асари учун йиғилиш давомида оғзаки ёки ёзма фикр билдирадилар.

18. Кенгаш баённомасининг қарор қисмида ижобий деб топилган саҳна асари давлат буюртмаси асосида спектакль саҳналаштириш учун тавсия этилади.

Баённома Кенгаш раиси, котиби ва мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланади.

19. Кенгаш аъзолари йиғилиш ўтказилишидан уч кун олдин огоҳлантирилади ва мазкур масала бўйича таалуқлилиги бўйича тегишли театрларга маълум қилинади.

20. Узрли сабаблар билан йиғилишда иштирок этолмаган, бироқ муҳокамага қўйилган асар юзасидан ёзма фикрларини тақдим этган Кенгаш аъзоси ҳам мажлисда иштирок этган ҳисобланади ва унинг фикрлари қарор қабул қилинишида инобатга олинади.

 

6-боб. Давлат буюртмаси асосида янги саҳна асар (пьеса)ларни саҳналаштириш учун ҳужжатларни тақдим этиш тартиби

 

21. Давлат театрларида янги саҳна асарларни саҳналаштириш учун давлат буюртмаси бериш тартиби Низомнинг 3-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади. Давлат буюртмаси асосида янги спектакллар саҳналаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

саҳна асар (пьеса) – бир нусхада ҳамда электрон кўринишда;

мустақил театршунос, танқидчи, режиссёр, бастакор ва бошқа ижодкорларнинг асарнинг ғоявий-бадиий қиймати ҳамда маънавий-мафкуравий жиҳатлари борасидаги хулоса (тавсия)лари (эркин шаклда);

янги саҳна асар (пьеса) муаллифи, саҳналаштирувчи режиссёри тўғрисидаги тўлиқ маълумот, асарнинг қисқача мазмуни, саҳналаштирилиши мақсадга мувофиқлиги бўйича асосланган таклиф;

ишлатиладиган материаллар, сони ва баҳоси кўрсатилган декорацияларнинг рангли эскизи;

ишлатиладиган мато, миқдори ва баҳоси кўрсатилган либосларнинг рангли эскизи;

саҳна асарларни саҳналаштириш учун раҳбарлар, бош ҳисобчи, иқтисодий-таҳлил бўлими (агар бўлса) имзоси билан тасдиқланган муқобил равишда харид қилиниши мумкин зарур материаллар, ускуналар, хизматлар иловаси билан харажатлар сметаси лойиҳаси;

ҳужжатлар ҳар чоракнинг дастлабки ойида кўриб чиқилади.

22. Талаб этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган таклифлар тўлдирилиши учун тақдим этилган томонга қайтарилади.

 

7-боб. Давлат буюртмаси асосида янги саҳна асар (пьеса)ларини

саҳналаштириш учун маблағ ажратиш тартиби

 

23. Давлат буюртмаси асосида янги саҳна асарларини саҳналаштириш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Қароқалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларига ажратиладиган давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлари, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, давлат театрларининг ўз маблағлари ва қонунда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

24. Давлат буюртмаси асосида янги саҳна асарларни саҳналаштириш учун зарур маблағлар Кенгашнинг қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг буйруғи ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг тегишли қарори асосида ажратилади.

25. Давлат буюртмаси асосида янги саҳна асарларнинг харажатлар сметасида саҳналаштириш билан боғлиқ бошқа харажатлар билан бирга саҳналаштирувчи гуруҳнинг қуйидаги аъзоларига белгиланган тартибда қалам ҳақи ажратилади:

саҳналаштирувчи режиссёр;

саҳналаштирувчи балетмейстер;

дирижёр;

саҳналаштирувчи рассом;

либослар бўйича рассом.

Давлат буюртмаси асосида саҳналаштирилган саҳна асарлар муаллифлари (драматург, ёзувчи)га қалам ҳақи бериш давлат театрлари томонидан тақдим этилган смета ҳужжатларида назарда тутилади.

