ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
10878 Министерство финансов Республики Узбекистан 10/12/2019 25/12/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
“Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) “Ягона счётлар режаси”ни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-10878

ўзбЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

 

“Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС)
“Ягона счётлар режаси”ни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруққа

ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 10 сентябрдаги
125-сон “Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) “Ягона счётлар режаси”ни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғига (рўйхат рақами 3078, 2018 йил 20 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 43-сон, 847-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Вазир

 

 

 

Д. Кучкаров

Тошкент  ш.,
2019 йил “___”____________,
___ – сон

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси
молия вазирининг
2019 йил ____ _________даги
____-сон буйруғига
ИЛОВА

 

“Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС)

“Ягона счётлар режаси”ни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруққа

киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. Буйруқнинг 2-бандидаги “2020” рақами “2021” рақами билан алмаштирилсин.

2. Стандартнинг 64-банди учинчи хатбошидаги “Молия вазирлиги” деган сўзлар “Халқ таълими вазирлиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 1-иловада:

1) 102 203 қаторнинг номи қуйидаги баёнда таҳрир этилсин:

“Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси”;

2) 102 204 қатордаги “Вазирлар Маҳкамаси” деган сўзлар “Автомобиль йўллари давлат қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3) 102 205 ва 102 206 қаторлар чиқариб ташлансин;

4) 102 302 қатордаги “Молия вазирлиги” деган сўзлар “Халқ таълими вазирлиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 102 304 ва 102 305 қаторлар чиқариб ташлансин;

6) 510 200 қатордаги “Вазирлар Маҳкамаси” деган сўзлар “Автомобиль йўллари давлат қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 510 300 қаторнинг номи қуйидаги баёнда таҳрир этилсин:

“Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасининг ҳисобланган даромадлари”;

8) 510 500 ва 510 600 қаторлар чиқариб ташлансин;

9) 520 200 қатордаги “ўрта махсус, касб-ҳунар таълими” деган сўзлар “академик лицейлар, ўрта махсус профессионал таълими” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Umumiy takliflar

288