ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
10933 Хокимият Амударьинского района 07/12/2019 22/12/2019 3

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Амударё туманида 2019 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси ва 2020 йилги Дастури лойиҳаси тўғрисида
ID-10933

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси” 1998 йил 5-6 сон 97-модда)га Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддаси (“Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси” 1993 йил 9-сон, 320-модда)га асосан ”Амударё туманида 2019 йилда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси ҳамда 2020 йилги Дастури лойиҳасини муҳокама қилиб халқ депутатлари туман Кенгаши

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И :

1. Амударё туманида 2019 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси ва 2020 йилги Дастури лойиҳаси тўғрисида туман хокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари М.Темирбоевнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Амударё туманида 2019 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига асосан янги иш ўринлари яратилиб, режа бажарилганлиги қайд этилсин.

3. Амударё туманида 2020 йилда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Амударё тумани ҳокимлиги (М.Темирбоев, Ж.Наримов):

- туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш, ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, бандлик кўрсаткичлари ўсишининг муҳим манбалари ҳисобланган кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил этиш, шунингдек ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича аниқ иложларни белгиласин;

- дастурда белгиланган кўрсаткичларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини, жумладан янгидан ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш орқали янги иш ўринларини ташкил этишни амалга оширсин;

- дастурда белгиланган прогноз параметрларининг бажарилишида амалга оширилаётган иложларни янада жадаллаштириш, шунингдек тегишли миқдорда имтиёзли кредитлар ажратиш, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш ҳисобидан иш ўринлари сонини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратсин;

- прогноз параметрларини чуқур таҳлил қилиб, бандлик кўрсаткичларини кўтариш иложларини белгиласин ва натижалари ҳақида халқ депутатлари туман Кенгашига 2020 йилнинг олти ойи якуни бўйича ҳисобот тақдим қилсин.

5. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ўз сайлов округи ҳудудларида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш, янги иш ўринларини яратиш бўйича ўз ҳиссаларини қўшсинлар.

6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш ҳалқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотлар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси М.Бекназарова зиммасига юклатилсин.

 

Халқ депутатлари Амударё

туман Кенгаши раиси:                                                  С.Йўлдашев

 

Umumiy takliflar

394