26. Давлат буюртмаси асосида янги саҳна асарларга ажратиладиган маблағлар юзасидан ҳисобот, саҳна асари Маданият вазирлиги қошидаги Бадиий кенгаш томонидан қабул қилингандан сўнг, вазирликнинг марказий бухгалтерияси ва тегишли молия органига тақдим этилади.

Ҳисоботда кўрсатилган барча харажатлар тегишли равишда расмийлаштирилган дастлабки ҳужжатларнинг нусхалари бўлиши шарт.

27. Белгиланган харажатлар сметалари оралиғидаги ортиқча
сарф-харажатлар ҳисоботга киритилмайди ва давлат театрларининг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.

28. Давлат буюртмаси асосида янги саҳна асарларни саҳналаштиришни молиялаштириш учун ажратилган маблағларнинг ортиқчаси ҳисобот қабул қилингандан сўнг, уч иш куни давомида тегишли ҳисоб рақамига қайтарилиши керак.

29. Юқоридаги тадбирлар учун олдин ажратилган маблағлар, ҳисобот ёки ортиқча пул маблағини қайтариш юзасидан қарз мавжуд бўлган тақдирда маблағ ажратилмайди.

 

8-боб. Тақдим этиладиган саҳна асар (пъеса)ларга

қўйиладиган асосий талаблар

 

30. Кенгашга тақдим этиладиган саҳна асар (пьеса)ларда қуйидаги мезонлар ишонарли акс эттирилган бўлиши лозим:

мамлакатимизда эркин демократик жамият барпо этиш учун амалга оширилаётган ислоҳотлар, озодлик, эркинлик, тинчлик ва фаровонлик йўлидаги саъй-ҳаракатлар, ижтимоий-маърифий жабҳаларда рўй бераётган оламшумул ўзгаришлар;

миллатимизга хос олижаноблик, шижоаткорлик, тантилик, бағрикенглик, дўстлик, мурувватлилик фазилатлари, шунингдек, чуқур тарихий илдизларга эга бўлган қадриятларимиз улуғворлиги;

ёшларнинг ҳар томонлама баркамол инсонлар бўлиб улғайишлари, маънавий-маърифий эҳтиёжларини қондиришлари, ватанпарварлик ва халқпарварлик тушунчаларини, умумбашарий ва миллий қадриятлар мазмун-моҳиятини теран эгаллашлари учун хизмат қиладиган ибратли ҳаётий сабоқлар;

она Ватан ва халқ манфаатини ўз манфаатидан устун қўйган, адолат ва эзгуликни мардона ҳимоя қилаётган, ёвузлик ва хиёнатга муросасиз, эътиқоди мустаҳкам, қатъиятли ва ғурури баланд замондошлар образлари;

миллий руҳ ва миллий колорит, зиддиятлар, психологик ҳолатлар ҳаққоний ва тўлақонли акс эттирилган, ижобий ёки салбий қаҳрамонлар ўз қиёфалари билан ажралиб туриши, персонажлар тили жонли ва тўкис бўлиши, сюжет, композицион қурилишда, драматизм ва воқеа-ҳодисалар динамикасида мувозанат сақланган бўлиши;

бой маданий-тарихий меросимиз, халқ оғзаки ижоди (эртаклар, масаллар, достонлар, маталлар, қаҳрамонлик ривоятлари) намуналарига асосланганлиги бўлиши лозим.

 

9-боб. Якуний қоидалар

 

31. Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган саҳна асар (пъеса)лар қабул қилинмайди ва тегишли тартибда рўйхатга олинмайди.

32. Тақдим этилган саҳна асар (пъеса)ларда муаллифлик ҳуқуқига оид миллий қонунчилик талаблари бузилгани аниқланган ҳолларда уларни ўтказмасликка ҳақли.

33. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

 

Umumiy takliflar

990